-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Tarix. Tarix fanlari
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Tarix. Tarix fanlari
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Маҳмуд Замахшарий
Бугунги кунда ҳам Замахшарий ижоди билан қизиқмаган шарқшуносни топиш қийин. Крачковский, Кримский, Боровков каби забардаст рус шарқшунослари, Броккельман, Бенцинг, Голдциер, Нельдеке, Райт ва Зайончиковский сингари машҳур ғарб олимлари, Валидий Тўғон ва Муҳаммад Қозим каби шарқ тадқиқотчилари Замахшарийнинг илмий меросига зўр қизиқиш билан мурожаат қиладилар. Замахшарий ижодининг айрим томонлари Совет Шарқида, жумладан Тошкентда ҳам ўрганилмоқда.
-
ТАРИХИ МУЛУКИ АЖАМ
Ажам тарихида фурс салотинини тўрт табақа қилибтурлар. Ва алар ўн бир кишидурларким, салтанат қилибтурлар. Тарих уламоси иттифоқи била бировким салтанат қилди, Каюмарс эрди. Аммо анинг нисбати бобида ихтилоф кўп- турким муғ дебтур: Одам алайҳиссалом улдур ва баъзи Ажамдин дебтурлар Одам алайҳиссаломнинг набирасидур ва баъзи фурсдин анинг Нуҳ алайҳиссаломнинг авлоди дебтурлар. Яна дағи сўз кўп бор, аммо сиҳатдин йироғроқ учун битилмади. Одам деганлар қавли била ани Гилшоҳ дебтурлар, бу маъни билаким, болчиғдин яратилди. Яъни киши пуштидин эмас эрди. Узга қавллар билаким, Каюмарс дебтурлар. Маъниси ҳаййи нотиқдур, яъни тиригики сўз айтқай. Аммо «Низомут-таворих» ва «Жомеут-таворих»и Жалолий ва Банокатийда дағи иттифоқ била ҳужжатул- ислом имом Муҳаммад Ғаззолий қуддуса сирруҳу «Наси- ҳатул-мулук»да ани Шис алайҳиссаломнинг қардошидур деганни таън қилибтурлар, нединким, Шис алайҳиссалом Заҳҳоки алаввони замонидадур. Ва тарих аҳли иттифоқи била Каюмарс замонидин Заҳҳок замонигача минг йилга яқин бор. Ҳар тақдир била подшоҳлиқ қоидаси андин бурун йўқ эрди. Бу қоидани ул тузди. Дағи аввал киши- ким, шаҳр бино қилди ул эрди. Дамовандни бино қилди, аммо анда гоҳи бўлур эрди. Дағи Истаҳрни бино қилди, аммо кўпрак авқот анда бўлур эрди. Минг яшади ва лекин умрининг охирида қирқ йил салтанат қилди.
-
АКАДЕМИК ЯҲЁ ҒУЛОМОВ ЗАМОНДОШЛАРИ ВА ШОГИРДЛАРИ ХОТИРАСИДА
Олим таваллудининг 100 йиллигига бағишланган ушбу рисолада домланинг замондошлари, шогирдлари ва у инсонни яқиндан билган олимларнинг хотиралари жамланган бўлиб, тўплам Яҳё Ғуломовнинг ибратли ҳаёти ва ижодининг янги-янги қирраларини очиб беради.
-
АКАДЕМИК АҲМАДАЛИ АСҚАРОВнинг илмий, ижодий ва педагогик фаолияти
Асқарали ота, фарзандлари орасида ёшлигидан ўқишга-илмга интилиши билан эрта кўзга ташлана бошлаган ўғли Аҳмадали сиймосида бўлажак олим, ота-она орзусидаги инсон бўлиб етишини кўз ўнгига келтира олганмиканлар? Буниси ёлғиз Эгамни ўзига аён. Аммо миришкор деҳқон Аскарали ота фарзандларининг барчасини бирдек дуо қилар, уларни эл ардоқлаган инсонлар бўлиши орзусида меҳнатдан боши чиқмаганлигини устоздан кўп эшитганмиз. Мана устоз мисолида гувоҳмизки, Аскарали ота ўз фарзандларини ҳақиқатда ҳалол меҳнат билан яшаш рухида тарбиялай олган. Дарҳақиқат, донолар айтганидек, ўқиш, билим олишга интилиш ҳам меҳнат ҳисобланади.
