-
-
-
-
-
Qishloq va o‘rmon xo‘jaligi
-
Menejment, tashkilot va boshqaruv
-
Qishloq va o‘rmon xo‘jaligi
-
-
-
ФИЗИКАДАН МАСАЛАЛАР ТЎПЛАМИ
«Физикадан масалалар тўплами» нинг бешинчи нашри кайта ишланди ва мазкур кўринишда олий техника ухув юртларининг физика курси дастурига мос келади.Масалалар дастур кисмларига биноан тартибга солинган. Жавобларда баъзи энг кийин масалалар бўйича ечиш учун кўрсатмалар ёки хисоблаш формулалари келтирилган.
-
Ҳисоблаш математикаси ва дастурлаш
Ушбу қўлланмада ҳисоблаш техникасининг ривожланиш тарихи, ҳисоблаш машиналари ва уларнинг арифметик асослари, математик таъминоти, алгоритм ва алгоритмик тил хакида тушунчалар, Бейсик дастурлаш тили, ҳисоблаш математикаси элементлари баён қилинган.
-
АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ
Ушбу кулланма компьютер тармоклари ва корпоратив ахборот тизимларини яратишда ва ишлатишда ахборотни хлмоялашнинг долзарб муаммоларига багишланган. Компьютер тармоклари ва тизимларига тахдид хиллари хамда локал ва корпоратив тармокларни Intemet-атакалардан химоялаш усуллари ва воситалари мухокама •)тилади. Электрон бизнес ва электрон тижоратда ахборот хавфсиз лигини таъминлаш муаммосига алохида эътибор берилади. Ахборот хавфсизлиги концепцияси таърифланади ва тармокларда хавфсизлик siyosati aniqlanadi.
-
Эпиграфические памятники города Булгара
Письмо является основой всех цивилизаций мира. Создание предметного письма в первобытнообщинном строе по мере совершенствования материала для письма и объединения человечества в многолюдные коллективы привело к осуществлению потребности в письменном общении, и рисуночный облик письма принял буквенную форму.
-
Сабзавот етиштириш
Сабзавот, полиз, картошка экинларидан юқори ҳосил ва сифатли маҳсулотларни олиш учун барча омилларни инобатга олиб илмий ёндашиш талаб этилади. Китобда сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадкикот институти олимларининг экинларни ўзига хос хусусиятлари, навлари, агротехнологиялари,сақлаш, қайта ишлаш бўйича тавсиялар ва ишланмалари келтирилган. Ушбу китоб олий таълим муассасалари ўқитувчилари, талабалари ва магистрлари, фермер ва дехдон хўжаликлари, томорқа эгалари шунингдек, хаваскорлар ва китобхонлар учун мўлжалланган.
-
Пахта етиштириш агротехнологияси
Ўқув қўлланмада пахтачиликнинг халқ хужалигидаги ахамияти, дунё мамлакатларида пахта етиштириш, республикамизнинг пахтачилик буйича дунёда тутган урни, гузанинг турлари, келиб чикиши ва таркалиши гуза морфологияси ва биологияси гузанинг ривожланиш фазалари, ташки омилларга талаби, ботаник таснифи пахтачиликда нав алмашиниши, туманлаштирилган ва истикболли навлар, пахта етиштириш агротехнологияси гуза зараркунандалари касалликлари ва уларга »қарши кураш чоралари пахтачиликда фан ютуклари пахта хосилини дастурлаштиришнинг илмий асосларга доир маълумотлар келтирилган.
-
-
Inson resurslari iqtisodiyoti
O’quv qo’llаnmаdа «Insоn rеsurslаri iqtisоdiyoti» fаni bilаn bоg’liq nаzаriy vа аmаliy mаsаlаlаrning mоhiyati оchib bеrilib, insоn rеsurslаri to’g’risidа tushunchа, ulаrning ijtimоiy-iqtisоdiy mоhiyati, ishlаb chiqаrish tizimidа insоn rеsurslаrining tutgаn o’rni, insоn rеsurslаrining shаkllаnishi оmillаri, dеmоgrаfik jаrаyonlаr vа ulаrning rеspublikаdаgi o’zigа хоs хususiyatlаri, insоn rеsurslаrining хududiy jоylаshuvi, insоn rеsurslаrining sifаt vа miqdоr ko’rsаtkichlаri tаhlili, migrаtsiya jаrаyonlаrining iqtisоdiyotni rivоjlаntirishgа tа’siri, mеhnаt jаmоаlаridа insоn rеsurslаri fаоliyatining mаzmuni vа ulаrni kоrхоnа miqyosidа tаhlil etish, insоn rеsurslаrining mаlаkаsini оshirish kаbi muаmmоlаr kеng yoritilgan.
