-
San’at. San’atshunoslik
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Ижтимоий фалсафа
Услубий қўлланма ижтимоий фалсафа курси бўйича миллий истиклол ғояси хуқуқ ва маънавият асослари бакалавр ихтисослиги ўқув дастури асосида тайёрланган.
-
Тасвирий санъат технологияси ва нусха кўчириш
Олий ўқув юртлари талабалари учун ёзилган мазкур ўқув кўлланма бакалавриат йўналиши 5140700 - Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналиши талабаларига мўлжалланган бўлиб, у икки қисмдан иборат. Биринчи қисм талабаларга тасвирий санъат технологияси фани бўйича акварель, мой бўёқ, гуашь, тушь, сангина, пастель на бошқа материаллар билан тасвирлаш техникасини ўрганиш бўйича материаллар берилган бўлса, ўқув қўлланманинг иккинчи қисмида эса таниқли рассомларнинг ижодий ишларини ўрганиш ва ундан нусха олиш, ҳамда уларнинг тасвирлаш усулларини ўрганиш бўйича назарий ва амалий маслаҳатлар берилган. Китобдан бакалавр талабалари билан бир қаторда ўрта махсус касб-хунар коллежлари талабалари ҳам фойдаланиши мумкин.
-
Патриотический подвиг трудящихся узбекистана в годы великой отечественной войны
В работе рассматриваются трудовые подвиги рабочего класса Узбекистана, колхозного крестьянства, вклад интеллигенции Узбекской ССР в общее дело разгрома врага, единство фронта и тыла, героизм воинов республики на фронтах Великой Отечественной войны Книга рассчитана на широкий круг читателей. Ответственный редактор доктор исторических наук Х. Ш. Иноятов.
-
Риторика или как стать
Автор полагает, что в наши дни нет ни одной области человеческой деятельности, для которой плохая профессиональная речь её исполнителя была бы благом. Напротив, общепризнано, что каждый человек должен уметь профессионально точно, кратко и красочно выразить свои мысли. То же самое касается не только профессиональной,но и повседневной рече.
-
Гулливернинг саёҳатлари
Адиб саргузаштлар ишқибози бўлган шифокор Гулливернинг ажойиб ғаройиб саргузаштлари воситасида ўз давридаги ҳар хил урф-одатларни колоқ одамларни айниқса қироллик саройидаги лаганбардорлик хушомад бўйлик ҳасадго'йлик ҳамда мамлакатни бошқаришда авж олиб кетган турли нуқсонларни иллатларни қаттиқ танқид қилади.
-
Ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш жараёнини рақамлаштириш
Мазкур услубий қўлланмада олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчиларга олий таълим тизими учун ўқув адабиётларини яратиш тартиби, уларга қўйиладиган талаблар, яратилган ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш ва нашр этишга рухсат бериш тўғрисидаги нашр гувоҳномаларини расмийлаштиришда электрон фойдаланиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар келтирилган.
-
Фаннинг фалсафий масалалари
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий ўқув юртлари магистратураси учун ўқув қўлланма сифатида тавсия этилган.
-
Икки Диана: роман
Икки Диана» – тарихий-саргузашт роман бўлиб, XVI аср Франция тарихидаги кўплаб фожиаларни акс эттиради. Ушбу романда ўқувчини қизиқтирадиган барча компонентлар мавжуд. Бу ерда мудҳиш сирлар ҳамда маъсума қаҳрамон аёл, маккорона фитналарнинг қурбони – Диана де Кастро, ёвузлар дуэти – Диана де Пуатье ҳамда коннетабль Монморанси, ҳақиқат учун курашувчи Габриэль Монтгомери ва ниҳоят, олиҳиммат герцог де Гиз образлари моҳирона очиб берилган. Асарда католиклар ва протестантларнинг ўзаро диний қарама-қаршиликлари кўрсатилган. Роман нафақат уруш ҳақидаги ҳикоялар, ишқий драмалар, сарой фитналари билан, балки ишончли тарихий тавсифлар билан ҳам қизиқ ва аҳамиятга моликдир.
