-
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Aloqa. Kommunikatsiya texnologiyalari
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Jismoniy tarbiya va sport
-
Jismoniy tarbiya va sport
-
-
Jismoniy tarbiya va sport
-
Олий таълим муассасаларининг иш берувчилар билан ўзаро ҳамкорлиги (хориж тажрибаси)
Мазкур методик қўлланма олий таълим муассасаларининг кадрлар буюртмачилари билан олиб борадиган ҳамкорлик алоқаларини ташкил қилиш, унинг бугунги кун кадрлар тайёрлаш тизимида долзарб эканлигини кўрсатиб беришга қаратилган бўлиб, унинг афзалликлари ҳамда шакллари кенг ёритиб ўтилган. Шунингдек, олий таълим муассасалари ва кадрлар буюртмачилари ўртасидаги ҳамкорликнинг хориж тажрибаси таҳлил қилинган ҳолда, ушбу ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бир қатор таклифлар келтирилган.
-
Олий таълимнинг ўқув-меъёрий ҳужжатлари таҳлили (дунёнинг ТОП500 талик олийгоҳлари мисолида)
Мазкур методик тавсиянома олий таълим муассасаларида амалдаги таълим йўналишлари, ўқув режа ва фан дастурларини хорижий давлатларнинг энг нуфузли ТОП-500 таликка кирган университетларининг ўқув режа ва фан силлабусларига қиёслаган ҳолда ўтказилган тадқиқот натижалари ҳамда уларнинг мазмуни баён этилган. Шунингдек, у тадқиқотдан келиб чиқиб, тегишли йўналишларни жаҳон та лабларига мослаштириш бўйича тавсия ва таклифларни ўз ичига олади.
-
Талабалар мустақил таълимини ташкил этиш
Мазкур методик қўлланма олий таълим муассасаларида кредит-модуль тизимида талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш ва назорат қилишга қаратилган бўлиб, уларнинг мустақил фикрлашларини шакллантириш усул ва услублари кўрсатилган. Қўлланмада мустақил ишлаш мазмуни, шакли, методлари ҳамда талабаларнинг мустақил ишлашларига методик тавсиялар берилган.
-
Олий таълим ислоҳотлари: сон ва сифат кўрсаткичлари
Мазкур методик қўлланмада кейинги йилларда олий таълим тизимида амалга оширилган ислоҳотлар ва ўзгаришлар жараёни рақамларда таҳлил этилди. Очиғини айтганда, сўнги 5-6 йил ичида олий таълим тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилиб, тизим янги қиёфа касб этмоқда. Бу ўзгаришларни олий таълимга кириш тест-синовларидан бошлаб, ўқув-тарбия жараёни, илмий тадқиқот фаолияти, хорижий ҳамкорлик, профессор-ўқитувчиларнинг малака ошириши ва стажировка жараёнлари, “Рақамли университет” лойиҳаси доирасида олий таълим жа раё нларини бошқариш ахборот тизими, электрон кутубхона платформаси кабиларда кўриш мумкин ҳамда қўлланмада ушбу ислоҳотлар жараёни рақамларда таҳлил этилган.
-
O`rta maxsus va kasb-hunar maktablarida astronomiyani o`qitish metodikasi
Ushbu qo’llаnmа, o’rtа mахsus vа kаsb hunаr kоllеjlаridа аstrоnоmiya o’qitishning аyrim аktuаl muаmmоlаri, sinfdаn vа o’quv muаssаsаlаridаn tаshqi ishlаr, аstrоnоmiyani o’qitish jаrаyonidа o’quvchilаrining ахlоqiy –estеtik, ekоlоgik tаrbiyaviy ishlаrni vа dunyoqаrаshlаrini shаkllаntirishni tаshkil etish kаbi muаmmоlаrgа qаrаtilgаn.
-
Жаҳоннинг илғор электрон илмий-таълим манбалари
Мазкур методик қўлланма жаҳоннинг етакчи нашриётлари ва улар томо нидан чоп этилаётган илмий-таълим ресурсларининг ахборот-кутубхона муассасаларида қўлланилиши, жумладан, электрон илмий-таълим ресурслари ҳақидаги ва уларнинг қидирув тизимлари борасидаги қимматли маълумотларни мужассамлаштиради. Мазкур қўлланмадан талабалар, ахборот-кутубхона соҳаси мутахассислари, илмий фаолият билан шуғулланувчи барча соҳа ходимлари, шуингдек, профессор ўқитувчилар, докторантлар ҳам фойдаланишлари мумкин.
