-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
San’at. San’atshunoslik
-
-
АМИР ТЕМУР ВА ФРАНЦИЯ
Ўзбекистонлик йирик ҳуқуқшунос А. Х. Саидов таниқли француз олими Л. Керен билан бамаслаҳат, ҳамнафасликда ёзган мазкур китобча Амир Темур ва Темурийлар сулоласи тарихининг француз шарқшунослик мактаби томонидан ўрганилишига бағишланган. Унда таниқли француз ва ўзбек олимининг «темурхонлик мулоқотлари». Амир Темурнинг Франция қироли билан олиб борган дипломатик ёзишмаларидан намуналар берилган.
-
PLASTIK ANATOMIYA
Mustaqil O'zbekistonimizda xuquqiy demokratik davlat qurish, erkin fuqarolik jamiyati barpo etish hamda yo'lidagi barcha ijobiy islohatlar barkamol shaxs tarbiyasi, intellektual ilmiy salohiyati jihatdan jahon andozalariga mos keladigan etuk kadrlarni tayyorlashga qaratilgan.
-
ТАРИХИЙ ХОТИРАСИЗ КЕЛAЖАК ЙЎҚ
Ҳозир Ўзбекистон деб аталувчи ҳудуд, яъни бизнинг Ватанимиз нафақат Шарқ, балки, умумжаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлганини бутун жаҳон тан олмокда. Бу қадимий ва табаррук тупроқдан буюк алломалар, фозилу фузалолар, олиму уламолар, сиёсатчилар, саркардалар етишиб чиққан. Диний ва дунёвий илмларнинг асослари мана шу заминда яратилган, сайқал топган. Эрамизгача ва ундан кейин қурилган мураккаб сув иншоотлари, шу кунгача кўрку файзини, маҳобатини йўқотмаган осори атиқаларимиз қадим-қадимдан юртимизда деҳқончилик, ҳунармандчилик маданияти, меъморчилик ва шаҳарсозлик санъати юксак бўлганидан далолат беради. Бешафқат давр синовларидан омон қолган, энг қадимги тошёзувлар, битиклардан тортиб, бугун кутубхоналаримиз хазинасида сақланаётган 20 мингдан ортиқ қўлёзма, уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, ахлоқ, фалсафа, тиббиёт,математика, физика, кимё, астрономия, меъморчилик, деҳқончиликка оид ўн минглаб асарлар бизнинг беқиёс маънавий бойлигимиз, ифтихоримиздир. Бунчалик катта меросга эга бўлган халқ дунёда кам топилади. Шунинг учун ҳам бу борада жаҳоннинг саноқли мамлакатларигина биз билан беллаша олиши мумкин, деб дадил айта оламан.
-
АМИР ТЕМУР СОЛНОМАСИ
Ривоятларга қараганда, кунлардан бир кун Соҳибқироннинг саккизинчи бобоси Қочувли баҳодир туш кўрибди, тушида унинг қўйнидан бир юлдуз учиб чиқиб жамол кўргизибди ва шу заҳотиёқ сўнибди, кейин иккинчиси, учинчиси, тўртинчиси ярқиллаб чиқибди, бари сўнаверибди. Бу ҳол етти марта такрорланибди. Бироқ саккизинчи мартасида катта порлоқ юлдуз отилиб чиқибди-ю бутун дунёни ёритиб юборибди! Мана шуни Амир Темур юлдузи деб тахмин қилинади. Ундан яна бир неча кичик юлдузлар пайдо бўлибди, катта порлоқ юлдуз мағриб чизиғига бош қўйиб сўнгандан кейин, кичик юлдузлар порлашда давом этибдилар...
-
Избранные романсы.
На холмах Грузии. Тихо вечер догарает. Свитезянка Песня зюлейки. Прости! Не помни дней паденья. О, если б ты могла...
