-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Aziz Nesin
Turkiy tilli davlarlar orasida ilk bor ro'yobga chiqarilgan ushbu yirik loyiha ona yurtimizda madaniyat va san'atga ko'rsatilayotgan ulkan g'amxo'rlikning, xalqimizning qardosh xalqlar va ularning so'z san'atiga nisbatan yuksak hurmat-ehtiromining ramzidir.
-
Turkman mumtoz she'riyati antologiyasi
Mazkur keng ko'lamli, zalvorli badiiy silsilaga umumturkiy adabiyotning eng yetuk namunalari, O'zbekiston, Turkiya, Qozog'iston, Qirg'iziston, Ozarbayjon, Turkmaniston va Vengriya davlatlarining atoqli shoir, adib va mutafakkirlarining asarlari kiritildi.
-
Anvar Olimjonov
Ushbu ezgu tashabbus asosida birinchi bo'lib O'zbekistonda mana shu muhtasham adabiy majmua yaratildi.
-
Abdulla Oripov
Mazkur keng ko'lamni zalvorli badiiy silsilaga umumturkiy adabiyotning eng yetuk namunalari O'zbekiston, Turkiya, Qozog'iston, Qirg'iziston, Ozarbayjon, Turkmaniston va Vengriya davlatlarining atoqli shoir, adib va mutafakkirlarning asarlari kiritildi.
-
МАҚОМОТИ ЮСУФ ҲАМАДОНИЙ
Абдураҳмон Жомий ҳазратларининг «Нафаҳот ул-унс» асарида ёзилишича, аҳлуллохдан Хизр алайҳиссалом ёш Абдулхолиқни маънавий фарзандликка қабул қилади ва унга «зикри дил» (қалб зикри)ни ўргатади. Бу зикр вазифасини доимий равишда бажаришга одатланган Хожа Абдулхолиқ улуғ файзу футуҳга эришадилар. Унга қалб зикриии таълим берган ва маънавий фарзандликка қабул қилган устози Хизр алайҳиссалом бўлса, суҳбат ва хирқа пири улуғ шайх Хожа Юсуф Ҳамадонийдир. Шайх ҳазратлари Бухоройи шарифга ташриф Буюрганларида йигирма икки ёшли Хожа Абдулхолиқ Хизр алайҳиссаломнинг тавсияси билан унга мурид булади, суҳбатларидан баҳра топиб, тез орада маънавий камолот хосил қиладилар.
-
Daftar hoshiyasidagi bitiklar
Aziz o’quvchim! Bu kitobni yoza boshlaganimga ellik yil bo’layapti. Bular — mening kuzatuvlarim. O‘ylarim. Bir qadar armonli, bir qadar istehzoli, bir qadar tabassumli Xulosalarim... Aslida ularning har birini alohida asar qilsa ham bo‘lardi-ku, mayli... Iltimos, Siz ham kitobni shoshilmasdan, o’ylab o‘qisangiz... Tag`in bir gap. Ba’zi kuzatuvlar ostiga yozilgan sanasi ta’kidlab qo’yilgan. Sababi — ular Vatanimiz boshiga og`ir kulfat — «o'zbek ishi», «paxta ishi» degan qatag'on yog`ilgan kezlari yozilgan.
-
Рубоиёт
Буюк сўфий, "Пири Ҳирот", "Шайхул машойих", "Шайхул Ислом" номлари билан машҳур бўлган аллома Абу Исмоил Абдуллоҳ Ансорий 1006 йилда Ҳиротда дунёга келган. У машҳур сўфий Абул Ҳасан Ҳарақонийнинг шогирдидир. Абдуллоҳ Ансорий араб ва форс тилларида тасаввуфга оид бир қанча китоблар ёзди. Унинг "Муножотнома"си жуда машҳурдир. Шоир вафотидан сўнг шогирдлари унинг тафсирини жамлаб, "Кашфул Асрор" номи билан тартиб берганлар.
-
Буюк Термизийлар
Ушбу Термиз тазкираси рукнидаги БуюкТермизийлар китобига қадимий Термиз ва Чағониён ҳудудида ўтган 90 нафар азиз-авлиё , уламо ва фузало , шоир ва адиб Термизий хамда Чағонийлар зикр қилинган.
-
Жаннатга йўл
Достонда бугун учраб турадиган, биз кўриб, кузатиб юрган иллатлар, улар натижасида юзага келадиган драматик ва сатирик воқеалар қайд қилинади. У дунё, жаннат, дўзах, сўроқ, қиёмат булар шунчаки восита. Аслида... Мана асар қаҳрамони қиёфаси: Гуноҳ ва савоблари илоҳий тарозисига соли наяпти. Қаҳрамон ўзини беками-кўст ҳисоблаб, тўғри жаннат томон йўл олишни кутади. Кутилмаганда тарозибон жаннатга ўтиш учун у қилган савоблар етарли эмаслигини билдиради. Қаҳрамон таажжубда. У ҳаётда соҳиби қалам бўлган. Китобхон ҳам таажжубда. Наҳотки, соҳиби қалам бўлмиш зотнинг савоби етмас гуноҳига! Далиллар олдида лол қоламиз: у ҳаётда нуқул само шуъласин куйлаган, юлдузларга, гулга, оҳуга шеърлар бағишлаган. Қора юрак ва ҳасадгўй, манфур олчоқ ва товламачи, текинхўрлар унинг нигоҳидан четда қолиб кетган.