-
Ибратул хавоқин
Мазкур китоб Қўқон хонлиги тархнавислик мактабида салмоқли ўрин эгалла ган "Ибратул хавокин" (Хоқонларга ибрат), бироқ "Тарихи Шахрухий" номи билан шухрат топган манбанинг таржимасидан иборат. Мазкур асар Қўқон хонларининг ҳаёти ва фаолиятлари билан боғлиқ бўлгани учун унда хонликнинг охирги ҳукм дорлари Худоёрхон ва Насриддинхоннинг авлодлари ҳақида ҳам генеалогик (ша- жаравий) маълумотлар келтирилади. Ушбу маълумотлар шажаравий тарихшунос ликда муҳим илмий йўналиш ҳисобланади. Асар Ўзбекистон тарихи ва маданияти, манбашунослиги ва тарихшунослиги, Ўз- бек халқининг давлатчилиги тарихи, уч хонлик тарихи ва маданияти билан қизиқаёт ган мутахассислар, тарихчилар, филологлар ҳамда кенг илмий жамоага мўлжалланган.
-
КАРМАНА - ҚАДИМИЙ ДИЁР
Ушбу рисолада жонажон ўлкамизнинг қадимий ва гўзал гўшала- ридан бўлган Кармана, унинг ўтмиши ва бугуни, муқаддас қадамжолари, бошқа диққатга сазовор осори атиқалари, бу шаҳарда яшаб ўтган олим ва фозил кишилар. Карманада мустақиллик даврида амалга оширилган ўзгаришлар ҳақида мухтасар фикр юритилган. Рисоладаги воқеалар кўпроқ халқ орасида сақланиб қолган ҳикоя ва ривоятларга асосланиб ёритилган. Бу ҳолат айниқса, рисоланинг Кармана ва унинг атрофида яшаган шайхлар тарихига бағишланган қисмида кўзга ташланади. Умуман олганда бу асар публицистик характерга эга бўлиб, у оммабоп рисоладир.
-
ТАРИХИ РАШИДИЙ
У подшоҳ (Худо)га ҳадду ҳисобсиз мадҳия ва қиёссиз миннатдорчиликлар бўлсинки, У зот шак-шубҳасиз энг қадимийдур, мангудир ва айбу нуқсонсиздир. У якка-ягонадир, «У зотнинг биронта шериги йўқдир» деган оятлар бунга далилдир. У ҳоким олимга узлуксиз мақтов ва ташаккурлар бўлсинки, унинг ҳикмати умидсизлик водийсида сарсон бўлганларнинг юзига раҳмат эшигини очгандир. Ғам-қайғу кўчаларида саргардон бўлганларнинг қўлига умид гулларини тутқазгандир.«Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлмангиз» деган улуғ сўзи бунинг далилидир. Унинг улуғ даргоҳида ер юзининг такаббурлари хору зор ва эътиборсиздир. Фақирлик ва ожизликка мубталолар – чақасиз ва сармоясиз бечоралар унинг саховат дастурхонидан насибалик ва баҳраманддир.Шу қадар хайр-эҳсон эгасидирки, унинг қабул қилишининг баракотидан қабул қилингувчиларнинг кўнглига иқбол қуёши нур сочгандир. Айбларни ёпувчидирки, фалакдек қудратли подшоҳлар унинг олий даргоҳида илтижо ва талаб қўлларини тавозеъ ва ёлвориш билан узатгандир.Қудрат эгасидирки, турк жанговари деб аталган Баҳром (Миррих, Марс сайёраси) унинг улуғ даргоҳида хизмат камарини белига боғлаган бешинчи осмон посбонидур.
-
DÜNYANI BƏZƏYƏN ABBASIN TARIXI
“Dünyanı bəzəyən Abbasın tarixi” Azərbaycan tarixini öyrənmək üçün qiymətli ilk mənbədir. İsgəndər bəy Münşi Şah Abbasın sarayında xidmət etmiş və bu əsərini fars dilində yazmışdır. Dünyanın tanınmış şərqşünasları öz tədqiqatlarında bu qiymətli ilk mənbəyə dönə-dönə istinad etmişlər. “Dünyanı bəzəyən Abbasın tarixi” əsərinin başlanğıc hissəsi O.Ə.Əfəndiyev və N.S.Musalı tərəfindən dilimizə tərcümə olunmuş və 2009-cu ildə nəşr olunmuşdur. Hazırkı tərcümə isə əsəri bütövlükdə əhatə edir və Azərbaycan tarix elminin mənbə bazasının zənginləşməsi baxımından çox mühüm hadisədir.
-
ТАСАВВУФ ВА УНИНГ НАМОЯНДАЛАРИ
Ушбу китобда адабиёт, маданият ва фалсафа тарихида шаклланган ва машҳур руҳоният жараёнларидан бўлган тасаввуф таълимотининг мазмун ва моҳияти, ғоявий йўналиши ва урфоний хусусияти баён этилади. Тасаввуф илоҳийшунослик илмидир. Шу мезонда унинг зоҳидона ва орифона кўриниши, маслак, мақсад ва принциплари, силсилалари, сўфиёна ҳаракати, муриддан авлиёгача, шариатдан ҳақиқатгача, ҳайрату яқиндан фано ва бақогача бўлган амалий ва руҳий ривожланиши, инчунин XV асргача яшаган улуғ намояндаларининг ҳаёти ва ижоди кўриб чиқилади.
