-
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Ўзбекистоннинг истиқлол йиллари меъморлиги
Ушбу ўқув қўлланмада мустақиллик йилларида шаҳарсозликда, йирик маъмурий ва жамоат бинолари, меъморий мажмуалар, турар жой бинолари ва муҳандислик иншоотлари бунёд этишда эришилган ютуқлар таҳлил қилинган. Ўзбекистоннинг истиқлол йиллари меъморий обидалари рангли тасвирдаги фотосуратларда ўз аксини топган. Қўлланма олий ўқув юртларининг меъморлик мутахассисликлари талабаларига ҳамда замонавий меъморлик муаммолари билан қизиққан кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбекистонда хотин-қизларга муносабат (ХХ асрнинг 20–80 йиллари мисолида)
Ушбу ўқув қўлланма Ўзбекистон тарихи соҳасида илмий тадқиқот олиб бораётган мутахассислар, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилаётган маъруза ва амалий машғулотларда, хотин-қизлар ҳаракати тарихидан махсус курслар ташкил этиш жараёнида, ёшларни юксак маънавиятли, миллий ўзлигини англаш руҳида, баркамол шахслар этиб тарбиялашда назарий ва амалий аҳамият касб этади.
-
Узбекистонда маънавий-рухий тикланиш (социал-фалсафий тахлил)
Мазкур китобда республикамизда кам урганилган миллат, миллий узликни англаш, миллий маънавият, миллий тикланиш, миллий онг, миллий гоя, миллий тарбия, миллатпарварлик, шовинизм ва бошқа бир қатор тушунчаларнинг социал-фалсафий тахлили, уларнинг миллат абадийлигини таъминлашдаги роли ва аҳамияти ёритиб берилган. Китоб олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабаларига, миллий тараққиёт, миллий ғоя, миллий маънавият, миллий ўзликни англаш жараёнлари билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбекистон Республикасининг ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи
Ушбу ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикасида ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқининг ривожланиш шарт-шароитлари, тушунчаси, ҳуқуқий нормалари, институтлари ва миллий ҳуқуқ тизимидаги ўрнини батафсил ёритади. Китобда ўзини ўзи бошқаришнинг тарихий ва назарий асослари, хорижий давлатлар тажрибаси, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайловлар тартиби илмий-амалий нуқтаи назардан таҳлил қилинган. Қўлланма юридик ва гуманитар олий ўқув юртлари талабалари, магистрантлар, аспирантлар ҳамда соҳа мутахассислари учун мўлжалланган бўлиб, фуқаролик жамиятини шакллантиришда ўзини ўзи бошқариш органларининг тутган ўрнини очиб беради.
-
Узбекистон миллий иқтисодиёти
Ушбу ўқув қўлланмада Ўзбекистон миллий иқтисодиётининг бозор иқтисодиёти шароитида ўзига хос ривожланиш йўллари, келгусида ривожлантириш йўналишлари, жаҳон бозорига чиқиш, интеграция жараёнларига боғлиқлиги кўрсатилган; республика иқтисодиётида рўй бераётган таркибий ўзгаришлар, иқтисодиётнинг молия-кредит дастаклари, уни давлат томонидан тартибга солиш механизмлари ёритилган; тармоқлар ривожланиши ва улар ўртасидаги мутаносибликлар рақамлар асосида изоҳланган. Қўлланма иқтисодий таълим йўналишидаги олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг талабалари учун мўлжалланган, шунингдек, бакалаврлар, магистрлар, профессор-ўқитувчилар фойдаланишлари мумкин.
-
Ўзбекистон – демократик жамият қуриш йўлида
Ушбу ўқув қўлланма «Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти» фанининг таркибий қисми бўлиб, унда демократиянинг назарий асослари, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назариясининг шаклланиши, унинг тарихий илдизлари ҳамда мустақиллик йилларида демократик жамиятнинг ҳуқуқий асослари, муҳим омилларининг барпо қилиниши, демократик жамият қуриш жараёнида давлат мустақиллиги, миллий истиқлол ғояси ва мафкурасининг ўрни ва аҳамияти, фан ва таълимни ривожлантириш, миллий ва диний қадриятларнинг тикланиши, ижтимоий-сиёсий барқарорлик, миллатлараро тотувликни таъминлаш каби бир қатор мавзулар орқали мамлакатимизда бугунги кунда кенг миқёсда олиб борилаётган демократик ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ва ўзаро бир бутунлиги, моҳият ва мазмунлари таҳлил қилинган.
