-
Qurilish. Arxitektura
-
-
-
-
-
-
Tibbiyot va sog‘liqni saqlash
-
San’at. San’atshunoslik
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
-
-
-
ҚУРИЛИШ МЕХАНИКАСИ
Мазкур дарсликда статик аниқ ва статик аниқмас системаларни ҳисоблашнинг классик методлари баён этилган. Китобда келтирилган мисол ва масалалар текширилаётган системаларнинг ва уларни ҳисоблаш усулларининг ҳар хил хусусиятларини очиб беришга ёрдам беради. Дарслик қурилиш механикаси курси ўқитиладиган ихтисосликлар студентлари учун мўлжалланган. Ундан, шунингдек, инженерлик конструкцияларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш соҳасида ишлайдиган мутахассислар ҳам фойдаланишлари мумкин.
-
UMUMIY PSIXOLOGIYA
Mazkur darslikda psixologiya fanining muammolari, bilish jarayonlari, hissiyot va iroda, shaxsning individual psixologik xususiyatlari, ulaming nerv-filiologiya mexanizmlari va psixik rivojlanish qonuniyatlari bayon etilgan. Darslik Oliy ta'lim muassasalarining o'qituvchi va talabalariga mo'ljallangan.
-
UMUMIY PSIXOLOGIYА ( 2- KITOB)
Darslikda yosh va pedagogik psixologiyaning predmeti, metodlari, bo'limlari, katta va kichik guruxlar, ta'lim, tarbiya va o'qituvchi psixologiyası haqida so'z yuritiladi. Unda chaqaloqlik davridan to qarilik davrigacha bo'lgan psixologik rivojlanishning xususiyatlari aks ettirilgan. Darslikning katta, kichik guruxlar boblarida shaxsning ijtimoiylashuviga bog'liq masalalar yoritilgan. Ta'lim psixologiyasiga bag'ishlangan bobda o'quv faoliyatining psixologik mohiyati, bilimlarni o'zlashtirishning psixologik komponentlari, ta'limning noan'anaviy usullari, mustaqil tafakkurni rivojlantirish, ta'lim jarayonini boshqarish masalalari bayon etiladi. Tarbiya psixologiyasi bobida tarbiyaning samaradorligini oshiruvchi psixologik mexanizmlar, o'qituvchi psixologiyasi bobida, pedagogik qobiliyatlar, o'qituvchi shaxsiga qo'yiladigan talablar haqida fikr yuritiladi. Darslik pedagogik oliy o'quv yurtlari talabalari, magistrlar, o'qituvchilar, mustaqil izlanuvchi-tadqiqotchilar uchun mo'ljallangan.
-
УМУМИЙ психология
Мазкур дарслик умумий психология фанига бағишланган бўлиб, психологияга кириш, шахс ва унинг индивидуал-типологик хусусият- лари тўгрисидаги материалларни ўзида мужассамлаштирган. Дарс- ликнинг ўтмишдошларидан фарқи шундаки, унда барча психологик категориялар, муаммолар янгича методологик ёндашув негизига су- янган холда талқин қилинади. Унинг биринчи кисмида психология- нинг предмети, тадкикот методлари, принциплари, психиканинг эволюцион тараккиёти, фаолият ва онгнинг психологик тахлили умумлаштирилган. Дарсликнинг иккинчи қисмида шахс тўғрисида тушунча, унинг тузилмаси, назариялари, асосий методлари, шахс эхтиёжлари, моти вацияси, кизикиши, эмоцияси (ҳиссиёти), характери, иродаси, коби- лияти, темпераменти, билиш жараёнлари ҳамда уларнинг жаҳон психологияси фанида ўрганилиши масалалари ўз ифодасини топган. Дарслик психолог мутахассисларни назарий ва амалий маълу мотлар билан қуроллантириш имкониятига эга. Дарслик психолог мутахассисларга, аспирантларга ва олий мак- таб ўкитувчиларига мўлжалланган.
