-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Madaniyat. Madaniyatshunoslik
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Бахт бешиги
Ушбу тўпламга шоирнинг аллақачон қўшиқ бўлиб эл оғзига тушган, давраларда ёддан ўқилаётган шеърлари билан бир қаторда табиий ва самимий руҳ уфуриб турган янги шеърлари ҳам жамланган. «Оққушгинам» номли илк шеърий тўплами орқали кўпгина мухлисларнинг эътиборини қозона олган Дониёр Мирзо янги «Бахт бешиги» билан уларни янада хушнуд этади, деб ўйлаймиз.
-
Жамила
" Жамила", "Алвидо, Гулсара !", "Самон йўли " ҳамда "Бўтакўз" қиссаларидан таркиб топган мазкур китоб Чингиз Айтматов асарлари туркумида чоп этилмоқда. Жамила- катта оилага тушган янги келинчак. Аммо висол узоқ давом этмайди. Уруш ёш оилага нафақат ҳижрон ва айрилиқ, балки порокандалик олиб келади. Турмуш ўртоғини фронтга жўнатган келин эркаклар меҳнатини зиммасига олиб, далага чиқади. Гўзаллиги-ю чақонлиги сабаб қайнонаси уни бегона кўзлардан асраш учун ёнига "қўриқчи" қўяди. Фронтдан ногирон бўлиб қайтган одамови Дониёр нимаси билан Жамиланинг севгисини қозонди? Қайниси севимли янгасини акаси тириклигидаёқ бегона билан кетишига нега йўл қўйди? Йўқсил Дониёр билан кетиб,афсус билан қайтишини кутган овул Жамила қисматида нималарга гувоҳ бўлди? Чингиз Айтматовнинг нафақат ушбу асари, балки Танабой ва Гулсари, Ер ва Тўлғаной, Абубакир ва Камол образлари гавдаланган кейинги қиссаларида ҳам қахрамонлар ўртасидаги умумийлик ва зиддиятлардан ўқувчи фақат ижобий натижа кутади. Асар якунида эса кутилмаган ниҳоя юз очади.
-
Миллат хотираси
Бугун халқимиз Амир Темур, Имом ал-Бухорий, Баҳовуддин Нақшбанд, Ал-Фарғоний, Ж.Мангуберди каби ўткан азиз фарзандларини бошига кўтармоқда. " Алпомиш"дек бебаҳо дурдоналарини шарафламоқда. "Алпомиш достонида халқимизнинг энг буюк фазилатлари ўз ифодасини топган.
-
Oshkora qotillik qissasi.
Nobel mukofoti laureati Gabriel Garsia Markes (1928) jahon adabiyoti ravnaqiga "O'lat izgigan kezlarda muhabbat", "Oyqiz, muhabbat, avliyo, shayton va boshqalar" singari durdona romanlari bilan betakror hissa qo'shgan so'z san`atkoridir. Adib ayni mahalda "qissa" va "hikoya' janri ustasi, "Oshkora qotillik qissasi" sara asarkardan biri hisoblanadi.
-
Tanlangan hikoyalar
Abdulla Qahhor hikoyalari teran mazmun-mohiyati, voqealar tasvirining rang-barangligi hamda ifoda tilining ravonligi bilan ajralib turadi. Qaysi hikoyasini o'qimang, asar syujetidagi achchiq haqiqat hajv pardasiga shunday mohirona o'rab berilganki, ham kulasiz, ham kuyasiz. Adib asarlarining ta'sirchanligi va umrboqiyligi ham shunda. Hukmingizga havola etilayotgan hikoyalar to'plami umumiy o'rta ta'lim maktabi o'quvchilari, akademik litsey va o'rta maxsus kasb-hunar kollejlari talabalari hamda keng kitobxonlar ommasiga mo'ljallangan.
-
Бухоролик бир йигит. Романлар
Бу китобни Бухоронинг 2500 йиллагига бағишладик. Маъио-мазмундаи келиб чиқнб, у «Бухоролик бир йигит» деб аталди. Муаллиф — таниқли адиб, Узбекистоида хизмат кўрсатган санъат арбоби Омои Мухтор қайтиб кўздан кечирган «Йиллар шамоли» рома ни ҳамда ёзувчининг сўнггн йилларда яратилган, янги «Те- паликдаги хароба» романи киритилди. Бу асарлар Бухоро тўғри- сида маълум тасаввур беради, деб ўйлаймиз. Китоб тарихий обидаларии таъмирлаш, асраш ва диёримизни ободонлаштиришда кўп ёзгу ишларни амалга ошираётган Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги «Бухорои Шариф» жамғармаси ҳо- мийлигида нашр этилди.
