-
-
-
-
-
-
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Jismoniy tarbiya va sport
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
-
-
-
-
Dinshunoslik. Ateizm
-
Инглиз тили лексикологияси
Мазкур китоб автор томонидан нашр этилган “A Practical Course in english Lexicology” китобини кайта ишланган шакли бўлиб, унда инглиз тилида ишлаб чикилган купгина янги методлар, янги тадқиқотлар ва янгича илмий қарашлар уз аксини топган. Инглиз тилидаги сўзнинг семантик, суз ясаш, фразеологик бирликлар ва бошка хусусиятларини узбек ва рус тиллардаги мукобил суз ва иборалар билан солиштирилган. Лексикологиядаги айрим масалалар бўйича зиддиятли нуктаи-назарлар мавжудлиги илгари сурилган ва уларга муносабатлар билдирилган.
-
Инглиз тили дарслиги
Ушбу инглиз тили дарслиги Республикамиз университетлари талабалари учун мулжалланган булиб, 210-250 соатлик аудитория машгулотига мулжалланган. Дарслик чет тили асосий мутахассислик булмаган инглиз тили дастури асосида тузилган булиб, талабаларни мутахассислик доирасида булган илмий адабиётни укиши, тушуниши, инглиз тилида уша мавзу буйича узаро сухбат кила олишларини кузда тутади ва талабаларнинг бакалавр була олиш даражасидаги укув материалларини уз ичига олади.
-
Инглиз тили амалий фонетикаси
Мазкур дарслик инглиз тили амалий фонетикаси курсига доир материалларни қамраб олиб, инглиз ва ўзбек тиллари фонетикасини қиёсий ўрганишга асосланган. Китобда товушлар артикуляцияси, бўғин, урғу ва интонация ҳодисалари назарий ҳамда амалий жиҳатдан изоҳланган, шунингдек, талабаларнинг нутқий кўникмаларини ривожлантириш учун машқлар ва матнлар берилган.
-
Инглиз ва ўзбек тиллари қиёсий грамматикаси (Назарий курс)
Ушбу китоб инглиз ва ўзбек тилларининг қиёсий грамматикасига бағишланган назарий курс бўлиб, унда икки тилнинг грамматик қурилиши тизимли равишда таққосланади. Асар чет тиллар педагогика институтлари ва факультетлари талабалари учун мўлжалланган бўлиб, тилшуносликнинг долзарб назарий муаммоларини ўз ичига олади. Китобда морфологик ва синтактик ҳодисаларнинг ўзига хос хусусиятлари ва иккала тилдаги фарқли ҳамда ўхшаш жиҳатлари батафсил таҳлил қилинади, бу эса талабаларга тил тизимини чуқурроқ англашга ёрдам беради.
-
Ижтимоий педагогика
Мазкур дарслик олий таълим муассасаларининг педагогика ва психология йўналишида таълим олувчи талабалар учун мўлжалланган бўлиб, китобда ижтимоий педагогика фанининг шаклланиши, ривожланиш босқичлари, ижтимоий педагогика фанининг назарий асослари, ижтимоийлашув жараёнлари ва уларнинг шахс ривожланишига таъсири, ижтимоий педагогик фаолиятнинг моҳияти, мазмуни, ижтимоий педагогик фаолият турлари, шакл, метод ва воситалари каби масалалар ёритилган.
-
Тадбиркорлик хукуки
Дарслик тадбиркорлик хукуки тушунчаси, асосий тамойиллари ва бозор муносабатларини шакллантиришдаги урни, тадбиркорликнинг келиб чикиши ва ривожланишининг хукукий асослари, тадбиркорлик фаолияти субъектлари, турлари, амалга ошириш асослари, уларнинг мажбуриятлари, тадбиркорлик коидаларини бузганлик учун жавобгарлик, тадбиркорлар иштирокида тузиладиган шартномаларнинг хукукий холати, тадбиркорлик сохасидаги солик тулаш билан боглик муносабатлар, ташки иктисодий алокалар сохасидаги тадбиркорлик, тадбиркорлик фаолиятини давлат йули билан куллаб-кувватлаш ва тадбиркорлик фаолияти субъектларининг хукукларини химоя килиш каби масалаларнинг хукукий холати ёритиб берилган.
-
Замонавий бухгалтерия хисоби. 2-том
Ушбу иккинчи нашр бухгалтерия хисобининг халкаро ва миллий андозалари асосида тайёрланган булиб, олий укув юртлари учун дарслик сифатида тавсия этилган. Китобда асосий воситалар хисобини ташкил этиш, уларнинг таснифи, бахолаш принциплари, амортизацияни хисоблаш ва фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалалари чукур ёритилган. Шунингдек, корхоналардаги асосий воситаларнинг кирими, чикими, таъмири ва уларни балансда акс эттириш тартиби бухгалтерия хисоби счетлари мисолида батафсил тушунтирилган.
-
Замонавий бухгалтерия ҳисоби: 3-том
Мазкур дарслик бухгалтерия ҳисобининг халқаро ва миллий андозалари асосида тайёрланган бўлиб, унда тайёр маҳсулотлар ҳисоби, уларни ишлаб чиқариш, баҳолаш, сотиш жараёнлари ҳамда бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиблари батафсил ёритилган. Китобда маҳсулот таннархини шакллантириш, режа ва ҳақиқий таннарх ўртасидаги фарқларни ҳисобга олиш ва уларни молиявий натижаларга таъсири каби муҳим жиҳатлар мисоллар орқали очиб берилган. Дарслик олий ўқув юртлари талабалари ва соҳа мутахассислари учун мўлжалланган.
