-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Ўткан кунлар; Меҳробдан чаён
Ёзмоқға ниятланганим ушбу - "Ўткан кунлар", янги замон рўмончилиги билан танишиш йўлида кичкина бир тажриба, яна тўғриси бир ҳавасдир. Маълумки, ҳар бир ишнинг ҳам янги ибтидоий даврида талай камчиликлар билан майдонга чиқиши, аҳлларининг етишмаклари ила секин-секин тузалиб, такомулга юз тутиши табиъий бир ҳолдир. Мана шунинг далдасида ҳавасимда жасорат этдим, ҳаваскорлик орқасида кечатурган қусур ва хатолардан чўчиб турмадим. Мозийга қайтиб иш кўриш хайрлик, дейдилар. Шунга кўра мавзуъни мозийдан, яқин ўткан кунлардан, тарихимизнинг энг кирлик, қора кунлари бўлған кейинги "хон замонлари"дан белгуладим.
-
Кутубхонадаги мурда
Кутубхонадаги мурда - ақл-заковати, топқирлиги билан жиноятларни полициядан аввал фош қилалиган мисс Марпл ҳақидаги навбатдаги асар. Роман нисбатан ихчамлиги, воқеалар ривожи қизиқарлилиги билан ўқувчини зериктирмайди. Бир куни эрталаб полковник Бантриниг ётоқхонасига оқсоч ваҳима билан кириб, кутубхонада жасад ётганини маълум қилади. Уй эгалари бу хабарга ишона олишмайди, ахир бундайй воқеани изқуварлар ҳақидаги асарлардагина учратиш мумкин. Нотаниш малласоч қиз тунда кутубхонада бўғиб кетилган. Полковник дарров полицияни чақиради, хотини эса бу вақтда дугонаси мисс Марплга мурожаат қилади. Ана шундан сўнг меҳмонханада ишлаган ўн саккиз ёшли қизга, шунингдек, бошқаларга оид сирлар очила бошлайди.
-
Меҳробдан чаён
Мен бу сўнгғи марғуб қаҳрамонларни ўзбек тарихининг ҳазми кўтарган қадар ўз ҳолича олишқа тиришдим. Уларнинг хон ва уламоға қарши исёни табиъий шаръийдир. Чунки шундан ортиғи сохта бўлиши устига, китобнинг қадрини ҳам тушурар эди. Шу икки синф курашини тасвир қилиш воситасида хон ҳарами, хотинлари, қирқ қизлар, тарихий ва этнўғрафий лавҳалар, ўзбек ҳаёти, қизиқчилиғи, танқидчилиғи, ўзбек хотин-қизлари орасидаги истеъдод, шоирлар, аскиячилик ва бошқа яна кўб нуқталар қамраб олинди.
-
Икки эшик ораси
Ўткир Ҳошимов асарлари ичида қамрови, ўқувчи қалбига яқинлиги билан алоҳида аҳамиятга эга. Унда адиб қарийб қирқ йиллик даврни ўз ичига олган, бир қанча чигал ва мураккаб тақдирлар мисолида ўз халқининг уруш даврида бошдан кечирган ҳаёти, қисмати ҳақида маҳорат билан қалам тебратган. Замон ва давр қандай шароитда кечишидан қатъи назар инсоний қадр-қиммат тушунчаларини сақлаб қолган, тақдирини эл-юрти, халқи, Ватани тақдири билан боғлаган, фарзандидан айрилганида ҳам қалбига қувонч бахш этиши мумкин бўлган бошқа сабабни ўзи учун ярата олган, ҳаётини севги-муҳаббат туйғулари билан безамоқчи бўлгани ҳолда уруш ҳукмига тобе бўлиб қолган инсонлар қисматини ифодаловчи ушбу асар мутолаасидан сўнг бугунги ўтаётган тинч-омон ҳаётингиз, фарзандларингиз бахти учун шукрона айтасиз.
