-
Kalila va Dimna
Muallifsiz,Mazkur kitobda qadimgi hind eposi "Kalila va Dimna" asarining maktab o'quvchilariga mo'ljallab, soddalashtirilgan varianti joy olgan.
-
Калила ва Димна
Муаллифсиз,Ушбу асар адолат ва эзгуликни тарғиб қилади, ёвузлик, ёмонликдан сақланишга даъват этади. Яхшилик ва инсоний фазилатларга, улуғвор интилишларга чорлайди.
-
Калила ва Димна
Муаллифсиз,Жаҳон адабиёти хазинасининг ноёб дурдоналаридан саналмиш ушбу асар Ҳиндистонда яратилган бўлиб, унда шоҳларнинг нималарга асосланишлари, уларнинг аъёнлар ва башарият билан қандай муносабатда бўлишлари, шахсий фазилатлардан қайсилари шохлар учун фарз саналиши баён этилган.
-
Шабнам тераётган қуёш
Карим А.,Мазкур китобга шоирнинг шеърий тўпламлари, ва жаҳон шоирлари шеърларидан айрим таржималари киритилган.
-
Арслонхон минораси
Каримий Ғ.,Адибнинг мазкур тўплами замонавий ва тарихий мавзудаги асарлардан иборат.
-
Соҳибқирон ва аллома
Карим Ғ.,Таниқли шарқшунос олимнинг мазкур тарихий тўплами уч қиссадан иборат бўлиб, "Карвон" тарихий қиссаси бобоколонимиз Маҳмуд Кошғарийнинг ёшлик йиллари тўғрисида, "Турон қоплони" драматик қиссасида қаҳрамон саркарда Темур Маликнинг ажнабий босқинчиларга қарши курашда кўрсатган жасорати тасвирланган.
-
Мадаминбек. Иккинчи нашр.
Карим И.,Китобда мустамлакачилар томонидан бадном этилган миллий қаҳрамонларимиздан бири Муҳаммадаминбек Аҳмадбек ўғлининг ҳаёти ва жанговор ишлари, шахсий фожеаси, у ҳақда тўқилган уйдирмалар, яширилган ҳақиқатлар тўғрисидаги энг сўнги маълумотлар қаламга олинган.
-
Жасорат
Виталий Закруткин,Рус адибасининг ушбу романи 30-йилларда Узоқ Шарқга қилинган комсомол сафарбарлигига бағишланган кўп режали асардир.Асар кучли тўқнашувлар, ажойиб воқеаларга бойдир.
-
Қизча ва қушқанот
Кисилёв В.,Романда тасвирланган қаҳрамонларнинг ҳаёти турли-туман ва ажойиб-ғаройиб воқеаларга бойдир. Оля ва унинг синфдош дўстлари қуш каби қанот қоқиб учадиган аппарат кашф этишни орзу қилишлари ҳақида.
-
Сўнгги могикан
Кузнецова Ф.,Ушбу китобда асар қаҳрамонлари саёҳатчилар бўлиб, улар хатарли сўқмоқлардан кўзланган манзилга эсон-омон етиб олиш, уларга жасур ўрмон ўғлонлари - Лочинкўз, Чингачгуч ҳамда унинг ўғли Ункас ёрдамга келади ва кўз кўриб, қулоқ эшитмаган саргузаштларни бошдан кечирадилар.
-
-
Таъзим
Кузнецова А.,Қўлимиздаги ушбу китобда ўқитувчиларнинг меҳнатлари, ёш авлодга таълим билан бирга тарбия берувчи, бутун куч-ғайратини, талантини мактаб ишига бағишлаган ўқитувчи беқиёс таъсир кўрсатади.
-
-
Ҳурлиқо
Каримий Х.,Адибнинг ижод намуналарининг қаҳрамонлари ўз дард-ташвишлари билан умр отлиқ уммонда сузаётган оддий одамлардир, китоб китобхонни атрофдагиларга эътиборлироқ бўлишга, ҳаётга теранроқ нигоҳ ташлашга ундайди.
-
-
Мондо ва бошқа ҳикоялар
Клезио Л.,Француз адибининг ушбу китобидаги қаҳрамонларни фаришталарга қиёс қилиш мумкин. Улар бизни маъсулликлари, самимиятлари ва беғубор орзулари ила кундалик ҳаёт ташвишларини унутиб, беғубор болаликка қайтишга, қалбимизнинг табиат билан ҳамоҳанг тепишига қулоқ осишга ундайдилар.
-
Муҳаббат боғлари
Кўчимов А.,Муаллифнинг қўлингиздаги китобида шеърий гулдаста ҳам тиниқ фикрларнинг самимий туйғулар билан уйғунлашишидан дунёга келган шеърларидан сараланган.
-
Андрес фожеаси. Иккинчи нашри
Куусберг П.,Романда комбинат директорининг автомобиль халокатига учраши, худбин директорнинг фожеаси ҳикоя қилинади.
-
Андрес фожеаси
Куусберг П.,Эстон адибининг ушбу романида автомобиль ҳалокати билан биргаликда худбин комбинат директори Лапетеуснинг фожеаси ҳикоя қилинади.
-
Бинафша
Кўчимов А.,Таниқли шоир ва адиб Абдусаид Кўчимовнинг ушбу китобидан жой олган қисса ва ҳикояларнинг барчасида одамзод аталмиш мураккаб яратиқнинг ички дунёси, унинг руҳий оламига хос бўлган рангин ҳис-туйғулар бадиий бўёқларда тасвирланади.