-
Тасаввур чизиқлари
Бу орзумас, соғиниш холос, Бу орзиқиш, ниҳояси йўқ. Бу тўлиқиш, фидоликка хос, Бу висолдир, паймонаси йўқ.
-
Бердақ танланган асарлар
Ушбу 1998 йилда Ўзбекистон ўзининг қондош ва қардош қорақалпоқ биродарлари билан ҳамкорликда, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман ҳамсоялари иштирокида буюк Бердақ Қарғабой ўғли таваллудининг 170 йиллигини нишонлади. Бу ардоқли санани муносиб нишонлаш мақсадида юртбошимиз И.А.Каримов имзоси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори эълон қилинди. Муҳтарам китобхон қўлидаги мазкур тўплам ҳам шоирнинг улкан тўйи муносабати билан юзага келди. Бердақнинг бу тахлитдаги деярли мукаммал шеърий тўплами илк бор нашр этилмоқда. Шу вақтгача маълум бўлиб келган шоир асарларининг деярли барчаси қамраб олиниши жиҳатидан, унинг яхлит мероси бу тарзда ҳозиргача ҳатто қорақалпоқ тилида ҳам чоп этилмаганди.
-
Алпомиш
«Алпомиш» достони аждодларимиз ижодий дахосининг бебахо бадиий ёдгорлиги. У бугунги кунда ўзбек халқниннг миллий бирлиги ва маънавий уйғониш, ўз-ўзини англашнинг рамзига айланган достондир. Асарнннг тўла нашри 6иринчи марта амалга оширилмокда.
-
Темурийлар маънавияти ва маданият
Китобдан олий ўқув юртлари, талабалари, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилар, меъморлар ва маданиятшунослар ҳамда кенг китобхонлар оммаси фойдаланишлари мумкин.
-
Мангулик кемаси
Ҳар бир ижодкор, у Ер юзининг қайси нуқтасида туришидан қатъи назар, аввало ўз Ватани ва халқига, сўнгра бутун коинот ва инсоният тақдирига бефарқ бўлмаслиги шарт аслида.
-
Lutfiy
So‘z chamani turkum kitoblarining ushbu risolasi o‘z davrining «Malik ul-kalom»i, ya’ni «So‘z sultoni» bo‘lgan Mavlono Lutfiy (XIV - XV asrlar) she’rlaridan tuzildi.
-
Лиссабондаги тун
Ўзбек адабиёти ихлосмандларига «Уч оғайни» ва «Ғарбий фронтда ўзгариш йук» (Низом Комил таржималари) романлари билан яхши таниш бўлган Эрих Мария Ремарк йигирманчи асрнинг энг машҳур ва асарлари кўп ўқиладиган ёзувчиларидан биридир.
-
Lison ut-tayr
Fariddin Attorning "Mantiq ut-tayr"(Qush nutqi) dostoni O'rta Osiyoda deyarli sakkiz asr maktab darsligi bo'lib xizmat qildi.Qo'lingizdagi bu nashrda ikki kitob bor: birinchisi dostonning asli: Navoiy asarlarini o'qib bemalol tushuna oladiganlarga mo'ljallangan; ikkinchisi: nasriy bayoni: Alisher Navoiy ijodiy dargohiga kirishni havas qiladigan keng kitobxonlar ommasiga tavsiya etiladi.
-
Бир ҳовуч Гавҳар
Сайёрахонимнинг ушбу тўпламини ўқир экансиз, унда райҳон сўзига кўп бор дуч келасиз. Бу бежиз эмас, албатта. Она ва бола, қайнона-келин муносабатларига доир эсселардан райҳоннинг муаттар бўйи анқиб туради.
-
Komillik istagi
Husanning ushbu kitobdagi badiiy va publitsistik maqolalarini o'qir ekansiz, bugungi adabiy jarayonni, tengdoshlari ijodini muhabbat bilan, bezovtalik va kuyinchaklik bilan mushohada etayotgan iste'dodli ijodkorni ko'rasiz.