-
San’at. San’atshunoslik
-
-
-
Tarix. Tarix fanlari
-
Tarix. Tarix fanlari
-
Tarix. Tarix fanlari
-
Tarix. Tarix fanlari
-
Tarix. Tarix fanlari
-
-
Миллий чолғуларимизнинг тарихи ва бугунги кундаги аҳамияти, дойра мисолида
Ўзбек халқ чолғулари орасида дойра қадим даврлардан халқимиз орасида кенг оммалашиб келган миллий чолғуларидан бири ҳисобланади. Республикамизнинг турли воҳаларидаги археологик қазилмалардан топилган тарихий обидалардаги дойра ва дойрасимон чолғуларда ижро этаётган тасвирлар унинг қадим замонлардан амалиётда кенг қўлланилганлигидан гувоҳлик беради. Қадимий тасвирларда келтирилган дойрасимон чолғуларнинг ҳозирги дойрадан фарқи кам. Уларнинг фарқини асосан, гардиш атрофидаги тешикчалар ва уларга қадалган ҳалқачаларда кўриш мумкин. Шу билан бирга албатта, чолғуларнинг тайёрлайдиган ашёсида ҳам бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Қайд этиш жоизки, олдинлари дойранинг гардишига тешикчалар ўйилган намуналари, XV-XVI асрларга мансуб китобларга ишланган миниатюраларда акс эттирилган. Ҳозирда уларнинг ўрнини гардишнинг ички томонидан осиладиган ҳалқачалар эгаллаган. Ҳалқачалар одатда турли ашёлардан тайёрланган. Жумладан, мис, кумуш, пўлат ва ҳ.к. Расмлар тасвирларида дойранинг якка ҳолда учраши билан бирга турли чолғучилар ансамбли таркибида қўлланилганлигини ҳам кўриш мумкин. Шунингдек, урма зарбли чолғу, яъни дойрасимон чолғулар дунёнинг жуда кўп халқларининг миллий маросимлари, кундалик эҳтиёжлари билан, кадриятлари билан қоришиб кетган. Ижтимоий ҳаётнинг турли маросимлари, вазиятларида кенг қўлланилиши одат тусига кирган. Масалан, жарчи (хабар берувчи) чолғулар, даволашда қўлланиладиган чолғу сифатида ва оммавий халқ шодиёналарида кенг қўлланилиб келинган.
-
МИКРОХРОМАТИКА. НАЗАРИЯ, ТАРИХ ВА АМАЛИЁТ
Жаҳонда рўй бераётган глобаллашув шароитида мусиқа соҳаси ўзининг янгича миллий ва дунёвий ғоялари билан замонавий мусиқашуносликда жадал тараққий топиб келмоқда. Замонавий композиторлик услубининг миллий, ўзига хос индивидуаллашган кўринишини талқин этиш йўлида безаклар мажмуи, товушкаторларига, хусусан “янги ифодавийлик"ни излаш мақсадида Европага тааллуқли бўлмаган мусиқа маданиятига эътибор қаратилган. Бунинг заминида турли назарий ва амалий тажрибалар ўтказилиши ҳамда халқаро миқёсдаги мусиқий илмий фаразлар оммалашишига асос бўлмоқда. Дунё мусиқашунослигининг бугунги долзарб масалаларидан бири халқ лад товушкаторлари ҳамда композиторлик ижодиётида пайдо бўлган лад товушқаторларининг ўзаро таъсири масалалари бўлиб, бу поғонали ва безакнамо каби микрохроматика турларини аниқлаш заруратини келтириб чиқаради. Мусиқий амалиёт ижодкорнинг руҳий, ақлий, ҳиссий инъикоси бўлгани туфайли