-
-
-
-
-
-
-
-
Jismoniy tarbiya va sport
-
-
Tarix. Tarix fanlari
-
Iqtisodiyotning boshqa tarmoqlari
-
-
-
КАСАЛЛИКЛАР ТАРИХИ
Ушбу китоб Муҳаммад алайҳиссаломнинг тиббиётга оид ҳадисларини, Абу Бакр ар-Розийнинг ўз замонаси учун кашфиёт бўлган машҳур "Чечак ва қизамиқ ҳақида китоб"и илк илмий таржимасини, арабийнавис Шарқ табиблари орасида дастлаб Абу Бакр ар-Розий ва унинг шогирди томонидан тузилган 800 га яқин касалликлар тарихи ва тиббий кузатишларининг ўзбек тилига қилинган изоҳли таржималарини ўз ичига олган. Китоб шарқшунослар, тилшунослар, тарихчилар, халқ табобати ходимлари, мазкур фанлардан дарс берувчи ўқитувчилар ва талабаларга ҳамда табобат тарихи билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
МУХТАСАР ТАРИХИ АНБИЁ ВА ТАРИХИ ИСЛОМ
Мазкур китоб ўзбек маърифатпарвар адиби, «Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ» асари муаллифи Абдулла Авлонийнинг Ислом дини ва пайғамбарлар тарихи, хусусан, Муҳаммад алайҳиссалом тарихлари, сийратлари, одоб-ахлоқлари ҳақидаги рисоласидир. Асар Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик қўлёзмалар институтида сақланаётган тошбосма нусха асосида табдил қилинди ва нашрга тайёрланди. Унинг асл тили сақланиб қолинди ва тушунилиши мураккаб сўзлар луғати илова қилинди. "Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот" деган Абдулла Авлонийнинг ушбу асари ҳам ёшлар тарбияси учун муҳим аҳамият касб этади.
-
БУХОРО ТАРИХИ
Қўлингиздаги китоб Ўрта Осиёнинг VIII-ХІІ асрлардаги сиёсий, иқтисодий ва маданий аҳволини ёритишда ҳозирги замон тарих фани учун асосий ёзма манба хизматини ўтаб келаётган «Бухоро тарихи» («Тарихи Бухоро») нинг форс-тожик тилидан ўзбекчага таржимасидир. Асар мазкур даврлар тарихига оид бош манба ва ўрта асрлар тарихий адабиётидан намуна сифатида тарихчи мутахассислар ва умуман китобхонлар диққатига тақдим этилади.
-
“G‘o‘za navlarinig sug'orish tartibiga bog'liq holda defoliantlar samaradorligi”
Ushbu monografiya g‘o‘za defoliatsiyasiga bog‘liq agrotadbirlar bo‘yicha olib borilgan ishlarni yanada to‘ldirish maqsadida tayyorlandi. Monografiyada keyingi yillarda olib borilgan ishlar, yaʼni asosan sug‘orish tartiblariga bog‘liq holda defoliatsiyaning samaradorligi bo‘yicha ilmiy izlanishlar natijalariga batafsil to‘xtalib o‘tilgan.
-
ФАРҒОНА ТАРИХИГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР
Мазкур асарда милоддан аввалги ІІ-милодий ХІІ асрлар оралигида ёзилган сулолалар тарихи, айрим мавзуларга багишланган тарихий асарлар ва сафарномалар каби хитой манбаларидаги қадимий Фарғона тарихига оид асосий маълумотларнинг ўзбек тилидаги илмий таржимаси ва бир қатор топоним ҳамда этнонимларга батафсил ёзилган шархлар келтирилган. Таржималар аслият асосида амалга оширил ган. Шарҳларни ёзишда муаллиф турли хитой луғатларидан, Хитой Халқ Респуб ликаси (ХХР) да хитой ва уйғур тилларида нашр этилган тарихий асарлардан кенг фойдаланган.
-
ПАЙҒАМБАРЛАР ТАРИХИ
Муҳаммад Саййид Тантовийнинг ушбу китобида пайғамбарлар (алайҳимуссалом) тарихи, ибратли ҳаѐтлари, Қуръон каримдаги баъзи сураларнинг нозил бўлиш сабаблари баѐн қилинади. Айниқса, муборак Қуръон оятларида зикр қилинган қиссалар жуда қизиқарли ва тушунарли услубда талқин қилинган. Бу ибратли қиссалар инсон нафсини разолатдан ҳидоят сари бошлайди, қалб кўзларини очади, разил ва чиркин одатлардан қутулишга чақиради. Ушбу асар инсон табиатининг, руҳиятининг Аллоҳгагина маълум бўлган ўзига хос қирралари, нозик жиҳатлари очиб берилгани билан ҳам аҳамиялидир
-
ҚАДИМГИ ФАРҒОНА ТАРИХИДАН (ХИТОЙ МАНБАЛАРИДА ФАРҒОНА ҲАҚИДА ИЛК МАЪЛУМОТΛΑΡ)
Мазкур китобча хитой манбаларида қайд этилган 2100 йил илгари Фарғона-Хитой муносабатларига боғишланган. Шунингдек, ўша давр воқеаларидан олдинги ва кейинги халқаро вазият таҳлил этилади. Ўйлаймизки, милоддан илгари содир бўлган ушбу воқеалар Ўзбекистоннинг қадимий давлатчилик тарихидаги ечимини топишга ёрдам беради.
