-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Кечиккан қасос
Тоғаевлар хонадоннинг барча аъзолари мудҳиш қотиллик қурбонига айланишди. Уларнинг бундай аянчли тақдирига бойлик сабабми ёки Кетма кет содир этилган жиноятлар иштрокчилари кимлар ёки бу битта одамнинг ишими? Қўлингиздаги китоб жиноят оламининг ана шундай ниҳоятда чигал ва ниҳоятда мураккаб муаммолари, сирларига ечим излайди.
-
Америка фожеаси
Биринчи китоб орқали сиз асарнинг асосий қаҳрамонлари билан танишдингиз. Табиийки, иккинчи китоб воқеаларга, ҳаяжонли фурсатларга янада бой. Бойлик кетидан қувган, шундай ҳаётни умри давомида орзу қилган, аммо бундай тўкис ҳаётга меҳнат ва машаққатсиз эришишни орзу қилган қахрамоннинг бу хом хаёли уни мудҳиш жиноятга етаклайди.
-
Is`hoqxon To`ra Ibrat
Pedagogika fanlari doktori, professor Ulug`bek Dolimovning mazkur risolasida Is`hoqxon Ibratning hayot yo`li, tarixnavis, tilshunos va shoir sifatidagi ijodiy hayot faoliyati yoritiladi. Shu bilan birga, risola Ibratning noshirligi, jamoar arbobi sifatidagi faoiliyati haqida e`tiroflar hamda uning hikmatli so`zlari o`rin olgan.
-
Бегона
Тарихий воқеаларга асосланган "Бегона" романида бундан 150 йил аввал туркманлар қўлига асир тушган француз капрали Гулибеф де Блоквилнинг ғаройиб драматик қисмети ҳақида ҳикоя қилинади. Отажон Тоғоннинг ушбу романи аниқ тарихий ҳужжатлар асосида яратилган. Блоквил қисмат шамоли туфайли туркман тупроғига қадам қўйган илк француз ҳисобланади.
-
Тубсизлик гирдобидаги аёл
Азиз китобхон! Сизга Шарқ аёлларининг ҳаёти, турмуш тарзи, турфа тақдирлари ҳақида ҳикоя қилувчи атоқли турк адиби Ўрхон Камол (1914 –1972)нинг катта шуҳрат қозонган «El kizi» («Тубсизлик гирдобидаги аёл») асарини тақдим этамиз. Бу асар бундан ярим аср муқаддам яратилган бўлиб, бахтиқаро бир аёлнинг қисмати мисолида турк хотин-қизларининг ўтган асрнинг биринчи ярмидаги ҳаёти қаламга олинган. Кутилмаган ҳодисалар, ҳаётнинг ранг-баранг қирраларини ўзида акс эттирган бу асар ўқувчиларга манзур бўлади, деган умиддамиз.
-
История жизни королевы детектива
Интригующая, забавная и захватывающая биография одного из самых известных писателей XX века. Начиная с эпизода, когда в 1926 году Кристи инсценировала собственное исчезновение, графический роман рассказывает историю «королевы детектива» со всеми ее удивительными сюжетными поворотами.
-
Ardurauf Fitrat
Taniqli Fitratshunos olim Hamidulla Boltaboyevning ushbu risolasi o`zbek jadid adabiyotining asoschilaridan hisoblanib, asarda Fitratning hayot yo`li, ilmiy-adabiy merosi yoritilgan. "Munozara" , "Qiyomat", "Yurt qayg`usi", "Abulfayzxon" kabi mashhur asarlarning tahlili berilgan.
-
Yozgi ko'ylakdagi qizlar
Ushbu kitobdan jahon adabiyotiga salmoqli hissa qo'shgan iste’dodli yozuvchilarning ibratli hikoyalari o‘rin olgan. Bu hikoyalar qahramonlari bilan tanishgan har bir o‘quvchi o‘zi uchun hayotiy xulosa chiqaradi. Ushbu to‘plam kitob javoningizdagi eng ardoqli asarlardan biri bo‘lib qolishidan umidvormiz.
-
Ёш қизнинг кундалиги
Кундалик дафтар- инсон ҳаёти, руҳий кечинма, қувонч ва изтироблари акс этган манба. Мазкур кундалик ҳам сизни бефарқ қолдирмайди. Қахрамоннинг дард ва шодликларига шерик бўласиз. Шунингдек, ўзингиз учун ибрат ва сабоқ олишингизга умид қиламиз.