Антик давр, Ўрта аср, Уйғониш давридан то ҳозиргача микрохроматика турфа хил номлар ҳамда кўринишларда ўз аксини топган. Таъкидлаш жоизки, Антик даврда мавжуд бўлган тетрахорд турлари ҳам Шарқ, ҳам Ғарб мусиқа назариясига ўз таъсирини кўрсатган, аммо микрохроматиканинг муайян, ягона модели на халқ, на композиторлик ижодиётида шаклланмаганлиги сабабли назарий мусиқашуносликнинг ушбу соҳасини тадқиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
-
Микрофонларнинг яратилиш тарихи
Овоз ёзиш жуда машаккатли ва мураккаб жараён. Табиий овозни, мусиқий чолғунинг товушларини, одамнинг нутқини электросигналларга айлантириб, кейинчалик яна овоз ва товуш тўлқинларига айлантириш сеҳргарликка ўхшаб қолади. Лекин бу жараён ҳозирги замонда оддий ҳолатга айланган. Ушбу мўжиза электротехник мосламалар ёрдамида амалга оширилади. Улар ичида энг машҳури, муҳими ва энг қизиқарлиси микрофондир. Ҳеч кимга сир эмаски микрофонларни ҳаттоки овоз режиссёрлик касбига таалуқли бўлмаган одамлар ҳам билишади. Кўп жойларда, масалан: мактабларда, ўқув юртларда, ташкилотларда ва бошқа корхоналарда микрофонларни йиғилишлар ёки бирон-бир тадбирларда ишлатадилар. Ҳаттоки, замонавий техник қурилмаларда, масалан: телефонларда, компьютерларда, планшетларда, СДплеерларда, медиаплеерларда ва бошка уй-жиҳоз техникаларда микрофонларни кўллайдилар. Шунинг учун микрофон энг машҳур техник мосламага айланган.
-
Марказий Осиѐда Уйғониш даври қомусий олимларининг аниқ фанлар тарихидаги ўрни
Монографияда араб, форс, эски ўзбек тилларидаги қўлѐзма манбаъларини ўрганиш асосида Марказий Осиѐдаги Уйғониш даврининг биринчи ва иккинчи босқичларида яшаб, ижод қилган қомусий олимларнинг риѐзиѐт, фалакиѐт, механика, оптикалар бўйича кашфиѐтлари, янгиликлари ҳақида янги маълумотлар берилган. Ушбу асар олий ўқув юртлари , бакалаврият тизимидаги талабалар учун “Миллий ғоя ”, “Олий математика”, “Ўзбекистон тарихи ”, “Фалсафа”, “Маънавият асослари”, “Маданиятшунослик”, магистратурадаги “Фанларнинг фалсафий масалалари” ҳамда “Илмий ижод методолдогияси” фанларини ўқитиш жараѐнида тегишли мавзулврни чуқур ўрганишда фойдаланиш учун мўлжалланган .
-
ТУРКИСТОН МАТБУОТИ ТАРИХИ ( 1870- 1917)
Туркистон матбуоти, унинг тараққиёт йўли, мустақиллик учун кураш гояларини ўрганиш бугунги кун учун алохида кимматли. Улуғ устозларимизнинг ижодий фаолияти, ҳаёт тажрибаси, матбаачиликни ривожлантириш борасидаги ишлари ҳамда уларнинг тафаккури, ижтимоий-сиёсий жараёнларга муносабати, Ватан озодлиги, миллат истикболи йўлидаги курашлари талкиқ этилади.
-
“Maktab tarix ta`limida xorij ta`limi tajribasidan foydalanish. (Xitoy, Yaponiya, Koreya, Singapur, Malayziya misolida)” Tajriba va muammolar.