-
УМУМИЙ ВА ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ
Ушбу мавзуда биринчи марта яратилган дарсликда умумий ва тиббий нсихологияга оид маъумотлар умумлаштирилган. Унда шунингдек. мазкур фаннинг вазифалари, амалий аҳамияти, руҳий жараёнлар, тиббий ходимларнинг руҳий хасталикларга чалинган беморларга муносабати, этика ва деонтология масалаларига муносиб урин ажратилган. Дарслик тиббиёт коллежлари укувчилари, тиббиёт олийгох,и талабаларига мулжалланган булиб, ушбу фан буйича укув дастурига мувофик, келади.
-
ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ
Олий ўқув юртлари қурилиш йўналишида таълим олаётган бакалавр ва магистрлар учун ўзбек тилида илк бор яратилган мазкур дарсликда қурилишда ишлатиладиган ашёларнинг асосий турлари, уларни ишлаб чиқариш технологияси, ишлатилиши, шунингдек, Ўзбекистон қурилиш ашёларига доир маълумотлар, уларнинг хоссалари ва қисқача тарихи ёритилган. Мустақиллик даврида замонавий қурилиш ашёларини ишлаб чиқариш технологиясини яратиш, хом ашё захиралари, ашёларнинг турлари, уларнинг хоссалари ҳамда ишлатилишига доир муаммолар таҳлил қилинган.
-
«СОЦИОЛОГИЯ
Социология жамият ҳақидаги фандир. Социология жамиятнинг ички таркибини, унинг амал қилиш тартиботлари ва ривожланиш қонунларини ўрганади. Мамлакатимизда социология фанининг тараққий топишида миллий истиқлол ғоясининг моҳият ва мазмуни муҳим дастур вазифасини ўтайди. Миллий истиқлол ғояси социология фанининг ривожланишида мамлакатимиз конституцияси миллий ва умуминсоний қадриятлари, демократик тамойилларига таяниши, халқимизнинг юксак маънавияти, ўлмас мероси, юрт тинчлиги, Ватан равнақи ва халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қилишини тақозо этади. Шунингдек, миллий истиқлол ғояси социология фанининг умуминсоний ва миллий тамойиллар доирасида тили ва динидан қатъи назар ҳар бир фуқаро қалбида она Ватанга муҳаббат, мустақиллик ғояларига садоқат ва ўзаро ҳурмат туйғуларини қарор топтириш йўналишида илмий изланишлар олиб боришни муқаддас вазифалар сифатида кун тартибига қуйди. (1)-(Қаранг Миллий истиқлол ғояси, 43-бст.) Шундай қилиб, социология жамиятни мураккаб ижтимоий организм сифатида ўрганади. Социология жамиятнинг мавжуд таркибий тузилмалари моҳияти, уларнинг ҳаракат тенденциялари ва тараққиёт қонуниятларини ижтимоий ташкил этилган тизимда тадқиқ этади. Шунингдек, социология асосий эътиборни жамиятни ҳар хил ижтимоий ва ҳудудий тузум босқичларида вужудга келадиган кенг маънодаги инсонлараро муносабатлари ва жамоатчилик фикрини ўрганишга қаратувчи фандир
-
-
Детская челюстно-лицевая хирургия. Руководство к практическим занятиям
Руководство написано коллективом сотрудников кафедры детской челюстно-лицевой хирургии Московского государственного медико-стоматологического университета им. А.И. Евдокимова. Авторы обобщили многолетний опыт преподавания детской хирургической стоматологии и челюстно-лицевой хирургии. Особое внимание уделено психолого-педагогическому принципу для совершенствования клинического мышления и формирования профессиональных знаний у будущего врача-стоматолога.
-
Analitik, Fizikaviy va kolloid kimyo.
