-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Tibbiyot va sog‘liqni saqlash
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Денгиз хакида сўзлаб бер менга
Ушбу асар бизни хаётга теранрок карашга ёругликка интилиш билан орзуларимизни рўёбга чикариш хамда вақтни исроф килмасликка даъват этади
-
Садди Искандарий
Бу асар дунёдаги буюк сиймолардан бири, уч соҳибқироннинг энг машҳури жаҳонгир Искандарга бағишланган бўлиб, "Хамса"нинг якунловчи достонидир. Шарқда у Искандар Зулқарнайн (икки шохли ёки кун чиқиш ва кун ботиш ҳукмдори) номи билан машҳур. Дастлаб Искандар мавзуси Фирдавсийнинг “Шоҳнома” достонида қаламга олинган. Кейинроқ Низомий Ганжавий у ҳақда махсус “Искандарнома” деган достон ёзади. Хусрав Деҳлавий бу достонга жавоб тарзида “Ойинайи Искандарий” асарини ёзган бўлса, Абдураҳмон Жомий ўз достонини “Хирадномайи Искандарий” деб атайди. Алишер Навоий эса бу мавзуни туркий тилда қайта ишлаб, ўз асарига “Садди Искандарий” (“Искандар девори”) деб ном беради. “Садди Искандарий” “Хамса”даги энг йирик достон бўлиб, 89 боб ва 7215 байтдан ташкил топган. Достоннинг муқаддимаси 14 бобни ўз ичига олади.
-
Yulduzli tunlar
Yillar davomida romandagi ayrim noaniqliklar va nuqsonlar haqida asosli tanqidiy fikrlar bildirilgan edi. Zokirjon Mashrabov boshliq Bobur ekspeditsiyasi jahonni kezib, ko‘pgina yangi tarixiy faktlarni kashf etdi. Ular ham ushbu nashrda baholi qudrat hisobga olindi. Bundan o‘ttiz yil muqaddam 1969-yilning yanvarida boshlangan bu ish shoyadki shu bilan nihoyasiga yetgan bo‘lsa.
-
Сабъаий сайёр
«Сабъаи сайёр» Алишер Навоий «Хамсасига кирган энг йирик фалсафий достондир. Буюк шоир хамсанавис салафлари изидан бориб, Баҳром Гўр ва Дилором образларини яратди. Достондаги образлар ва келтирилган етти ривоят фантазияга бойлиги, юксак инсоний ва интернационалистик ғоялари, ўлмас бадиий нафосати билан китобхонни ўзига тортиб туради
-
Киприкда қолган тонг
Инсонни бадном қиладиган ҳар қандай ҳаром-хариш ишлардан ўзини тия олган, бу дунёга пок келиб, пок кетган, нурдек тиниқ ҳаёт кечирган, Аллоҳ даргоҳига фаришта бўлиб йўл олган дўстим, укам, жигарим, қадрдоним, хотираси ҳеч қачон ёдимдан чиқмайдиган севикли ёзувчим ЎЛМАС УМАРБЕКОВга бағишладим ушбу қиссани.
-
Ўзбеклар
Кўрмай десам, кўзим кўр эмас, Юрмай десам, оёғим бутун. Аммо қалблар ортиқ жўр эмас, Хаёлларга бўламан тутқун
-
-
Гистология и эмбриология органов полости рта человека
Книга содержит изложение современных представлений о микроскопическом строении и эмбриональном развитии органов полости рта человека, объясняются механизмы возникновения некоторых клинически важных нарушений и пороков развития. Пособие предназначено для студентов стоматологических факультетов, клинических ординаторов, аспирантов, гистологов, эмбриологов, врачей-стоматологов.
-
Ўткан кунлар
Модомики, биз янги даврга оёқ қўйдик, бас, биз ҳар бир йўсунда ҳам шу янги даврнинг янгиликлари кетидан эргашамиз ва шунга ўхшаш достончилиқ, рўмончилиқ ва ҳикоячилиқларда ҳам янгаришға, халқимизни шу замоннинг «Тоҳир-Зуҳра»лари, «Чордарвеш»лари, «Фарҳод-Ширин» ва «Баҳромгўр»лари билан танишдиришка ўзимизда мажбурият ҳис этамиз. Ёзмоққа ниятланганим ушбу — «Ўткан кунлар», янги замон рўмончилиғи билан танишиш йўлида кичкина бир тажриба, яна тўғриси, бир ҳавасдир. Маълумки, ҳар бир ишнинг ҳам янги — ибтидоий даврида талай камчилик-лар билан майдонға чиқиши, аҳлларининг етишмаклари ила секин-секин тузалиб, такомулга юз тутиши табиий бир ҳолдир. Мана шунинг далдасида ҳавасимда жасорат этдим, ҳаваскорлик орқасида кечатурган қусур ва хатолардан чўчиб турмадим. Мозийға қайтиб иш кўриш хайрлик, дейдилар. Шунга кўра мавзуъни мозийдан, яқин ўткан кунлардан, тари-химизнинг энг кирлик, қора кунлари бўлған кейинги «хон замонлари»дан белгуладим.
