-
-
-
-
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Tarix. Tarix fanlari
-
-
Iqtisodiyotning boshqa tarmoqlari
-
Qishloq va o‘rmon xo‘jaligi
-
БУХОРОДАГИ АЙРИМ АВЛИЁЛАР ТАРИХИ
Мовароуннаҳр ва унинг шаҳарлари ҳамда у ерда яшаган олимлар, машоихлар, донишмандлар, шоирлар ІХ-ХІІ асрларда Ўрта Осиё ва араб тарихчилари ўз асарларида жуда бой маълумотлар келтирганлар. Улардан бири Ёқут Ҳамовийнинг «Мажмъам ал булдон» деган машҳур асари диққатга сазовордир. Мовароуннаҳр нозу неъматлар хусусида мамлакатларнинг энг ободидир. Ундаги хоҳ шаҳар бўлсин, хоҳ қишлоқ бўлсин, хоҳ текислик, хоҳ ўтлоқ бўлсин ободончиликда унга тенг мамлакат йўқ. Ҳавоси ҳаволарнинг энг соғломи, суви сувларнинг энг ширини ва энг енгили.
-
“АРКАНАҚУН” ЭПОСИ ВА УНИНГ ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАРИ
Ушбу рисолада туркий ва мўғул халқларининг қадим тарихидан ҳикоя килувчи "Арканакун" достони, унинг шаклланиш жараёни ҳамда ушбу жараёнга таъсир ўтказган омиллар хусусида сўз юритилган. Шунингдек, рисолада тарихий воқеа-жараёнларнинг бир-бири билан боғлиқлиги, туркий ва мўғул халқларининг ўтмишидаги этно-ижтимоий ўзгаришлар сиёсий ва маданий ҳаётта ўз таъсирини ўтказганлиги ҳақида ҳам таҳлил қилинган. Қадимги давр ва илк ўрта асрларда коз берган тарихий жараёнларнинг асрлар мобайнида кўҳна маданий мерос сифатида кўпгина халклар маънавиятидан ўрин олганлиги ушбу тадқиқотнинг долзарблигини кўрсатади.
-
Узбекистоннинг энг янги тарихи хрестоматияси
Мазкур хрестоматия Ўзбекистон Республикасининг мустақил давлат сифатида ўзига хос миллий давлатчилик қуриш йўли ишлаб чиқилган ва мамлакатнинг жаҳон ҳамжамиятига интеграцияси амалга оширилган 1989-2014 йилларга оид тизимли тарзда йиғилган материаллар тўпламидир. Хрестоматия талабаларнинг амалий ва мустақил ишларини ташкил этишга мўлжалланган бўлиб, ундан «Тарих», «Ўзбекистон тарихи» фанлари ўқитувчилари ҳамда талабалар фойдаланишлари мумкин.
-
“ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИНТЕГРАЦИЯСИДА ИНТЕЛЛЕКТУАЛ САЛОҲИЯТЛИ ЁШЛАР-МАМЛАКАТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ”
Ушбу конференция материаллари тўпламига республикамизда Мустақиллик йилларида архитектура, шахарзозлик, дизайн ва санъатшунослик соҳаларининг устувор йўналишлари, қурилиш, муҳандислик коммуникациялари, техника ва технологияларни ривожлантириш, геодезия, картография ва давлат кадастрлари ягона тизими, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табий ресурслардан оқилона фойдаланиш, иқтисодиёт, туризм ва сервис соҳаларини ривожлантиришнинг долзарб муаммолари, кадрлар тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш, педагогика, психология, таълим-тарбия соҳасида кадрлар сифатини ошириш борасида олиб борилаётган илмий-изланишлар натижалари, мулоҳаза ва таклифлар киритилган.
-
БУХОРО ХАЛҚИНИНГ ҲАСРАТИ ТАРИХИ
Сўнгги Бухоро амири Саййид Олимхон (1881-1944 йиллар) қаламига мансуб хотиралар тўлиқ холича ўз ватанида илк бор нашр этилмоқда. Унинг толиби илм бўлган чоғларидан, амирлик чоғи, большевикларнинг Бухорони зўрлик билан босиб олиши ва ватандан узоқда, муҳожирлик йилларга қадар кечган умри суронли ва мураккаб тарихий давр кўзгусида яққол намоён бўлган. Ўлкамиз кечмишини ўрганишда тарихий шахслар ўзи ёзиб қолдирган, жуда камчил ва ноёб бўлган бундай асарларнинг қиммати йиллар ўтгани сайин ошиб бориши табиий экан, мазкур асарни ўз ўтмишига бефарқ бўлмаган кенг ўқувчилар оммаси диққат-эътиборига ҳавола этамиз.
