-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Қисаси Рабғузий
Ушбу тўпламда оятлар, ҳадислар ва арабий шеърларни ҳозирги ўзбек тилига таржима қилинган варианти жойланган. Муаллиф томонидан айтиб, ёзилиб қолинган мавзулар ўрин олган. Асар исломий характерга эга бўлиб, ундан шу соҳага қизиқувчилар, мустақил ўрганувчилар фойдаланишлари мумкин.
-
Kitob mening hamrohim
Mashhura Asrorova bolalarcha sof tuyg‘ularini she‘riyat orqali ifodalashga harakat qilibdi. Uning mashqlarida samimiy va sodda ohangdorlik o‘ziga xos tarzda namoyon bo'ladi. Mashhura qizimizga yanada ko‘proq o‘qib o‘rganishni, ijod mashaqqatlaridan cho'chimaslikni tilaymiz.
-
Абадият гулшани
Ўзбек халқи маънавий дунёсининг шаклланишига ғоят кучли ва самарали таъсир кўрсатган улуғ зотлардан яна бири - бу Алишер Навоий бобомиздир. Биз унинг мўътабар номи, ижодий меросининг боқийлиги, бадиий даҳоси замон ва макон чегараларини билмаслиги ҳақида доимо фахрланиб суз юритамиз.
-
Jannatmakon o'lkam mening
Erk va ozod, hur guliston, Yashnayotgan bog'u-bo'ston. Yetti iqlim aro doston, O'zbekiston, O'zbekiston.
-
Асарлар
Исажон Султон нафақат юртимиз, қолаверса дунёнинг бир неча мамлакатлари китобхонларига номи таниш. Яхши асар, яхши китоб халқники. Эл кўнглидаги гапни ёзган ёзувчисини севади, ардоқлайди, қалбида асраб юради. Ойлаб-йиллаб бир асар таъсирида, гоҳ қахрамон билан баҳсга киришадиган, гоҳ сирлашадиган мухтарам китобхон, ушбу жилддан севимли ёзувчингизнинг роман ва қиссалари ўрин олган. Мутолаа завқи ва шавқи ҳамроҳингиз бўлсин!
-
Magnit ayol
Mazkur kitobda ilk marta ayollik energiyalari va ularni uyg'otuvchi, oshiruvchi amaliyotlar berilgan.Kitob trening-kitob tarzida yozilgan bo'lib, nazariya bilan birga ko'plab amaliy mashg'ulotlardan tashkil topgan.
-
Аруз назарияси
Ўзбек мумтоз адабиётининг ажралмас қисми саналган арузни чуқур билмаслик мумтоз жанрларда яратилиш ижодий намуналар моҳиятини тўла англашда анчайин мураккабликлар тугдиради. Шу боис мумтоз вазн ҳисобламиш арузни қулай услубда ўрганиш ва ўргатиш бугунги кун ўзбек филологиясининг муҳим вазифаларидандир.
-
Bahor qaytmaydi
Shuarodan biri «Muhabbat o ‘zi eski narsadir, ammo har bir qalb uni qaytadan kashf etadur», degan ekan. «Sevgi! Sening shirin tilingdan Kim o ‘pmagan, kim tishlamagan», deb yozgan edi shoirlarning ulug'laridan Usmon Nosir. Chindan ham, ishq-muhabbat quyoshidan bebahra inson yo‘q. Quyosh yer yuzidagi har bir xonadonga nur sochganidek, muhabbat ham har bir odam ko‘ngliga ajib nur olib kiradi. Birov bu nurdan bahra oladi, yana birov kuyib-yonadi, yana birov esa... o ‘zini soya-salqinga olib qochadi.
-
Минг қуёш шуъласи
Таниқли америкалик афғон адиби Холид Ҳусайний қаламига мансуб, жуда катта шов-шувларга сабаб бўлган асарни ҳукмингизга ҳавола этмоқдамиз. Асарда яқин ўтмишда, биздан атиги бир неча юз чақирим йироқда юз берган ҳаққоний воқеалар тилга олинган. Асар қаҳрамонларининг фожиавий қисмати билан танишар экансиз, уларга нисбатан ҳамдардлик ҳиссини туйиш баробарида, тинчлик олий неъмат эканига яна бир бор амин бўласиз.
