-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Mahbub ul-qulub
Mahbub ul-qulub asari Navoiuyning umri davomidagi butun hayotiy kuzatishlari asosida yozilgan.Shu boisdan har bir ijtimoiy tabaqa aniq tasvirlangan.
-
Тонг ҳумори
Ушбу тўпламда жамланган шеърларни ўқиб, Нуруллоҳ сингари истеъдодли ижодкорлар борлигидан қувонмаслигимиз даргумон. Унинг шеърларида водийнинг самимий нафаси уфуриб туради. Ёзганларида гўзалликка ҳавасмандлик, орзу-умидларни юксак пардаларда куйлаганини гувоҳи бўласиз.
-
Кабиса
Кўплаб истеъдодли тенгдошлари ичида ажралиб турган, ўз сўзини айтишга интилаётган ёш шоир Феруз Неъматуллаевнинг янгича нигоҳи, ботин ифодаси, ёниқ бир овози таъби нозик шеърхонни бефарқ қолдирмайди.
-
Юр, офтобга чиқайлик
Ушбу тўпламда шоир Аюбхон Муҳаммадийнинг ўзигагина хос бўлган оҳангда болаларга битилган шеърлари, тўртликлари, қайдлари ва инглиз тилига таржима қилинган шеърлари жамланган. Бу битикларда ватан, ота-она ва дўстлик мавзулари ҳамда ҳаётга, китобга бўлган муҳаббат ажиб ташбеҳлар билан тараннум этилган.
-
Мутафаккирлар аҳлоқ ва адолат ҳақида
Одоб ва аҳлоқ, адолат тушунчалари бир занжирнинг чамбарчас халқаларидир. Одоб ва аҳлоқ йўқ макон-у замондан, инсон қалби ва хатти-ҳаракатидан адолат қувғинда ва аксинча, адолат бўлмаган жойдан одоб ва ахлоқ излаш бефойда. Зотан улуғ аждодларимиз ҳам бу умуминсоний неъматларнинг шундай узвий бирликда кўрганлар ва бизга таълим берганлар. Қўлингиздаги ушбу рисолада ҳам улуғ алломаларимизнинг одоб ва ахлоқ, адолат борасидаги қарашлари ўрин олган. Рисола сизнинг китоб жавонингиздан муносиб ўрин олишига ишонамиз.
-
Қалб кўзингни оч
Ушбу рисолада Мавлоно Жалолиддин Румий асарларидаги ҳикматли сўзлар ўрин олган. Бу борадаги аввалги нашрлардан фарқли ўлароқ Румий ҳикматлари мавзуларга бўлиниб, алифбо тартибида берилди. Сизни ўйлантираётган баъзи бир муаммолар, шунингдек, қалбингиздаги оғриқ нуқталарга ушбу тўпламдан малҳам топасиз деган умиддамиз.
-
Мгновения любви
Абдулхамид Чулпан-выдающийся лирик, замечателъный представителъ узбекской литературы ХХ столетия. Его творчество отразило бурный период общественных потрясений, глобалъного переустройства всего укладка националъной жизни.Настоящее издание-первая попытка восполнитъ этот пробел и дать более широкое представление о творчестве выдающегося узбекского мастера.
-
Дардингни сев
Доктор Санилников томонидан ишлаб чиқилган янги дунёқараш модели, муаллифнинг самарали усул ва стратегиялари сизни нафақат шифо топиш, балки касалликнинг олдини олиш сирларидан воқиф этади. Сиз туйғуларингизни бошқаришингиз, бошқаларнинг ўй-фикрларини ўқишни ўрганасиз. Китоб психотерапия, психология масалалари билан қизиқувчилар ҳамда кенг китобхонларга мўлжалланган.
