-
Сайланма: Шеърлар, проза, драмалар
Исмоилов У.,Ушбу сайланмада ижодкорнинг турли йилларда яратган шеърлар, ҳикоялари ҳамда ўтмиш ва ҳозирги ҳаётимиз долзарб масалаларини ифодаловчи "Рустам", "Зафар", "Оби ҳаёт" каби драмалари киритилди.
-
Косиблар кулбасида
Ирфон Ҳ.,Адибнинг мазкур асари бир жиҳатдан диққатга сазовор, унда қадимий Самарқанд тўғрисида сўз юритилади, ўзбек ва тожик ҳунармандларининг азалий дўстлиги ҳақида ҳикоя қилинади.
-
-
-
Қайлардасиз, қуралай кўзлар
Исаковский М.,Муаллифнинг бу тўпламида замондошларимизнинг Улуғ Ватан урушида кўрсатган буюк жасотарлари ва маънавий оламини халқ қўшиқлари йўлида юксак нафас билан куйлаган.
-
Най навоси
Исроил Б.,Ушбу китобчада Барот Исроиловнинг иккинчи шеърий тўплами бўлиб, янги ижод намуналарида она юрт олтин далаларни, бободеҳқонлар мадҳини тараннум этишга интилади.
-
Биз - дунё одамлари
Исроилов А.,Муаллифнинг янги шеърлари билан танишар экансиз, шоирнинг қалбини эндиликда дунёвий безовталиклар қамраб бораётганлигини, шеърлари қат-қатида фалсафийлик омуҳта эканлигини ҳам чинакамига ҳис этасиз.
-
Абул Аъло ал-Маарий (достон)
Исаакян А.,Арман шоири Аветик Исаанянннинг ушбу достони жуда кўп тилларга таржима қилинган бўлиб, асарда ўрта асрларнинг буюк шоири ал-Маарийнинг хукмдорларга, хиёнат ва адолатсизликка нафрати, унинг зулматдан, ёлғизликдан қутилишга интилиши мукаммал ёритилган.
-
Дардимиёна
Исмоилов Н.,Ушбу китобда муаллиф айни куннинг дардини- жаҳонда кечаётганалғов-далғов ва ур-сурларнинг инсон онги ҳамда руҳиятига таҳсирини ифодалайди.
-
Бургут тоғда улғаяди. Иккинчи нашри
Исмоилов Н.,Ушбу китобда махфий хизмат ходимларининг хавф-хатарга тўла жўшқин ҳаёти акс эттирилган бўлиб, шўро даврида махфий хизмат тизимида ишлаган ёш ўзбек йигитининг фавқулотда қизиқарли ва ўта хавфли фаолияти акс этган.
-
Бургут тоғда улғаяди. 3-китоб
Исмоилов Н.,Ушбу саргузашт романнинг 3-китоби, талаб ва истаклардан келиб чиқиб ёзилган бўлиб, унда қаҳрамонланинг янги-янги саргузаштлари, кутилмаган тўқнашувлар ва уларнинг ҳаётий кечинмалари муаллиф томонидан моҳирона баён этилган
-
Бургут тоғда улғаяди. 2-китоб
Исмоилов Н.,Ушбу 2-китоб, биринчи китобнинг узвий давоми бўлиб, долзарб мавзуга бағишланган, унда ҳаёт ташвишлари ва қувончлари, эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги кураш, ишқ-муҳаббат, садоқат каби инсоний туйғулар қизиқарли воқеа-ҳодисалар орфали маҳорат билан гавдалантирилган.
-
Бургут тоғда улғаяди. 1-китоб
Исмоилов Н.,Муаллифнинг ушбу саргузашт-детектив романи долзарб мавзуга бағишланган бўлиб, жиноятчиликка қарши кураш, ҳаёт ташвишлари ва қувончлари, инсонни жамиятда тутган ўрни ва бошқа масалалар бадиий инъикосини топган.
-
-
-
-
Миллиардерга қўйилган тузоқ
Исмоилов Н.,Муаллифнинг ушбу асарида воқеа-ҳодисалар, қаҳрамонлар ва уларнинг тақдири, қайси замон ва маконда бўлаётганидан қатъий назар, умуммуштарак ғоялар, тушунчалар билан эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги курашнинг моҳиятини очиб беради, ёш замондошларимизнинг маънавий дунёсини бойитишга, уларни ҳаётда ўз ўринларини топишларига хизмат қилади.
-
-
-
Шер йигит. 2-китоб
Исмоилов Н.,Ушбу китобда махфий хизмат ходмларининг хавф-хатарга тўла жўшқин ҳаёти акс эттирилган бўлиб, шўро даврида махфий хизмат тизимида ишлаган ёш ўзбек йигитининг фавқулотда қизиқарли ва ўта хавфли фаолияти акс этган.