-
Siyosat. Siyosiy fanlar
-
Aloqa. Kommunikatsiya texnologiyalari
-
Aloqa. Kommunikatsiya texnologiyalari
-
-
Амир Темурнинг сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий-маърифий қарашларининг миллий ўзликни англашдаги аҳамияти
Ijtimoiy fanlarning kompleks muammolari
-
Ijtimoiy fanlarning kompleks muammolari
-
-
Нострадамус нима деганди? Туш таъбирлари, башоратлари
Ушбу рисоладан жой олган Нострадамуснинг башоратлари ва турли туш таъбирлари нафақат ўтмишга дахлдор бўлибгина қолмай, балки келажак ҳақида сўзлаши билан ҳам диққатга сазовордир. Келажак ҳақида олдиндан хабардор бўлиш эса, ҳаммани қизиқтириши шубҳасиз. Ушбу рисолани ўқир экансиз, келажакда инсониятни нималар кутаётганлигини, кўрадиган тушларингиз таъбири ҳар доим ҳам беиз эмаслигини билиб оласиз.
-
Metrologiya, standartlashtirish va sertifikatlashtirish
«Metrologiya, standartlashtirish va sertifikatlashtirish» fanidan amaliy mashg’ulotlarni olib borish bo'yicha uslubiy ko'rsatma. Ushbu uslubiy ko'rsatma KT (Elektr energetikasi) yo'nalishining kunduzgi va maxsus sirtqi ta'lim talabalari uchun mo'ljallangan.
-
Раҳбарлик психологиясида ахлоқ
Рисола психология фанлари номзоди М. Йўлдошев ва илмий изланиш олиб бораётган Нодир Назарзода томонидан бугунги ва умуман ҳамма даврларда ҳам актуал бўлган шахс айниқса, раҳбар шахси аҳлоқига бағишланган. Рисоланинг мана шундай долзарб мавзуга қаратилганлиги, ёш раҳбарларга амалий ёрдам беради. Айниқса, унинг Нодир Назарзода томонидан илмий изланишлари билан тўлдирилиши китобнинг аҳамиятини янада оширади.
-
Baliqchilikda buxgalteriya hisobi va soliqqa tortish
Mamlakatni modernizatsiya qilish va iqtisodiy-ijtimoiy rivojlantirish, innovatsiya jarayonlarini jadallashtirish va bozor iqtisodiyoti sharoitida ishlab chiqarish samaradorligini oshirish muhim ahamiyatga ega. Iqtisodiyotning barcha tarmoqlarida asosiy e’tiborni moddiy, mehnat va moliyaviy resurslardan oqilona va samarali foydalanishga, unumsiz sarflarni va nobudgarchiliklarni bartaraf qilishga qaratmoq kerak. Bunday ulkan ishlarni amalga oshirishda buxgalteriya hisobining roli beqiyosdir.
-
Сабаб ва натижа
Муҳтарам китобхон! Сиз, албатта, қатор дидактив рисолалари орқали таниқли адиба Турсуной Содиқованинг ижоди билан анча яхши танишсиз. Ушбу "Сабаб ва натижа" деб номланган янги китобида Турсунов Содиқова ўзининг бир қанча ҳаётий хотираларидан битиклар битган, савол-жавоб услуби орқали мухлислари билан тўғридан-тўғри мулоқотга киришган суҳбатларини китоб шаклига келтирган. Шунингдек, китоб давомида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг ибратли ижод намуналарига шарҳлар китобхонларнинг маънавий дунёсини бойитишга хизмат қилади, деган умиддамиз. Ушбу китоб чароғон чироқ каби маънавий нур таратиб, ўқувчилар кўнглига йўл топиши шубҳасиз.
-
Yetkazib bеrish zanjirini boshqarish
Kurs talabalari turli sharoitlarda “Yetkazib bеrish zanjirini boshqarish” tizimini muommosini xal yetish uchun kеng spеktordagi evristik qoidalar bilan tanishtiradi. Kompyutеr injеnеring sohasidagi dasturchi va olimlarga yordam bеruvchi dasturlar haqida malumotlar bеriladi. Shu bilan birga kasbga oid soxada yuzaga kеlayotgan “katta bo‘lmagan” muommolarni hal yetish. Haqiqiy xayotda bo‘layotgan mahsulotlarni yetkazib bеrish muommosini mumkin bo‘lgan yechimlarini shakllantirish va bu muommoni jamoa bilan xal qilish uchun evrеstikani qo‘llash xam ko‘rib chiqilgan.
-
Ochiq kodli ta’minot
Bu uslubiy ko’rsatmaning maqsadi “Ochiq kodli dasturiy ta’minot” fani bo`yicha o`tkazilgan ma`ruza darslaridan olingan nazariy bilimlarni mustahkamlash, hamda linux operatsion tizimida ishlash bo`yicha amaliy bilimga ega bo`lish va ko`nikma hosil qilishdan iborat. Ushbu uslubiy ko’rsatmada beshta labaratoriya ishi mavjud. Bunda talabalar linux operatsion tizimini o`rnatish, tarmoqda foydalanuvchilarni boshqarish, linux OT larni boshqarish, DHCP, WINS, DNS xizmаtlаri va pochtа sеrvеrlаrini tаshkil etish bo`yicha bilim va ko`nikmalarga ega bo`lishlari mumkin.
