-
-
-
-
-
-
-
-
Ommaviy kommunikatsiya. Jurnalistika. Ommaviy axborot vositalari
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Tarix. Tarix fanlari
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
АКАДЕМИК АҲМАДАЛИ АСҚАРОВ
Ушбу рисолада ўзбек археология фанининг сардори, қомусий олим, академик Яҳё Ғуломов шогирди ва илмий мактабининг давомчиларидан бири, академик Аҳмадали Асқаров ҳаёт йўли, унинг Ўзбекистонда археология фанининг нафақат фан сифатида сақлаб қолиш, балки уни янада юксак даражаларга кўтариш йўлидаги илмий ва амалий фаолиятининг баъзи бир қирралари ҳақида ҳикоя қилинади.
-
ЎЗБЕКИСТОН COBET МУСТАМЛАКАЧИЛИГИ ДАВРИДА
Яқин ўтмишимизнинг собиқ совет ҳокимияти ҳукмронлик қилган даври (1917-1991 йиллар) мамлакатимиз тарихида ўзига хос ўрин эгаллайди. Бу давр, гарчи тарихан қисқа бўлса-да, лекин ўзининг мураккаблиги ва зиддиятлилиги билан ажралиб туради. 1917 йил октябрида большевиклар зўрлик билан амалга оширган тўнтариш собиқ Иттифоқ халқлари, шу жумладан, Ўзбекистон халқлари тарихида салкам 75 йил давом этган янги мустамлакачилик саҳифасини бошлаб берди. Натижада чор мустамлакачи- лик империяси ўрнини «қизил империя» эгаллади. Янги мустамлакачилик зулми остида яшаган ўлка халқлари большевиклар «социалистик тажрибаси»нинг барча машъум мушкулотларини бошдан кечирдилар. Энг ачинарлиси шундаки, республикадаги ижтимоий-сиёсий тарихий жараённинг ўта мураккаб ва зиддиятли кечиши кўплаб қурбонлар берилишига,маданий ва маънавий йўқотишларга олиб келди. Октябр тўнтаришидан кейин Ўзбекистоннинг Туркистон ҳудудида бўлган анчагина қисми Туркистон Автоном Республикаси сифатида РСФСР таркибига қўшиб олинди. 1924 йилда зўраки ўтказилган миллий-ҳудудий чегараланиш натижасида Ўзбекистон ССР ташкил топиб, ССР Иттифоқи таркибига киритилди. ССР Иттифоқи ўз моҳиятига кўра унитар (қўшма) давлат эди. Оқибатда Ўзбекистон тўла-тўкис Москвага қарам бўлиб қолди. Ўзбекистон ССР фақат номигагина мустақил эди.
-
АҲМАД ФАРҒОНИЙ
Буюк бобокалонимиз Аҳмад ал-Фарғоний астрономия, физика, жуғрофия, фалсафа каби аниқ фанлар бўйича ўз даврида оламшумул ишларни амалга оширганлар. Европада Ал-Фарангус номи билан машҳур бўлган бобомиз Испаниядаги Кардова университетининг биринчи профессори бўлганлар. Мисрдаги Нил дарёси кўтарилиб, тошиб туришининг йилли ҳажмини аниқлаш мумкин бўлмаган чоғларда улар буни ўлчайдиган махсус асбоб яратганлар.
-
ЎЗБЕК ДАВЛАТЧИЛИГИ ТАРИХИ
1370-1506 йиллари Туркистонда, 1504 йилдан бошлаб Кобулда (Заҳириддин Муҳаммад Бобур), 1526 йилдан 1858 йилга қадар Ҳиндистонда, Темурийлар шажарасини тузишда Жон Вудснинг «Темурийлар сулоласи», Турғун Файзиевнинг «Темурийлар шажараси» (Тошкент, 1995) асарлари ҳамда бирламчи манбалардан кенг фойдаланилди.
-
Ўзбек аёллари тарих саҳнасида (Томир хотун, Қабаж хотун, Сароймулкхоним, Гавҳаршодбегим)
Ушбу рисолада бирламчи тарихий манбаларга асосланган ҳолда бир қатор тарихий шахслар Томир хотун, Қабаж хотун, Сароймулкхоним. Гавҳаршодбегимларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади.
-
Радиода санъат масалаларининг ёритилиши
Бугунги кунда жамиятнинг барча жабҳаларида олиб борилаётган ислоҳатлар инъикосини нафақат ижтимоий-иқтисодий соҳада, балки маданий-маърифий соҳаларда ҳам кўриш мумкин. Миллатнинг маънавияти, ўтмиши ва қадриятлари унинг азалдан шаклланиб, сайқал топган санъатида мужассам. Шундай экан, санъат миллатнинг қай даражада маданий меросга эга эканлигидан дарак беради. Ушбу мезоний тушунча негизида, халқнинг эзгу истаги, миллий мафкураси, тарихи ва бугуни акс этмоғи лозим. Бир сўз билан айтганда, санъат миллат маънавиятини тарғиб этувчи восита саналади.
-
Алломалар олами
1991 йилнинг февраль ойида улуғ бобокалонимиз Алишер Навоий таваллудига 550 йил тўлди. Шунингдек, 1994 йилнинг мартида буюк бобомиз Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги нишонланади. Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий ва унинг замондоши Заҳириддин Муҳаммад Бобурлар машҳур классик шоир, ҳассос олим ва тарихчи, йирик давлат арбоби бўлибгина қолмай, ўз даври маданий ҳаёти, меъморчилик ва боғ-истироҳатчили оҳатчилик санъати, ободончилик ва маъмурчиликнинг янада равнақ топишига ҳам салмоқли ҳисса қўшган улуғ сиймолардир. Ушбу рисола Улуғбек, Алишер Навоий ва Заҳириддин Бобурларнинг маданият ва санъат, меъморчилик ва боғ-истироҳатчилик соҳа сидаги фаолиятининг нисбатан кам ўрганилган қирраларини талкин этишга бағишланган.
-
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ: ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИ І КИСМ
Ватанимиз тарихига янгича ёндошиб, унинг турли хил жараёнлари ва воқеаларига холисона баҳо бериш, энг қадимги даврлардан то бизнинг замонимизгача бўлган бой тарихий ўтмишимизни тадқиқ этиш зарур. Тарих фанининг долзарб вазифаларидан бири- ўзбек халқи давлатчилиги тарихини ўрганишидир. Муаллифлар жамоаси томонидан тайёрланган ушбу китоб Ўзбекистон тарихида давлат ва жамият тараққиётининг илк боскичларидан бошлаб ХІХ асрнинг ўрталаригача бўлган катта даврни ўз ичига олган биринчи кисмидир. Китоб махсус маърузалар тингловчилари, талабалар, ўқитувчилар ва умуман Ўзбекистон тарихи билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ (І қисм)
Узбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг ўтмиш тарихимизга бўлган қизиқиш янада кучайди. Тарих саҳифаларини варақлар эканмиз, Марказий Осиё халқлари ниҳоятда бой моддий-маънавий маданиятга эга бўлганини кўрамиз. Муаллиф- лар жамоаси томонидан тайёрланган ушбу китоб Узбекистон халқларининг қадимги тош асридан ХІХ асрнинг ўрталаригача бўлган катта даврни ўз ичига олган биринчи қисмдир. Китоб талабалар, ўқитувчилар ва умуман Марказий Осиё қадимги тарихи билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
ТАРИХИ ЖАҲОННАМОЙИ
Сичқон йили тарих 1281 йил зу-л-ҳижжа иззуҳу ойи ўрус кофирлар беадаблик ила Олмаота мавзеидан ҳаёсизликнинг тошлоқ биёбонига бемуродлик қадамларини қўюб, Марка қалъасига яқинлашдилар. Бу қалъа Тошканд вилояти тасарруфида эди. Қалъа аҳолиси бу ҳолдан огоҳ бўлиб, ҳаммалари бирлашиб, Садди Искандардек ҳимояга турдилар. Улар ичлари қора кофирлар дафъига фурсат пойлаб мунтазир бўлдилар. Аҳли куффор (кофирлар) мусулмонлар журъатини яхшироқ кўриб билдиларким: қалъани забт этиш улар учун жуда ҳам мушкулдур, ҳатто қалъага яқинлашишнинг иложи йўқдир. Шунда ўруслар пасткаш ва дағал кишиларга хос бўлган макру ҳийладан фойдаландилар.
-
Ўзбекистон журналистикаси тарихи
Мазкур монографияда Ўзбекистонда журналчилик тарихи, унинг шаклланиши ва равнаки (ХІХ аср охири ХХ аср) таснифий муаммолари, маънавий-маърифий масалалари, уларнинг хозирги ҳолати ва аҳамияти хақидаги фикр-мулоҳазалар ўз аксини топган. Унда миллий истиқлол ғоясининг мақсад ва вазифалари журналлар фаолияти орқали бир-бирига боғлиқ холда ёритиб берилган. Монография матбуот тарихи билан шуғулланувчи мутахассисларга, ўқитувчиларга, журналистика ва халқаро журналистика, тарих факультетлари талабаларига ҳамда ОАВ фаолияти билан қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган.
-
НАВОИЙ ЗАМОНДОШЛАРИ МАКТУБЛАРИДА
Ушбу рисола Навоийга йўлланган мактублар асосида ёзилган. Маълумки, кўпгина олимлар, шоирлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда бошқа табақадаги кишилар ҳам Навоий билан амалий ва дўстлик мазмунига алоқадор хатлар ёзишиб турганлар. Бундай хатлар турли қўлёзма ва босма манбалар орқали бизгача етиб келган бўлиб, уларда Навоийнинг давлат арбоби сифатида олиб борган хайрли ишлари, халқ учун, оддий касбдаги кишилар ва илм аҳллари учун кўрсатган моддий, маънавий ёрдамлари ўз аксини топган.
-
ТОШКЕНТ МУҲАММАД СОЛИҲ ТАВСИФИДА (XIX acp)
Ушбу брошюрада тошкентлик тарихчи Муҳаммад Солиҳнинг «Тарихи жадидайи Тошканд» асари асосида Тошкент шаҳри топографияси ва шаҳар атрофидаги жойлар географиясига оид маълумотлар келтирилган. Айни вақтда Муҳаммад Солиҳ маълумотлари рус авторлари тавсифи билан ҳам қиёсланган.
-
Улуғбек Муҳаммад Тарағай (1394-1449)
Буюк ватандошимиз, олим ва давлат арбоби Муҳаммад Тарағай Улуғбекнинг ҳаёт йўли ва ижоди мана 600 Анлдурки Шарқ ва Ғарб олимлари ва маданият арбобларининг диққатини ўзига жалб қилиб келаётир. Бу олти асрнинг турли даврларида турли мамлакат олимлари Улуғбек масаласига ўзларича ёндашдилар. Лекин шу кунгача буюк олим, султон ҳаёти ва ижодининг барча тарафлари тўла ёритилди, деб бўлмайди. Эътиборингизга ҳавола қилинаётган ушбу рисола кўп йиллик тадқиқотлардан бир шингил бўлиб, унда кўп масалаларга янгича ёндашилган ва Мирзо Улуғбек ҳаёт йўлидаги муаммоларни ёритишда ҳаққонийлик, тарихийлик дастурига амал қилинган,
-
O’zbekistonda muzeylar va muzey ishi
Ma’lumki, muzeylar xalqimizning uzoq tarixidan hikoya qiluvchi, moziydan sado beruvchi ma’naviyat maskanlari bo’lib, yoshlarda milliy g’urur va iftixorni yuksaltirishda xizmat qiladi. Mustaqillik yillarida muzeylar ishiga alohida e’tibor berilmoqda. Buning asosi va omillari bir qancha. Masalan, yosh avlodni ajdodlar nomi va merosi bilan faxrlanishga o’rgatish, milliy g’ururni yuksaltirish, buyuk an’analar davomchisi qilib tarbiyalash, mustamlakachilik davrida yo’qotilgan milliy tuyg’ularni qayta tiklash, shuningdek,mamlakatimiz jahon hamjamiyatidan munosib o’rin egallab, avlodlarga ozod va obod Vatanni qoldirish, xullas unitilgan tariximizni tiklash uchun kerak. 1998 yil 12 yanvarda «Muzeylar faoliyatini tubdan yaxshilash va takomillashtirish to’g’risida» O’zbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoni e’lon qilindi. Unda O’zbekiston hududida qadimdan mavjud bo’lgan muzeylar tizimini yanada takomillashtirish, muzey fondlarini saqlar, ularni to’ldirish, xalqimizning boy tarixidan shikoya qiluvchi noyob va nodir ashyolarni avaylab asrash muzeylarni zamon talablariga javob beradigan xodimlar bilan ta’minlash kabi masalalar qo’yildi. SHuningdek, «O’zbekmuzey» jamg’armasi tashkil etildi. 1998 yil 5 martda O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mashkamasining «Muzeylar faoliyatini tubdan qo’llab- quvvatlash masalalari t o’ g’ risidagi 98-sonli qarori O’zbekistonni xalqaro muzeylar kengashi – IKOM ga a’zo bo’lganligini hisobga olib, mamlakat muzeylarini ta’mirlash, zarur texnik vositalar, asbob-uskunalar bilan jihozlash va mablag’ bilan ta’minlash masalasi qo’yildi.
-
УЛУҒБЕК МУҲАММАД ТАРАҒАЙ
Рисола буюк ўзбек олими ва давлат арбоби Муҳаммад Тарағай Улуғбекнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган бўлиб, унда Улуғбек туғилиб ўсган давр, унинг давлат арбоби ва олим бўлиб етишишига таъсир қилган омиллар, илмий ижодининг ўзига хос жиҳатлари ёритилган. Олимнинг шоҳ асари «Зижи Гурагоний»нинг илмий аҳамияти ҳамда унинг фан тарихидаги ўрни кўрсатиб берилган.