-
Замонавий бухгалтерия ҳисоби
Ушбу китоб мустақил Ўзбекистон иқтисодиётида бухгалтерия ҳисобини халқаро стандартлар ва замонавий талаблар асосида ташкил этиш, молиявий ҳисоботларни шакллантириш ҳамда ҳисоб тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган. Муаллифлар томонидан бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик асослари, ҳисоб сиёсатини юритиш, активлар ва мажбуриятларни инвентаризация қилиш ҳамда молиявий ҳисобот турлари батафсил ёритиб берилган. Китоб олий ўқув юртлари талабалари, бухгалтерлар ва соҳа мутахассислари учун мўлжалланган.
-
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИ ВА УСУЛИЯТИ
Ушбу дарслик жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини тайёрлайдиган олий ўқув юртларининг талабалари, магистрлари, ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқувчилари учун мўлжалланган бўлиб, жисмоний маданият ва жисмоний тарбия бакалаври ўқув дастури асосида ёзилган. Китобда жисмоний тарбия назариясининг илмий асослари, жисмоний сифатларни ривожлантириш методикаси, жисмоний тарбия жараёнини ташкил этиш ва бошқаришнинг умумий қонуниятлари ёритилган.
-
Жиноят-ижроия ҳуқуқи
Ушбу дарсликда Жиноят-ижроия кодексининг жазоларни ижро этиш қонун-қоидалари, жиноий жазоларни амалга ошириш, жазоларни ижро этиш, уларни тайинлаш ва озод қилиш қоидалари ёритилган. Шунингдек, мазкур дарсликда Ўзбекистон Республикаси ҳамда айрим хориж давлатларида жорий этилган ҳозирги даврдаги жиноий жазоларнинг турлари ва уларнинг бир-бирларидан фарқлари талқин қилинади. Дарслик олий ўқув юртлари талабалари, жазони ижро этиш соҳаси ходимлари ва соҳага қизиқувчилар учун мўлжалланган.
-
Жиноят ҳуқуқи (Умумий қисм)
Ушбу дарслик жиноят ҳуқуқининг умумий қоидалари, жиноят тушунчаси, жиноий жавобгарлик ва унинг асослари, жиноят таркиби ва унинг элементлари, жиноятда иштирокчилик, жиноят содир қилиш босқичлари, жазо тизими ва турлари, жазо тайинлашнинг умумий асослари, вояга етмаганларга жазо тайинлаш ҳамда тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари каби мавзуларни қамраб олган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришлар асосида тайёрланган.
-
Жаҳон халқлари этнографияси
Ушбу китобда жаҳон халқларининг келиб чиқиши, этник жараёни, шаклланиши, жойлашуви, маданий-маиший турмуши, моддий-маънавий маданияти, урф-одат ва байрамлари, диний тасаввурлари хусусида батафсил маълумотлар берилган. Мазкур дарслик этнология ва унинг тарихини ўрганаётган олимлар, талабалар ва ушбу соҳага қизиққан кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
-
Донли экинларни етиштириш технологияси
Ушбу дарслик кишлок хужалиги коллежларининг талабалари учун мулжалланган булиб, унда республикада етиштириладиган барча донли экинлар: бугдой, арпа, жавдар, сули, маккажухори, жухори, шоли, тарик, тритикале ва маржумакларнинг ботаник белгилари, навлари, биологик хусусиятлари ва етиштириш технологияси хакида маълумотлар берилган. Китобда сугориладиган ва лалми майдонларда экиладиган кузги бугдой агротехникаси алохида ёритилган. Шунингдек, дон экинлари хосилдорлигини ошириш, селекция, уругчилик хамда доннинг кимёвий таркиби ва сифат курсаткичлари илмий асослаб берилган. Мазкур дарслик олий укув юртлари талабалари, магистрлар ва фермер хўжаликлари учун фойдали кулланма хисобланади.
-
Диншуносликка кириш
Мазкур дарслик олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган бўлиб, унда диншунослик фанининг предмети, диннинг моҳияти, унинг ижтимоий ҳаётда тутган ўрни, жаҳон динлари тарихи, диний таълимотлар ва оқимлар, шунингдек, виждон эркинлигининг ҳуқуқий асослари тизимли тарзда ёритилган. Китобда динни илмий, холис ва тарихий таҳлил қилиш усуллари, диний қадриятларнинг маънавий ҳаётдаги аҳамияти ҳамда уларни ўрганишда қўлланиладиган замонавий таълим технологиялари ўз ифодасини топган.
-
Диншунослик
Мазкур дарслик асл манбалар асосида тузилган бўлиб, бутунлай янгича услуб ва мазмуни билан ушбу соҳада илгари ёзилган ўқув адабиётларидан ажралиб туради. Китобда диншунослик фанининг моҳияти, унинг Ўзбекистон шароитида ўрганилиши, ислом динининг тарихи ва жамият ҳаётидаги ўрни, диний бағрикенглик ва дунёвийлик каби муҳим масалалар илмий асосда ёритиб берилган. Дарслик талабаларга дин, унинг турли шакллари, таълимотлари ва мазҳаблари ҳақида тўғри илмий хулосалар чиқара олишга ҳамда диний-дунёвий муносабатларни тўғри тушунишга хизмат қилади.