-
Siyosat. Siyosiy fanlar
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Mustaqillik- barcha ezgu reja va marralarimizning mustahkam mezonidir
Bugun mamlakatimiz , butun xalqimiz asrlar davomida orziqib , intilib kutgan , hayotimizning ma’no -mazmuni, ong -u shurimizni tubdan o'zgartirgan Mustaqillik kunining yigirma ikki yilligin i baland ruh va shod -u xurramlik bilan nishonlamoqda .
-
Zulmat ostonasidagi muhabbat
Tushida ко‘rib, sevib qolgan qahramonini yigirma to‘qqiz yoshigacha qo‘liga qalam olmagan Stefani Mayer shunchalik ishtiyoq bilan berilib ta’riflaydiki, hattoki romanni о‘qigan uning turmush o ‘rtog‘i «Sen Edvardni sevasan!» deydi. Stefani Mayer aslida diniy tarbiya ко‘rgan, turmush о‘rtog‘ining gapidan chiqmaydigan, uch farzandning onasi, uy bekasi, bir so‘z bilan aytganda sizu bizga о‘xshagan oddiy ayol! Butun dunyo kitobxonlarining e’tiborini tortishga, qalbidan joy egallashga muvaffaq bo'lgan, ко‘nglidagi orzu-armonlarini qog‘ozga tushirib, mashhurlik cho‘qqisini egallagan Stefani Mayeming «Zulmat ostonasidagi muhabbat» («Sumerki») romanini e’tiboringizga havola etamiz.
-
Бадиийлик безавол янгилик
Сай ҳаракат, ўсиш-ўзгариш, эврилиш, мақсад сари интилиш демакдир. Мулки борлиқда нимаики мавжуд бўлса, у тирик, бирор вазифани бажарувчи ғаройибот. Ушбу китобдаги мақолаларда инсон ва борлиқ, санъат асарининг умрбоқийлиги сабаблари, адабий характернинг турли вазиятларда ўзлигини намоён этиши, бадиий матннинг сир-синоатлари ва таркибу тарғиботи, замона-зайли ижодкор шахси- бадиий асарлар мураккаб боғлиқликлар табиати ёритилади. Китоб муаллифи ким, нима ҳақида ёзмасин, қандай муаммони қўймасин, моҳиятни ёритишга интилади.
-
Dilim daryoi nurdur
Mashrab o'z ijodi bilan o'zbek adabiyotida xalqchillik, ijtimoiylik va dunyoviylikning chuqurlashuvida, jaholat va bid'atga qarshi kurash g'oyalarining kuchayishida, she'riyat mundarijasini kengayishi va shakllanishida ulkan iz qoldirdi. Ushu to'plamda shunday chizgilar jam.
-
Умр бахори
Бобур Бобомуроднинг шеърлари одамлар орасидаги меҳр-муҳаббатнинг, юксак инсоний фазилатларнинг қадрига етишга, диёнатни ва эзгуликни унутмасликка даъват этади. Шоир Бобур Бобомуроднинг қўлингиздаги „Умр баҳори“ тўпламига унинг кейинги йилларда ёзган шеърлари жамланган. Уларда, айниқса, Ватан ва мустақиллик мавзуси алоҳида ёритилган.
-
Исмларнинг сири олами
Исмлар, болага исм бериш, бу билан борлик урф-одатлар, тушунча ва тасаввурлар, хар бир исмнинг маъноси, унинг заминини ташкил қиладиган холатлар ҳалкимизнинг қадимий кадриятларидандир.
-
Муҳаббат мезони
Ўзбекистон халқ шоири Рамз Бобожоннинг илк насрий асари “ Муҳаббат мезони ” романи Иккинчи жаҳон урушидан кейинги дастлабки йил лардаги Самарқанд, Қизилқум атрофларидаги энди тикланаётган ҳаёт тасвири мужассам.
-
Shavqingni yod etib
Ushbu to'plamda mavlono Bedilning g'azallari, ruboiylari va dostonlari jamlangan bo'lib, adibning ijodiga qiziquvchilar va mustaqil izlanuvchilar ommasiga mo'ljallangan. Eng muhimi ijodkorning badiiy mahorati sizga hozirgi o'zbek adabiy tilida havola etilmoqda.
