-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Умрим мазмуни
Назарматнинг босиб ўтган ҳаёт йўлига бир назар ташласак, суронли жангу жадал йиллари, осойишта, саодатли дамлари шоирнинг турмуш тарзию ижодий йўналишини белгилайди. Эндигина университетни тамомлаган навқирон йигитни урушга олиб кетишди. Йигитликнинг энг гўзал дамлари суронли йилларга тўғри келди.
-
Дилларда ватан мадҳи
Мазкур тўплам мутолаасига киришар экансиз, бу каби самимий фикрлар, дил изҳорларига бот-бот дуч келасиз. Улар жаннатмакон Ўзбекистонимиз - жонажон Ватанимизнинг ўсиб келаётган авлоди қалбидан таралаётган қайноқ туйғулардир.
-
Ёлғиз яшаб бўлмайди.
Дунё муттасил ўзгариб бормоқда. Дунё баробарида одамлар, уларнинг турмуши, ўзаро муносабатлари ҳам янги бир фаслга киргандай. Ҳар куни деярли бир янгиликка, кеча ҳаммамизга мўъжиза бўлиб кўринган нарсалар бугун энди янги замоннинг оддий бир воқелиги бўлиб қолаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Бир қарашда инсон тафаккури юксалиб, оламшумул ихтиролар қилинмоқда. Сунъий йўлдошлар олис сайёраларга учирилмоқда. Миллион йил аввал содир бўлган воқеа - ҳодисалар тафсилотлари ўрганилаётир. Аммо шу ютуқлар билан бирга она-заминни, унда умргузаронлик қилаётган одамзод наслини, ер, сув ва ҳавони асраб қолиш билан боғлиқ жиддий муаммолар ҳам пайдо бўлаётир. Биров қурган иморатни биров бузиб ётибди. Табиий захираларга бой минтақаларни тасарруфга олиш, инсон эркинлиги, демократия ниқоби остида ўзга бир турмуш тарзини ўзга бир турмуш тарзига мажбуран сингдириш истаги кучаймоқда. Аср вабоси аталмиш гиёҳвандлик ақидапарастлик, террор ҳаракатлари, одам савдоси бугун, таасссуфки, ташвишли бир қиёфага киради.
-
Қайдасан Чарос?
Боқий Мирзо "Қайдасан Чарос?" қиссаси. "Суҳбатдош" газетасида босилгач, мухлислар томонидан иштиёқ билан ўқилди. Жуда қизиқарли қисса бўлганлиги учун талаб куп бўлган.
-
Баҳор эртаклари
Баҳор эртаклари... Шеърият фасли... Наҳадар наф ис туйгулар макони. Мисраларни ўқий борасану беихтиёр баҳор нафаси уфуриб турган боққа қадам қўйгандай бўласан. У сени мафтун айлайди. Сония ичида бутун борлигинг билан унинг тафтига сингиб кетгинг келади. Унутасан дунёни, унитасан ташвиш-хавотирни. Азиз шеърият ихлосмандлари, Насиба Дилсўз Сизга фалсафий, ҳаётий кечинмаларга бой ана шундай баҳор эртакларини улашмоқда. Ундан баҳраманд бўлинг!
-
Амир Темур ўгитлари
Ушбу китоб Амир Темур бобомизнинг ўлмас хотирасини тиклаш, беқиёс ҳаёти ва фаолияти ёритиб берилган.
-
Сайланма. V-жилдлик: II-жилд
Замонавий ўзбек шеъриятининг йирик вакилларидан бири Ҳалима Худойбердиеванинг ушбу сайланмаси турли йилларда нашр этилган китоблар асосида тартибланди. Шоиранинг беназир битикларини ўқир экансиз, туйғуларнинг ранги ва товушинигина эмас, балки қўл билан тутса бўладиган даражада моддийлашганини ҳис этасиз ва бу туйғулар сизнинг ҳам кўнгил мулкингизга айланиб қолади.