-
Амир Темур салтанати
Ислом дини ўз тараққиёти давомида кўплаб қийинчиликларга дуч келди. Шулардан бири ХІІ-ХІІІ асрлар - мўғуллар истилоси даврига тўғри келади. Мўғуллар ислом динини оёқости қилиб, уни мусулмон халқлари онгидан ўчиришга уриндилар. Ушбу мураккаб шароитда тарих майдонида соҳибқирон Амир Темур дунёга келди. У ислом дини байроғи остида кураш олиб бориб, шариат қонун қоидаларини қайта тиклади. Ушбу рисола Амир Темурнинг "Темур тузуклари", Салоҳиддин Тошкандийнинг "Темурнома", Ибн Арабшоҳнинг "Амир Темур тарихи". Шарафиддин Али Яздийнинг "Зафарнома", Поён Равшан ва Жума Қурбонларнинг "Амир Темур туғилган жой ёхуд Занжарсарой қиссаси" асарлари ва бошқа бир қанча тарихий манбалар асосида яратилди.
-
АМИР ТЕМУР САБОҚЛАРИ - 3
Темур давлати ўз даврига нисбатан марказлашган давлат эди. Бу давлат, унинг асосчиси кўзда тутгандай, мамлакатдаги барча ижтимоий табақаларнинг мақсад ва манфаатларини ҳимоя қилиши, маслаҳат ва кенгаш ҳамда қаттиқ қўллик билан бошқарилиши керак эди.
-
АМИР ТЕМУР САБОҚЛАРИ - 2
Амир Темур инсондаги тафаккур ва ақл фаолиятига, одамнинг бутун ички руҳий дунёсини қамраб олувчи унинг ижодкорлик хусусиятларига теран маъно берди. Тафаккур, ақл билан фикр юритиш ҳодисалари инсоннинг ўзида яхши фазилатларни сақлаб ҳаёт кечиришида асосий йўналишни тутиб турганлигини, ўйлаш, фикрлаш - инсон томонидан кундалик ҳаётига ва ижтимоий ҳодисаларга раҳбарлик қилиш қобилияти ҳисобланишини, инсон эсда сақлаш, фикрлаш ёрдамида ҳар турли мушкулотларни осонлаштириш иложини топганлигини, ўйлаш даражаси ҳар кимда ҳар хил имкониятлар билан юзага чиқишини, шунинг учун фақат битта одамнинг эмас, баъзан бир неча одамнинг фикрини билиш зарурлигини, шунда ҳодиса бўйича маълум қарорга келиш ақлга мувофиқ, мазмундор чиқишини яхши англарди.
-
АМИР ТЕМУР САБОҚЛАРИ
Миллий мустақилликка эришганимиз туфайли бой ва кўҳна тарихимиз, қадриятларимизни бутун мазмун- моҳияти билан ўрганиш имконига эга бўлдик. Истиқлол йилларида мозийда яшаб, жаҳон цивилизациясига улкан ҳисса қўшган буюк алломаларимиз, салоҳиятли арбобла- римизнинг бетакрор меросларидан баҳраманд бўлабошладик. Энг муҳими, тарихий ҳақиқатни билиш халқимиз маънавияти ва тафаккурини юксалтиришдек залворли ишга хизмат қилмоқда. Шу нуқтаи назардан, мустақил Ўзбекистонимизда қисқа бир вақт ичида бу соҳада амалга оширилган кенг кўламли ишлар том маънода тарихий аҳамиятга моликдир.
-
Избранные пьесы. Для фортепиано.
Библиотечка самодеятельных духовых оркестров. Вечерние мелодии. Играют солисты духового оркестра, Альбом пьес для солирующих инструментов в сопровождении оркестра.
-
Избранные пьесы. Для фортепиано.
Детская музыка (двенадцать легких пьес). Соч.65. Утро. Прогулка. Сказочка. Тарантелла. Раскаяние. Две пьесы (из цикла "Мимолетности) Соч. 22 №10,11.
-
БУХОРО ХАЛҚИНИНГ ҲАСРАТИ ТАРИХИ
Сўнгги Бухоро амири Саййид Олимхон (1881—1944 йиллар) қаламига мансуб хотиралар тўлиқ холича ўз ватанида илк бор нашр этилмоқда. Унинг толиби илм бўлган чоғларидан, амирлик чоғи, большевикларнинг Бухорони зўрлик билан босиб олиши ва ватандан узоқда, муҳожирлик йилларга қадар кечган умри суронли ва мураккаб тарихий давр кўзгусида яққол намоён бўлган. Ўлкамиз кечмишини ўрганишда тарихий шахслар ўзи ёзиб қолдирган, жуда камчил ва ноёб бўлган бундай асарларнинг қиммати йиллар ўтгани сайин ошиб бориши табиий экан, мазкур асарни ўз ўтмишига бефарқ бўлмаган кенг ўқувчилар оммаси диқкат-эътиборига ҳавола этамиз.