-
Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи
Ушбу ўқув қўлланма ўзбек халқининг келиб чиқиши, яъни унинг узоқ давом этган этногенези ва этник тарихи ҳақида бўлиб, китобда ўзбекларнинг уруғ-қабила ҳолатидан аста-секин элат-халқ бўлиб шаклланиб бориш жараёни ва шаклланган халқ ҳолатидан миллат даражасига ўсиб чиқиши бой моддий маданият ва ёзма манбаларнинг тарихий таҳлили асосида баён этилган ҳамда ўзбек халқининг шаклланишида ерли сўғдий ва туркий аждодларнинг роли илмий ва объектив тарихий таҳлиллар асосида батафсил ёритилган.
-
Узбек тилининг назарий фонетикаси
Кулланмада “Узбек тилининг назарий фонетикаси” дастуридаги барча мавзулар мавжуд материаллар тахлили асосида ёритилди. Бунда фонема хакидаги назарияларнинг юзага келиши, фонемаларнинг системага уюшиши, фонема билан оттенкалар уртасидаги умумийлик ва хусусийлик алокалари, буларнинг узбек тилшунослигида ёритилганлик даражаси каби масалаларга алохида эътибор берилди. Шунингдек, суперсегментал фонология (просодика) ва морфонология хакидаги маълумотлар хам урин олган.
-
Ўзбек тилининг янги алифбоси ва имлоси
Ушбу қўлланма янги ўзбек лотин алифбоси ва имло қоидаларига бағишланган бўлиб, талабалар ва мустақил ўрганувчилар учун мўлжалланган. Китобда лотин алифбосининг афзалликлари, ўзбек кирилл алифбоси билан қиёсий таҳлили ва 1995 йилда қабул қилинган имло қоидалари шарҳланган. Муаллиф ёзувнинг тил тараққиётидаги ўрни, алифбони алмаштиришнинг ижтимоий-сиёсий ва маданий аҳамияти ҳақида фикр юритади ҳамда лотин ёзувига ўтишнинг заруратини илмий ва амалий жиҳатдан асослаб беради.
-
ЎЗБЕК ТИЛИ СЎЗ ЯСАЛИШИ ТИЗИМИ
Ушбу қўлланма икки асосий қисмдан иборат бўлиб, «Сўз ясалишига оид асосий тушунчалар» деб аталувчи биринчи қисмда сўз ясалишига оид умумназарий масалалар ҳақида фикр юритилади. «Сўз туркумларида сўз ясалиши» номли иккинчи қисмда эса ҳар бир сўз туркумидаги сўз ясалиши тизими таҳлил этилади. Китоб олий ўқув юртларининг филология факультетлари ўқитувчи ва талабалари учун мўлжалланган.
-
УЗБЕК ТИЛИ УКИТИШ МЕТОДИКАСИ
Ушбу китоб узбек тилини укитиш методикасига багишланган булиб, унда укувчиларнинг огзаки ва ёзма нуткини устириш, тил укитиш жараёнидаги педагогик ёндашувлар, методик тавсиялар ва мактаб дарсликларидаги асосий масалалар ёритилган. Муаллиф рус тилида таълим олувчи талабалар учун узбек тилини мукаммал урганиш ва унда эркин сузлашиш куникмаларини шакллантириш методологиясини илмий-педагогик жихатдан асослаб беради. Китобда классик методистларнинг карашлари, грамматика ва нутк маданияти уртасидаги богликлик хамда укитувчи нуткининг укувчилар учун урнак сифатидаги ахамияти алохида таъкидланган.
-
ЎЗБЕК МУМТОЗ АДАБИЁТИ ТАРИХИ (XVI-XIX АСР I ЯРМИ)
Мазкур ўқув қўлланма XVI-XIX аср I ярмидаги адабий-маданий муҳит, жараён ва ундаги ижодкорлар ҳақида маълумот беради. Ҳар бир мавзу ёритилганда, мавжуд тадқиқот ҳамда дарсликлардаги зарур фикрлар қамраб олинди ва янги қарашлар, тушунчалар билан бойитилди. Кўпроқ бирламчи манбалар воситасида объектив хулосалар чиқаришга ҳаракат қилинди. Ушбу ўқув қўлланма олий ўқув юртларининг ўзбек филологияси ва журналистика факультети талабалари учун мўлжалланган, шунингдек, адабиёт ихлосмандлари учун ҳам фойдалидир.
