-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Она лочин видоси
Романнинг жаҳон адабиёти журналида босилган биринчи қисми ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Янгидан ёзилган иккинчи қисмида Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоийдек буюк сиймоларга меҳрини берган фидойи она-Гавҳаршод бегимнинг фожиавий тақдири тасвирланади.
-
Нур борки, соя борки
Ёш қаламкаш Шерзод касалхонага тушади-ю, ҳамма нарсани пул билан ўлчайдиган Сайфи Соқиевич билан ҳамхона бўлиб қолади. Табиатан софдил, пок эътиқод билан яшашга ўрганган Шерзод дунёда заринг бўлсин ёки зўринг бўлсин дейдиган бу одам билан ўртасида зиддият бошланади.
-
-
Тенг-тенги билан бахтлидир
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тохлр Маликнинг бу китоби аввалги маърифий асарларидан фарқ қилади. Олдинги китобларда ёзувчи оила муаммоларига доир масалаларни ўрганиб, ўтмиш ҳикматлари асосида таҳлил этиб, хулоса чиқаришга интилган бўлса, бу сафар барча масалаларга аввал қайноталарнинг, сунг қайноналарнинг, кейин келинпошшаларнинг ва куёвтураларнинг эътиборларини тортади ва хулоса чиқариш масъулиятини улар зиммасига юклай- ди. Шу билан бирга китобнинг иккинчи қисмида севги ва оила мавзуида нодир асарлардан намуналар хавола этилади.
-
Ҳикматлар
Улуғ мутафаккир Алишер Навоий XV асрда яшаб ижод этди. У даврда феодал тузум жамият ҳаётига таҳлика солган эди. Саройда фисқу фужур авж олган, мамлакатда жабру зулм ҳукмрон, инсон ҳуқуқи паймол қилинган эди. Бу ҳол инсонпарвар Навоийни қаттиқ изтиробга солди. Навоийни ўз сўзи билан айтганда, халққа етган жабру зулм учун у қаттиқроқ алам тортар эди.
-
Авлиёлар султони Туронлик валийлар
Ушбу китоб уч қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисми «Авлиёлар султони» деб номланади. Унда ўқувчилар Ғавсул Аъзам — Абдулқодир Гилоний маноқиби билан батафсил танишиш имконига эга бўладилар. Тўпламнинг иккинчи қисми «Валийлар тазкираси» деб номланиб, (профессор Ҳамаджон Ҳомидий билан ҳамкорликда нашрга тайёрланган) унда Рушдий тазкирасидан ўрин олган Мансур Ҳаллож, Ат-Термизий, Абу Бакр Воситий, Абу Туроб Нахшабий зикрлари ҳозирги адабий тилимизда баён этилган. Китобнинг учинчи қисми «Туронлик валийлар» дея номланган бўлиб, Занги oma Ҳимматий, Баҳоуддин Нақшбанд, Хўжаназар Ҳувайдо, Мажзуб Намангоний, Зиёвуддин Ҳазиний, Рожий Марғилоний, Сафохонтўра Ҳўқандий, Эшони Ҳўқандий ҳакида нақл ва ҳикоятлар берилган, уларнинг айрим асарлари шарҳланган. Шунингдек, илк марта Салоҳиддин Соқибийнинг «Маъмулоти соқибий» рисоласидан танланган панд-наcиҳатлар келтириб ўтилган.
-
Темур қиссаси
«Темур қиссаси» («Қиссаи Темур», «Малфузоти Темурий», «Темур эсдаликлари») номли асар эски ўзбек тилидан ҳозирги ўзбек тилига тўлиқ ҳолда таржима этилиб, биринчи марта чоп этилмоқда. Китобда Амир Темур эсдаликлари ва тузуклари шу кунгача чоп этилган китобларга нисбатан энг тўлиқ ҳолда берилмоқда. Асар кенг оммага мўлжалланган.
-
Мукаммал асарлар тўплами
Китобхонларга тақдим этилган ушбу охирги жилд Алишер Навоийнинг Мукаммал асарлар тўпламига якун ясайди. Ундан Девони Фонийнинг кейинги қисми ва Муфрадот асари ўрин олган.
-
Умр йўллари
Азиз ўқувчи! Қўлингиздаги ушбу китоб ўзининг меҳнати, метин иродаси, қайноқ меҳрини Ватанга бахшида этган муҳандис Ўриш МАЖИДОВнинг барчага баробар сабоқ бўлувчи ибратли умридан олинган айрим саҳифалардир...
-
Дорисиз қалб давоси
Ҳозирги кунда ўқувчилар учун руҳ, руҳият сирларини билиш, ўзлигини англаш нақадар аҳамиятли эканлигини кундалик ҳаёт кўрсатиб турибди. Энг аввало, руҳиятнинг одам саломатлигида тутган ўрнини, бу ҳолатларнинг турли хил хасталикларга узвий алоқадор бўлишини англай билишлари зарур. Сиз, азиз китобхон, ана шу ўта долзарб мавзуга бағишлаб ёзилган китоб билан танишасиз. Ўйлаймизки, Сиз бу китобни ўқиб чиққач, ўзликни англашни, олтин қоида бўлган ўз-ўзини бошқаришни ўрганиб, ҳар хил хасталиклардан фориғ бўлиш, вужудни соғломлаштириш ва ёшартириш йўл-йўриқларини билиб оласиз.
-
Уроки германской истории
Предлагаемая вниманию советского читателя книга известного германского журналиста-антифашиста Альберта Нордена посвящена рассмотрению некоторых проблем истории Германии за последние 50 лет. Автор начинает свою книгу вступительной главой, в которой показана история развития германского империализма, история его захватнических колониальных авантюр, а заключает изложением событий в послевоенной Германии после ее капитуляции в мае 1945 г.
-
Менинг келинчак қизим
Эътиборингизга ҳавола этилаётган ушбу китобда турмуш қуриш ёшидаги қизларимиздан тортиб, ҳаётнинг турли синовлари олдида турган барча аёлларимизга сабоқ бўлгулик воқеалар ҳaқидa ҳикоя қилинади. Уни ўқир экансиз, беихтиёр, излаган нарсангизни топгандек, ҳаёт йўлингиз ёришгандек бўлади. Китоб Сизга манзур бўлади, деган умиддамиз.
-
Замонамиз қаҳрамони
Тўпламда Лермонтовнинг жамиятдаги адолатсизлик ва такаббурлик устидан қарашлари, жаҳолат ва риёкорлик устидан ўз фикрлари ўрин олган.
-
Янги шеърлар
Ушбу китобда таниқли шоир Маҳмуд Тоирнинг охирги йилларда эълон қилинган энг сара ижод намуналари жамланди.
-
Уруш ва тинчлик 3 қисм
Сиз танишиб чиққан мазкур китобнинг 3 қисми ҳам қўлингизга етиб бормоқда. Умид қиламизки, якуний қисмлар ҳам сизга аввалгиларидек манзур ва маъқул бўлади.
-
Уруш ва тинчлик 2 қисм
"Уруш ва тинчлик" асарининг 2 қисми воқеалар ривожи, сюжетларнинг янгича талқини ва бадиий образнинг маҳорати билан тингловчини ўзига жалб этади.