-
O'tmishdan ertaklar
Ustodning muborak ko‘zoynaklarini taqib xalqimizning o‘tmishiga qaradim . Bir tomonda Anton Pavlovichning temir yo‘l gaykalarini burab olgan «yovuz niyatli kishi»si, ikkinchi tomonda otqorovul yur desa yurgan, tur desa, turgan, ustidan oshirib o‘q uzganida kiprik qoqmagan «battol o‘g ‘ri» — Babar! Bular zamona daraxtida yetishgan olmaning ikki pallasi edi. Shunday qilib, bolaligimda zehnimga cho‘kib qolgan xotiralar uyg‘ondi, yuzaga chiqdi, o‘sha vaqtdagi xalq hayoti ko‘z oldimga keldi. Mana shuning natijasi bo‘lib, o‘ttizinchi yillarning o‘rtalarida g'amg'ussaga to‘la «O‘g‘ri», «Tomosha-bog‘», «Bemor», «Anor», «Millatchilar» vujudga keldi.
-
Тажрибалар
Китобнинг асосий мазмуни — Муҳаммад алайҳиссаломнинг «Мен «Инжил»да Аҳмад исми билан тилга олинганман», деган ҳадисини илмий мулоҳазалар билан исботлашга баришланган. Унда «Қуръон»и каримдаги «Эсланг, Ийсо бинни Марям: «Эй бани Исроил, албатта мен Оллохнинг сизларга (юборган) пайғамбаридирман. (Мен) ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқлагувчи ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир пайғамбар ҳақида хушхабар бергувчи бўлган ҳолда (юборилдим)», деган эди...» оятини тасдиқловчи «Кўҳна аҳд», «Янги аҳд» ва бошқа манбалардан кўплаб далиллар келтирилади.
-
Танланган асарлар 2 жилдлик 1- жилд
Абдулла Авлоний Туркистон миллий уйғониш адабиётининг эътиборли вакилларидан, шоир, драматург, журналист. Айни пайтда, мураббий, илк дарсликлар муаллифи. «Мактаб», «Нашриёт» ширкатлари муассиси. Узбек театрининг асосчиларидан Тошкентдаги «Турон» театр ҳаваскорлари тўдасининг тузувчиси. Ниҳоят, Афғонистон ва Туркистон ўртасидаги ўзаро қўшничилик муносабатлари ни ўрнатишга уринган янги давр дипломатларидан эди. Ушбу нашрда адиб истеъдодниниг хилма-хил қирраларини ифода этувчи асарларидан намуналар беришга ҳаракат қилинди.
-
Танланган асарлар
Улуғ адиб, ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла ҚОДИРИЙни таъриф тавсифлашга ҳеч зарурат йўк эса-да, айтиш керакки, у бир умр миллат дарди билан нафас олди, ўзбек қалби жавоҳирларини тарона қилди, мозийимизни руй рост кўрсатди. Унинг шахси жуда жасур, мардона эди. Миллатнинг ҳурлиги, бахт-саодатига бутун истеъдодини бағишлаган, жонини тиккан Қодирийни халқимиз душманлари қатл этди. Унинг умри ярим иўлда узилди. Нетонгки, у фавқулодда ёрқин истеъдоди билан дурдона асарлар битишга улгурган эди. Маскур йилда Абдулла Қодирий таваллудининг 120 йиллиги ва ижодини бошлаганининг 100 йиллиги кўнгил гўзаллиги ва ҳақиқатнинг ўлмаслиги, қолавер са, миллий адабиётимизнинг жаҳоншумул мувофақияти сифатида қизғин нишонланади. Шу муносабат билан ёзувчимизнинг энг сара асарларини биринчи марта бир китоб қатида тақдим қилинди. Бундаги муҳаббат васфи, инсонлик шарафи, халқ, қисмати, унинг энг улуғ қадриятлари намунаси, бандачилик хатолари мўъжизавий қаламда кўнгилга кириб, олам-олам сурур бериши билан бирга, самимий бир сабоқ улашиши ҳам шубҳасиздир.