-
Ўзбекистонда олий таълим: 100 саволга 100 жавоб
Мазкур методик қўлланма олий таълим муассасаларида кредит-модуль тизимида талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш ва назорат қилишга қаратилган бўлиб, уларнинг мустақил фикрлашларини шакллантириш мақсади ва вазифалари кўрсатилган. Қўлланмада мустақил ишлаш мазмуни, шакли, методлари ҳамда талабаларнинг мустақил ишлашларига методик тавсиялар берилган. Ушбу методик қўлланмадан олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилар, магистрант ҳамда талабалар фойдаланишлари мумкин.
-
Олий таълим муассасаларини нуфузли ташкилотлар рейтинги топ — 1000 талигига киритиш
Ушбу қўлланма Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази томонидан олий таълим муассасаларига халқаро рейтингларга кириш борасида методик ёрдам бериш мақсадида тайёрланди. Қўлланма нуфузли халқаро рейтинг ташкилотлари ва унинг турлари, баҳолаш мезонлари, республика олий таълим муассасаларининг мазкур рейтинглардаги ўрнини яхшилаш ҳамда бу борадаги саъйҳаракатларни жадаллаштириш масалаларига бағишланган. Ушбу қўлланма олий таълим муассасалари раҳбарлари, профессорўқитувчилари ва ходимлари учун мўлжалланган.
-
Олий таълим муассасаларини халқаро аккредитациядан ўтказиш тартиби
Мазкур методик қўлланма Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази томонидан олий таълим муассасаларига халқаро аккредитациядан ўтиш борасида методик ёрдам бериш мақсадида тайёрланди. Қўлланма халқаро аккредитация ва унинг турлари, таълим дастурларини аккредитациялашнинг тартиб-таомиллари, институционал аккредитациядан ўтиш жараёнлари, халқаро аккредитация ташкилотларининг баҳолаш мезонлари ҳамда аккредитация комиссиясининг якуний қарорлари борасидаги масалаларга бағишланган.
-
Олий таълим муассасаларида таълим сифатини баҳолаш
Ушбу қўлланмада таълим сифатини таъминлаш бўйича халқаро стандарт ва кўрсатмалар, олий таълим муассасаларида таълим сифати ҳолатини ўрганиш бўйича ўтказилган онлайн сўровнома натижалари, профессор-ўқитувчиларнинг таълим сифатини ошириш борасидаги таклиф ва тавсиялари ҳамда олий таълим муассасаларининг таълим сифатини ошириш борасидаги илғор тажрибалари ўрин олган. Қўлланма олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва ходимлари учун мўлжалланган.
-
Олий таълимни кредит-модуль асосида ташкил этиш методикаси
Ушбу методик қўлланма кредит-модуль асосида таълим жараёнини ташкил қилиш, талабалар таълим траекториясини шакллантириш ва ўқув режа ҳамда модулларни ишлаб чиқишда кафедра мудирлари, деканлар, профессор-ўқитувчилар ва талабаларга мўлжалланган.
-
СПОРТ МЕТРОЛОГИЯСИ ФАНИДАН АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР
Ушбу услубий қўлланма спорт метрологияси фани бўйича ўзбек тилида адабиётлар танқислигини инобатга олган ҳолда жисмоний тарбия институтларининг амалдаги ўқув дастури ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида ишланган бўлиб, ЎзДЖТИ ва жисмоний тарбия факультетлар талабалари, малака ошириш факультетлар тингловчиларининг мустақил машғулотлари учун ҳамда спортчи ва мутахассисларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолияти жараёнида амалий қўлланма сифатида хизмат қилади деган умиддамиз. Қўлланмада учраши мумкин бўлган камчилик, уни янада такомиллаштириш ва умуман қўлланма тўғрисидаги ҳар қандай таклиф ва мулоҳазалар муаллифлар томонидан миннатдорчилик ила қабул қилинишини маълум қиламиз.