-
Менким, соҳибқирон-жаҳонгир Темур
Ушбу асарда довруғи дунёга таниш жаҳонгир бобомиз Темур шахси, унинг ҳаёти, фаолияти, сиёсий ва ҳарбий соҳаларда тутган йўлига бой, хилма-хил маълумотларни ҳам ўз ичига олганидир. Муаллиф асарни ўзгача иштиёқ ва қунт билан содда услубда ёзганига амин бўласиз.
-
Арслонбойли гурунглари
Ҳаёт синовлар, курашлар, мўжизалар майдони. Унда кечаётган инсон тақдирлари ҳам қандайдир хулосалар чиқаришимизга, сабоқлар олишимизга имкон беради. Ушбу тўпламга кирган асарлар шунга ишора тарзида битилганга ўхшайди. Ўқиб кўринг.
-
Кўнглимда бир ёр
Муҳаммад Юсуфнинг шеърларида она юрт меҳри, болаликни соғиниш туйғуси, ёр дарди жўшиб туради. Шоир гоҳи томда, қилғалдоқлар ёнида, гоҳи ариқ бўйида, ялпизга суяниб, дунё билан сирлашади. Шоирнинг қўшиқ қилиб куйланган шеърларидан тартиб берилган ушбу мўжаз тўплам сизнинг-да кўнглингизга эзгу лавҳалар улашади.
-
Сўнгги топшириқ
Детектив жанрида ижод қилаётган ёзувчи Исҳоқжон Нишоновнинг "Афғон шамоли" сериали асосида чоп этилаётган бир қатор романларини ўқувчилар ҳакмига ҳавола этади. Асарда оғир жиноятларни содир этиб, ўзга элда, тоғу- тошда суваракдек ҳаёт кечириб, мустақил Ватанимизнинг тинчлиги, осойишталигига кўз олайтирган бир гуруҳ кимсаларнинг қилмишлари, уларни гиж-гижлаётган ҳомийларнинг қора ниятлари фош этилади.
-
Армон ва дармон
Таниқли журналист Қурбон Эгамбердиев “Армон ва дармон” асарида ҳам ўз анъанасига содиқ қолди. Ўзи қурган, эшитган, гувоҳи бўлган воқеаларни оддий тилда, ўқимишли қилиб тасвирлайди. Бу кечмишлар кимлардадир афсус уйғотса, кимлардир уларнинг баъзиларидан ўрнак олиб, ўзлари учун тегишли хулосалар чиқирадилар, деб ўйлаймиз.
-
Beg'ubor yoshlik
Kamola DAVRONOVA Bekobod shahridagi 1 2 -umumta'lim maktabining o‘quvchisi. U bolaligidan havas bilan she’rlar yozishni mashq qiladi. Qalbida jo‘sh urg an tug‘yonlarni bolalarcha she'rga tushiradi, ilhomlanib qo'liga qalam oladi. Beg‘ubor bolalik, yoshlik, do'stlikni kuylaydi. She'riyat olamiga katta orzu-havaslar bilan kirib kelayotgan umidli qizimizga yo‘ling oydin bo'lsin, deymiz.
-
Арасту
Қадимиятнинг даҳо мутафаккири, устози аввал, Искандар Зулқарнайнга мураббийлик қилган Арасту (Аристотел) асарлари орасида «Магниа Моралиа» - «Ахлоқи кабир» алоҳида ўрин тутади.«Ахлоқи кабир» асарида барча замонлар ва барча инсонлар учун сув ва ҳаводай, қуёш нуридай зарур илми ҳикмат дурдоналарини топамиз, бу дурдоналар бизнинг маънавий оламимизни бойитади ва гўзаллаштиради.