-
Ҳикматлар
Ахмад Яссавий ва Сулаймон Бокирғоний хикматлари асрлар давомида туркий халклар орасида машхур бӯлиб, оғзаки ва ёзма ш аклда кенг таркалган. Икки забардаст шайх-шоирнинг абадиятга дахлдор кенг ва теран тафаккури махсули бӯлмиш ушбу хикматлар тӯплами туркий адабиётда хикмат айтиш анъанасини бошлаб берган «Туркистон мулкининг шайх ул-машойихи» Хожа Ахмад Яссавий «Девони хикмат» асарининг турли нашрлари ва «Ф акрнома» рисоласи, унинг содик шогирди ва собит сафдоши, Ҳаким ота номи билан шухрат тутган Сулаймон Боқирғонийнинг «Бокирғон китоби» ичида келган дурдона фикрлари асосида тузилди.
-
Тўла асарлар тўплами
ХХ аср ўзбек маданиятининг улуғ намояндаларидан бири Абдулла Қодирийнинг адабий мероси адабиётнинг қатор тур ва жанрларида яратилган асарлардан иборат, Афсуски, бугунги китобхон ёзувчининг икки машҳур асари — «Ўтган кунлар» ва «Меҳробдан чаён» романларинигина яхши билади. Ҳолбуки, Абдулла Қодирий бу асарлардан ташқари талайгина ҳикоя ва очерклар, ҳажвиялар, адабий ва публицистик мақолалар муаллифи ҳамдир.
-
Одамлардан тинглаб хикоя
Таникли адиб Хайриддин Султоннинг кулингиздаги китоби уттиз битта янги х,икоядан иборат. Тупламга киритилган х,аётномаларни муаллиф тукиб чикарган эмас, у факат одамлардан эшитган ва бор холида когозга туширган, холос. Х,ар бир ках,рамон тадирида шундок ёнимизда яшаётган турли инсонларнинг тарихи ва кисмати, бахтию бахтсизлиги, кувонч ва кайгуси узининг бадиий ифодасини топган.
-
Oltinchi palata
Mazkur kitobga aksar adabiyot ixlosmandlari uchun qisqa janr ustasi sifatida tanilgan atoqli rus va jahon adabiyotining hassos vakili Antov Chexov qalamiga mansub sara qissalar jamlandi. Adib azaliy va abadiy mavzular bo‘lmish muhabbat, oila muqaddasligi, yovuzlik va ezgulik tuyg‘ulariga yo‘g‘rilgan qissalarida inson qalbining nozik tebranishlari, qahramonlar hayoti va ular tiynatidagi evrilishlami aks ettiradi. Ular erkka intiladilar, o‘z burch va majburiyatlarini har xil sharoitlarda sinab ko‘radilar, hayot mashaqqatlarida toblanadilar. Muallif bu asarlarida inson eng og‘ir sharoitlarda ham ojiz emasligini isbotlaydi. Barchasi insonning ruhiyati, ma’naviy dunyosi hamda irodasiga bog‘liq ekanini yorqin tasvirlarda ifodalaydi.
-
ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
Менинг туғилиб ўсган, болалиғим ўтган жойлар Қарши (қадимги Насаф) шаҳридан беш-ўн чақирим шимолроқ томондаги Қўнғиртов этакларидир. Қўнғиртов дегани у ерда дов-дарахт йўқлиги, кўринишининг кулранг-қўнғир тусда бўлганлигидандир. Қўнғиртовда ягона шўр сувли булоқ бор, уни Қўтир- булоқ дейдилар. Чунки, унинг шўр, тузлик сувидан одамлар турли дардларига шифо топиб юрадилар. Геолог дўстларимизнинг айтишларига қараганда у ниҳоятда эски тоғнинг қолдиғи, чўкиртаклари экан. Бу тоғнинг нариги томони Самарқанд, бериги томони Бухорои шарифга юз тутиб турибди. Боболаримизнинг айтишича, қайси бир замонларда Навоий бобомиз Самарқанддан Бухорога ана шу Қўнғиртовни ошиб ўтган эмишлар.
-
АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ Таърифи адиб
Қодирий ўз таржимаи ҳолида шундай ёзади: «Бошда бой оилада туғулдимми ёки камбағал оиладами, албатта билмадим. Аммо ёшим етти — саккизга еткач, қорним ошка тўймағанидан, устим тузукроқ кийим кўрмағанидан аниқ билдимки, 6eш жоннинг томоғи фақат саксон ёшлиқ бир чол отамнинг меҳнатидан 1300 саржин боғнинг етишдируб берадурған ҳосилидан келар экан. Агар баҳор ёмон келуб, боғ мевалари офатка учраб қолса, биз ҳам очлиққа дуч келиб, қиши билан жоврашиб чиқар экансиз..."
-
Рождество арафасидаги қотиллик
В центре "Убийства под Рождество" - "настоящее, зверское убийство с массой крови". Впрочем, борьба интеллектов в ходе сложного расследования великого Эркюля Пуаро не становится от этого менее напряженной.