-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
Qishloqdagi buvijonim. Qissa.
Ushbu kitob O'zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Yoshlar bilan ishlash bo'limi tomonidan nashrga tavsiya etilib, "Ijod fondi tomonidan moliyalshtirilgan. Kitob Respublika ta'lim muassasalari kutubxonalariga bepul tarqatiladi.
-
Санамгина
Истеъдодли шоирамиз Сайёра Тўйчиеванинг номи бугунги кунда адабиёт ва санъат мухлисларига яхши таниш. Унинг бир қатор шеърларига куйлар басталаниб, таниқли ҳофизлар, ёш хонандалар тилига тушди, дилдан дилга кўчди. Бу шоир аҳли учун энг катта мукофот, эътироф нишонасидир. Санамгина деб номланган мазкур шеърлар тўпламига шоиранинг "Вафо бўлиб уйғонаман", "Мен сени қизғонаман", "Кўзларингни қизғонаман" каби китобларига кирган ва сўнгги йилларда битилган шеърлари асос бўлди. Ватанга муҳаббат, азиз элига садоқат, унинг табиатига мафтункорлик, ишқ-вафони улуғлаш янги китобнинг асосий мундарижасини ташкил этади. Ушбу тўплам 2000 йил "Элим" номли китобнинг "Санамгина" сарлавҳаси остидаги янги нашридир.
-
Алпомишнома
Ҳукумат қарорига биноан "Алпомишнома"нинг 5 китоби,"Алпомиш" достонида кирган бир қур анъанавий достонларни, фольклоршуносларнинг Жанубий Ўзбекистон маънавий-маърифий ва қадимий қадриятларининг долзарб муаммоларига бағишланган кўп жилдли сайланма асарларини саховатпеша ҳомийларнинг беғараз кўмагида чоп этиш мўлжалланмоқда.
-
Оташ кечаси
Қҳлингиздаги роман Рашод Нури Гунтеиннинг энг машҳур асарларидан биридир. Роман қаҳрамони ниҳоятда гўзал, покиза, лекин бахтсиз Афифани қаттиқ севиб қолади, унинг ишқида ўртаниб куйиб ёнади. Асар қаҳрамонларининг ишқ изтироблари, дарду ҳасратлари китобхонни бефарқ қолдирмайди, гўзалликка, муҳаббатни қадолашга чорлайди.
-
Баҳорга мактуб
“Баҳорга мактуб” Ирода Собиржон қизининг илк шеърий китоби. Самимий туйғулар ифода этилган ушбу китобда ёш қаламкашнинг руғий олами, гузаллик дунёси билан ошно бўласиз. Ҳозирда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талабаси бўлган Ироданинг шеърларини ўқувчилар ҳукмига ҳавола этаётганимиэдан мамнунмиз.
-
Ой олдида бир юлдуз
Халқимиз қалбининг нозик ҳиссиётларини ўзида ифода этган қўшиқлар бебаҳо маънавий қадриятидир. Мисраларга жо бўлган қанотли орзулар, гўзал ташбеҳларга йўғрилган фусункор оҳанглар асрлар ардоғида ардоғида сайқалланиб, бамисоли камалак жилоларидек товланиб, минг йиллар давомида элимиз дилига эзгулик туйғуларини бахш этиб келган.
-
Бир кун мени севиб қоларсиз
Сўз сеҳри. У мисли кўрилмаган куч-қудратга эга. У орқали яратилган ижод намуналари эса ҳақиқат ва адолат жарчиси бўлиб одамларни бедорликка чақириши, виждонини уйғотиши мумкин. Йўлдош Бобожон шеърларида ҳам Ватан мадҳи, она табиат, она, аёл сиймоси, инсон тақдири тараннум этилади. Ҳукмингизга ҳавола этилаётган шоирнинг навбатдаги шеърлар гулдастасидан таркиб топган тўплам ҳам сиз азизларга манзур бўлади, деган умиддамиз.
-
Бардош тонги
Ўктам Садиннинг шеърларида ўзига хос халқона оҳанг бор. Шоир ўз шеърларида бепоён дашт манзараларини чизишга ҳаракат қилади. Ҳудудсиз кенгликларда яшаётган дашт одамларининг бироз тўпори, аммо беғубор қалб оламини куйлайди. Азиз китобхон, муаллифнинг сизга тақдим этаётган ушбу шеърий мажмуаси кўнглингизга илиқлик бахш этади, деган умиддамиз.
