-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
-
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
Криминология умумий кисм
Ҳозирги вактда жиноятчиликка қарши кураш амалиёти жиноятчи- ликни назарий жиҳатдан тубдан ўрганиш вазифасини янада қатъий қилиб қўймоқда. Криминология фанининг асосий вазифаси криминологик ижтимо- ий ҳодисаларга доир мавжуд билимларни бугунги кун жиноятчиликка қарши кураш назарияси ва амалиётининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб янгилаш, мавжуд муаммоларнинг назарий ва методологик жиҳатдан асосланган ечимларини ва жиноятлар профилактикаси самарадорли- гини янада ошириш бўйича зарур тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалиётга татбиқ этиш ҳисобланади. Шуни унутмаслик зарурки, криминология фани жиноятлар профи- лактикасига доир илмий-назарий ва амалий тавсияларини замон талаб- ларига ҳамоҳанг тарзда яратмоғи жуда муҳимдир. Чунки фан илмий- назарий жиҳатдан бойитиб борилмаса, жиноятчиликка қарши кураш вазифаларини бажара олишга қодир фан сифатида ривожлана олмай- ди. Назария амалиётнинг кўзи эканлигини эътибордан четда қолдир- маслик лозим.
-
МИКРОБИОЛОГИЯ И ЕЁ РАЗВИТИЕ
Биосфера заселена огромным числом живых существ. Одни из них составляют макромир, другие – микромир. К макромиру относятся животные, птицы, растения, насекомые и другие видимые невооруженным глазом существа; микромиру принадлежат не видимые невооруженным глазом мельчайшие живые существа, имеющие как растительное, так и животное происхождение; это главным образом бактерии, грибы, простейшие и вирусы. По ориентировочным подсчетам, в биосфере обитает не менее 1030 бактерий, а число вирусов, простейших не поддается учету. Микроорганизмы в зависимости от молекулярно-биологической организации подразделяют на прокариотов и эукариотов. Прокариоты (от греч. karyon – ядро) – доядерные простейшие одноклеточные формы жизни, не имеющие ядерной мембраны и высокоорганизованных органелл. Это бактерии, в том числе актиномицеты и сине-зеленые водоросли. К эукариотам, имеющим оформленное ядро и высокоорганизованные органеллы, относятся одноклеточные и многоклеточные организмы – простейшие, грибы, водоросли (кроме сине-зеленых). Прокариоты и эукариоты имеют определенное строение, формы жизнедеятельности и находятся в биоценотическом (от греч. bios – жизнь и koinos – общий) отношении с другими живыми существами, а также неживой природой. Как прокариоты, так и эукариоты состоят из структур, обеспечивающих их жизненные процессы, направленные на выживание и размножение.
-
Сиёсатшунослик
Mazkur darslik davlat ta'lim standartlari va O'zbekiston Respublikasi IIV Akademiyasida siyosatshunoslik fanini o'qitish bo'yicha ishlab chiqilgan dastur asosida tayyorlangan boʻlib, unda siyosatshunoslikning predmeti, tarkibi va vazifalari, jahon ijtimoiy-siyosiy tafakkuri rivojining asosiy bosqichlari, Markaziy Osiyoda ijtimoiy-siyosiy tafakkur rivoji, jamiyatning siyosiy tizimi, hokimiyat va partiyalar, siyosiy yetakchilik, jamiyat siyosiy hayotining demokratik asoslari, siyosat, din va mafkuraning o'zaro aloqasi, xalqaro siyosat va xalqaro munosabatlar, xalqaro terrorizm va unga barham berishning siyosiy-huquqiy choralari, umuminsoniy madaniyat tizimida siyosiy madaniyat kabi dolzarb masalalar o'z ifodasini topgan. Darslik oliy o'quv yurtlari talaba va o'qituvchilari uchun mo'ljallangan bo'lib, undan siyosatshunoslik bilan qiziquvchi barcha kitobxonlar ham foydalanishlari mumkin.
-
Биотехнология: илмий, амалий ва услубий асослари
Монографияда ген ва хужайра биотехнологиясида қўлланиладиган усуллар, биотехнологик жараёнларни биокимёвий асослари, хусусан, ферментацияда кечадиган биокимёвий жараёнлар ва уларни моҳияти ҳақида умумий тушунчалар берилган.
