-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Mehr kerak (She'rlar)
Nodirbek Jumanov she ’riyatga havasi baland yoshlarimizdan. So‘zga mas’uliyat bilan yondashadi. Mashqlarining aksariyatida she ‘riy joziba aks etib turadi. Nodirbekning kelajakdagi ijodiy ishlariga ulkan zafarlar tilaymiz.
-
Tong tuhfasi (She'rlar)
Ushnu kitobning chop etilishida o(zining moddiy va ma’naviy yordamini ayamagan Mirishkor irrigatsiya tizimi boshqarmasi boshlig’i Normurod Hazratovga muallif o'zinig samimiy minnatdorchiligini bildiradi.
-
Қобуснома
«Қобуснома» Шарқ халқлари орасида маълум ва машҳур. Шул боис, бу дурдона асар кўп маротаба нашр этилган. Олдинги нашрларда парвардигори оламни танимоқ, Ҳақ Таолонинг шукргузарлиги, неъматларга шукр қилмоқ ҳамда пайғамбарлар хилқатига бағишланган боблар тушириб қолдирилган эди. Азиз китобхон! «Қобуснома» (XI) асари таржимаси табдилининг тўлдирилган мазкур нашри ўзбек тилида эълон қилинган ва биз китобхонларимизнинг талаб-истакларини инобатга олиб, уни қайтадан нашрга тайёрладик. Китоб сизу бизни ўз тақдиримиз устида жиддий ўйлашга ундайди.
-
Ажинаси бор йўллари
Жумлалари равон, тили сершира бу китобнинг ўзига хос томонлари кўп. Шулардан асосийси- турмуш қийинчиликларини енгиб, адабиёт майдонидан ўзига кичкинагина жой топишга тиришаётган ёш қаламкаш ҳаёти билан болалик реал ходисалар собиқ шуро даврининг сохта тарихи билан уйгунлаштирилган ҳолда баён этилганидир.
-
Qiz bolaga tosh otmang. Roman.
Ushbu kitobdan sevimli yozuvchimiz Xudoyberdi To‘xtaboyevning so‘nggi yillarda yozgan ikki romani o‘rin olgan. Undagi asar qahramonlari mustaqillik davrining farzandlari. Ular mustaqillik yaratib bergan imkoniyatlardan foydalanib,fermer xo‘jaligi tashkil etadilar. Jumladan, «Qiz talashgan o‘smirlar» romanida ishbilarmon Yo‘ldoshxonning, «Qiz bolaga tosh otmang» teleromanida esa tadbirkor qiz Xurshidaning o‘z ishini yuritish, kengaytirish yo‘lidagi mashaqqatlari, iztiroblari, yutuqlari, quvonchlari yozuvchi tomonidan qiziqarli voqealar asosida yoritib berilgan. Asar qahramonlari muhabbat yoshida. Ular bu beg‘ubor tuyg‘uni ba’zan his etmaydilar, qadriga yetmaydilar... Keling, yaxshisi kitobni o‘qing, gap nima haqida ekanini bilib olasiz.
-
Пул оқими квадранти
Бу китоб молиявий билимлар ҳақида. Одамлар бозор талабларига мослаша олмай қийналиб юрган дастлабки пайтларда, бундан анча йиллар муқаддам, бадавлат ишбилармонлар озод-эркин ҳаёт кечиришнинг бир нечта қоидаларини ўрганиб чиқишди. Мазкур китобни ўқиш жараёнида ўша қоидалардан воқиф бўлиш баробарида, сиз пул учун эмас, балки пулнинг сизга ва сиз учун хизмат қилиши кераклигини англайсиз. Бу китоб молиявий бошқариш сирларини ўрганишда сизга ёрдам беради. Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Граф Монте Кристо: Иф қалъасининг махбуси
«Граф Монте Кристо» кенг китобхонлар эътиборини қозонган асардир. Унда инсонийлик, шахс эркинлиги ва туйғулар гузаллиги улуғланади. Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин бўлса-да чиқиши ўз ифодасини топади. Каҳрамонлар ўртасидаги меҳр-оқибат ва зиддиятлар муаллифнинг ниҳоятда кузатувчан ва моҳирлигини намоён этади. Асар бош қадрамони Эдмон Дантес - Монте Кристо разолат ботқоғига ботган инсонларни зўр матонат, aқл-идрок билан фош этади. Жазо ҳам, мукофот ҳам Аллоҳнинг иродаси билан инсон тириклигидаёқ бенасиб қолдирмаслиги роман ниҳоясида аксини топади.
-
Ойбегим менинг
Зарифа Саидносированинг «Ойбегим менинг» номли китоби нафақат биографик асар, балки тарбиявий аҳамияти катта бўлган, жонли ва ёрқин тасвирларга эга чиройли муҳаббат қиссасидир. Ушбу китобни ўқиган ҳар бир ўқувчи қалбида Ойбекдек улуғ адиб ва улуғ инсонга нисбатан ҳурмат ва муҳаббат туйғулари пайдо бўлади.