-
Funksional analiz
Ushbu o‘quv qo‘llanma pedagogika oliy ta’lim muassasalarida tahsil olayotgan bakalavriat talabalarini funksional analizning asosiy tushunchalari (metrik fazo, chiziqli, normallangan, Gilbert fazolari, ularda aniqlangan operator va funksionallarning xossalari) va ularning variatsion hisobdagi tatbiqlari bilan tanishtirishga mo‘ljallangan.
-
Доривор ўсимликлар интродукцияси
Ўқув қўлланмада Ўзбекистонга доривор ўсимликларни интродукциялаш тарихи, интродукция ва реинтродукция асослари, интродукция объектлари ва услублари ҳамда интордуцент ўсимликларнинг биоэкологик хусусиятлари ва уларни ташқи муҳит омилларига муносабатига доир маълумотлар келтирилган. Шу билан бирга ўсимликларни ташқи омилларга бўлган омиллардан келиб чиққан ҳолда интродукцион баҳолаш усуллари кўрсатилган. Шунингдек, Ўзбекистонда доривор ўсимликлар генофонди. Истиқболлари ва муаммолари, интродукция фанининг халқ хўжалигидаги ижтимоий ва иқтисодий аҳамияти ҳақида маълумотлар атрофлича ёритилган.
-
Kichik biznes va tadbirkorlik
O`quv qo`llanmada kichik biznes va tadbirkorlik fanining predmeti va vazifalari va boshqa mavzular berilgan.
-
Табиий бирикмаларнинг физикавий тадқиқот усуллари
Ушбу ўқув қўлланмада табиий бирикмаларнинг муҳим синфларига кирувчи углеводлар, флаваноидлар, ҳамда стероидларнинг тузилиши, фазовий ҳолатини аниқлашда ишлатиладиган физикавий усуллар ва талабалар билимини баҳолаш учун тест саволлари баён этилган. Ўқув қўлланма биоорганик кимё, табиий ва физиологик фаол бирикмалар кимёси магистратура йўналишидаги талабалар ва шу соҳа бўйича иш олиб бораётган аспирантлар, илмий ходимлар учун мўлжалланган.
-
Эркин кураш назарияси ва услубиёти
Ўкув қўлланмада спортчиларнинг жисмоний ва техниктактик тайёргарлиги бўйича замонавий билим ва тажрибалар умумлаштирилган. Жисмоний қобилиятларни ёшга боғлиқ ҳолда ривожлантириш масалалари батафсил кўриб чиқилган.
-
Марказий Осиё халқларининг ижтимоий сиёсий ва диний харакатлари тарихи
Мазкур ўқув қўлланма олий таълим тизимидаги талабалар учун мўлжалланган. Унинг асосий мақсадларидан бири талабаларни Ватанга садоқат, миллий ва диний қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳисобланади.
-
Ҳудудий мажмуаларнинг назарий асослари
Ўқув қўлланмада турли тармоқ ва соҳалар-саноат, қишлоқ хўжалиги,транспорт, аҳоли ва аҳолига хизмат кўрсатиш корхона ёки муассасаларини жойлаштиришда вужудга келган (келаётган) ҳудудий мажмуалар тўғрисида сўз юритилади.
-
Ingliz tili II qism
O‘zbekiston Respublikasi Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi tasdiqlagan kasb-hunar kollejlari o‘quv dasturi asosida yaratilgan mazkur qo‘llanma kasb-hunar kolejlarining ingliz tilidan ma’lum darajada bilimga ega bo‘lgan o‘quvchilariga mo‘jallangan. 90 soatlik auditoriya mashg‘ulotida o‘tilishi lozim bo‘lgan mazkur qo‘llanmaning har bir darsi fonetika — o‘qish qoidalari, grammatik izoh, yangi so‘zlar, so‘z birikmalari, umumta’lim, davlatchilik, iqtisodiy hayotga oid matnlar, dialoglar, o‘tilgan materiallarni mustahkamlash uchun mashqlarni o‘z ichiga oladi.