-
-
Iqtisodiyotning boshqa tarmoqlari
-
Iqtisodiyotning boshqa tarmoqlari
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
-
Iqtisodiyotning boshqa tarmoqlari
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
-
Iqtisodiyotning boshqa tarmoqlari
-
Qishloq va o‘rmon xo‘jaligi
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
-
ИҚТИСОДИЁТ ВА МЕНЕЖМЕНТ
Менежмент курси бозор муносабатларининг конунларини урганувчи мухим фанлардан бири хисобланади."Менежмент" ва "Менежер" сузлари хозирги даврда бизнинг ишбилармонлик ва кундалик хаетимизда давлатни бозор иктисодиѐтига утишдаги иктисодий тараккиети гояларини акс эттириб кенг ишлатилади
-
КАПИТАЛ ҚУРИЛИШ ИҚТИСОДИЁТИ
Маърузалар матнида Капитал қурилишнинг асосий масалалари - қурилишнинг миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги роли ва ўрни, унинг хусусиятлари, тармоқлараро алоқалари, бошқарув тизими, бозор муносабатларини ривожлантириш шароитларида қурилиш иқтисодиётини ислоҳ қилиш муаммолари кўриб чиқилади. Қурилиш фаолиятини ишлаб чиқариш бирликлари миқёсида режалаштиришнинг хусусиятлари, қурилиш индустриясининг ресурс ва ишлаб чиқариш салоҳияти, қурилишда фан-техника тараққиётининг асосий йўналишлари ҳамда уни баҳолаш усуллари, қурилишда нархнинг шаклланиши, фойда ва рентабеллик масалалари баён қилинади.
-
Biznes va boshqaruv
Mazkur ma`ruzalar matnida jahon mamlakatlarining iqtisodi, ularning rivojlanish xususiyatlari, xalqaro savdo, valyuta munosabatlari, jahon xo`jaligining xususiyatlari, jahondagi muammolar, mamlakatlar o`rtasidagi xalqaro iqtisodiy aloqalar, xalqaro kapital migratsiyasi, Uzbyokiston Respublikasining tashqi iqtisodiy aloqalari, Uzbekiston Respublikasidagi investitsion siyosat va shunga o`xshash bir qator jahon xo`jaligining xususiyatlari bayon etilgan. Ushbu ma`ruzalar matni barcha iqtisodiyot sohasida ta`lim olayotgan bakalavr yo`nalishidagi talabalar uchun mo`ljallangan.
-
BOSHQA TARMOQLARDA BUXGALTERIYA HISOBINING XUSUSIYATLARI
Asоsiy vоsitalarning bоshlang‘ich qiymati ularni sоtib оlish bahоlari (o‘z kuchi bilan qurish yoki ishlab chiqarish tannarxi) hamda barcha sоtib оlish, tashib keltirish, rasmiylashtirish, o‘rnatish, ishga tushirishga dоir qo‘shimcha xarajatlardan tashkil tоpadi. Bоshlang‘ich qiymatni tоpish maxsus «Asоsiy vоsita bоshlang‘ich qiymatining hisоb-kitоbi»ni tuzish asоsida amalga оshiriladi. Ushbu hisоb-kitоbning yaxlit shakli respublikamizning harakatdagi me’yoriy hujjatlarida belgilanmagan.
-
BANK AUDITI
Insoniyat tarixiga bir nazar solsak, jamiyat rivojlana borishi bilan birga jamiyatda bo’layotgan xodisa va voqealarning kelib chikish sabablari, kutilishi mumkin bo’lgan o’zgarishlarni o’rganuvchi bir qator tabiiy, iqtisodiy va gumanitar fanlar shakllana boshladi. Bu fanlar bilan birga iktisodiyot fani ham jamiyatda yuz berayotgan iqtisodiy hodisalarni o’rganish, ularni tahlil qilish hamda jamiyatdagi moddiy ne’matlar yaratishdan tortib, uni iste’moli bilan bog’liq muammolarni o’rgana boshladi.
-
ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР
Ўзбекистон ва жаҳон иқтисодиётининг келгуси тараққиёти, асосан, инвестицияларга боғлиқлигини бугунги кунда деярли ҳар бир мутахассис ва хўжалик юритувчи субъект англаб етганлигини назарда тутсак, ҳозирги кунда республикамиз иқтисодиётига инвестицияларни, хусусан, хорижий инвестицияларини кенгроқ жалб этиш уларнинг мамлакатимизда ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг самарали ижросини таъминлашнинг муҳим асосига айланганлиги билан боғлиқлигини тушуниб олиш қийин эмас
-
КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ
Mamlakatimizda 2011 yilni “kichik biznes xususiy tadbirkorlik yili” deb e’lon qilinishi davlatimizning xo’jalik yurutishning eng samarali shakli bo’lgan kichik biznesni jadal sur’atlar bilan rivojlantirishga ustuvor vazifa sifatida qarab, unga turli xil imtiyozlar berib kelayotganligi natijasidur. Berilayotgan imtiyozlar ichida alohida o’rinni soliq imtiyozlari tutadi. Buni O’zbekiston Respublikasi Prezidenti I.A.Karimovning “Soliq yukini, birinchi navbatda kichik biznes va xususiy tadbirkorlik uchun sezilarli darajada pasaytirish ko’zda tutilmoqda. Ular uchun yagona soliq to’lovi stavkasi 6 foizdan 5 foizgacha pasaytirildi1,- deb aytgan fikirlari ham tasdiqlab turibdi.
