-
Қадимги Ўрта Осиё тарихи
Ўрта Осиё халқлари шу заминда ривож топган бой тарихий-маданий мероснинг ворисларидир. Уларнинг тарихи энг қадимги даврлардан бошлаб, турли маданий, иқтисодий ва сиёсий жараёнларни қамраб олган. Ушбу қўлланманинг вазифалари қадимги жамиятнинг тараққиётига хос хусусиятлар, унинг асосий босқичларининг моҳияти, моддий ва маънавий маданиятининг босқичма-босқич ривожланиши қонуниятларини ўрганишдан иборат.
-
Analitik geometriyadan masalalar to'plami
Uchinchi nashrda bir qism masalalar yangilari bilan almashtirilgan. Bir qator hollarda masalalar qulay shaklda ta'riflangan. Ikkinchi nashrda uchratilgan xatolar tuzatilgan. Ayniqsa, har bir bobning boshida shu bobning mashq va masalalarini yechish uchun keltirilgan nazariy ma’lumotlar. hamda javoblardagi ko’rsalmalar talabalarga uchun ancha qulaylik tug’diradi.
-
Туркистон тарихи
Мазкур ўқув қўлланмасида Ўзбекистон янги тарихининг энг мураккаб ва зиддиятли даврларидан бири ёритилади. Ватанимиз тарихининг атиги 8 йилини қамраб олган бу даврда Туркистон минтақасида муҳим воқеалар юз берди. Айнан ушбу воқеалар Ўзбекистоннинг XX асрдаги совет даври тарихини олдиндан ҳал қилди. Қўлланма 5 та бобдан иборат бўлиб, ҳар бир бобда алоҳида мавзу махсус таҳлил қилинади. Хусусан, жадидлар ва истиқлолчилар томонидан илгари сурилган миллий истиқлол ғояси асарда яхши очиб берилган.
-
Учебник английского языка
Натоящий учебник предназначен для студентов 1-го и 2-го курсов вечерного отделения гуманитарных факультетов университетов и высших учебных заведение неязыкового профиля. Учебник построен в соотвествии с требованиями программы по иностранным языкам для вечерних отделений гуманитарных учебных завдений и ставит своей задачей научить читать и переводить английскую художественную и общественно-политическую литературу средней трудности.
-
Ҳиндистонда бобурийлар сулоласи салтанати
Ушбу китоб Ҳиндистонда уч асрдан зиёд ҳукм сурган Бобур Мирзо ва унинг авлодлари асос солган буюк салтанат тарихига бағишланган. Унда бобурийлар авлоди бўлмиш Ҳумоюншоҳ, Акбаршоҳ, Жаҳонгиршоҳ, Шоҳ Жаҳон ва Аврангзебларнинг Ҳиндистонни ягона давлат қилиб бирлаштириши, салтанат ҳудудини кенгайтириши, уни мустаҳкамлаш учун олиб борган кураши, шунингдек уларнинг Ҳиндистон маданиятини ривожлантиришга қўшган катта ҳиссалари баён этилади. Бобурийлар салтанатининг Мовароуннаҳр, айниқса Бухоро хонлиги билан сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқалари тўғрисида ҳам маълумотлар келтирилган.
-
ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА ЭРКИН ТУРИСТИК ҲУДУДЛАРНИ САМАРАЛИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Жаҳонда иқтисодиётнинг етакчи тармоқларидан бири бўлган туризмнинг илмий асосларини ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Бу борада, қуйидаги устувор йўналишларда тадқиқотлар амалга оширилмоқда: инвестицион фаолиятни рағбатлантирган ҳолда хавфсиз туризм хизматлари кўрсатишни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, эркин туристик худудларнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш асосида самарали ривожлантириш, туризм индустриясини ривожлантиришнинг стратегик моделини ишлаб чиқиш, давлат-хусусий шериклик шароитида минтақалараро ва жаҳон миқёсидаги лойиҳаларни янада ривожлантириш.
-
Funksiyalar va grafiklar
Qo'llanmaning har bir paragrafida, avvalo, mavzuga tegishli ta‘riflar, tushunchalar va tasdiqlar berilgan bo‘lib, ularning har biriga misollar yechib ko‘rsatilgan va mustaqil ishlash uchun yetarli darajada misol va masalalar javoblari bilan berilgan, bu esa undan o‘quv qo‘llanma sifatida ham foydalanish mumkinligini anglatadi.