-
МУХТАСАР ИСЛОМ ТАРИХИ
Абдурауф Фитратнинг бу асари 1992 йилда «Мухтасар ислом тарихи» номи билан «Нур» ижодий илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан нашр эттирилган ва китобхонларда катта қизиқиш уйғотган эди. Кейинги йилларда бу асарга яна талаб кўпайганлигини ҳисобга олиб, бу навбат уни «Ислом тарихининг қисқача баёни» деб кенг изоҳлар билан таъминлаган ҳолда нашр этмоқдамиз.
-
ТАРИХИ АЗИЗИЙ
Мазкур асар Туркистон чор мустамлакаси даври тарихига оид нодир манбалардан ҳисобланади. Уни Фарғона водийсида ўша ваҳтда бўлиб ўтган тарихий воҳеалардан хабардор ёки уларнинг бевосита иштирокчиларидан эшитганларн, шунингдек ўзи кўрганлари асосида маҳаллий муаллиф — Муҳаммад Азиз ибн Муҳаммад Ризо ёзганлиги жиҳатидан ҳам диҳҳатга сазовор. Китобда чор ҳукуматининг маҳаллий халқларга нисбатан ўта шафқатсизлиги ҳамда унинг ҳарбий-маъмурий бошқарув тизимниинг кирдикорлари атрофлича фош этилган.
-
ADAPTIV JISMONIY TARBIYA VA SPORTNING DOLZARB MUAMMOLARI
To‘plamda 2024-yil 5-6-iyun kuni 0 ‘zbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti (Chirchiq shahri, 0 ‘zbekiston Respublikasi) negizida bo‘lib o‘tgan “Adaptiv jismoniy tarbiya va sportnmg dolzarb muammolari” 11 Xalqaro ilmiy-amaliy anjumanning ilmiy ishlari taqdim etilgan. Ilmiy ishlar to‘plami adaptiv jismoniy tarbiya va sport sohasi mutaxassislari, murabbiylar, sport muassasalari va jamoat tashkilotlari rahbarlari va vakillari, ilmiy xodimlar, professor-o qituvchilar va oliy o‘quv yurtlari talabalari uchun mo‘ljallangan.
-
ИСПАН ТИЛИ ТАРИХИ
En la primera parte "Origenes del idioma español" se toman en consideración algunos datos sobre los pueblos aborigenes de la Peninsula Ibérica, la conquista de la Península por los romanos, germanos y árabes; sobre la Reconquista y la formación de las primeras unidades políticas e idiomáticas de Hispanla. En lo que concierne a la evolución "interna", se hace una caracterización detallada del latin hispánico y del romance primitivo del la poca visigoda,como también de los principales dialectos de la utura lengua española.
-
Мўғул босқини ёхуд Мусулмонларнинг қонли кечмиши
Ислом олами ўз тарихида кечирган энг аянчли ва мусибатли кунлари, айтишга тил, ёзишга қалам ожиз бўлган, юракларни тилка-пора қилсада аччиқ ҳақиқатдан бошқа нарса бўлмаган, уммат бағрида ўчмас изини қолдирган ва унга қиёматга қадар дарс бўлиши керак бўлган тарихий қисса “Мўғул-татар қиссаси”дир. Воқеа ҳижрий еттинчи асрларда бўлиб ўтган аччиқ ҳақиқатдир. Ушбу мудҳиш воқеани “Мўғул босқини ёхуд Мусулмонларнинг қонли кечмиши” номли асарда қаламга олар эканман, асосий мақсадим Оллоҳнинг ризосига ноил бўлишдан сўнгра, миллатимизга тарих сабоқларидан хулоса қилишларида ўз ҳиссамни қўшишдир. Муҳтарам китобхонга тавсиям шуки, китобни тарихий тафсилотларни ўрганишдан кўра, кўпроқ ундаги ҳодисалардан хулоса чиқариш мақсадида мутолаа қилсин. Чунки тарихий тафсилотларни баён қилиш учун арзимаган сатрлар эмас, дунёнинг ўнларча кутубхоналарида ўқувчи ва тадқиқодчиларини кутиб, чанг босиб ётган мингларча китоблар лойиқдир...