-
Бой бола,ақлли бола
Бугунги кунда қўлингиздаги каби адабиётларга эҳтиёжнинг ошаётганлиги кишини хурсанд қилади. Негаки, дунёга чиқиш, чўққига эришганлар билан беллашишга бўлган интилиш мазкур типдаги китобларни тайёрлаётганимиздаги ҳаракатларимиз зое кетмаётганидан дарак беради. "Бой бола, ақлли бола" китоби бирмунча аввал чиққан "Бой ота, камбағал ота"нинг узвий давоми бўлиб, кишининг фикр доирасини очишда бир-бирини тўлдиради.
-
Бузрукнинг кузи
Жанубий Америкадаги Колумбия қитъасининг машҳур адиби бўлмиш Г.Г.Маркес илк ижодини ўткир журналистик очерклар, мақолалар ва серможаро ҳикоялар билан бошлаган. Унинг илк йирик асари "Хазон япроғи" қиссаси 1955 йилда босиб чиқарилган. Қўлингиздаги асар эса Лотин Америкаси мамлакатлари халқларининг тарихий тақдирлари, озодлик ва тараққиёт учун ўта фожиали курашлари ва бу курашлар тегирмонига тушган ранг-баранг инсон қисматларини ҳикоя қилади.
-
Ижтимоий ҳимоя .
Мазкур изоҳли луғатдан аҳоли барча қатламларининг ижтимоий ҳимояси билан боғлиқ атамалар жой олган . Изоҳли луғат ўзига ҳос қўлланма бўлиб соға мутахассислари, олий ва ўрта маҳсус . касб - ҳунар таълими ўқувчилари ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган .
-
Бир виждон уйғонур
Аҳмад Лутфий Қозончининг ушбу романида нур ва соя кураши, ҳакалак отган нафси аммора билан собит қаноат аро зиддият, қуюндай босиб келган қабоҳат билан нурдай покиза эзгуликнинг моҳияти ёритилиб берилган. Асар китобхонда нурли, покиза бир туйғу уйғотади. Киши беихтиёр ўйлаб кетади: бузилиб кетаётган дунёни поклик, ҳалоллик, қаноат, меҳр-оқибат асл ўзанга солиши мумкин.
-
Қәлбимниң қамусы
Бунда автор өзи жасаған дәуирдиң гуўасы сыпатында барлық аласапыран ўақыяларды оқыўшының көз алдына келтириўде пүткиллей өзгеше усыллар тапқан.
-
Ҳумоюннома
Темурийлар тарихи ҳамиша жаҳон муаррихларининг энг муҳим мавзуларидан бири бўлиб келган. Хусусан, Бобур ва унинг авлодлари ҳақида турли мамлакатларда, турли тилларда жилд-жилд китоблар битилган. ана шу маънода Бобурнинг қизи Гулбаданбегимнинг "Ҳумоюннома" асари Ўрта асрлар Шарқининг бебаҳо тарихий-илмий ёдгорлиги ҳисобланади. Анча ноёблашиб қолган ушбу асарни сизга армуғон этишни лозим топдик.
-
Бир аср ҳикояти
Ўзбекистон халқ ёзувчиси, таниқли ҳажнавис Неъмат Аминовнинг "Бир аср ҳикояти" асаридаги ҳикоятлар ихчам ва пурмаъно. Улар ҳикматли сўз каби бир ўқиганда хотирада мухрланади, равон ва ибратлидир. Қўлингиздаги тўпламда оддий меҳнаткаш эл фарзанди бўлмиш темирчи устанинг ботинидаги ҳалоллик, меҳнатсеварлик ҳислатлари тажассумини топган.
-
Буюк алломаларимиз
Ушбу китоб мамлакатимизнинг фахр-у ифтихори, гавҳари бўлмиш атоқли бобокалонларимиз ҳаёти ва илмий-ижодий фаолиятига бағишланган. Китоб содда, равон тилда ёзилган, мактаб ўқувчилари, лицей, коллеж талабалари ҳамда тарихимиз билан танишишни истаган барча китобхонларга мўлжалланган.