-
ГЛИЦЕРИННИ ТОЗАЛАШ ВА ОҚЛАШ УЧУН МАХАЛЛИЙ КЎМИРЛАР АСОСИДА ФАОЛЛАНТИРИЛГАН УГЛЕРОДЛИ АДСОРБЕНТЛАР ОЛИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ИШЛАБ ЧИКИШ
Жаҳонда фаоллантирилган кўмир адсорбентлари олиш учун хомашё танлаш, фаоллаштиришнинг мақбул шароитларини ва усулларини танлаш бўйича, қуйидаги йўналишларда ечимларни илмий асослаш, фаоллантирилган кўмир адсорбентлар олиш учун энг мақбулини танлаш учун уларнинг кимёвий таркиби ва хусусиятларини аниқлаш; кўмирларни фаоллаштиришда уларнинг таркиби ва хусусиятлари ўзгаришини аниқлаш, фаоллантирилган кўмир адсорбентлари ёрдамида адсорбцион тозалашда глицериннинг физик-кимёвий кўрсаткичларининг ўзгариши ва кинетик қонуниятларни аниқлаш зарур.
-
Қадимги Ўрта Осиё шаҳарлари тарихи
Ушбу қўлланмада Ўрта Осиё қадимги шаҳарсозлиги тарихи масалалари ёритилган. Муаллиф бой илмий адабиётларни ўрганиш ҳамда айрим кўҳна шаҳар харобалари қазишмаларида иштирок этиши асосида ўлкамиз ҳудудларидаги урбанизация жараёнларининг пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичлари муаммолари бўйича хулосалар берган. Ҳозирги кунга қадар "Шаҳарлари тарихи" махсус курси бўйича талабаларга мўлжалланган қўлланма ёки дарслик яратилмаган. Тарихчи, иқтисодчи, географ ва демограф талабалар ҳамда ўқитувчилар учун мўлжалланган ушбу дарслик бу борадаги дастлабки қўлланмалардан биридир.
-
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СОЛИҚ КОДЕКСИ
Ушбу Кодекс соликлар ва йиғимларни белгилаш, жорий этиш ва бекор килишга, ҳисоблаб чикариш ҳамда тўлашга доир муносабатларни, шунингдек солиқ мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.
-
ГАЛАКТОМАННАНЛАР АСОСИДА ЎСМАГА ҚАРШИ ФАОЛЛИККА ЭГА МАКРОМОЛЕКУЛЯР ТИЗИМЛАР СИНТЕЗИ ВА ТАДҚИҚИ
Мамлакатимизда маҳаллий хом-ашёлар асосида янги, самарали, импорт ўрнини босувчи доривор препаратлар ишлаб чиқишга ва аҳолини сифатли дори-дармонлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 4-йўналишида «фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, аҳоли ва тиббиёт муассасаларини арзон, сифатли дори воситалари билан таъминланишини яхшилаш» юзасидан муҳим вазифалар белгилаб берилган. Бу борада, маҳаллий ўсимлик ва ҳайвон хом-ашёлари биологик фаол моддаларини тадқиқ қилиш, уларнинг тузилиши ва фаоллигини ўрганиш ҳамда улар асосида янги, самарали дори воситаларини яратиш мухим аҳамият касб этади.
-
-
Dinshunoslik
Ushbu uslubiy qo‘llanmani boshqalardan farqi shundaki birinchidan, lotin alifbosida ekanligi, ikkinchidan, yangi pedagogik texnologiyalardan unumli foydalanilganidir. Dinshunoslik fanini o‘qitishdan maqsad talabalarga dinning kelib chiqishi, evolyutsiyasi, hozirgi davrdagi holati, insoniyat hayotida tutgan o‘rni haqida umumiy ilmiy tushunchalar berishdan iborat.
-
Ўсимликшунослик.
Ўсимликшунослик фани ҳозирги даврда, асосан дала екинлари билан шуғулланади. Ўсимликшунослик-агрономиянинг бир бўлимидир.
-
Рынок ценных бумаг
Учебное пособие предназначено для студентов экономических направлений бакалавриата высших учебных заведений, занимающихся изучением экономических знаний в области рынка ценных бумаг. В пособии рассматриваются понятие, определение и классификация ценных бумаг, разновидности фондовых рынков, акционерные общества, инвестиционные институты, банки, фондовые биржи, государственное регулирование и коньюктура рынка ценных бумаг.
-
Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари
Бу тўпламга магистратура, бакалавриат босқичларида таълим олаётган истеъдодли ёшлар, докторантлар, мустақил тадқиқотчилар, шунингдек вазирлик ва идораларда ўз фаолияти билан бир қаторда илмий изланишлар олиб бораётган ёш олимларнинг илмий тадқиқотлари натижалари жамланган.