-
Узбек адабий тили тарихи
Мазкур қўлланмада ўзбек адабий тилининг қадимги илк шаклланиш давридан ҳозирги ўзбек адабий тилигача бўлган тарихий жараён қисқача ёритилиб берилган. Унда умумхалқ ўзбек тилининг шакллари, ўзбек адабий тили ва унинг услублари, уларнинг тарихий шаклланиш жараёни ва бу жараёнда муҳим роль ўйнаган ёзма манбалар ҳақида батафсил маълумотлар ўз аксини топган.
-
Узбек адабиёти методикаси тарихидан очерклар
Китобда 1917-1929 йилларда мактабда ўзбек адабиётини ўқитиш методикасининг шаклланиши ва ривожланиши, шу жумладан В.И. Лениннинг халқ маорифи, дарсликлар ва таълим тизимини ривожлантириш борасидаги ғоялари, Н.К. Крупскаянинг педагогик фаолияти ва совет мактабларидаги таълим мазмунининг илмий асослари ёритиб берилган.
-
Ҳаёт дарахти
«ҲАЁТ ДАРАХТИ» экологик драмаси қўшнилар Болтавой ва Шерали ўртасидаги кескин муносабатларни тасвирлайди. Болтавой Шералининг ҳовлисига ўтадиган сув ариғини кўмиб ташлайди, бу эса катта жанжалга сабаб бўлади. Воқеалар ривожида, шамол туфайли дарахтнинг шохи Болтавойнинг машинаси устига тушиб, уни шикастлайди. Бу ҳодиса Болтавойни дарахтни кесиб ташлашга ундайди. Асар қўшничилик муносабатлари, атроф-муҳитга эътибор ва табиатга нисбатан масъулият каби муҳим мавзуларни кўтаради.
-
Холид ҳусайний асарларининг бадиий ўзига хослиги
Монографияда ХХ асрнинг 70 йилларида вужудга келган янги адабий тенденция -Афғон-Америка диаспора адабиётининг йирик намоёндаси Холид Ҳусайний асарларидаги бадиий ўзига хослик таҳлил этилган. Афғон-америка адабиётидаги миллий ва умуминсоний ғояларнинг умумийлиги, интеграцияси, дифференциацияси ҳамда диаспора адабиёти қонуниятларига асосланган ҳолда қайси тилда ижод қилишига кўра форсий (форсий-паштун, форсий-дарий) ва инглиз тилида ижод қилувчи афғон-диаспора ёзувчилари категориялари таклиф қилинган. Шарқ ва Ғарб анъаналари кесишуви, Ғарбда яратилган бадиий асарларда шарқона руҳ ва шарқона фалсафанинг инъикоси, ҳар икки мамлакат маданияти ҳамда қадриятларини инкор этмаган ҳолда диаспора адабиётининг уч муҳим хусусияти: тиллар ва маданиятлараро тўқнашув, биографик тамойиллар, замон ва макон мутаносиблиги бадиий-концептуал яхлитликда илмий-назарий жиҳатдан асосланиб, Холид Ҳусайний романларида абадий ва адабий мавзулар ифодаси, муаллиф биографияси, бадиий маҳорат ва ёзувчи услуби муаммолари бадиийлик мезонлари асосида такомиллаштирилган.Афғонистон, болалик, аёллик ва оила перспективалари урушдан олдинги, уруш ва урушдан сўнгги даврлардаги афғон ижтимоий турмуш тарзи узвийлигида адабий-эстетик жиҳатдан ёритилган. Келтирилган далиллар, назарий фикр-мулоҳазалар адабиёт назариясига доир илмий адабиётларни яратишда киритилиши мумкин. Монография тадқиқотчи олимлар, педагоглар, маданиятшунослар, тарихчилар, сиёсатчилар, гуманитар йўналишда таҳсил олаётган талабалар учун мўлжалланган.