-
Томчидил
Шу вақтга қадар шеърлари кўпда эълон қилинавермаган шоир Абдулкарим Баҳриддиннинг ушбу китоби оҳорли тасвир воситаларига бойли- ги, туйғулар самимийлиги, энг муҳими, муаллиф сезимлари ифодасининг табиий экани билан эътиборни тортади. Абдулкарим Баҳриддин - йирик сезимларни кўрнакли ракурсларда тасвирлайдиган шоир. Унинг битганларида қувончу изтироб, топишу йўқотишлар ҳам йирик ва қабариқ.
-
Boburning bolaligi
Yozuvchi va noshir Baxtiyor Omon «Yuraк og‘riqlari», « Umr daftari» , «Siyosiy yetakchining notiqlik mahorati» ,«Notiqning nufuzi» kitoblari, jahon adabiyoti zabardast namoyandalari Jek London , Lao She, Lev Tolstoydan o‘girib chop etilgan tarjimalari orqali sizga yaxshi tanish. Uning yangi kitobida boy o‘tmish merosimizga, bugungi kunning eng muhim,qiziqarli, o‘yga toldiradigan voqea-hodisalariga sinchikov nazar tashlanadi. Muhimi, yozuvchi o‘zi ko'rgan , bilgan va ajib taassurot qoldirgan mavzularni o‘ziga xos badiiy bo‘yoqlarda yoritishga harakat qiladi.
-
Бахт тимсоли
Ушбу тўпламдан ижод оламига кириб келаётган Гулҳаё Ашурованинг бир даста шеърлари ўрин олган. Ёш ижодкорнинг ёшлик сурури билан ёзилган шеърлари Сиз азиз мухлисларга манзур бўлса ажаб эмас.
-
Бадал
Заминовий турк ҳикоячилигининг асосчиси бўлмаган Умар Сайфиддин асарлари бутун дунёда машҳур. Унинг ҳикоялари ахлоқий-маънавий руҳга бой булиб, Туркияда кўп ўқиладигал асарлар сирасига киради. Мазкур тўпламга киритилган ҳикояларда ишонч, ватанпарварлик, фидойилик, дўстлик риоялари тараннум этилади.
-
Нурафшон умр
Хоразмлик Раҳим Тоҳиров узок йиллар турли хўжалик ва ташкилотларда раҳбар лавозимларида ишлаб, обрў-эътибор топган инсонлардан биридир. Меҳнат фаолияти даврида устозлари ўгитига амал этди; натижада улкан ютуқларга эришди. Қўлингиздаги рисолада муаллиф фақат Туркманистонда эмас, балки Ўзбекистонда ҳам ўзининг ҳалоллиги, одамийлиги, раҳбарлик ва ташкилотчилик истеъдоди билан танилган атоқли раис, Меҳнат Қаҳрамони, Туркманистон Қаҳрамони, Туркманистоннинг Ҳурматли Эл Оқсоқоли Саъдулла ака Рўзматов ҳақидаги хотираларини баён қилади. Рисола cиз азиз китобхонларга манзур бўлади, деган умиддамиз.
-
Аросатлар ороли
Инсон умри давомида синовларга маҳкум. Олаётган ҳар бир нафасимиз такдир измида экан, бажараётган ишимиз, эришаётган ютуғи, мағлубиятимизни муҳокама қилишнинг ҳожати йўқ. Аммо... «Ҳаракатда баракат» деган ҳикматли сўздаги ҳақиқат ҳар биримизни сергаклантириши лозим, назаримизда. Асар қаҳрамони Қодиржоннинг бошидан кечирганлари фақат такдир ҳукми эмас, балки характер ва ҳаракат уйғунлигининг самараси ҳамдир. Ижодкорнинг мазкур acapи биографик романлиги билан ҳам азиз китобхонларимиз эътиборига тушишига умидвормиз.
-
2014 Йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади.
Биз бугун 2013 йилнинг якунлари ҳақида гапирганда, аввало, ўтган йилда мамлакатимизнинг иқтисодий ва ижтимоий сохаларда мутаносибликка эришгани , модернизация ва диверсификация ҳисобидан юқори суръатлар билан ривожланганини қайд этамиз. Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8 фоизга ўсди, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги - 6,8 фоизга, чакана савдо айланмаси - 14,8 фоизга ошди. Инфляция даражаси прогноз кўрсаткичидан паст бўлди ва 6,8 фоизни ташкил этди.
-
Аввалу охир
Ўзининг буюк анъаналарига эга бўлган ўзбек достончилигининг бугунга тараққиётида Ўзбекистон халқ шоири Тўлан Низомнинг ўзига хос ўрни бор. Унинг тарихий ва замонавий мавзудаги қатор достонлари кенг ўқувчилар оммасига яхши маълум.