Mazkur darslik organik moddalar sintezi, neft va gazni qayta ishlash va neft kimyoviy sintez texnologiyasi ta’lim yo'nalishlarida tahsil olayotgan talabalar uchun mo’ljallangan bo'lib, unda texnologik jarayonlami ishlab chiqish (yaratish) va samarali tarzda o'tkazilishida har bir mutaxassis bilishi kcrak bo'lgan fizikaviy kimyo fanining eng zamr bo‘limlari, ya'ni tcrmodinamika va termokimyo qonunlari, jarayonlarda boradigan reaksiyalarga (ayniqsa mahsulot nosil bo‘lish unumdorligiga) ta’sir etuvcbi omillar va uning unumini oshirish choralari, fazalararo muvozanat va agregat holatlaming o‘zgarishi (fazalararo) bilan sodir bo‘ladigan jarayonlarda moddalaming taqsimlanish qonuniyatlari, eritmalaming (elektrolit eritmalaming va aralashmalarning) kollegativ xossalari va ulami elektr o‘tkazuvchanligi, elektroliz, kimyoviy reaksiyalar kinetikasi va katalizatorlar ishtirokida boradigan texnologik jarayonlaming borish tamoyillari bayon qilingan. Shuningdek, organik sintez jarayonlari, neft va gazni qayta ishlash texnologiyasida mavjud bo’luvchi moddalaming sinflanishi, ulami tahlil (analiz qilish usullari va asosiy fizik-kimyoviy xossalari to‘g‘risida yangi ma’lumotlar keltirilgan.
-
MADANIYAT VA SAN'AT SOHASI FAOLIYATINI TASHKIL ETISH VA BOSHQARISH
"Madaniyat va san'at sohasi faoliyatini tashkil etish va boshqarish" fani talabalarga madaniyat va san'at sohasida boshqarish va tashkil qilish asoslari, boshqaruvning nazariy asoslari, xorijiy modellari, ilmiy muassasalari, madaniyat va san'at sohasida boshqaruv usullari va qarorlari, tizimdagi samaradorlik, O'zbekistonda menejment, madaniyat va san'at sohasida boshqaruv tizimi faoliyatini ochib beradigan, madaniyat va san'at muassasalarini boshqarish tizimidagi shiddatli islohotlar bozor iqtisodiyoti talablariga javob beradigan menejment tizimining mohiyati va vazifalari haqida ma'lumotlarni chuqurroq oʻrganishlari va bilimlarini oshirishlari uchun zamonaviy bazalar yaratildi
-
КЎЧМАС МУЛК ИҚТИСОДИЁТИ
Мазкур "Кўчмас мулк иқтисодиёти" дарслиги “кўчмас мулк" деб номланувчи ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш биноларини, ер юзаси ҳамда ер остида бунёд этилган барча турдаги иншоотларни ва улар жойлашган ерларни тадқиқ этишга, шунингдек, улар иштирокида амалга ошириладиган барча турдаги иқтисодий жараёнларни ўрганишга хизмат қилади.
-
ФУТБОЛ
Дарсликда футбол уйинининг техникаси ва тактикаси, ўқитиш ва ўқувмашғулоти жараёнларини олиб бориш услубияти ёритилган. Аввалти нашр этилган дарсликлардан фарқли уларок, мазкур дарсликда Узбекистоннинг иссик, иқлим шароитлари ва шундай иқлим шароитларида футбол билан шуғулланишнинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинган.
-
ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ
Мазкур китобда қурилиш материалларига оид қисқача тарихий маълумотлардан ташқари, кундан-кунга такомиллашиб бораётган замонавий қурилиш материаллари ҳақидаги маълумотлар баён этилган. Унда материалларнинг хиллари, уларни тайёрлаш технологияси ва ишлатилиш соҳалари ҳам ёритилган. Китобнинг яна бир афзаллиги шундаки, унда республикамизнинг ўзида мавжуд бўлган қурилиш материаллари ва уларнинг ишлатилиш соҳалари батафсил баён этилган.
-
КОНСТРУКЦИОН МАТЕРИАЛЛАР ТЕХНОЛОГИЯСИ
Дарсликда қора ва рангли металлар металлургияси, металлшунослик асослари, қуймакорлик, металларни босим билан ишлаш, пайвандлаш, кесиш ва кавшарлаш, кесиб ишлаш асослари, металлмас материаллар ва улардан деталлар тайёрлаш технологиясига оид масалалар баён этилган.
-
Термодинамика ва статистик физика
Мазкур дарслик термодинамика ва статистик физика фанининг асосларини ўз ичига олган булиб, мавзу танлаш ва уларни баён килишда Мирзо Улугбек номидаги Узбекистон Миллий Университети физика факультетининг укув дастурига амал килинди. Дарсликда асосий эътибор термодинамика ва статистик физика фанининг физик моҳиятини очишда муҳим ҳодисаларни ёритишда фойдаланиладиган услуб ва тушунчаларга қаратилган.