-
Криминология
Жамият тараққиёти ва унинг ривожланишига салбий таъсир кўрса- тувчи жиноятчилик доимий равишда ҳуқуқшунос олимлар, турли соҳа мутахассислари, қолаверса, жамиятнинг ҳар бир аъзоси эътиборини ўзига тортиб келганлиги ҳаммамизга маълум. Чунки жиноятчилик қай- си шакл ёки тоифада бўлмасин, инсониятнинг тинч турмуш-тарзига муттасил равишда хавф солиб келган. Шунинг учун ҳам жиноятчилик- нинг олдини олиш, унга йўл қўймаслик чоралари тараққиётнинг ҳар бир даврида, жамиятдаги мавжуд фан-техника ютуклари асосида қўлланил- ганлигини ҳамда бу кураш чоралари зарур илмий-назарий асосларга эга бўлганлигини кўриш мумкин. Энг муҳими, юридик адабиётларда жиноятчилик ва унга қарши ку раш ишларини ташкил этишнинг илмий-назарий асосларини яратиш Шарқ ҳамда Ғарб зиёлиларини бирдек қизиқтирганлигини яққол кўриш мумкин. Шунга кўра, кишилик жамиятидаги ижтимоий муносабатлар заминида юзага келувчи жиноятчилик нима, нима учун жиноят содир этилади, жиноятчи ким, унинг шахсий хусусиятлари қайси жиҳатлари орқали намоён бўлади, деган саволларга жавоб топишга бўлган инти-
-
УЙ ҲАЙВОНЛАРИ ВА ОДАМЛАРНИ Demodex L. КАНАЛАРИ БИЛАН ЗАРАРЛАНИШИНИ АНИҚЛАШ ВА УЛАР ҚЎЗҒАТАДИГАН ДЕМОДЕКОЗ КАСАЛЛИГИГА ТАШХИС ҚЎЙИШ УСУЛЛАРИ
Одам ва ҳайвонлар демодекоз касаллигини қўзғатувчиси Demodex L. авлоди каналари ҳисобланади. Demodex L. каналари сут эмизувчи ёввойи ҳайвонлар, уй ҳайвонлари ва одамларни тер безлари, жун ва соч илдизи халталарида ривожланади ва зарарлайди. Бу касаллик ветеринарияда ҳам, медицинада ҳам демодекоз деб аталади. Ўзбекистонда ҳам бу касаллик тарқалган бўлиб, уй ҳайвонлари ва одамларда учраши қайд этилган. Касаллик табиий манбали характерга эга бўлиб, уй ҳайвонлари маҳсулдорлигига путур етказади ва одамлар соғлиғига зарар келтиради . Шунинг учун бугунги кунда медицина ва ветеринария паразитологиясидауй ҳайвонлари, одамларни Demodex L. каналари билан зарарланганлигини аниқлаш ва улар қўзғатадиган демодекоз касаллигига ташхис қўйишда қўлланиладиган ҳар хил методика ва усуллар мавжуд.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг "Жаҳон молиявий- иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари" номли асарини ўрганиш бўйича услубий тавсиялар ва атамалар изоҳи
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг "Жаҳон молиявий-иктисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари" китоби босмадан чикди. Бұ асарда жаҳон молиявий инқирози келиб чикишининг туб сабаблари кўрсатилиб, у атрофлича муҳокама қилинган, ва мамлакатимиз иқтисодиётига унинг салбий окибатлари таъсирини юмшатиш чора- тадбирлари белгилаб берилган. Ушбу асарни мамлакатимиздаги барча олий ва ўрта махсус ўкув юртларида чуқур ўрганиш режалаштирилмокда. Самарканд давлат чет тиллар институти фалсафа кафедраси профессор-ўкитувчилари талабалар, магистрлар ва барча ходимлар учун ушбу услубий- тавсияларни тайёрладилар. Шунингдек, амалдаги дарслик ва ўкув кўлланмалардан фойдаланилган ҳолда иктисодиёт атамаларига ҳам изоҳ берилди
-
Давлат ва хукук асослари
Ўзбекистон Республикаси чуқур ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар даврини бошидан кечирмоқда: мамлакат иқтисодиёти бозор муносабатларига ўтмоқда; жамиятда умуминсоний қадриятлар борган сари кўпроқ қарор топмоқда; шахс ҳуқуқлари ва эркинликларини, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш дав латнинг бурчига айланмоқда. Республикада демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва адолатли фуқаролик жамиятини қарор топтириш жараёни кечмоқда. Ушбу ўтиш даврида фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти даражасини оши- риш, уларнинг давлат, ҳуқуқ, қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ҳақида энг зарур билимларга эга бўлишидан иборат муҳим вазифа юзага келди. 1997 йилда Олий Мажлис қабул қилган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури ана шу умумдавлат аҳамиятига молик вазифани бажаришга қаратилгандир. Ўқувчилар эътиборига ҳавола этилаётган ушбу дарсликда умуман «дав- лат», хусусан «ҳуқуқий давлат» тушунчалари қараб чиқилган, фуқаролик жа миятининг таърифи берилган, ҳуқуқ асослари нафақат ҳуқуқий нормалар тизими сифатида, балки кенгроқ маънода ҳуқуқий муносабатлар, юридик масъулият ва ҳуқуқбузарликлар йиғиндиси билан бирга кўриб чиқилган.