-
ТУРКИСТОН ҚАЙҒУСИ
Ушбу китоб улуғ бобокалонларимиздан бўлган аллома Алихонтўра Соғуний қаламларига мансуб нодир бир асардир. Муаллиф «Туркистон кайғуси» (1966-1973) номли бу асарида халқимиз қандай килиб босқинчиларга қарам бўлиб қолгани ва динни, Ватанни, миллатни асраш кераклиги, мустақилликни қўлга киритиш учун нималар қилмоқ зарур эканлиги тўғрисида ўша мустабид совет тузуми даврида етук сиёсий арбоб сифатида чуқур сиёсий-ижтимоий мантиқ асосида мукаммал баён этади. Шу билан бирга, бу асарда Марказий Осиё халқларининг энг қадимги даврлардан то XIX acp охиригача бўлган давр ичида қурган давлатлари, Амир Темур ҳақида, туркий халқлар этнографиясига оид қимматли маълумотлар ҳам бор.
-
O'quvchilarga naqqoshlik kompozitsiyasi tuzish yo'llarini o'rgatish
Mavzuning dolzarbligi. O'zbekiston Respublikasi «Kadrlar tayyorlash milliy dasturida inson, uning har tomonlama uyg'un kamol topishi va faravonligi, shaxs manfaatlarini ro'yobga chiqarishning sharoitlarini va ta'sirchan mexanizmlarini yaratish, eskirgan tafakkur va ijtimoiy xulq- atvorning andozalarni o'zgartirish, respublikamizda amalga oshirilayotgan islohatlarning asosiy maqsadi va harakatlantiruvchi kuchi ekani, xalqning boy intellektual merosi va umumbashariy qadriyatlar asosida zamonaviy madaniyat, iqtisodiyot, fan, texnika va texnologiyalarining yutuqlari asosida tayyorlashning mukammal tizimini shakllantirish O'zbekiston taraqqiyotining muhim sharti ekani ta'kidlangan.
-
Одамлар ўйнайдиган ўйинлар
Мазкур машҳур асар сизга оилавий муносабатларни яхшилаш, ўзингиз ва бошқаларнинг хатти-ҳаракатлари сабабинин тушуниш, инсонлар билан зиддиятга боришдан қочиш ва шахсий камолотга эришиш асосларини ўргатади.
-
“Tarixi Rashidiy” asarida Sharqiy Turkiston va Tibetga oid ma'lumotlar
Mamlakatimiz mustaqillikka erishgach, o‘zligimizni anglash, ajdodlarimiz qoldirgan ilmiy-ma’naviy merosni o‘rganish muhim vazifalardan bo‘lib qoldi. Har bir davlat, xalq taraqqiyot yo‘lidan borar ekan,o‘tmishga nazar solmay iloji yo‘q. Mamlakatimiz rahbarining bu boradagi harakatlari, davlat siyosati darajasiga ko‘tarilishi ham muhim ahamiyat kasb etadi. Yurtboshimiz Islom Abdug‘aniyevich Karimov ta’kidlaganlaridek, ”Bugun bizning oldimizda shunday tarixiy imkoniyat paydo bo‘ldiki, biz bosib o‘tgan yo‘llarimizni tanqidiy baholab, milliy davlatchiligimiz negizlarini aniqlab, buyuk madaniyatimizdagi boy an’analarimizni yangi jamiyat qurilishiga tadbiq etmog‘imiz kerak”. Yurtboshimiz tarixchi olimlar bilan bo‘lgan uchrashuvda tarix fanining yangi yo‘nalishlarini belgilab, milliy tariximizga yangicha yoidashuv, uni asl manbalar asosida yoritib, chuqur tahlil qilishni ta’kidladilar.Har bir tarixchi Prezidentimiz ko‘targan masalalarni baholi qudrat yoritib, xalqimiz tarixini o‘rganilishiga munosib hissa qo‘shishi lozim.