-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
-
ОЛИЙ ТАЪЛИМДА АДАБИЁТЛАР БИЛАН ИШЛАШНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Таълим жараёнида адабиётлар билан ишлаш муҳим ўрин тутади. Айниқса, олий таълимда профессионал кадрлар тайёрлашни ўқув ҳамда илмий адабиётларидан холи тарзда тасаввур қилиб бўлмайди. Зеро, дарс ликлар, ўқув қўлланмалар, илмий нашрлар ва бошқа манбалар юқо-ри малакали кадрлар тайёрлашнинг бирламчи ва зарурий воситалари ҳисобланади.
-
МАГИСТРАТУРАДА ИЛМИЙ-ПЕДАГОГИК ИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МЕТОДИКАСИ
Жаҳон амалиётида магистратура учта мақсадни амалга оширишга қара тилган бўлади. Биринчиси, академик фаолиятга тайёрлаш. Яъни, ил-мий кадрлар тайёрлашга қаратилади. Иккинчиси, таълим муассасаларига (шу жумладан, олий таълим муассасаларига) профессор-ўқитувчиларни тайёрлайди.
-
ОЛИЙ ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМНИНГ РОЛИ
Бугунги кунда онлайн таълим таълим тизимимизнинг ажралмас бир қисмига айла-ниб бормоқда. Шу сабабли олий таълим муассасаларига онлайн таълимни ривожлан-тириш бўйича кўрсатмалар бериш мақсадида ушбу қўлланма яратилди. Бу қўлланмани яратишда ФАО (Бирлашган миллатлар ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти) электрон таълим академияси қўлланмасидан фойдаланилди.
-
Sapiens
Примерно 13,5 миллиарда лет назад появились материя, энергия, время и пространство: произошел Большой взрыв. Историей этих фундаментальных явлений Вселен ной занимается физика.
-
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ ИШ БЕРУВЧИЛАР БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ,
Бугунги глобал дунёда ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасидаги ўзгариш лар жуда тез содир бўлмоқда. Бу ҳолат эса ҳар бир соҳада янгиликлардан бохабар бўлиб, унга мослашишни, янги ғояларни олиб киришни тақозо қилади. Мана шундай тинимсиз ўзгаришларга дуч келаётган соҳалардан бири, шубҳасиз, олий таълим тизимидир. Бугунги кун олий таълим тизимидан жамиятдаги ўзгаришларни кўра оладиган, мавжуд ҳолатни таҳлил қиладиган, рақобатбардош, ўз соҳасининг етук мутахассисларини тайёрлаш талаб қилинмоқда. Ушбу талабга жавоб бериш мақсадида эса юртимиз олий таълим муассасалари (ОТМ) хориж тажрибасини кенг ўрганган ҳолда, кадрлар тайёрлаш жараёнини самарали ташкил қилишга, дарс машғулотларини кўпроқ касбга ва амалиётга йўналтиришга ҳамда мавжуд меъёрий ҳужжатларни мунтазам равишда такомиллаштириб боришга интилмоқда.
-
ДИПЛОМ ЙЎҚОЛСА ЁКИ ЯРОҚСИЗ ҲОЛГА КEЛСА…,
Сўнгги йилларда мамлакатимиздаги рақамлаштириш жараёнлари инсон омилини камайтириш билан бир қаторда, жамиятга шаффоф ва адолатли тизимлар жорий этилишига сабаб бўлмоқда. Олий таълим соҳасида ҳам рақамлаштириш жараёнлари тез суръатларда ривожланиб бормоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлдаги “Олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дип лом ларининг давлат намуналарини тасдиқлаш тўғрисида”ги 607-сон қарори билан олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломларига махсус ҳимояга эга QR код тизими қўйиладиган бўлди. Шу муносабат билан олий таълим тўғрисидаги диплом маълумотларининг базаси автоматик тарзда шаклланиши имконияти яратилди.,
-
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ ХАЛҚАРО АККРЕДИТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ,
Сўнгги йилларда мамлакатимизда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар олий таълим муассасалари олдига бир қатор вазифаларни қўймоқда. Олий таълим муассасалари фаолиятини жаҳон андозаларига мослаштириш, таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш, халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингининг биринчи 1000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига кириш, ташқи академик мобилликни ривожлантириш ва бошқалар шулар жумласидандир.,
-
ОЛИЙ ТАЪЛИМНИ КРЕДИТ-МОДУЛЬ АСОСИДА ТАШКИЛ ЭТИШ МЕТОДИКАСИ
Республикамизда кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини тизимли ривожлантириш, илғор хорижий тажрибаларни жорий қилган ҳолда, замонавий таълим дастурларини ишлаб чиқиш, юқо-ри малакали профессионал кадрлар тайёрлашни янги босқичга кўтариш ҳамда соҳада таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш масаласига ҳукуматимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.,
-
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ НУФУЗЛИ ТАШКИЛОТЛАР РЕЙТИНГИ ТОП-1000 ТАЛИГИГА КИРИТИШ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривож лантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ5847сон Фар монида мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларини халқаро рей тинг ташкилотлари рўйхатига киритиш стратегик вазифа сифатида кўр сатилган. Шу нуқтаи назардан олий таълим муассасаларининг халқаро рейтинглардаги ўрнини мустаҳкамлаш бугунги кун олий таълим тизими учун долзарб масала бўлиб қолмоқда.,
-
ЎЗБЕКИСТОНДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ: 100 САВОЛГА 100 ЖАВОБ,
Замонавий ҳаётни бугун илм-маърифат ва таълимнинг тарақ қиётисиз та саввур этиб бўлмайди, инсоният фан ўқи атрофида айланаётгандек гўё. Жаҳоннинг етакчи давлатларида таълимни ривожлантириш биринчи галдаги вазифа сифатида белгиланиши ҳам бежиз эмас. Негаки мамлакатнинг келгуси равнақи айнан шу соҳада қўлга киритган ютуқлари билан белгиланади.,
-
ЖАҲОННИНГ ИЛҒОР ЭЛЕКТРОН ИЛМИЙ-ТАЪЛИМ МАНБАЛАРИ,
Замонавий таълимнинг ривожланиши фақатгина фанларни ўрганишнинг замонавий усулларини модерни зaциялаш учун хизмат қиладиган ахборот технологияларининг тако-миллашуви билан эмас, балки илмий-таълим ахборот нинг янги манбалари мавжудлиги би-лан ҳам белгиланади. Қимматли ахборот манбаларидан фойда ланишга бўлган имконият-нинг мавжудлиги ўқув материаллари сифатининг бир неча бор ортишига, шунингдек, олин-ган билимларни илмий ва касбий фаолиятда қўллашга имкон яратади.