-
Туннинг боши қоронғу
Шоира Хосият Рустам ўзининг кўнгил мактублари – кундаликларида ботинидаги «мен»и билан суҳбат уюштиради. Мазкур кундаликларни мутолаа қилар экансиз, уларда муаллиф нафақат кундалик ҳаётида бўлиб ўтган воқеа-ҳодисаларни баён этгани, балки ўзининг руҳий-маънавий дунёсига қатъий талаблар қўйиб, туйғуларини аллаган ҳолда тарбиялаганига ҳам гувоҳ бўласиз. Ўйлаймизки, ушбу битиклар ўзни ва ўзгани англашга уринаётган китобхонга ўзига хос йўлбошловчи бўлади.
-
Uzuklar hukumdori
Britaniyalik adib Jon Ronald Ruel Tolkin (1892-1973) qalamiga mansub «Hobbit yoxud borib qaytish» romanini uzviy davomi bo ‘Igan «Uzuklar hukmdori» roman-epopeyasini ona tilimizga tarjima qilishdan maqsad, sehr-jodu yoki afsungarlikni targ'ib qilish emas, aksincha yoshlarning yaxshilikka, adolatga, haqiqatga, mehr-muhabbatga bo'lgan ishonchini yanada mustahkamlash, kindik qoni to' kilgan yurt -VATANga bo‘Igan muhabbatini yanada yuksaltirishdir. Agar ushbu asrni boshidan oxirigacha o’qisangiz, unda ona yurt mustaqilligi uchun kurash, uni bosqinchilardan ozod qilish qancha mushkul va murakkab vazifa ekanligini anglaysiz.
-
Умр мавсуми
Ҳаётимиз давомида танлашимиз лозим бўлган жуда кўп тўғри ва нотўғри йўлларга дуч келамиз. Бунда атрофимиздаги одамларнинг тутган йўли, фикрларига эътибор қиламиз, суянамиз. Натижада эса муваффақиятга эришиш йўлида биздан анча олдинлаб кетганларга, ишида яхшигина самарага эга бўлганларга, ҳаётда бахт-саодатга эришганларга, толеи кулганларга эргашамиз. Ҳар биримизнинг атрофимизни маълум бир фикр, одат, таомил, фалсафий қарашларга эга бўлган инсонлар жамоаси ўраб туради.
-
Тириклик тилсими
Умар Хайём ва рубоий эгизак тушунчаларга айланиб кетган: Хайём номи тилга олинганда барчанинг кўз олдида Шарқ мумтоз сўз санъатининг энг машҳур жанри рубоий гавдаланса, рубоий деганда бу жанрнинг беназир устаси Умар Хайём намоён бўлади. Олам ва одам муаммолари ўзининг теран фалсафий талқинини топган . Ҳозиргача асосан бармоқ вазнида таржима қилиниб келган бу рубоийларнинг Эргаш Очилов томонидан ўз анъанавий вазнига солиб ўгирилган мазкур тўпламдаги наму- налари ҳам ўзининг арузий мусиқаси ва жарангдорлиги билан ўқувчилар кўнглига йўл топади, деб ўйлаймиз.
-
Jadidlar. Abdulla Qodiriy
XX asr o`zbek adabiyotining mumtoz namoyondasi, iste`dodli adib Abdulla Qodiriy o`zbek romanchilik maktabining asoschisi sanaladi. Uning asarlari o`zbekning har bir xonadoniga kirib borda, har bir xonadonining sevimli asari qatoridan o`rin oldi.Abdulla Qodiriyning nomi o`lmas asarlari bilan birga jahonga tanildi.
-
Abdulla Avloniy
Abdulla Avloniy-Milliy uyg`onish davri o`zbek adabiyotining yirik vakili.Bu davr adabiyotining biror bir qirrasi yoki, Avloniy ijodida boy ko`rsatmagan bo`lsa; millatni uyg`otishga va milliy ozodlikka chiqaruvci she`rlarni, teatr sohasidagi faoliyatni hamda dramatik asarlarni sanaysizmi, yangi avlod tarbiyasiga bag`ishlangan pedagogik asarla hisoblanadi.
-
Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси
1945 йил баҳор. Гитлерчилар Германиясининг сўнгги кунлари. Фашизм ўлим ёқасида ётибди, аммо кураш тугаганича йуқ. Даҳшатли, шиддатли кураш ҳали давом этмоқда. Ушбу романда ана шундай вазиятда душман уясида иш кўрган айғоқчи Максим Исаев ҳақида ҳикоя қилинади. Унинг зиммасига юкланган вазифа - фашистларнинг Fap6 мамлакатлари бошлиқлари билан сепарат сулҳ тузишга уринишларини фош этиш ва барбод қилишдан иборат бўлиб, бу машаққатли вазифани шараф билан бажаради.