-
Давлат ҳокимиятини демократлаштириш ва ҳуқуқни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш. Илмий тўплам
Мазкур илмий мақолалар тўпламида Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳамда кафолатланган ҳуқуқ, эркинлик ва имкониятларни рўёбга чиқариш, уларни фуқаролар ва жамоат ташкилотлари фаолиятида реал татбиқ этиш, давлат ҳокимиятининг моҳияти, замонавий қиёфасини тавсифлаш, давлатнинг фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини таъминлаш, ҳуқуқий тизимни модернизация қилиш, шунингдек, давлат органлари фаолиятини демократлаштириш шароитида ҳуқуқни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш масалалари таҳлил этилган.
-
Диалектика назарияси
К у п й и л л а р д а в о м и д а и л м и й и з л а н и ш л а р о л и б б о р а ё т г а н т аниқ л и ол и м Узбек и с т о н Р е с п у б л и к а с и Ф а н л а р а к а д е м и я с и нинг а к а д е м и г и , ф а л с а ф а ф а н л а р и д о к т о р и , п р о ф е с с о р Ж о н д о р Т у л е н о в н и н г к а л а м и г а м а н с у б м а з к у р ас а р д и а л е к т и к а н а з а р н я с и г а б а г и ш л а н г а н . У н д а д и а л е к т и к а т а ъ л и м о т и н и н г р и в о ж л а н и ш т а р и х и , у н и н г м о х и я т и , т а м о й и л л а р и , о л а м н и ф а л с а ф и й а н г л а ш д а д и а л е к т и к а ц о н у н и в а к а т е г о р и я л а р и н и н г а ^ а м и я т и , и л м и й б и л и ш в а а м а л и ё т д а г и р о ли, б и л и ш ж а р а ё н и н и н г д и а л е к т и к а с и , ш у н и н г д е к , и ж т и м о и й т а р а ққ и ё т д и а л е к т и к а с и , ж а м и я т н и и л м и й б и л и ш в а б о ш қа р и ш д а д и а л е к т и к а т а ъ л и м о т и н и н г а х а м и я т и х а с и д а б аё н э т и л а д и .
-
TARIXI MUHAMMADIY
Islom tarixi va janob payg'ambarimiz Muhammad alayhis-salotu vas-salomning hayotlari va faoliyatlari to'g'risida hozirgacha arab, fors, turk va boshqa sharq va g'arb tillarida juda ko'plab asarlar yozilgan. Lekin Alixonto'ra Sog'uniyning ushbu asari ularning xulosasi bo'lishi bilan birga, ma'lumotlarining ishonchli manbalardan olinganligi, har bir tarixiy voqea bayonidan keyin muallifning unga nisbatan o'z fikr-mulohazalarini ibratli ravishda izhor etganlari va asarga imkoni boricha badiiylik kiritib har qanday kitobxonni o'ziga rom etishi bilan alohida ahamiyat kasb etadi.
-
-
ТАРИХИ МУЛУКИ АЖАМ
Ажам тарихида форс салотинини тўрт табақа қилибдурлар. Бурунғи табақа пешдодийлардур ва алар ўн бир кишидурларким, салтанат қилибдурлар. Тарих уламоси иттифоқи била бировким аввал салтанат қилди, Каюмарс эрди. Аммо анинг нисбати бобида ихтилоф кўптурким, муғ дебдурким, Одам алайҳис-салом улдур ва баъзи Ажамдин дебдурларким, Одам алайҳис-саломнинг набирасидурур ва баъзи фурсдин ани Нуҳ алайҳиссаломнинг авлодидин дебдурлар. Яна доғи сўз кўп бор, аммо сиқатдин йироқроқ учун битилмади. Одам деганлар қавли била ани гилшоҳ дебдур-лар, бу маъни билаким, болчиғдин яратилди. Яъни киши пуштидин эмас эрди.