-
JAHON MOLIYAVIY-IQTISODIY INQIROZI, OʻZBEKISTON SHAROITIDA UNI BARTARAF ETISHNING YO'LLARI VA CHORALARI
2008-yilda boshlangan va bugungi kunda ko'lami tobora kengayib va chuqurlashib borayotgan jahon moliyaviy-iqtisodiy inqiroziga baho berar ekan, ko'pgina xalqaro ekspert va mutaxassislar bu in- qirozning sabablari va yanada avj olishi bilan bog'liq prognozlarida javoblardan ko'ra ko'proq savollarga duch kelishmoqda.
-
DIFFICULTÉS DU FRANÇAIS
Le Code de la propriété intellectuelle n'autorisant, aux termes des articles L. 122-4 et 1. 122-5, d'une part, que les copies ou reproductions strictement réservées à l'usage privé du copiste et non destinées à une utilisation collective, et, d'autre part, que les analyses et les courtes chations dans un but d'exemple et d'illustration, toute représentation ou reproduction intégrale ou partielle, faite sans le consentement de l'auteur ou de ses ayants droit ou ayants cause, est illicite. Cette représentation ou reproduction, par quelque procédé que ce solt, sans autorisation de l'éditeur ou du Centre français de l'exploitation du droit de copie (20, rue des Grands-Augustins 75006 Paris), constitueralt donc une contrefaçon sanctionnée par les articles 425 et suivants du Code pénal.
-
Конститутсиявий хукук
O'zbekiston Respublikasining huquqiy fanlar tizimida "Konsti- tutsiyaviy huquq" fani alohida o'rin tutadi. Chunki, bu fan orqali huquq tizimida yetakchi huquq hisoblanuvchi "Konstitutsiyaviy huquq" o'rganiladi. Konstitutsiyaviy huquq yetakchi huquq tarmog'i bo'lishi bilan birga, alohida, o'z predmetiga ega huquq tarmog'i hamdir. Konstitutsiyaviy huquq normalari jamiyatdagi eng muhim ijti- moiy masalalarni, ularning asoslarini tartibga soladi. Bular xalq hokimiyatchiligini amalga oshirish jarayonidan kelib chiqadigan "fuqaro-jamiyat-davlat" o'rtasidagi munosabatlar hisoblanadi. Konstitutsiyaviy huquq Konstitutsiyaviy tuzum asoslarini, shaxsning huquqiy holati asoslarini, jamiyat va shaxs munosabat- larini, ma'muriy hududiy va davlat tuzilishi masalalarini, hokimi- yatni tashkil etish va ularning faoliyati bilan bog'liq masalalarni tartibga soluvchi huquqiy normalar yig'indisidan iborat huquq tarmog'idir.
-
1001 тиббий ҳикмат
Бу китобда ҳозиқ табибларнинг форсий тилдаги табобатга оид насрий фикрлари рубоийлар воситасида ўзбек тилига таржима қилиб берилган.
-
Конститутсиявий хукук асослари
KONSTITUTSIYA OLAMIGA SAYOHAT Sizning qo'lingizda murakkab, ko'p qirrali va qiziqarli huquqlar dunyosi to'g'risida ma'lumot beruvchi kitob turibdi. O'zbekiston Respublikasida mustaqillik e'lon qilinishi va suveren demokratik davlat qurilishining yuridik asoslari davlat va shaxs o'rtasida oʻzaro munosabatlarni belgilab beruvchi qonunchilik va huquqshunoslik poydevorini shakllantirishdan boshlandi. Shuning uchun ham fuqarolar tomonidan qonunlarning ijrosi ongli ravishda va qonun asosida amalga oshirilishi lozim.