-
Обид кетмон
Абдулла Қодирийнинг учинчи йирик асари - «Обид кетмон» қиссаси 1934 йилда ёзилган бўлиб, бу асар ҳам бонқалари каби ёзувчининг улкан махоратини ўзида мужассам этган. Барча замонларда устувор бўлган «Сен ерни боқсанг, ер сени боқади», деган қараш ушбу асарнинг бош мавзусидир. Оддий халқ вакили бўлган Обид кетмон - диндор бўлгани ҳолда тақводорликка даъво қилмайди, деҳдон бўлиб эса заминдорликка талабгор эмас. Бош бўлиб, йўл кўрсатинг, деб сайлашганда ҳам одам ишлатиб, раҳбарликни талаб қилмайди, аксинча, ўзи ўрнак бўлиб халқ билан баравар меҳнат қилади.
-
Обид кетмон
Кўнгулга бундай саволнннг келишига бир томондан ҳақли ҳам кўринамиз: ғўзаларнинг энг "унган"лари ярим газдан ошмайди, аксарияти эса, ерга қанот ёзган мусичадек бир-иккита «ҳаромзода» кўсагини очган бўлиб ётади. Баъзи жойларни баланд бўйли ғумайлар босиб, ҳалиги «ҳаромзода»ларни ҳам кўриб бўлмайди.
-
Жинлар базими
Азиз кичкинтой китобхонлар! Мазкур тўпламда халқимизнинг асл фарзанди, Ўзбек адабиётининг йирик насрнависи Абдулла Қодирийнинг сиз, болаларга атаб ёзган ҳикояларидан бир жуфтини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Ҳадемай, ўсиб-улғайиб, ёзувчингизнинг ўзбек романчилигига асос солган «Ўтган кунлар», «Меҳробдан чаёни каби йирик, бетакрор асарларини севиб мутолаа қиласиз. Мазкур ҳикоядар эса сизларга ана шу қувончли китобхонлик олдидан бир пиллапоя вазифасини ўтайди, деган умиддамиз.
-
Ижод машаққати
Абдулла Қодирий (Жулкунбой) га бағишлаб нашриётимиз ёш ёзувчилар ва кенг китобхонлар оммасига тақдим этаётган ушбу мўъжаз китобчадан буюк адибнинг ижодий жараён, ижодкорнинг қандай фазилатларга эга бўлиши. "ёзиш усули, умуман бадиий асар яратиш машаққатлари ҳақидаги айрим ибратли фикр ва мулоҳазалари жой олган. Китобчани таниқли адабиётшунос олим Наим Каримов нашрга тайёрлаган.
-
На носу у каймана
Книга ^известного на Кубе деятеля медицины, профессора Высшего института медицинских наук» является взволнованным свидетельством непосредственного участника послереволюционного переустройства в кубинской глубинке. «На носу у каймана», то есть в провинции Ориенте, ведется бой не только за здоровье крестьян, но и за то, чтобы в их сознании произошел перелом. Врачи в это тревожное время часто с оружием в руках отстаивали завоевания революции.
-
Мужики
Начинало светать, ио вокруг царила еще немая тишина. Только слышно было, как часто-часто каплет роса с деревьев, спавших в густой мгле. Синий и словно обрызганный росой полог неба уже чуть-чуть светлел над черной безмолвной землей, тонувшей во мраке.
-
Мужик
...Один из героев этой книги мечтал о том, чтобы в Чехословакии наступили такие времена, когда люди с натруженными руками будут что-то значить в жизни... Вся эта книга от начала до конца и посвящена людям с натруженными мозолистыми руками, которые вопреки уготованной испокон веков горькой доле мужественно идут навстречу этим временам и становятся хозяевами жизни.
-
Матбуотга бахшида умр
Меҳнат ва уруш фахрийси, сермашаққат, аммо шарафли касб —журналистликка бутун умрини бағишлаб келаётган Зиёд Есенбоевнинг ҳаёти ҳамда меҳнат фаолияти ғоятда ибратлидир. Унинг ўз устозларига султан эҳтироми, шогирдларига ғамхўрлиги ва айни пайтда талабчанлиги, республикамизда матбуотни ривожлатиришга қўшган ҳиссаси ҳар томонлама қадрлашга, ўрганишга лойиқдир. Мазкур китоб забардаст журналистлар, матбаачилар, матбуотимиз тарихи билан қизиқиш кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.