-
АЛ-КАМИЛ ФИ-Т-ТА’РИХ («ПОЛНЫЙ СВОД ИСТОРИИ») ИЗБРАННЫЕ ОТРЫВКИ
Исторический труд «Китаб ал-камил фи-т-тарих» (Полный свод истории) известного арабского историка ХІІІ в. "Изз ад-дина Ибн ал-Асира посвящен истории мусульманского мира и охватывает период с доисламского времени до эпохи монгольских завоеваний. С научной точки зрения наибольший интерес представляет его часть, включающая описание событий, охватывающих период с ІХ в. до середины ХІІІ в., в которой содержатся ценные сведения по истории среднеазиатских династий Саманидов, Караханидов, Сельджукидов, Газневидов, Гуридов, Хорезмшахов и Хулагуидов.
-
ТАРИХДАН САБОҚЛАР
Кичик-кичик лавҳалардан тузилган ушбу китоб кўҳна тарихимизнинг яхши маълум бўлмаган ва кам ўрганилган айрим муҳим масалалари, узоқ Ўтмишимизни баён этувчи қимматли қўлёзма китоблар, тарихимизга дахлдор бўлган буюк алломалар, шунингдек ижтимоий-иқтисодий, маъмурий ва ҳарбий атамалар ҳақида кенг маълумот беради. Китоб институт, университетларнинг муаллимлари, талабалари ва ўзбек халқининг тарихи билан қизиққан барча китобхонларга мўлжалланган
-
Туризм ривожланишининг илмий-назарий асослари
Мазкур монография Ўзбекистон Республикасида туризм ривожланишини илмий-назарий асосларини тадқиқ этиш, мамлакатимизнинг туризм соҳасидаги улкан салоҳиятидан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган.
-
АБУ АБДУЛЛОҲ ал-ХОРАЗМИЙ ВА ИЛМЛАР ТАСНИФИ ТАРИХИДАН
Хоразмда яшаб ижод этган алломалар орасида муносиб ўрин эгаллаганлардан бири Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмийдир. Х асрда яшаб ижод этган ва мавсуъмий (энциклопедик) билимлар соҳиби бўлган бу олимнинг бизгача фақат "Мафотиҳ ал-улум" ("Илмлар калитлари") асаригина етиб келган. Бу китоб ўша давр иамла рини ўзида мужассамлаштирган қомусий манбаъ бўлиб, у биз учун, биринчидан, ўз даври фанларининг асосий мазмуни ва тушунчаларини кенг таърифлаш, иккинчидан, ўрта асрлар илмларининг таснифи, умумий ҳажми ва ривожланиш даражасини ифодалаган билан ниҳоятда қимматлидир.
-
Paxta xom ashyosini tezkor baholash usullari
O'zbekiston Respublikasi mustaqillikka erishgandan buyon boshqa sohalar qatori qishloq xo'jaligida ham ijobiy siljishga erishildi. Ayniqsa paxtachilikda yangi texnika va texnologiyalarni keng qo'llash birmuncha yutuqlarni amalga oshirishga sabab bo'ldi. O'tgan qisqa davr mobaynida Respublika Prezidenti va Vazirlar Mahkamasi tomonidan bir qancha qonun hamda qarorlar qabul qilindiki, bularning barchasi mamlakatimizda paxtachilikni yanada rivojlantirishga katta e'tibor berish bilan birga, agrar soha va qayta ishlash sanoatining taraqqiyoti uchun etarli imkoniyatlar yaratib berilmoqda.
-
НОБЕЛ МУКОФОТИ СОВРИНДОРЛАРИ ВА УНИНГ ЯРАТИЛИШ ТАРИХИ
Ҳар йили декабр ойининг дастлабки кунлари жаҳон илм аҳлининг нигоҳи Швециянинг Стокголм шаҳрига қаратилади. Чунки бу ерда йирик кашфиёт ва олмшумул ихтиролар муаллифларини ўтиб бораётган йил натижалари бўйича буюк кашфиётчи олим Алфред Нобел номи билан аталадиган энг нуфузли мукофот билан тақдирлаш маросимлари ўтказилади. Илм фан ривожи бутун фан олимлариннг табиат иномларини ўрганиш йўлидаги буюк ишларида уларни доимо бирлаштириб келган. Инсон тафаккурининг маҳсули бўлган кашфиётлар бевосита илмий ва назарий тадқиқотлар билан боғлиқ бўлгани боис, турли мамлакатлар олимларининг ҳамкорлиги нафақат фан ва техниканинг, балки бутун инсоният ривожининг асоси ҳисобланади.