-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Навоий замондошлари эътирофида
Ушбу китобда ҳануз кам ўрганилган соҳа - XV аср Ҳирот илм-фан вакилларининг Алишер Навоийга муносабати ҳақида сўз юритилади.
-
Ҳикматлар шодаси
Жамиятимиз янада шаклланиши ва равнақ топиши учуй ёшларнииг ҳар томонлама камолотга эришишида, чукур билимли, ахлоқ-одобда бошқаларга ўрнак бўла оладиган, Ватанни севувчи, пок виждонли бўлишида маънавий ҳамроҳ доимо зарур. Мазкур китоб эзгуликка, меҳнатсеварликка, инсонпарварликка чорловчи афоризмлар, яъни ҳикматли сўзлардан таркиб топган. Тўплам минг йиллардан бери сайқал топиб келаётган Шарқ ва Ғарб мутафаккирларииинг ҳикматли сўзларидан, замондош истеъдод эгалари ва адибларнинг ижодларидан олинган намуналар асосида тузилган. «Ҳикматлар шодаси» китоб жавонингиздаги энг кўп фойдаланиладиган маънавий қўлланмалар сафига қўшилса, биз ўз олдимизга қўйган вазифа бажарилди деб хисоблаймиз.
-
Алпомиш талқинлари
Қозоқбой Йулдошевнинг «Алпомиш талқнлари » китоби халқ оғзаки ижоди мизга ян гича караш , янгича муносабат, янги хулосалар чиқаришнинг ёрқин намуналаридан бири десак янглишмаймиз.
-
Маърифат дафтари
Ибратли ҳикоятлар ва пурмаъно ривоятларга бой диний адабиётлардаги маърифатимизни ошириб, маънавиятимизни бойитадиган ахлоқий мавзу ва панд-насиҳат руҳидаги намуналар асосида тартиб берилган навбатдаги тўплам хам сўз сеҳрига ошно кўнгилларга муносиб туҳфа бўлади, деб ўйлаймиз.
-
Рамзлар силсиласи
Мажоз - адабиётдаги энг қадимий тасвир усулларидан бири бўлиб, мажозий образлар асосида турли жанрларда кўплаб асарлар яратилган. Мажозий мазмундаги ривоятлар шулар жумласидандир. Қаҳрамонлари хайвонлар, қушлар, ҳашаротлар, дарахтлар, гулу гиёҳлар, турли табиат ҳодисалари бўлган ушбу тўпламдаги ривоятларда мажоз воситасида ҳаётий ҳақиқатлар мўъжаз шакл ва таъсирчан усулда бадиий талқин қилинган.
-
Агар ошиқлигим айтсам
Юртимизда Машраб номини билмайдиган ўзбек, шоирнинг дилўртар шеърлари кириб бормаган хонадон, унинг хассос байту мисраларини ёд билмайдиган адабиёт мухлиси топилмаса керак. У том маънодаги халқ шоири бўлиб, барча шеърлари оғиздан-оғизга ўтиб бизгача етиб келган: унинг қўшиққа айланиб, тилга тушмаган, дилдан жой олмаган шеъри йўк ҳисоби. Бу кўнгилга яқин исёнкор ва оташин, маҳзун ва дардли, шўх ва ўйноқи, мусиқий ва жарангдор шеърлар ўз-ўзидан йўрғалаб куйга тушиб кетаверади. Шоирнинг оташкадага айланган қалбидан отилиб чиққан ўтли мисраларидан биргина учқун тушган юрак бир умр Машраб шеърларининг ошиғу шайдосига айланади. Ушбу тўпламга унинг энг машҳур, энг севимли, энг баркамол ғазалу мустазодлари хамда мураббаъ, мухаммас, мусаддас ва мусаббаъларидан намуналар киритилди.
-
Абдулла Қаҳҳор маҳорати
Филология фанлари доктори профессор Матёқуб Қулжоновнинг ушбу рисоласи Абдулла Қаҳҳор ҳикоялари ва драмаларининг бадиий-ғоявий тадқиқига бағишланган. А.Қаҳҳор асарлари кўз ўнгингизда ўзгача жило олади.
-
Умрим гули
Мирзо Ғолиб жаҳон адабиётининг забардаст сиймоларидан хисобланади. Унинг номи и ва асарлари Ўзбекистонда хам машҳур. Ўзбек тилида шоириинг «Шайдо» (1965) ва «Fазаллар» (1975) китоблари чоп этилган. Ушбу тўплам ҳинд услуби намояндаси бўлган ўзига хос сўз санъаткорининг бир неча авлод таржимонлар томонидан ўзбек тилига таржима қилинган асарларини ўз ичига олади.