O`tgan asrning 90-yillari boshlarida yangi yosh davlatimiz oldida mamlakatimiz mustaqilligini mustahkamlash, o`z taraqqiyot yo’lini belgilab olish, bu yo`lda yoshlarimizni ulug` ajdodlarimiz ilmiy– ma’naviy qadriyatlarimiz asosida tarbiyalsh vazifasi turgan edi. Bu vazifani esa mutloqo kechiktirib bo`lmasdi. Hali o`sha suronli yillarda Prezidentimiz I.A.Karimov “Bizga kadrlar tayyorlashning maxsus milliy dasturi kerak”– deb ta’kidlaganlarida naqadar haq edilar. Bu haqda so’z yuritganda, yurtboshimiz tomonidan 1990 yil 4 avgustda, hali sobiq mustabid mafkura hukmron bo’lib turgan bir paytda kadrlar tayyorlash milliy dasturini ishlab chiqish masalasini kun tartibiga qo’ygan edi. Lekin faqat mustaqillikka erishganimizdan so’ng bu g’oyani amalga oshirish imkoni tug’ildi. 1997-yilda O’zbekiston Respublikasining “Ta’lim to’g’risida”gi qonuni va Kadrlar tayyorlash milliy dasturi qabul qilindi.Keyinchalik, 2004 yilda ana shu dasturning uzviy davomi bo’lgan maktab ta’limini rivojlantirish davlat umummilliy dasturi qabul qilindi va izchil joriy etildi. Shular qatorida mamlakatimizda bolalar sportini rivojlantirish, musiqa va san’at maktablarining, oliy ta’lim muassasalarining moddiy-texnik bazasini mustahkamlashga qaratilgan dasturlar qabul qilinganini ta’kidlash lozim.Hozirda bu yo`lda amalga oshirilayotgan ishlar O`zbekiston Respublikasining “Ta’lim to`g`risida”gi qonuni “Kadrlar tayyorlash milliy dasturi” hamda «Davlat ta'lim standartlari» talablariga muvofiq barkamol shaxs va malakali mutaxassisni tarbiyalashga qaratilgan ijtimoiy harakat muvaffaqiyatini taminlashga xizmat qilmoqda.
-
ҚУЙИ ЗАРАФШОН ВОДИЙСИНИНГ СУҒОРИЛИШ ТАРИХИ
Ушбу асар қуйи Зарафшон воҳасида қадим замонлардан то ХХ асргача бўлган суғориш ва суғориш техникасининг ривожланиши ҳамда қадимда воҳада суғорилган ерлар ўрнини аниқлаш тарихига бағишланган. Китоб тарихшуносларга, археолог ва ирригаторларга, Олий ва махсус ўрта таълим юртларининг тарих фани ўқитувчи ҳамда талабаларига, Ўзбекистоннинг ўтмиши билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИДА ҚАДИМГИ ФАРҒОНА
Қўлингиздаги ушбу китоб 3 та илмий рисоладан иборат бўлиб, Фарғонанинг бир миллион йиллик узоқ ўтмиш тарихига бағишланган. Унда янги археологик материаллар асосида шаҳарларнинг пайдо бўлиши ва уларни тарихий тараққиёти илмий-оммабоп услубда баён қилинган. Шу билан бирга Фарғонада илк давлатчиликнинг пайдо бўлиши ва у билан бевосита боғлиқ бўлган сунъий суғориб деҳқончилик интенсив йўлга қўйилишига оид янги маълумотлар бор.
-
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ: ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИ І ҚИСМ
Ватанимиз тарихига янгича ёндошиб, унинг турли хил жараёнлари ва воқеаларига холисона баҳо бериш, энг қадимги даврлардан то бизнинг замонимизгача бўлган бой тарихий ўтмишимизни тадқиқ этиш зарур. Тарих фанининг долзарб вазифаларидан бири- ўзбек халқи давлатчилиги тарихини ўрганишидир. Муаллифлар жамоаси томонидан тайёрланган ушбу китоб Ўзбекистон тарихида давлат ва жамият тараққиётининг илк босқичларидан бошлаб ХІХ асрнинг ўрталаригача бўлган катта даврни ўз ичига олган биринчи қисмидир.