-
ТАРИХИ НОФЕИЙ
“Тарихи Нофеий” (Фойдали тарих) - якин йилларгача мутахассисларга хам номаълум булган асардир. Бу манба XX аср бошлари Бухоро амирлигига оид мухим маълумот-ларни беради. Амирликнинг давлат тизими,идора усули, 1918-1922 йиллар давомида юз берган сиёсий вокеалар гувох томонидан баён этилган. Ушбу китоб Бухоро амирлиги тарихи билан кизиккан барча китобхонлар учун мулжалланган.
-
ТАРИХИ МУЛЛО3ОДА (БУХОРО МОЗОРЛАРИ ЗИКРИ)
«Тарихий мерос» туркумида берилаёттан ушбу китобда XV асрда яратилган Ахмад ибн Махмуд «Муин ал-фукаро»нинг машхур «Тарихи Муллозода» асари жой олган. Мазкур асарда Бухоро шах,ри ва унинг атрофидаги мукаддас вадамжолар ва мозорлар тавсифи берилган. Ундан биз аждодларимиз ва уларнинг бой мерослари хакида уша давр муаллифлари берган маълумотлар орцали етарли хабардор буламиз. Ушбу асар кенг китобхонлар оммаси учун мулжалланган.
-
ТАРИХДАН САБОҚЛАР
Узбек халқи, Ўрта Осиёнинг бошқа халқлари каби, кўҳна ва бой тарихга вга. Бу тарих Хоразм ва Сурхон, Тошкент ва Фаргона воҳаларидан, қўйингки республикамизнинг кўп вилоят ва туманларидан топилган археологик топилмалар, жаҳон кутубхоналарида сақланаётган қўлёзма китобларнинг зарварақларида сақланиб қолган. Кичик-кичик лавҳалардан тузилган ушбу китоб кўҳна тарихимизнинг яхши маълум бўлмаган ва кам ўрганилган айрим муҳим масалалари, узоқ Ўтмишимизни баён этувчи қимматли қўлёзма китоблар, тарихимизга дахлдор бўлган буюк алломалар, шунингдек ижтимоий-иқтисодий, маъмурий ва ҳарбий атамалар ҳақида кенг маълумот беради. Китоб институт, университетларнинг муаллимлари, талабалари ва ўзбек халқининг тарихи билан қизиққан барча китобхонларга мўлжалланган,
-
Самария
Биз Сатторий таржимасини қайта нашрга тайёрлашда бу камчиликларни асарнинг мавжуд, тўлароқ қўлёзмалари (масалан, 412-рақамлик қўлёзма) ва Н. И. Веселовский нашри асосида бартараф этишга ҳаракат қилдик. Таржимон ёки муҳаррир тушириб қолдирган жойлар қайтадан ўгирилди ва асарга тўла тўкис киритилди. Домла Айний сўзларига қараганда Сатторий «Самария»ни қўлёзма нусха асосида ағдарган. Лекин қайси нусха эканлиги кўрсатилмаган. Таржима биринчи бор таҳрир қилинганда Айний бу асарнинг Н. И. Веселовский бостирган матнидан фойдаланган. Таржимадан фойдаланишда қулайлик туғдириш учун унинг саҳифалари Н. И. Веселовский нашри асосида қўйилди.
-
Ўзбекистон ва Хитой муносабатлари тарихидан
Ушбу тўплам Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 30 йиллигига бағишланган бўлиб, унда икки давлат алоқалари тарихидаги кам маълум бўлган ва қизиқарли ёрқин саҳифалари ҳақида сўз юритилади.
-
Избранные произведения для фортепиано.
Николай Петрович Раков родился в 1908 году в Калуге. В 1930 году окончил Московское музыкальное училище по классу скрипки, в годем позже - Московскую консерваторую по классу композиции.
-
АБУ АЛО АЛ-МААРРИЙ
Абу Ало ал-Мааррийдек забардаст шоир ижоди ҳақида мулоҳаза юритиш осон иш эмас. Чет элларда, хусусан, Ғарб олимлари ўртасида ҳам ал-Мааррий номи машҳурдир. Совет Иттифоқида ал-Мааррий ижодини дастлаб ўрганишга киришган киши академик И. Ю. Крачковский бўлган эди. Олим шоир ижодининг баъзи томонларини ёритди. Кейинги пайтларда араб олимлари ҳам ал-Мааррий ижодига эътибор бера бошладилар. 1961 йилда Байрутда ал-Мааррийнинг «Лузумиёт» асарининг икки жилди нашр этилди.