-
Донолар суҳбати
Донишманд зотларнинг ҳар иши - ибрат, ҳар сўзи - ҳикмат. Шунинг учун уларнинг ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ ривоят ва ҳикоятлар, бу теран тафаккур соҳибларининг кенг қомусий билим ва катта ҳаётий тажриба билан тўйинган пурмаъно фикрлари асрлар давомида тилдан-тилга, китобдан-китобга ўтиб келган. Ушбу тўплам ана шундай ибратли ривоятлар ва ҳикматли сўзлардан тузилган
-
Пул оқими квадранти
Бу китоб молиявий билимлар ҳақида. Одамлар бозор талабларига мослаша олмай қийналиб юрган дастлабки пайтларда, бундан анча йиллар муқаддам, бадавлат ишбилармонлар озод-эркин ҳаёт кечиришнинг бир нечта қоидаларини ўрганиб чиқишди. Мазкур китобни ўқиш жараёнида ўша қоидалардан воқиф бўлиш баробарида, сиз пул учун эмас, балки пулнинг сизга ва сиз учун хизмат қилиши кераклигини англайсиз. Бу китоб молиявий бошқариш сирларини ўрганишда сизга ёрдам беради. Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Anor
O'zbekiston xalq yozuvchisi Abdulla Qahhorning "Anor" deb nomlangan to'plamiga uning eng mashhur qissa hamda hikoyalari jamlandi.
-
Bog‘chasaroy fontani
Bugun Siz bilan ziyo, ilm-u irfon, ma’naviyat va ma’rifatni o‘zida mujassam etgan buyuk va muhtasham adabiyot olamiga safar qilishga jazm etdik. Jahon adabiyoti bo‘stonida o‘zining munosib o‘miga, yuksak mavqe va maqomga ega bo‘lgan bu olam - rus adabiyotidir. Xabaringiz bor, so‘nggi yillarda 0 ‘zbekiston Respublikasi va Rossiya Federatsiyasi o‘rtasida siyosiy, savdo-iqtisodiy, investitsiyaviy va madaniy-gumanitar sohalarda o‘zaro hamkorlik aloqalari sifat jihatdan yangi bosqichga ko‘tarildi. Ushbu ko‘p qirrali do‘stlik va hamkorlik aloqalarining yorqin timsoli sifatida muhtaram Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev tomonidan «Rus adabiyoti durdonalari» rukni ostida 100 jilddan iborat asarlar majmuasini nashr qilish tashabbusi ilgari surilgani muhim madaniy voqeadir.
-
Биринчи муҳаббатим
Ўз ҳаётида севиб-севилмаган муҳаббат аталмиш ажиб боғдан гул узмаган инсон бўлмаса керак. Бу боқий ва муқаддас туйғу шоиру ёзувчиларимиз бахшию рассомларимиз ижодининг доимо бош мавзуси бўлиб келган.
-
Тубсизлик гирдобидаги аёл
Азиз китобхон! Сизга Шарқ аёлларининг ҳаёти, турмуш тарзи, турфа тақдирлари ҳақида ҳикоя қилувчи атоқли турк адиби Ўрхон Камол (1914 –1972)нинг катта шуҳрат қозонган «El kizi» («Тубсизлик гирдобидаги аёл») асарини тақдим этамиз. Бу асар бундан ярим аср муқаддам яратилган бўлиб, бахтиқаро бир аёлнинг қисмати мисолида турк хотин-қизларининг ўтган асрнинг биринчи ярмидаги ҳаёти қаламга олинган. Кутилмаган ҳодисалар, ҳаётнинг ранг-баранг қирраларини ўзида акс эттирган бу асар ўқувчиларга манзур бўлади, деган умиддамиз.
-
Виноваты звезды
Подростки, страдающие от тяжелой болезни, не собираются сдаваться. Они попрежнему остаются подростками – ядовитыми, неугомонными, взрывными, бунтующими, равно готовыми и к ненависти, и к любви. Хейзел и Огастус бросают вызов судьбе. Они влюблены друг в друга, их терзает не столько нависшая над ними тень смерти, сколько обычная ревность, злость и непонимание. Они – вместе. Сейчас – вместе. Но что их ждет впереди.
-
Макорим ул-аҳлоқ
Ушбу асар Алишер Навоийнинг сермаҳсул адабий ва илмий фаолияти билан биргаликда, унинг мамлакатнинг сиёсий барқарорлиги, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳамда илм-фан, маданият, адабиёт ва санъатнинг тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси, олижаноб хулқлари, юксак инсоний фазилатлари тўғрисида маълумотлар беради.