-
Нафс кишанлари
Бу китобга жамланган фалсафий фикрларнинг айримлари билан азиз муҳлисларимиз аввалроқ нашр этилган “Меҳмон туйғулар”. “Иймонлашиш умиди”. “Тош қалбларга зинҳор назар солинмас” тўпламлари орқали танишган бўлишлари мумкин. Муҳтарам муҳлисларимиз диққатига ҳавола этилаётган бу китоб олдингиларининг қайта нашри эмас. Ёзувчи ҳаёт фалсафасига доир кузатишлари, фикрларини тўлдирган бу тўплам ҳам китобхонларни бефарк қолдирмайди, деб умид киламиз.
-
Mungli ko'zlar
Qimmalli kitobxon! Sevimli yozuvchimiz Xudoyberdi To'xtaboyevning siz, aziz kitobsevar do'stlarimiz uchun taqdim etilayotgan mazkur kitobida ota-onalar, farzandlar qalamga olingan. Asarning yozilganiga oradan ancha fursat o'tgan bo'lishiga qaramay, u badiiy qimmatini hamon yo‘qotmagan, aksincha, har bir kitobxon ushbu asarni har gal qo'liga o'zgacha mehr va iztirob bilan oladi. Mol-dunyoni har narsadan ustun bilgan va oxir-oqibatda guldek farzandlarining achchiq qismatiga sabab bo'Igan ota-ona haqida hikoya qiluvchi mazkur asar umid qilamizki, yana bir karra o'zining yangi o'quvchilarini kashf etadi.
-
Лўли
Ушбу китобни турли даврларда юз берган воқе ва ҳодисалардан таъсирланиб, қаламга олинган. Асарда севишган ёшлар ҳамда Серпилнинг акасини асар бош к,ах,рамони сифатида гавдалантирдим. Муаллиф ўзи яшаган, ҳис қилган, эшитган ва кўрганларини Серпил ва Само мисолида таҳлил қилинган. Асрий қадриятларга назар ташланган. Асрлар давомида бирор бир миллат лулиларчалик эзилмаганини кўпчилигимиз яхши биламиз. Аммо шу пайтгача бу ҳолатнинг оддий томошабинимиз, холос. Айтишим мумкинки, китоб шахсий ҳаётимда одатий қарашлардан чекиниш томон илк қадамдир. Хулоса чиқаришни эса ҳар доимгидек, азиз ўқувчиларимга қолдилган.
-
Мукаммал хотира ёхуд миянгиз қобилиятларини қайта кашф қилинг
"Мукаммал хотира ёхуд миянгиз қобилиятларини қайта кашф қилинг" китоби инсон хотирасининг имкониятлари, сир-синоатлари ҳақида. Шунингдек, ушбу китобда сиз миянгиз қобилиятларини шакллантириш, хотирангизни ўткирлаштириш ва ўрганиш имкониятларингизнинг нималарга қодир эканини билиб оласиз. Умид қиламизки, мазкур китоб сизнинг яширин қобилиятларингизни юзага чиқаради ҳамда ўзингизга бўлган ишончни мустаҳкамлайди.
-
Ajdarning tavbasi
Elimizning atoqli adibi, 0‘zbekiston xalq yozuvchisi 0'tkir Hoshimovning «Bahor qaytmaydi», «Dunyoning ishlari», «Ikki eshik orasi»,«Tushda kechgan umrlar» kabi qissa va romanlari, ko‘plab hikoya va badialarini mutolaa qilgan kitobxonning hayrati oshadi, ba’zi sahifalarini o‘qiganida ko'ziga yosh keladi. 0‘tkir Hoshimov serqirra adib. Uning o‘nlab hajviy hikoyalari, komediyalari, ichakuzdi hangomalarini o'qiganda, dilingiz ravshan tortadi, beixtiyor qah-qah urib kulasiz. Mazkur to‘plamga yozuvchining eng sara hajviy asarlari jamlangan.
-
Муҳаббат ва нафрат
Ушбу тўпламда шоир Худойберган Исабоевнинг муҳаббат, она юрт садоқати, ҳаётга бўлган орзу-умидларнинг энг гўзал чизгилари ўрин олган. Шеърият иҳлосмандларини ушбу ижодкорнинг нодир ва олов янғлиғ асарлари бефарқ қолдирмайди. Хаёллар оламига ғарқ этади. Шеърнинг кучи ҳам ана шунда аслида. Сизга эса мароқли мутолаа тилаймиз.
-
Ўзбек мумтоз адабиётшунослиги
Китоб ёш адабётшунослар учун муҳим манба, кенг китобхонлар оммаси учун қизиқарли мажмуа, кенг китобхонлар оммаси учун ҳам зарур манба.
-
Момоқаймоқ
Рей Бредбери 1920 йилда АҚШнинг Гринтан шаҳарчасида туғилган, 80 ёшдан ўтиб вафот этган. У америкалик фантаст ёзувчилар орасида энг кўзга кўрингани бўлиб, 800 дан ортиқ асари бор. "Момоқаймоқ" қиссасида ўзининг болалигини тасвирлаган, катталарнинг хатти-ҳаракатларини болаларча дунёқараши билан таҳлил этган. Асар болалар учун ҳам, катталар учун ҳам юморларга бой.