-
Оқилона ҳаёт кечириш. 2-китоб
Мазкур иккинчи китоб биринчи китобнинг мантиқий давоми бўлиб, унда мазкур мавзунинг қоида ва қонунлари, оқибатлари ёритилган. Инсон танаси ўлгандан сўнг унинг руҳи боқий қолиши ҳақида турли халқларда турли-туман афсона-асотирлар юрадики, уларнинг барчасида ҳам одамзотнинг абадий ҳаёт ҳақидаги орзу-умидларини кўриш мумкин. Шу сабабли инсон бу дунёдаги ҳаётини синов муддати деб билади ва кўпчилик мутафаккирлар эзгу амаллар, яхши ишлар инсон умрини узайтирувчи энг самарали омил деб ҳисоблайдилар.
-
Оқилона ҳаёт кечириш 1-китоб
Ушбу рисолада оқилона ҳаёт кечиришнинг энг муҳим қирраларидан бири ҳаётий жараён ларни шакллантириш ва бошқариш борасида баҳс юритилган. Шахс мустақиллиги унинг ўз фикр-мулоҳазаларида, ташаббусларида эркин бўлишини тақозо этади. Айни пайтда инсон юксак бурч ва масъулият соҳиби бўлиши лозим. Рақобатга асосланган бозор иқтисодиёти эса шахс эркинлиги натижасида унинг ижодий имкониятлари ва яратувчанлик қобилиятларининг самарали шаклланиши ҳамда амалий ҳаётда тезкор ва кенг намоён бўлишини талаб этади.
-
Ичиндаги ичиндадур
Бу асар инсонни фикрлашга, фикрлаш орқали ўзлигини, ўзлиги орқали - Ҳақни Яратганни тушунишга ундайди.Шунинг учун ҳам "Ичиндаги ичиндадур"га бир марта ошно бўлган кўзи очиқ инсонки бор, умрбод ундан айрилмасам дейди. Чунки асар, аввало, ўша инсон ҳақида - сиз ҳақингизда, мен ҳақимда, умуман, ҳаммамиз ҳақимизда. Бизнинг ўзлигимизни билишимиз ҳақида. "Ичиндаги ичиндадур" асари улуғворлик ва соддаликнинг бир макону бир замонда сиғишиб яшашининг гўзал намунасидир.
-
Ичиндаги ичиндадур
"Ичиндаги ичиндадир" Румийнинг турли мажлисларда билдирган ўтлўғ фикрларидан таркиб топган. Сиз ушбу рисолани ўқиб, инсон ва олам, онг ва борлиқ, инкор ва исбот, хаёл ва амал сингари фалсафий тушунчаларнинг асл моҳиятини англайсиз. Ва ҳамма нарса ўзингизда, ҳамма нарса ўзингиздан эканлигига яна бир бор иймон келтирасиз.
-
Таълим юлдузлари
Қўлингиздаги китоб икки қисмдан иборат бўлиб, биринчисида мураббий-Ўзбекистон қаҳрамонлари ҳақида ҳикоя қилинади. Иккинчи қисмида эса Республикамизда илк бора ўтказилган "Йилининг энг яхши фан ўқитувчиси" кўрик-танлови ғолибларининг ибратли ҳаёт йўллари қаламга олинади.
-
Амир Темурнинг сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий-маърифий қарашларининг миллий ўзликни англашдаги аҳамияти
Мазкур рисолада халқимизнинг даҳо зотларидан бири енгилмас саркарда ва давлат арбоби Амир Темурнинг Ватан ва халқ манфаати йўлида кўрсатган жонбозликлари ва бугунги кунда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев раҳномолигидаги сиёсий, ижтимоий ва маданий соҳаларда амалга оширилаётган жараёнларни таҳлил қилган холда ўта қисқа вақтда қўлга киритилган ютуқлар моҳиятини очишга ҳаракат қилган.
-
Аҳмад Фарғоний маънавияти ва мероси
Ушбу рисолада энциклопедик олим, ватандошимиз Аҳмад ал-Фарғоний ҳақида қисқа маълумотлар берилган. Хитой солномаларида таъкидланишича, юнон тарихчиларининг маълумотларига кўра, археологик қазилмаларнинг далиллари Фарғона инсониятнинг энг қадимги манзилгоҳларидан бири бўлиб, бу ерда етмишдан ортиқ тараққий этган шаҳарлар мавжуд бўлган. Аҳмад Фарғоний мероси ўрганиш ёш авлодда миллий ғурур, миллий фахрланиш, миллий ўзлигини англаш, миллий ифтихор туйғуларини уйғотади.
-
Once upon a time / Using stories in the language classroom
Books like this have no real business to finish. The reader could usefully and excitingly go on into the following areas. Stories can provide a highly motivating, engaging and realistic source of genuine language interaction in the classroom. They are 'living language' in which the teacher (or student storyteller) becomes the source of language, and the listeners are actively involved in understanding. The authors argue from experience that almost everyone can tell stories convincingly, especially given an outline to work from. A very wide range of these outlines, from many cultures and sources, are provided. These can be used by the teacher as a resource for a variety of activities for students from beginner to advanced levels, including listening comprehension, grammar practice, oral production and fluency practice, but above all for exposure to real spoken language.
-
Сизга айтар сўзим бор
Ҳаёт ўз номи билан ҳаёт. У турфа ҳодисаларга бой. Рисолада ана шу ҳаёт қаламга олинади. Ҳажман унча катта бўлмаган лавҳа ва ҳикояларда муаллиф миллатимиз маънавиятининг ўзига хос нозик кўринишларини - одамийлик, бировнинг ҳақидан қўрқиш, поклик ва ҳалоллик, ҳаё ва андишани улуғлайди. Ўзбекона урф-одатларни ўзига хос гўзал томонларини кўрсатишга интилади. Бир қарашда майда бўлиб кўринган воқеалардан катта умумлашмалар чиқаради.