-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Шоҳ бўлди ишқ ичинда
Комил Авазнинг ушбу тўпламига сўнгги йилларда ёзган, қарийб барчаси Огаҳий номли вилоят театрида саҳналаштирилган лрамалари ва тасвирга олинган, олишга мўлжалланган филм сенарийларии кирган. Унинг тарихий драмаларида Хоразмнинг қадим илму урфон хазиналар алломалари. шеърйят мулкининг султонлари, шоҳу шуаро ҳаёти, ижодий муҳит рақам килинган эрса, комедияларида халқнинг ! урф-одатлари, умуминсоний қадриятлар қаламга олинган. Ватанфурушлик ва наркомания иллатларига қарши битилган фожеаларида турли оқимлар, тинч ҳаётимизни кўролмаётган тажовузкорлар таъсирида айрим ёшлар адашиб, ташқи кучларнинг дўқ-пўписаси, бешафқат мажбурлаши оқибатида иложсизлиқдан Ватанга хиёнат қилишгача бориишари, улар орасида оқ-қорани таниб, гумроқлик йўлига кириб чиққан, афсус- надомат билан экстримистлар чангалидан қутилишга ҳаракат қилаётганликлари, наркомания балосига гирфтор бўлганлар турмушининг инқирозлари ўз аксини топган. Унинг филм сенарийларида ўлмас мавзу — Меҳр-муҳаббат, дўстлик, содиқлик туйғулари ихлос билан тараннум қилинади. «Лазги» телефилмида Хоразмда машҳур бўлган «Лазги» рақсининг 9 1ури, уларнинг яратилиш тарихи, ижро услублари рақам қилинган. Муаллифнинг ушбу тўплами, сиз азиз ўқувчиларни, театр, кино мухлисларини суюкли мулкига айланади деб ният қиламиз.
-
Армонли дунё
Йилдирим йиллар, тезоб кунлар ўтаверади. Инсоннинг ғанимат умри, ёшлиги, бебошлиги, орзу-армонлари эса ана шу йиллар аро талошдир. ВАҚТ ана шу таҳлид қаршисида ҳар неки бор мағлуб этади. Ибтидо-ю интиҳонинг эгаси вақтдир. Бирок, бу даҳри дунда вақтни-да маглуб этадиган бир куч бор: бу — эзгулик! Эзгулик ва яхшликни енгиб бўлмайди! Ҳурматли китобхон ! Қўлингиздаги мўжаз китобнинг саҳифаларига диққат қилинг: унда сиз эзгулик ва разолат ўртасидаги курашнинг ҳаётий йўли мужассамланган. Ўйлаймизки, бу тақдирлар кечмиши сизни бефарқ қолдирмайди.
-
Ғазал гулзоридан 100 оташин гул
Қўлингиздаги китобчада мутафаккир шоир Алишер Навоийнинг «Хазойин ул-маоний» китобидаги «Ғаройиб ус-сиғар» девонидан ўрин олган дастлабки 100 ғазалнинг насрий баёни ўрин олган. Гарчи бу хилифода усули билан шоир қаламига мансуб бадиий наларнинг ғоявий-бадиий нафосатини акс эттириш имконияти бўлмасаҳам, бу асар ғазаллар мазмунини чуқурроқ англаб олишингизга маълум даражада ёрдам беради, деб умид қиламиз.
-
Изланишларимдан қатралар
ХХ- арс ўрталари адабий-маданий ҳаётда устоз кўзойнаги деган ибора айниқса кенг русм бўлган эди.
-
ХХ аср эрон насри
Ўзбек шарқшунослигида форс шеърияти борасида талайгина илмий тадқиқотлар мавжуд. Амир Хусрав Дехлавий, Абдурахмон Жомий ва бошкалар.
-
Тиб қонунлари
Тиб қонунларининг олдинги уч китобида қилинганидек, бу гал ҳам таржима учун ёрдамчи манба сифатида унинг 1877 йилда Булоқ (Миср)да босилган нусҳасидан фойдаланилди.(сигл Б) О билан Б нусҳалари ўртасидаги фарқларни изоҳда қайд қилинди.