-
Дард
Инсон боласи борки, вояга етиб, бир илоҳий дардга мубтало бўлади. Бу "дард" юракларни ўртайди, туйғуларни жунбушга келтиради, кишини изтироблар уммонида синовдан ўтказиб, дилларга чексиз фараҳ ва ҳузур бахш этади. Қалбимизда у яшар экан ҳаётимиз маъно-мазмунга тўлади. Муҳтарам китобхон, қўлингиздаги асар — муҳаббат қиссаси. Унда қаламга олинган воқеалар, севги туфайли қаҳрамонлар бошига тушган қувончу ташвишлар Сизга ҳам бегона эмаслигига "Дард"ни ўқиб ишонч ҳосил қиласиз, деган умиддамиз.
-
Ўтмишдан келган бойлик сирлари
«Беш денгиз оша» асарида ёш їаірамоннинг єз орзу-мақсадларига етишиш йєлидаги интилишлари ҳақида ҳикоя қилинади. У молиявий оламнинг биз билган-билмаган сир-асрорлари борасида бой маълумот бериши билан ҳам аҳамиятлидир. Китоб єз іаётини яхшилаш ва фаровонлигини ошириш- ни истаган кенг єїувчилар оммасини їизиїтиради деган умиддамиз.
-
Қора олма
Фолькин кенг адабий жамоатчиликка кўплаб асарлари билан таниш. Иқтидорли ёзувчи ўзбек мшший киноси, тасвирий санъати, театршуносликка оид таҳлилий мақолалари билан ҳам республикамизнинг газета ва журналларида кўплаб чиқшилар қилган. Муаллифнинг шу китобдан ўрин олган “Қора олма ” қиссаси ва тасвирий санъат, кино соҳамизга бўлган муносабатлари ҳам сиз азиз ўқувчини бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.
-
Tana tili
Ushbu tarjima kitobida ruhshunos Allan Piz izlanishlari, tadqiqotlari asosida inson tana a'zolarining harakati , yuz ifodasi noverbal muloqot asosi ekanligi, shaxsni anglash, uni idrok etish tana tiliga bog'liqligi misollar orqali bayon etilgan.Undan barcha qiziquvchilar foydalanishi mumkin.
-
Портобелло жодугари
Пауло Коэлъонинг «Портбелло жодугари» асарида ана шу саволга жавоб изланади. Афина исмли сирли аёлнинг тақдирини баён қилувчи қахрамонларнинг ҳикоялари ўқувчини воқеалар ривожи билан ҳар томондан таништириб, жараёнга чуқур кириб боришини таъминлайди. Китобда Руминияда лули оиласида туғилиб, бейрутлик ўзига тўқ хонадонда улғайган Ширин Халилнинг муҳаббат, азоб, машаққат ва мураккабликлар гирдобида Афинага айланиши маҳорат билан тасвирланган.
-
Момоқўшиқ
Беш ташаббус-беш китоб» лойиҳасиниг навбатдаги китоби Назар Эшонқулнинг асарларидан тартиб берилди. Тўпламдаги ҳар бир асарда инсон ҳамиша санъатга-гўзалликка интилиб яшаши, фақат мана шу гўзаллик умрни сермазмун қилиши уқтирилади.
-
Ғурбатда ғариб ёхуд хориждаги фаровон ҳаёт ҳақида янги афсона
Ватан ичида юриб Ватан қадрини билмаслик, ёр-дўстлар атрофида юриб, улар меҳрини ҳис қилмаслик...қўлингиздаги китоб қаҳрамони Саломқул айнан шундай инсонлар тоифасидан.
-
Марҳаматли кун
Ёзувчи Луқмон Бўрихоннинг асарлари мардлик, тантилик, полвон ва жўмард замондошларимиз ҳақида ҳикоя қилади.
-
Дилдор бўлайин
Туйғу ва фикр уйғунлигининг ўзаро мутаносиблиги, сурат ва сийратнинг мисраларга кўчиши — дилларга фараҳ бахш этади. Ўзининг илк шеърий машқларида ўзлигини мужассам қилишга интилаётган умидли шоира синглимиз инсон ҳис-туйғуларини қадрлайди, уларни ўйлари, сўзлари орқали очиб беришга ҳаракат қилди.