-
Девид Хайнемайер Хенссон Джейсон Фрайд
Дунё ўзгарди. Янги технологиялар шу қадар тез пайдо бўлаяптики, кўпчилиги бошқасидан тубдан фарқ қилади, мустаҳкам туйилган йирик Бизнеслар, худди қоғоз карталардан қурилган уйча каби тўсатдан сочилиб кетмоқда. Йирик балиқлар майдаларини осонгина еб юборадиган вақтлар Ўтиб кетди. Ҳозир эса тез сузадиган балиқлар аста сузадиганларини еб- вобораётганини тез-тез учратиш мумкин бўлиб қолди. Мен одатда китоб худди энди иш бошлаганлар каби тажрибали шадбиркорларга ҳам фойда бериши ҳақидаги мукаддималарга унчалик ҳам ишонавермайман. Лекин бу китобда мутлақо ҳаммаси ҳақиқат. Бу китоб қайратланарли даражада илҳомлантирувчи ва ўз ишингизни бошлашга асосли туртки берувчи китобдир! Биз ҳозир бизнес-инкубатор ташкил этамиз, унинг асосий вазифаси эса Еркин, ноодатий, муваффаққиятли компанияларни пайдо бўлишига ёрдам Бериш бўлади. Биз мулоқот учун жонли муҳит яратишни хоҳлаймиз, унда эса, назарияни эмас, балки ишбилармон омадли бизнесменларнинг амалий "рецепт"ларини тинглаймиз ва муҳокама қиламиз, худди китоб муаллифлари маслаҳат берганлари каби ютуклардан сабоқ оламиз. Мен бу бизнес
-
кишлок хужалиги хукуки
Ўзбекистон Республикаси аграр давлат ҳисобланади. Рес- публика аҳолисининг 60 фоиздан ортиқроғи қишлоқ жойлар- да яшайди, жами ишлайдиганларнинг ярми аграр секторда хизмат қилади. Қишлоқ хўжалиги ижтимоий маҳсулотнинг тўртдан уч қисми ва миллий даромаднинг 40 фоизини, шу- нингдек мамлакатга валюта тушумларининг 55 фоиздан орти- ғини беради. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги мамлакат аҳолисини озиқ овқат маҳсулотлари, саноатни эса хом ашё билан таъминлашнинг асосий манбаи ҳисобланади. «Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга асосий эъти- бор бериб келинди ва кейинги ҳаракатларимизда ҳам бу ҳол ўз устунлигини саклайди, деб ёзади И.А.Каримов, бугун- ги иқтисодиётимизда ва ижтимоий турмушда, бинобарин, сиёсатимизда ҳам қишлоқ соҳаси халқимизнинг фаровон ҳаёти, республикамизнинг тараққиёти ва ўсиш суръатлари- ни ҳал қиладиган муҳим тармокдир». Шу сабабдан, Ўзбекис- тон Республикасида қишлоқ хўжалиги алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши билан боғлиқ муносабатларни чуқур ўрганиш муҳим роль ўйнайди.
-
Кадимги Ўзбекистон цивилизацияси ва давлатчилик ва хукук таррихидан лавхалар
Китоб цивилизация ҳодисаси сифатида қадимги Ўзбеки стоннинг давлатчилиги ва ҳуқуқи тарихига бағишланган. Китобда ҳозиргача тарих ва юридик фанларида етарлича ёритилмаган кўплаб муҳим муаммолар биринчи марта қараб чиқилади, жумладан давлат ва ҳуқуқ институтлари, пул муносабатлари, солиқ хизмати, ёзув, дипломатия,сҳуқуқи пайдо бўлиши, қарор топиши ва ри- вожланиши масалалари ёритилади. Иловада Ўрта Осиё нинг муҳим ҳуқуқий ёдгорлиги сифатида «Авесто»нинг «Вандидод»и таржимаси биринчи марта келтирилади. Китоб тарихчилар, ҳуқуқшунослар, археологлар, тала- балар ва аспирантларга ҳамда Ўзбекистоннинг ўтмиш та- рихи билан қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган.