-
-
-
-
-
Iqtisodiyotning boshqa tarmoqlari
-
Tarix. Tarix fanlari
-
-
-
-
-
Tarix. Tarix fanlari
-
Tarix. Tarix fanlari
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Ma'naviyat yulduzlari
Sharq mamlakatlari... Sharq falsafasi... Sharq mo'jizasi... Jahon sivilizatsiyasining bugungi taraqqiyotiga tamal toshini qo'ygan buyuk Sharq ko'plab daholarni yetishtirgani hech kimga sir emas. Bu daholarning ko'pchiligi haqida to'liq yoki qisman ma'lumotga egamiz. Lekin yana bir qancha buyuk mutafakkir va donishmandlarimiz borki, ular to'g'risida hatto tasavvurga ham ega emasmiz. Ushbu kitob xuddi shu yoʻnalishga xizmat qilib, bugungacha o'quvchilar nigohidan de- yarli pinhon yotgan, IX asrdan XX asr boshigacha Markaziy Osiyoda yashab ijod etgan ko'plab ajdodlarimiz mashhur shoirlar, falakshunoslar, riyoziyotchilar. muhaddislar hayoti haqida qisqacha ma'lumot berib, ularning qiyofasini namoyon etishi bilan madaniyat va ilm-fan olamiga muhim hissa bo'lib qo'shiladi. Kitob o'quv yurtlari o'quvchi va talabalariga, umuman madaniy merosimizga qiziqqan keng kitobxonlar ommasiga mo'ljallangan.
-
Етти иқлим султони
Ҳильда Ҳукҳэм - Англияда яшовчи камтаргина муаллима эди. У жуда ёшлигидан бошлаб Ўрта Осиё тарихи билан шуғулланиб келди. Хусусан, Лондондаги Британия музейида узоқ йиллар мобайнида сабот-матонат билан ишлаши натижасида Ватанимиз ўтмишига бағишланган бир қатор тадқиқотлар яратди. Эндиликда марҳума Ҳ. Ҳукҳэмнинг энг асосий асари - "Етти иқлим султони" қиссаси буюк бобокалонимиз Амир Темур Кўрагонийнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишлангандир. Асар тарихий манбалар асосида ҳаққоний, самимий ёзилганлиги учун ҳам китобхонни бефарқ қолдирмайди.
-
Temur tuzuklari
"Temur tuzuklari" ("Tuzuki Temuriy") "Malfuzoti Temuriy", "Voqioti Temuriy"nomlari bilan ham atab kelingan. Ushbu asar fransuz, ingliz, urdu, rus va eski o'zbek tillarida chop qilingan. "Temur tuzuklari" podsholarning turish-turmushlari va odob-axloq normalarini belgilab beruvchi asar hisoblanadi. Asarda jahongir Amir Temurning yetti yoshidan to hayotining so'ngigacha kech- gan ijtimoiy-siyosiy hayoti, harbiy yurishlari, taxt vorislariga vasiyat va pand-nasihatlari ixcham bayon etilgan. Asarni o'qigan o'quvchi Amir Temur davri va o'sha davr ijtimoiy-siyosiy hayoti haqida to'laqonli tushunchaga ega bo'libgina qolmay, muhim va original ma'lumotlardan xabardor bo'ladi.
-
Бурҳониддин Марғиноний
Буюк шахслар ҳақида халқ орасида доимо тарихий фактлар билан бир қаторда турли ривоятлар, қарашлар ва афсоналар кенг тарқалади. Бундай маълумотларнинг қанчалик кенг миқёсли ва кўп бўлиши мазкур кишининг шунчалик машҳурлигидан дарак беради. Аммо инсон ақлини ҳайратга солувчи бу каби ривоятлар остида ўзига хос тарихий ҳақиқат ҳам ётади. Бурҳониддин Марғиноний номи билан шуҳрат қозонган Абул Ҳасан Али ибн Абу Бакр ал-Фарғоний ар-Риштоний ал-Марғиноний ана шундай фақиҳлар томонидан эътироф этилган, халқ орасида машҳур олимлардан бири хисобланади. Олим "ал-Ҳидоя" асарини ёзиш билан ҳанафий фиқҳи тараққиётига беқиёс ҳиссасини қўшди.
-
Мобильные роботы на базе Arduino
Руководство для начинающих конструкторов написано в форме практических проектов по построению мобильных роботов. Для их реализации выбрана популярная платформа Arduino и единая базовая четырехколесная конструкция. Сложность проектов возрастает от простой, управляемой с пульта «машинки» до интеллектуального говорящего робота. Рассказано, как управлять моторами, осуществлять сборку механики и электроники, программировать основные функции и управлять роботом. Роботы смогут обходить препятствия, выбираться из запутанных лабиринтов, искать кегли и определять их цвета, ориентироваться по электронному компасу, гироскопу и даже балансировать на двух колесах. Во 2-м издании обновлены все алгоритмы, добавлены проекты гироскоп-акселерометр, говорящий робот, голосовое управление роботом, механическая «рука» и др. Электронный архив, находящийся на сайте издательства, содержит детали робота для печати на 3d-принтере, векторные рисунки для резки лазером, листинги, дополнительные библиотеки и программы.
-
Alibaba. Жек Ма бунёд этган маскан
"Alibaba: Жек Ма бунёд этган маскан" - оддий инглиp тили ўқитувчиси қаидай қилио дунёдаги энг қиммат компанияшрдан бирини яратгани ва жаҳон иқтисодиётини ўзгартириб юборгани ҳақида ҳикоя қилади. Китобда "Аlibaba" компаниясининг дунёга келиши ва имсди кўрилмаган муваффақиятга эришишида нафақаш Жек Мадаги ишитиёқ, қатъият, тап тортмаслик, харизма, киришимлилик ва бошқа хислатлар, балки ўша даврда шаклланган қулай муҳит, рақибларнинг жиддий хатолари. Хитойнинг ўзига хос сиёсати каби бошқа омиллар ҳам муҳим роль ўйнагани ёритилган.
-
ИБН БАТТУТА ВА УНИНГ ЎРТА ОСИЁГА САЁҲАТИ
Ҳозирги кунда Ўрта Осиё республикаларида яшовчи халқлар тарихини ҳамда тарихий географиясини, шунингдек маданият, санъат тарихи ва ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг бошқа соҳаларини тадқиқ қилишда араб географик адабиёти обидаларининг аҳамияти каттадир. Муаллифлари турли халқларга мансуб бўлишидан қатъий назар, улар маълум анъана, ҳамда устивор давомийлик воситасида асрлар ва мамлакатлар оша ўзаро маҳкам боғланган, араб тилида ёзилган асарларнинг кенг миқёсли жамулжамидан иборат. ІХ асрга оид ал-Балазурий, Ибн Хурдодбеҳ, ал-Яъқубий, Х асрга доир ал-Истаҳрий, Абу Дулаф, ал-Муқаддасий, ал-Масъудий, ал-Хоразмий, ад-Динова- рий, ат-Табарий, Ибн Мискавайҳ, Ибн Руст, Ибн ал-Фақиҳ, Ибн Ҳавқал каби алломаларнинг асарлари шулар жумласидандир.
-
Микроконтроллеры для начинающих
Рассмотрено программирование микроконтроллеров на примере PIC16F876А компании Microchip. Подробно описаны основные команды языка ассемблер, а также среда разработки MPLAB. Показано программирование с помощью отладчика-программатора ICD 2, а также через последовательный интерфейс. На практических примерах рассмотрено управление светодиодами и дисплеем, представление аналоговых сигналов в цифровой форме, сохранение запись данных во внешнюю EEPROM-память, управление выходами микроконтроллера с помощью ИК-пульта дистанционного управления и др. На компакт-диске приведены примеры программ, чертеж для изготовления монтажной платы, электрические схемы, техническая документация, справочная информация и программное обеспечение.
-
ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ
«Темур тузуклари» подшоларнинг туриш-турмуш ва ахлоқ- одоб нормаларини белгиловчи рисоладир. Асар икки қисмдан иборат. Биринчи қисмда жаҳон тарихида машҳур фотих, саркарда ва истеъдодли давлат арбоби сифатида ном колдирган Амир Темурнинг етти ёши (1342) дан то вафотига (1405 йил, 18 февраль) қадар кечган ҳаёти ва ижтимоий-сиёсий фаолияти, аниқроқ килиб айтганда, унинг Мовароуннаҳрда марказий ҳокимиятни қўлга киритиш, феодал тарқоқликка барҳам бериш ва марказлашган давлат тузиш, қўшни юрт ва мамлакатларни, масалан, Эрон хамда Афғонистонни ўз тасарруфига киритиш, Олтин Ўрда ҳукмдори Тўхтамишхон (1376-1395), бутун Европага қўрқув ва дахшат солган Туркия султони Боязид Йилдирим (1389-1402)га қарши ва нихоят, буюк жаҳонгирнинг Озарбайжон, Грузия ва Ҳиндистонга қилган ҳарбий юришлари ихчам тарзда баён этилган.
-
Амир Темир ривоят ва ҳақиқат
Ўзбекистон мустақиллигини ҳар томонлама мустаҳкамлаш унинг умумбашарият тан олган маънавиятини тиклаш ва янги давр талаблари асосида юксак даражага кўтаришни талаб қилади. Бу эса мустақил Ўзбекистон тарихининг барча даврларини чуқур ўрганиш, тарихий ҳақиқатни юзага чиқаришни тақозо этади. Диёримиз тарихининг ана шундай даврларидан бири- жаҳон тарихида муносиб из қолдирган Амир Темур ва темурийлар давридир. Амир Темур Туронзаминнинг ўз халқига ҳар томонлама бой мерос қолдирган буюк фарзанди, бутун жаҳон эътироф этган давлат арбоби, буюк саркарда ва ажойиб инсон эди. "Биз яшаб турган шу муқаддас заминда, деган эди И. Каримов, Амир Темур ҳайкалининг очилишига бағишланган тантанали йигилишда, буюк бир давлатга асос солган, оламни тебратган, номи етти иқлимда машҳур бўлган улуғ бобокалонимиз Амир Темур ... ёшлигидан бошлаб ўз олдига она юртини мўғул босқинчиларидан озод қилиш мақсадини қўйди, ер юзида буюк салтанат соҳиби сифатида эл ва элатларнинг бошини қовуштирди. мамлакат қудратини ҳар соҳада юксакликка кўтариб, дунёга машҳур қилди"
-
ГЕОГРАФИЧЕСКИЕ И ИНФОРМАЦИОННО-ЗЕМЕЛЬНЫЕ СИСТЕМЫ
Методические указания по курсу «Географические и земельно-информационные системы» состоят из трех отдельных методических указаний. Первое методическое указание «Технология создания векторной земельно-кадастровой карты средствами ГИС программы-векторизатора GeoDraw for Windows» предназначено для практического освоения векторного топологического редактора для создания цифровых карт – GeoDraw for Windows, который является одним из программных средств геоинформационных систем (ГИС). В методическом указании отражены вопросы: цифрования исходной земельно-кадастровой карты по растру, создание векторных слоев средствами GeoDraw, ввод в систему значений атрибутивных данных и картографируемых показателей с целью формирования базы данных для тематического содержания карты, импорт/экспорт данных в ГИС.
-
Репертуар школьных хоров. Выпуск 22.
Три хора. Слова М.Садовского. Музыка В.Мурадели Ветер. Беготня. Две болезни. Дождь осенний. Музыка С.Стемпневского, слова М.Садовского. Пять хоров. Музыка Р.Бойко.
-
“КАТТА ҚИРҒИН'НИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ ВА ОМИЛЛАРИ
Яқин ўтмишимизда совет империясининг халқлар устидан қанчалик зулм ва ноҳақликлар қилганини бугунги ёши катта авлод вакиллари яхши эслашади. Қўлингиздаги мазкур рисолада мустабид тузум томонидан ўзказилган қатағон ҳақида, бугунги доруломон кунлар имкониятидан фойдаланилиб, тарихий фактлар асосида ҳикоя қилинган.Рисоладаги материаллардан Ўзбекистон тарихи, фан тарихи, манбашунослик, исломшунослюс, маданият тарихи бўйича олиб бориладиган илмий тадқиқотларда, шунингдек, олий ўқув юртлари, академик лицей ва коллежлар ҳамда ўрта таълим мактабларида ўтиладиган дарслар учун маърузалар, дарслик ва ўқув қўлланмалар тайёрлашда, маънавият ва маърифат доирасида олиб борилаётган таргибот ишларида фойдаланиш мумкин.
-
Темурийларлар даври маданияти тарихидан лавҳалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси биринчи мажлисидаги маърузаларида таъкидлаганларидек, «Ватанимиз азалдан башарият тафаккур хазинасига унутилмас ҳисса қўшиб келган, Асрлар мобайнида халқимизнинг юксак маънавият, адолатпарварлик, маърифатсеварлик каби эзгу фазилатлари Шарқ фалсафаси... билан узвий равишда ривожланди, Ва ўз навбатида бу фалсафий ва ахлоқий таълимотлар ҳам халқимиз даҳосидан баҳра олиб борди».
-
Тасаввуфда ҳадислардан фойдаланиш
Тасаввуф илми ислом илмлари орасида катта аҳамиятга эга бўлган илмлардан бири ҳисобланади. Бу илм инсон нафсини тарбияловчи, қалбини энг эзгу сифатлар билан безаб, уни гўзал ахлоқ соҳиби бўлишга етакловчи ҳамда энг асосийси маънавий мартабаларни босиб ўтиб, энг юксак мартаба бўлмиш «комил инсон» мақомига эришмоқ қоидаларини ўргатувчи ва ниҳоят, тавҳид сирларини баён этувчи илм бўлгани учун ҳам ислом маданияти ва тафаккури тарихида муҳим ўрин тутади. Асрлар давомида тасаввуф хусусида кўплаб фикрлар айтилиб, унга турлича таърифлар бериб келинган.
-
ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИНИНГ ТАРИХИЙ-ФАЛСАФИЙ МОҲИЯТИ
Жаҳоннинг барча демократик давлатларида фуқароларнинг виждон эркинлигига эга эканлиги белгилаб қўйилган. Шунинг учун диний муносабатларни ривожлантириш, турли эътиқод вакилларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқаролик жамияти институтлари, жамоат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш, фуқароларнинг маънавиятини янада юксалтириш, кўп конфессиялик шароитида динлараро тотувликни таъминлаш, замон талабларига мос келадиган ҳар томонлама етук инсон шахсини яратиш муаммоларини тадқиқ этиш фалсафа фанининг энг муҳим масалаларидан биридир. Кўп миллатли Ўзбекистонда диний бағрикенгликни ривожлантириш масалаларини консенсус асосида ҳал этиш, турли миллат вакилларининг манфаат ва эҳтиёжларини чуқур таҳлил қилиш ҳамда мавжуд муаммоларнинг илмий ечимларини топишда эришилган ютуклар жаҳон ҳамжамияти томонидан қўллаб-қувватланмокда.