-
Саодат йўли
Жаннатга биринчи бўлиб яхшилик ва яхш илар кирар экан . Бу улуғ орзуга саодат йўлидан ю рганларгина мушарраф бўлади. Навоийлик адиба Салима Умарованинг қўлингмздаги мазкур китобида яхшиликни ўзига - матлаб маслак қилиб олган юртдошлари - шавфқат аҳли, саховатпеша киш илар ҳаёти ёниқ юрак билан қаламга олинади. Шу билан бирга касб маънавияти, бугун кўпчиликни ўйлантираётган ёшлар хатти-ҳаракатидаги эврилишлар рўй-рост - чизилади, миллат келажагини асраш борасидаги куюнчак фикр-у улоҳазалар ўртага ташланади. Ўйлаймизки, бу китобхонни бефарқ қолдирмайди, залолатга қарши эзгулик дунёсида хамкор, хамфикр бўлишга ундайди.
-
Соғинч Сарчашмаси
Сайланмада иқтидорли шоир Зикрилла Неъматнинг турли йилларда яратилган ёр ва диёр мадҳи, муҳаббат ва садоқат, соғинч ва висол, дўстлик ва меҳру оқибат туйғулари тараннум этилган шеърлари жамланди. Умид қиламизки, муаллифнинг назмий гулдастаси шеърият мухлисларига манзур бўлади.
-
Baxti kulgan g'unchalar
Mazkur she'riy to'plamga shoirning bolalarga bag'ishlab yozilgan she'rlari kiritilgan. Ularda Vatanga sadoqat, beg'ubor bolalik, uning ajib va shirin tuyg'ulari sodda, o'ziga xos ohangda tarannum etiladi. To'plam bolajonlar uchun manzur she'riy tuhfa bo'ladi, deb o'ylaymiz.
-
Ўзбек давлатчилиги тарихи
Ўшбу китобда давлат бошқаруви, давлатчиликдаги анъаналар, қонунчилик, давлатнинг жамият ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий ҳаёти, ташқи алоқаларига таъсири, унинг натижаларига бош мавзу нуқтаи назаридан ёндашишни асосий вазифа қилиб белгиланган.
-
Муошарат одоби
Ушбу китобда болаларни тарбия этмоқ ҳақида, ўгай болалар, ўгай келинлар ҳақида, аждодлар мероси қадриятларимиз асоси, баъзи бир одоблар ҳақида, болаларни тарбия этмоқ ҳақида, хизматчилар ҳақида масалалар кенг ёритиб берилган.
-
Меҳробдан чаён
Худоёрхон ва муншийлар ҳаётидан тарихий роман. Рўмонда яна бундан бошқа бир кўп жиҳатлар бор. Уларни бу ерда санаб ўлтуриш ҳожат эмас, улар муҳтарам ўқуғучининг назаридан қочиб қутилмас.
-
Тун бағридаги шарпа
Ушбу асар бадиалар ва ҳикоялар. Кўламнинг серёғин кунлари. Газетанинг навбатдаги сонини ҳозирлаш учун муҳаррир бошлиқ барча ходимлар қоғоздан бош кўтармаймиз.
-
Кўнглимда туғилган денгиз
Ушбу сайланмага шоирнинг умр буйи ёзган шеърларининг энг саралари жамланган. Уларда она Ватанга, ота-она, умуман яқин кишиларга, ёрга бўлган эҳтиросли муҳаббат яққол балқиб туради. Ўйлаймизки, ижодкорнинг теран туйғуларидан яралган ҳаяжон сизнинг кўнглингизни ҳам асир этади, азиз ўқувчи!
-
Сўнгги манзил
Ҳар қандай фаолият эртами-кечми поёнига етгани каби, ҳар қандай умрнинг ҳам ибтидо-интиҳоси бор. Меҳр-оқибат эзгули, ҳалолликни улуғлаган, воқеа-ҳодисаларга ақл- идрок чуқур мулоҳаза билан, холис ва одилона ёндашиб яшаган инсонларгина албатта қадр топади. Ўзидан яхши ном қолдиради.
-
Узоқ умр сирлари
Ушбу рисола беморларни табиий, ноанъанавий усулларда даволаш, ҳамда касалликларни ва барваҳт кексайишнинг олдини олишга бағишланган. Ҳеч қандай дори—дармон, асбоб ускунасиз вужудингиз ички имкониятларини англаш орқали бировнинг ёрдамига муҳтож бўлмай, ҳар қандай ҳасталиклардан фориғ бўлишга ўргатади.