-
YOSH KURАSHCHILАRNI TАYYORLАSHNING ILMIY-USLUBIY АSОSLАRI
O’quv-uslubiy qo’llаnmаdа tаqdim etilgаn mаtеriаllаr yosh spоrtchilаrni tаyyorlаsh tuzilmаsining zаmоnаviy kоnsеpsiyalаri vа kurаshning hаr хil turlаridа mаzkur jаrаyonni tаkоmillаshtirish bo’yichа muаllif tоmоnidаn o’tkаzilgаn tаjribаviy tаdqiqоtlаr nаtijаlаrini tizimli rаvishdа tаhlil etish аsоsidа ishlаb chiqilgаn. Yosh spоrtchilаrni tаyyorlаshning аsоsiy nаzаriy qоidаlаri kеltirilgаn, yosh kurаshchilаrni mаshq qildirishning zаmоnаviy tаmоyillаri tаhlil etilgаn, jismоniy vа tехnik tаyyorgаrlikning umumiy hаmdа mахsus vоsitаlаri puхtа tаdqiq etilgаn, yosh kurаshchilаrni ko’p yillik tаyyorlаshning bоsqichlаri, mаqsаdli yo’nаlishlаri vа uslubiy хususiyatlаri bаyon etilgаn. O’quv-uslubiy qo’llаnmаdа kurаsh turlаri bo’yichа murаbbiylаr, TM (tаyyorlоv mаrkаzlаri) vа TK (tаyyorlоv kurslаri) o’qituvchilаri vа ting-lоvchilаri, jismоniy tаrbiya оliygоhlаrining аspirаntlаri vа tаlаbаlаri uchun mo’ljаllаngаn. O’quv-uslubiy qo’llanma O’zbekiston Davlat jismoniy tarbiya istituti qoshidagi ilmiy-uslubiy kengash yig’ilishida muhokama qilingan va nashr etish uchun tavsiya qilingan.
-
СОЦИОЛОГИЯ
Современный человек в сложном, противоречивом обществе сталкивается с массой ситуаций, требующих оценки своего положения и принятия оптимальных решений. Сложность современного общества постоянно ставит ею в условия неопределенности, когда Сложно про вести оценку ситуации и сделать правильный выбор. Такое положение современного человека — это лишь одна из многих причин порождающих необходимость изучения окружающего его мира людей, их поведения. Важным шагом в этом направлении можно считать введение социологии в качестве обязательного предмета в системе высшего образования. Среди поведенческих наук социология выделяется сложностью предмета изучения, огромным объемом изучаемого материала, что связано в первую очередь со сложностью исследуемого объекта - современного общества. По этой причине для изучающих социологию важно, прежде всего, знать основные положения, концепции и определения, которые составляют каркас этой науки. Эти знания в дальнейшем помогут будущим специалистам в различных областях деятельности, ориентированных на взаимодействие с социальными группами, организациями и отдельными личностями, так как обеспечивают - - более глубокое проникновение в мир социальных отношений, что практически дает возможность управлять человеческим поведением, уметь применять власть, гасить конфликты, проводить реформы и инновации в организациях и т.д.;
-
Выполнение схем электронных устройств
В пособии изложены краткие сведения о принципах действия и устройстве типовых узлов элементной базы промышленной электроники, применяемых в автоматике, телемеханике, средствах сигнализации и связи, приведены правила выполнения принципиальных схем, даны варианты и пример выполнения индивидуальных заданий. Пособие содержит необходимый справочный материал
-
«FIZIOLOGIYA» FANIDAN TA’LIM TEXNOLOGIYALARI I QISM
Uslubiy qo‘llanma O‘zDJTI qoshidagi ilmiy-uslubiy kengash yig‘ilishida muhokama qilingan va nashr etish uchun tavsiya qilingan. «Fiziologiya» fanidan ta’lim texnologiyalari uslubiy qo‘llanmasi jismoniy tarbiya institutida bakalavr yo‘nalishi bo‘yicha ta’lim oladigan talabalar uchun oliy o‘quv yurtlarining davlat ta’lim standartlariga muvofiq ta’limning barcha bosqichlarida umumiy pedagogik va didaktik talab, talabaning dasturiy bilim, tasavvur va ko‘nikmalar asosida mustaqil ishlash samaradorligini takomillashtirish, ilmiy fikrlash, o‘quv faniga qiziqishni kuchaytirish, bilimlarni chuqurlashtirish, nazariy va amaliy mashg‘ulotlar davomida ularning faolligini oshirish maqsadida, qollanma tasdiqlangan namunaviy o‘quv dasturi mazmuniga ko‘ra yaratildi.