-
Ўзбек халқ насри поэтикаси
Ўзбек фольклори насрини ўрганиш, тасниф этиш унинг таркибини аниқлаш имконини беради. Ҳар бир жанрнинг хусусий белгиларини аниқлаш эса табиатини ва бадииятининг ёритилишига олиб келади. Унда жанр, тасниф мезонлари, образлар тизими, композиция, конфликт, жанрлараро муносабат, тарихийлик ва сюжет билан боғлиқ поэтика ҳақида фикр юритилади.
-
Оҳунжон қизиқ ҳангомалари
Ҳалқимиз қадимдан аския, қизиқчилик санъатини севади ва бу соҳа ижодкорларини эъзозлаб келади. Шулардан бири халқимизнинг севимли санъаткори Оҳунжон қизиқ Ҳузуржонов (Турсунов)дир. Мазкур китобчадан Оҳунжон қизиқнинг аския, пайров ва ажойиб ҳажвий ҳикоялари ўрин олган.
-
Машриқзамин ҳикмат бўстони
Буюк аждодларимизнинг беқиёс маънавий мероси, минг йиллик тарихимиз ва маданиятимизга асосланган маънавий ҳаётимизни тиклай бошладик. Динимиз ва тилимизга қайтдик, миллий урф-одатларимиз ва анъаналаримиз, хуллас, инсон маънавиятига дахлдор барча бойликларимиз қайтадан қад ростлаяпти. Одамларда ўзлигини англаш, миллий ғурур, ўтмишдан фахрланиш, порлоқ келажакни бунёд этишни ўз қўлимизга олганимиздан ғурурланиш каби туйғулар камол топаяпти, уларнинг бугунги ва эртанги кунга ишончи ортиб бораяпти.
-
Umid kurtaklari
Sheriyatni turfa gullar, bisyor gulzorga qiyoslaydigan bolsak, undan bar bir kishi ko'zi quvnaydigan gulni qidirishi tabiiy. Ana shu ulkan gulzorga o'zining jajji she'rlarini taqdim etayotgan Nigora N O R M U R O D O V A ayni kamolot pallasida. Umidimiz, ist'edod ko'z ochib, ko'zni quvontiruvchi, xushbo'y ifor sochuvchi, dilni quvontiruvchi she'riyatga aylansin!
-
Гуноҳ
Инсон айниқса, ўзининг ёшлик йилларида баъзан ўткинчи ҳис-туйгулар таъсирида, баъзан ҳақиқий ишқнинг ўрнини босган ҳавac ва ёки эҳтирос оқибатида билиб-билмай катта-кичик хатоликларга йўл қўйиши ҳам мумкин. Афсуски, бундай адашишлар беиз кетмайди. Ахир бежиз қайтар дунё дейишмайди-ку. Истеъдодли ёзувчи Менглибой Муродовнинг мазкур «Гуноҳ» романида айнан ёшлик даврларида қалтис хатога йўл қуйган Шамсиддин ва Гулсаранинг кейинги умрлари чуқур изтироблар гирдобида, афсус-надоматлар қийноғида ўтганлиги ёрқин бўёқларда тасвирлаб берилган. Энг ачинарли томони, ота-оналарнинг хатолари бегуноҳ фарзандлар ҳаётини ҳам издан чиқариб юборади... Ўйлаймизки, асар китобхонларга манзур бўлади.
-
Дилдор бўлайин
Туйғу ва фикр уйғунлигининг ўзаро мутаносиблиги, сурат ва сийратнинг мисраларга кўчиши — дилларга фараҳ бахш этади. Ўзининг илк шеърий машқларида ўзлигини мужассам қилишга интилаётган умидли шоира синглимиз инсон ҳис- туйғуларини қадрлайди, уларни ўйлари, сўзлари орқали очиб беришга ҳаракат қилади.
-
Соғинч шамоли
Зокир Мажид "Теракзор куйлари" номли илк тўплами билан китобхонларга яхши таниш. Унинг шеърларида абадий мавзу- ҳаёт, муҳаббат ва соғинч эврилишларининг самимий уйғунлиги мавжуд. Сатрлар ёшликнинг беғубор туйғулари билан хотирада муҳрланади. "Соғинч шамоли" муаллифнинг иккинчи китоби бўлиб, Зокир Мажид ижодида сезиларли из қолдиради, деган умиддамиз.
-
Дуогўй ёмғир
Нилуфар Умарова мумтоз ва ҳозирги шеъриятимиз анаъаналарига содиқ қолиб қалам тебратаётган ўзига хос овози, нафосатга эга иқтидорли ёш шоираларимиздан. "Дуогўй ёмғир" тўпламида ёш шоира юрагидаги ҳаяжонларни, самимий туйгуларни сиз, азиз китобхонларга ҳам юқтирмоқчи бўлади.