-
ТАБИАТДАН ФОЙДАЛАНИШ ИҚТИСОДИЁТИ
Табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти фани, табиатга зарарли таъсирнинг олдини олиш, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш, экологик-иқтисодий барқарор ривожланиш ва экологик-иқтисодий саводхонликни оширишга хизмат қилади. Шу сабабдан мустақил Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиётига ўтиши ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни изчил амалга ошириш шароитида ушбу фанни ўқитиш катта илмий амалий аҳамиятга эгадир.
-
МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ ВА СОЦИОЛОГИЯСИ
Маъруза матнлари “Менежмент» (тармоқлар бўйича) таълим йўналиши бўйича тахсил олаётган талабалар учун мўлжалланган. Шунингдек, ушбу маъруза матнларидан меҳнат иқтисодиёти ва социологияси муаммоларига қизиқувчилар ҳам фойдаланишлари мумкин. Ушбу муаммоли маърузалар матни ТДИУ профессорлари Қ.Абдураҳманов ва Ш.Холмўминовлар томонидан “Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси” фани бўйича тайёрланган маърузалар матни асосида ишлаб чиқилган.
-
СОЦИАЛ ИҚТИСОДИЁТ
ХХ асрнинг иккинчи ярмидан қатор ривожланган давлатлар (Германия, Швеция, АҚШ ва бошқалар) иқтисодий сиёсатнинг бирламчи омили сифатида унинг социал йўналтирилганлигини танладилар. Бунинг натижасида социал иқтисодий тизимнинг қуйидаги: социал бозорий иқтисодиёт, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти, социоиқтисодиёт, социал иқтисодиёт каби янги моделлари пайдо бўлди.
-
IQTISODIYT NAZARIYASI
O'zbekiston Respublikasi o'zining mustaqil taraqqiyot yo'liga asoslangan holda bozor iqtisodiyotiga to'la ishonch bilan o'tib bormoqda. Mustaqillikning o'tgan qisqa davri ichida iqtisodiyot inqiroz holatidan chiqarildi va ayrim sohalarda o'sish boshlandi. Shu yillarda mamlakatimizda bozor munosabatlarining tarkibiy qismlari, infratizilmalari vujudga keltirildi.
-
БИЗНЕС СТРАТЕГИЯСИ
Мазкур маъруза матни стратегик бошқариш назарияси, Майкл Портернинг кенгайтирилган концепцияси, стратегик режалаширишнинг мазмуни, ўсиш темпи ва бозордаги улушнинг таққосланмаси: BCG модели, кўркамлилик ва рақобатбардошлилик таққосланмаси: McKinsey модели, тармоқнинг кўркамлилик ва рақобатбардошлилик таққосланмаси: Shell / DPM модели, бозор эволюциясининг таҳлили: Hofer/Schebdell, тармоқ хаѐт циклининг таҳлили: ADL/LC модели, бизнеснинг стрaтегик холатларини аниқлаш каби маърузаларни ўз ичига олган.
-
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИНФРАТУЗИЛМАСИ ИНФРАТУЗИЛМАСИ
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши барча тармоқларнинг ўзаро узвий боғлиқликда ривожланишини талаб қилади. Ўзбекистонда ялпи миллий маҳсулотнинг аксарият қисми агросаноат мажмуаси тармоқларида ишлаб чиқарилаётганлиги уларнинг ўзаро боғлиқлик доирасини янада кенгайтириш заруратини келтириб чиқаради.
-
Комплекс анализ
Маэкур қўдланма университетларнинг математика, механика, тадбиқий математика ва информатика йўналишлари бўйича бакалаврлар тайёрлайдиган факультетлар талабалари учун мўлжалланган. Қўлланма бакалаврлар учун мўлжалланган ўқув дастури асосида ёзилган бўлиб, унда комплекс ўзгарувчили функциялар назарияси баён этилган.
-
Иқтисодий таҳлил
Бозор иқтисодиЁти шароитида Республикамизда фаолият кўрсатаЁтган ҳар бир корхона, фирма ва ташкилотлар бозорни ўрганган ҳолда "Қандай ишлаб чиқариш лозим, кимга ишлаб чиқариш керак ва қанча ишлаб чиқариш зарур" майили остида ҳаракат қилиши лозим. Бунинг учун улар бозорни чуқур ўрганишлари, маркетинг соҳасида юқори малакали мутахассисларга эга бўлишлари зарур. Бозор тўЁрисида қанчалик кўп маълумотга эга бўлиши, уларни тўЁри таҳлил қилиш корхоналарни келажакда ижобий натижалар билан фаолият юритишини таъминлайди.
-
ИҚТИСОДИЁТ МАСАЛАЛАРИ
Мустақил Ўзбекистон Республикасида шаклланаётган миллий ғоя Республика Конституциясида эътироф этилган инсонпарвар, демократик, ҳуқуқий давлат ва жамиятни барпо этиш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ҳамда маданий ривожланишнинг юқори босқичларига кўтариш, жаҳон ҳамжамияти сафидан муносиб ўрин эгаллашга ё`налтирилган эзгу мақсадларни амалга оширишга хизмат қилади