-
Xamsa
Mazkur kitobda Alisher Navoiy «Xamsa»sidagi barcha dostonlarning mazmuni bayon qilingan. Ularda shoir tomonidan tasvirlangan turli voqea-hodisalar aks ettirilgan, faqat kirish qismlari, me’yoridan cho'zilib ketgan manzaralar, monologlar biroz qisqartirilgan. Navoiy dostonlarining ushbu nasriy talqini alloma shoirimizning turkiy she’riyat gultoji hisoblanmish «Xamsa» dostonlarini anglab olishingizga yordam beradi, deb otylaymiz.
-
Лайли ва Мажнун
Алишер Навоийнинг “Хамса” туркумидан жой олган “Лайли ва Мажнун” достонидир. Мутафаккир томонидан битилган ушбу асарда нафақат инсоний муҳаббат, балки сўфийлик таълимоти, илоҳий ишқ куйланади. Айтиш жоизки, Мир Алишер Навоий асарлари уларда тасаввуф ғоялари барчага тушунарли тарзда етказиб берилгани билан мумтоз адабиёт меросимизда алоҳида ўринга эга. Айнан Лайли ва Мажнун образлари орқали нафақат илоҳий, балки ижтимоий ҳақиқат ва унга эришиш мавзуси куйланади. Мажнун араб афсоналарида Қайс номи билан юритилади. Бу номни эшитганимизда беихтиёр саҳродаги дарвешона образ кўз олдимизда гавдаланади.
-
Ellada
Ushbu majmuada allaqachon jahon adabiyoti durdonalariga aylangan bir necha asarlar jam landi. 0 ‘ziga xos uslubda bitilgan ushbu asarlar o‘quvchilarimizga manzur bo‘ladi, degan umiddamiz.
-
Муҳаббатнома
Китобга «Ёш Вертернинг изтироблари», «Ҳамроз диллар» романлари, таржимоннинг ушбу романлар ва унинг муаллифи хусусидаги илмий қарашлари жамланган мақолалар ҳамда Гёте ҳақидаги замондошларининг немис тилидан таржима қилинган ҳотиралари киритилди.
-
Ҳайрат ул аброр
Кўлингиздаги китоб Алишер Навоийнинг «Ҳайрат ул-аброр» достонининг мухтасар шарҳи, матн, насрий баён ва луғатни ўз ичига олади. Китобда замонавий герменевтик ва феноменологик тадқиқот методлари билан бир қаторда мумтоз адабиётимизда мавжуд бўлган шарҳ илми анъаналарига суянилган. «Ҳайрат ул-аброр» достони учун ёзиладиган шарх уч китобдан иборат ва қўлингиздаги биринчи китоб асарнинг дастлабки йигирма бир бобини ни ўз ичига олган бўлиб, филология йўналиши мутахассислари, талабалар ва кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган. Насрий баённи тайёрлашда бевосита иштирок этган ва кимматли маслаҳатларини аямаган шоир, устоз ижодкор Абдулҳамид ПАРДАЕВга самимий миннатдорлигимизни изҳор этамиз.
-
Uch baqaloq
Yuriy Karlovich Olesha (1899 - 1960)ning bolalar uchun yozgan «Uch baqaloq» ertak-romani jahon xalqlari tillariga taijima qilingan. Shu kitob asosida yaratilgan balet, kinofilm million-million tomoshabinlaming sevimli san’at asarlariga aylangan. Har avlod yoshligida bu kitobni zavq bilan qo'liga oladi, maroq bilan o‘qib chiqadi. Zulm, istibdod, haqsizlik avj olgan Uch Baqaloq mamlakatining mehnatkashlari donishmand doktor Gaspar, mohir dorboz Tibul, mard qurolsoz Prospero, tadbirkor qizaloq Suok kabi qahramonlar bilan birgalikda boyonlar saltanatiga qarshi bosh kolaradilar va g'alaba qiladilar. Ana shu jang-u jadallar ertak janriga xos qiziqarli syujet ipiga tizilgan g‘aroyib sarguzasht va voqealar orqali hikoya qilinadi.
-
Меҳробдан чаён
Адабиёт – характерлар, образлар хазинасидир. Абдулла Қодирий ўзбек адабиёти образлар дунёсини характерлар галереяси билан бойитди. Адибнинг “Меҳробдан чаён” романидаги характерларнинг ҳар бири ўз қиёфаси, ўз тақдири, ўз тирикчилиги, ўз маишати билан билишга арзигулик сиймолардир. Абдулла Қодирий китобхон учун сеҳргар санъаткор, адиблар учун ижодий мезон муаллифидир.