-
ОЛИЙ ТАЪЛИМ ИСЛОҲОТЛАРИ: СОН ВА СИФАТ КЎРСАТКИЧЛАРИ,
Бугунги кунда Янги Ўзбекистон ҳаётида барча соҳаларда ортга қайтмас чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ўзгаришлар жараёнида ижтимоий соҳа-нинг асоси ҳисобланган ва миллатнинг келажагини белгиловчи таълим тизими-даги ўзгаришлар, янгиликлар ҳақида сўзламасликнинг иложи йўқ. Ўз бекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек: “Ҳаммамизга аёнки, тараққиётнинг тамал тоши ҳам, мамлакатни қудратли, миллатни буюк қи-ладиган куч ҳам бу — илм-фан, таълим ва тарбиядир. Эртанги кунимиз, Ватани-мизнинг ёруғ истиқболи, биринчи навбатда, таълим тизими ва фарзандларимизга бераётган тарбиямиз билан чамбарчас боғлиқ”.
-
ТАЛАБАЛАР МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ,
Мамлакатимизда ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий ҳаётда туб ўзгаришлар содир бўлмоқда. Айниқса, таълим соҳасидаги ислоҳотларда “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши му ҳим ўрин тутади. Ҳар бир мамлакатнинг ривожланиши ёки аксинча, инқирозга юз тутиши мамлакатдаги таълим тизимининг қай даражада такомиллаш-ганига боғлиқ.,
-
MIKRONUTRIENTLAR TANQISLIGI VA UNING OLDINI OLISH YO’LLARI
Ma’lumki, inson iste’mol qiladigan taomlar tarkibida ikki xil oziq-ovqat mahsulotlari bо‘ladi. Birinchi guruhga, asosiy oziq moddalar, qaysikim, ularga oqsillar, yog‘lar va uglevodlar kirib, ikki xil vazifani bajaradi. Birinchisi, ovqat hazm qilish traktida ular kimyoviy parchalanishga uchrab, vujudning barcha hatti-harakatlari uchun hamda a’zolar va tizimlarning faoliyat kо‘rsatishi uchun tegishli energiya berib turadi. Ikkinchisi, shu oziq moddalar hisobidan (ayniqsa, oqsillar hisobidan) tanada yangi hujayralar, tо‘qimalar hosil bо‘lib, organizm о‘sadi va rivojlanadi. Bundan tashqari о‘sish va rivojlanishdan tо‘xtagan organizmlarda ham hujayra va tо‘qimalarning yangilanishi aytib о‘tilgan asosiy oziq moddalar hisobidan bо‘lib turadi. Qayd qilib о‘tilgan asosiy oziq moddalar, ya’ni oqsillar, yog‘lar va uglevodlar keyingi yillarda makronutrientlar deb ataladigan bо‘ldi.
-
ОЛИЙ ТАЪЛИМНИНГ ЎҚУВ-МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАРИ ТАҲЛИЛИ (ДУНЁНИНГ ТОП-500 ТАЛИК ОЛИЙГОҲЛАРИ МИСОЛИДА)
Мамлакатимизда бўй кўрсатаётган ислоҳотлар олий таълим тизимида ҳам ўз аксини топиб, бу, аввало, юртимизда салоҳиятли ва рақобатбардош кадр лар тайёрлаш, ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантириш ҳамда аҳо лининг турмуш даражасини ошишига хизмат қилмоқда.
-
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ ИШ БЕРУВЧИЛАР БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ (ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ)
Бугунги глобал дунёда ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасидаги ўзгариш лар жуда тез содир бўлмоқда. Бу ҳолат эса ҳар бир соҳада янгиликлардан бохабар бўлиб, унга мослашишни, янги ғояларни олиб киришни тақозо қилади. Мана шундай тинимсиз ўзгаришларга дуч келаётган соҳалардан бири, шубҳасиз, олий таълим тизимидир. Бугунги кун олий таълим тизимидан жамиятдаги ўзгаришларни кўра оладиган, мавжуд ҳолатни таҳлил қиладиган, рақобатбардош, ўз соҳасининг етук мутахассисларини тайёрлаш талаб қилинмоқда.