-
Таълим жараёнида онлайн платформалардан фойдаланиш
Мазкур қўлланмада дунёнинг етакчи олий таълим муассасалари томонидан ўқув жараёнларида қўлланилаётган долзарб онлайн таълим платформалар ва улардан самарали фойдаланиш усуллари ҳақида методик тавсиялар берилган. Ушбу методик қўлланмадан олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари, профессор-ўқитувчилар, малака ошириш ва қайта тайёрлашга келган ходимлар, тадқиқотчилар, магистрант ҳамда талабалар фойдаланишлари мумкин.
-
-
Фалсафа фани ва унинг хусусиятлари
Маърузалар матнида фалсафа фанининг предмети, муаммолар доираси ва вазифаси, фалсафа ва бошқа фанлар, фалсафанинг мафкура ва сиёсат билан алоқадорлиги, дунёқараш ва унинг турлари каби мавзулар ёритилган.
-
Иблис ва Прим хоним: романлар
Жаҳон адабиётининг етук намояндаларидан бири Пауло Коэльо асарларида инсон руҳиятининг эврилишлари маҳорат билан очиб берилади. «Алкимёгар»да ҳам, «Иблис ва Прим хоним»да ҳам бетакрор тақдир эгаларининг қисматини тасвирлаш асносида эзгулик ва ёвузлик, сабр ва нафс, муҳаббат ва нафрат, иймон ва гуноҳ сингари умуминсоний мавзулар борасида баҳс кетади. Асарлар мутолааси давомида ўқувчи қаҳрамон ўрнида ўзини кўради. Тақдир, меҳнат ва мақсад асносидаги умр йўли китобхонни мушоҳадага ундайди. Айни пайтда атрофимиздаги воқеалар тақдир йўриғими ёки битикни ўзгартириш учун имконият? Балки биз билан рўй бераётган тасодифлар тасодиф эмасдир?
-
Эрта ташхис ва илк аралашув
Ушбу қўлланма боланинг ривожланишини тавсифлаб бериб мазкур мураккаб жараённинг барча томонларини қамраб олади. Болани парваришловчи катталар, боланинг хар бир ривожланиши босқичида бола учун қандай имкониятлар очилиши тўғрисида тўлиқ маълумот олишлари мумкин. Мазкур кулланмада келтирилган ривожланиш тугрисидаги маълумотлар алохида эхтиёжга эга боланинг яхши ривожланишига яхши қурувчи оилавий мухит, таълим, парвариш ва эътиборнинг ахамиятини тушунишга катта ёрдам беради.
-
Kon tikida safar
Asarda norvegiyalik etnograf olim Xeyerdalning besh sayyohatchi hamrohi bilan birga oddiy palma yog‘ochidan yasalgan qayiqda Tinch okeaniga chiqib Peru orolidan Polineziya oroligacha suzib borgani haqida hikoya qilingan.
-
Polimerlar kimyosi.
0 ‘quv qo'llanmada polimerlarning tuzilishi va ularni sintez qilish usullari, polimer eritmalari va ularning kimyoviy , fizik - mexanik xossalari va strukturalari bo 'yicha nazariy asoslar hamda laboratoriya ishlari va uiarni bajarish usullari keltirilgan.
-
Umumiy psixologiya
Darslik psixologiya sohasidagi asosiy ilmiy bilimlar tizimini taskil etadi. Ushbu darslikda psixologiyaning umumiy masalalari, shaxs, faoliyat va muloqot psixologiyasi, bilish jarayonlari, shaxsning hissiy irodaviy sohasi va individual psixologik xususiyatlari psixologik-pedagogik fanlarning hozirgi zamon yutuqlarini hisobga olgan holda yoritilgan.