-
ҚУЙИ ЗАРАФШОН ВОДИЙСИНИНГ СУҒОРИЛИШ ТАРИХИ
Ушбу асар қуйи Зарафшон воҳасида қадим замонлардан то ХХ асргача бўлган суғориш ва суғориш техникасининг ривожланиши ҳамда қадимда воҳада суғорилган ерлар ўрнини аниқлаш тарихига бағишланган. Китоб тарихшуносларга, археолог ва ирригаторларга, Олий ва махсус ўрта таълим юртларининг тарих фани ўқитувчи ҳамда талабаларига, Ўзбекистоннинг ўтмиши билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
БУХОРО ВА ХЕВАНИНГ РОССИЯ БИЛАН МУНОСАБАТЛАРИ ТАРИХИГА ДОИР БАЪЗИ МАНБАЛАР
Масаланинг муҳим томони шундаки, авторлар Ўрта Осиёнинг Россияга қўшилишигача бўлган даврда Бухоро ва Хеванинг Россия билан олиб борган муносабатлари характарини ёритиб берадилар. Китобда икки ўртадаги дипломатик элчиликлар, Россиядан Ўрта Осиёга юборилган геологик экспедиция, Англия мунофиқ агентларининг Ўрта Осиёдаги қонли излари ҳақида гапирилиб, Ўрта Осиёнинг Россияга қўшилиши учун замин пайдо бўла бошлаганлиги қайд этилади.
-
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИДА ҚАДИМГИ ФАРҒОНА
Қўлингиздаги ушбу китоб 3 та илмий рисоладан иборат бўлиб, Фарғонанинг бир миллион йиллик узоқ ўтмиш тарихига бағишланган. Унда янги археологик материаллар асосида шаҳарларнинг пайдо бўлиши ва уларни тарихий тараққиёти илмий-оммабоп услубда баён қилинган. Шу билан бирга Фаргонада илк давлатчиликнинг пайдо бўлиши ва у билан бевосита боғлиқ бўлган сунъий суғориб деҳқончилик интенсив йўлга қўйилишига оид янги маълумотлар бор.
-
JAHON TARIXI I-qism
O'quv-uslubiy qo'llanma ikki qismdan iborat bo'lib, birinchi qismi 1918-1939 yillardagi dunyo davlatlari tarixi va ikkinchi jahon urushi davri tarixini o'z ichiga oladi. О'quv-uslubiy qo'llanma Akademik litsey va kasb-hunar kollejlari uchun yaratilgan maxsus dastur asosida ishlab chiqilgan. O'quv-uslubiy qo'llanmani yaratishda G. Hidoyatovning o'rta maktablar uchun nashr etilgan darsliklari, shuningdek, M. Lafasov hamda U. Jo'rayevlarning hammualliflikda yaratgan darsliklari asos qilib olindi.
-
Эркин,обод ва фаровон мамлакатни-янги Ўзбекистонни барчамиз биргаликда барпо этамиз
Ушбу китобда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон ЛИберал-демократик партиясининг XIсъездида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри сайловчилари маърузалари, шунингдек, Президентлик лавозимига киришини тантанали маросимга бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисдаги нутқи ўрин олган.
-
Қазақ әдебиетінің тарихы
Көрнекті ғалым, ұлағатты ұстаз, филология ғылымының докторы, профессор Ханғали Сүйіншәлиев қазақ әдебиеті тарихын көп жылдар бойы індете зерттеп, тапжылмай ізденіп келеді. Ол слуден астам кі тап шығарып, төрт жүзге тарта ғылыми мақала жариялады. Бұл жолда әкімшіл-әміршіл жүйенің зардабын да тартты, кезінде кереғар пікір- лерге карсы күресе жүріп, қазақ әдебиеттану гылымының керегесін кеңейтті, әдебиет тарихын жана биік сатыға көтерді. Казак әдебиетінің VIII ғасырдан ХХ ғасырға дейінгі тарихын жазып, ғылымға жаңа жол салды, сөйтіп әдебистіміздің ежелгі дәуірін жеке пән ретінде негіздеді. Бұл кітапта туған әдебиетіміздің осы он екі ғасырлық тарихы қазіргі за ман талабына сәйкес жан-жақты баяндалған. Ш.Уалиханов атындағы жүлдені алған кітап. Толықтырылып, кайталанып басылып отыр.
-
A History of the. Personal Computer.
No part of this publication may be reproduced in any form or by any means, or stored in a database or retrieval system without the prior written permission of the author, except for brief passages quoted in a review.