-
ЎРТА ОСИЁДА ҚАДИМГИ БОШҚАРУВ ВА ИЛК ДАВЛАТЧИЛИК ТАРИХШУНОСЛИГИ
Мазкур китобда Ўрта Осиёда қадимги бошқарув тизими ва илк давлатчилик тарихи тўғрисида тўпланган маълумотлар, мавжуд илмий ёндашувлар, фикр ва хулосалар, мавзунинг ўрганилиши натижалари тарихшунослик нуқтаи назаридан ёритилган. Китобда минтақадаги қадимги бошқарув ва илк давлатчилик масаласига оид манбаларнинг ўрганилиши тарихи, Ўрта Осиёда давлатчиликнинг келиб чиқиши тўғрисидаги ёндашувлар, назариялар, ижтимоий-иқтисодий бошқарувнинг келиб чиқиши ва илк давлатчилик муаммосининг ўрганилиши каби мавзулар ўз аксини топган.
-
Бизнес юритишнинг долзарб масалалари: 101 саволга 101 жавоб
Бизнес юритишнинг долзарб масалалари: 101 саволга 101 жавоб
-
ТЎРТ УЛУС ТАРИХИ
Ҳа, «яхши от» ҳар қандай шахснинг ҳаёти ва фаолиятига баҳо беришда аниқ ҳамда тўғри мезон. Лекин бу шарафга ҳамма бирдай муяссар бўлавермас экан. Феодал синф намояндаси, тожу тахт соҳиби Мирзо Улуғбек (1394-1449) оламшумул илмий муваффақиятлари туфайли шундай бахтга эришган улуғ шахслардандир. Мирзо Улуғбек фаннинг жуда кўп соҳалари, хусусан математика, фалакиёт, мусиқашунослик ва тарих илмлари бўйича забардаст олим, илм- фан, маданиятнинг улкан ҳомийси сифатида абад ул-абад тарихда қолди. Олимнинг мероси ХVII асрдан бери бутун дунё илмий жамоатчилиги нинг диққат-эътиборини ўзига, қаратиб келяпти. Мирзо Улуғбек ва у қолдирган меросни ўрганишда бизнинг мамлакатимизда ҳам, хорижий юртларда ҳам анчагина асарлар яратилди. Мен бу ерда Жон Гривс, Томас Хайд, Френсис Бейли, Л. Седийо, В. В. Бартолд, В. Л. Вяткин, Е. Кнобл, Т. Н. Қориниёзий, Ғ. Жалолов ва бошқа бир қатор олимларни назарда тугаётирман. Шундай бўлса-да, Улуғбекнинг бетакрор илмий мероси, у таъсис этган ва раҳнамолик қилган Самарқанд мунажжимлик мактаби ҳақидаги тасаввуримизни ҳали етарли деб бўлмайди, Масалан олимнинг кўп йиллик илмий изланишларининг асосий маҳсули бўлмиш «Зижи жадиди Кўрагоний» («Улугбек Кўрагонийнинг астрономик жадвали») асари ҳанузгача бирон тилга тўла таржима қилиниб чоп этилганича йўқ. Олимнинг мазкур рисоласи хусусида XV - XVII асрларда битилган жуда кўп шарҳлар ҳам ўрганилмаган. Умуман олганда Амир Темур ҳамда темурийлар даврида яратилган тарихий ва бошқа мавзудаги асарларни ўрганиш, уларни чоп этиш борасида ҳам аҳвол шундай.
-
ТАРИХИ ТУРКИСТОН
«... Илми таворих (тарих илми) нинг фойидамандлиғиға тамоми фирқа муттафиқ ур-ройдурлар. Аксар тавойифи умам,балки, тамоми аҳли олам бу илмни амалга қўйуб, гумоштагонлариндин ривоят ва ҳикоятлар қилиб, онинг ўзлариға далил қиладурлар. Хусусан, тавойифи атрок [турклар) ва ўзбеклар ўтган уруғ ва қабилаларни ёдда тутмоққа ғоят жадду-жаҳд қиладурлар. Аммо бизнинг Туркистон сартиялари тарихга кўп аҳамият бермай, икки-уч отадин илгари ўтган салафларин ва аларни замонларидаги ҳикоят ва воқеотларини асло билмайдурлар. Бинобарин, каминаи ҳеч мадон [нодон] ажз ва қусуримни иқрор ва эътироф айлаб, саҳв ва қусури бўлса, хонандаларини авф қалами илан тасҳиҳ ва дуруст қилмақларини рижо ва илтимос умидида Фарғона ва Ҳўқанд хонлари ва оларнинг аҳволотларини баъзи таворихлардин ва куҳансол (қария) одамлардин ва ҳам худди камина ўзим эшитган ва кўрганларимни содда ва расмий чиғатой турк тилида мусаввада (қоралама] айлаб «Тарихи Туркистон» ном қўйуб нашриға шуруъ қилдим. Аллоҳ таоло муваффақ айлаб итмоми (якунига еткурмоқни муяссар қилғай, токим туркистонлик биродарларимиз Фарғона хонлари, оларнинг замонлари ва воқеотлари ва Русия давлатиға тобеъ бўлғондин эллик йиллик муддатда бўлғон аҳвол ва атворимиз (хулқимизнинг қандай тағайюр (ўзгарган) ва табдил ва та- раққийсиға мулоҳаза айлаб, наъм ул-инқилоб натижасиға ибрат кўзи билан боқсалар экан деб, ва биллоҳи тавфиқ».