-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Bo‘sh kelma, Aliqulov
Taniqli bolalar yozuvchisi Farhod M usajonning qo'lingizdagi to‘plami uning «Bo‘sh kelma, Aliqulov!», «Bir qultum buloq suvi» va «Orzuga ayb yo‘q» qissalaridan tarkib topgan. Qissalarning Sayfi, Rixsivoy, To'lagan, Gulmira, Anqaboyev kabi qahramonlari sizning tengdoshlaringiz. Hayotdagi ayrim nohaqliklar, adolatsizliklar tufayli ularning boshiga tushgan ko‘rgiliklar har qanday yurakni zirqiratib yuboradi. Qissalarda ko'tarilgan masalalar hamma zamonlar uchun ahamiyatlidir.
-
Искандар хирадномаси
Жаҳон адабиёти хазинасига бебахо гавхарлар кўша олган, форс-тожик адабиёти дурдоналарини жамлаб, уларга қайта жило берган улкан сўз устоди Абдурахмон Жомийнинг «Искандар Хирадномаси» асари унинг «Хафт авранг» китобига кирган бешинчи достонидир, шоир унда одил ва маърифатли шох Искандар образини яратиб, шу орқали у ўз ижтимоий идеалини чизиб берган.
-
Вильям Шекспир (учинчи жилд)
Ушбу асарларни ўқир экансиз,қисмати илоҳийнинг қалтис ўйинлари,инсон ҳаётининг турфа манзараларига сизни ҳайратга солади.Севги, муҳаббат ҳам,мансаб,мартаба ҳам,бир сўз билан айтганда, бу дунёда умр деб аталувчи шу қисқа бир муддат одамзод учун ғоят машаққатли бир синов,нозик бир имтиҳон эканига яна бир карра ишонч ҳосил қиласиз.
-
Жаҳоннома
Мазкур китобда шиорнинг энг сара достонлари ҳамда халқона эртаклари ривоятларию қатор очерклари ўрин олган. Китоб кенг оммага мўлжалланган.
-
Спитамен
Дунёни забт этиш ҳаёли билан қўлига қурол олиб, қатор мамлакатларни эгаллаган Македониялик Искандар Суғдиёнага қўшин тортади. Эркпарвар суғд саркардаси Спитамен ҳалқни босқинчиларга қарши курашга бошлади. Асарда ўзгалар юртига бостириб келган ҳар қандай босқинчи энгилмас зарбага учраши қизиқарли воқеаларда тасвир этилган.
-
Санъатнинг сеҳрли йўли
Санъат ихлосмандлари ўзлари севган қўшиқчи ёхуд актёрнинг ҳаётини, руҳий дунёсини, уз санъатлари, касбдошлари ҳақидаги фикр-мулоҳазаларни билишга жуда қизиқадилар. Матлуба Темур қизи узоқ йиллардан буён элимиз севган санъаткорлар ҳақида мақолалар ёзади, суҳбатлар қилади. Ана шу ижодий фаолиятнинг ҳосиласи сифатида юзага келган ушбу китоб бир томондан санъатсевар халқимизнинг қизиқишларига жавоб берса, иккинчи томондан узбек санъатининг кечаги ва бугунги қиёфасининг ойнаси сифатида қадрлидир. «Санъатнинг сеҳрли йўли» Сиз азиз китобхонларнинг қалбларингиздаги туйғулар, фикр ва мулоҳазаларга ҳамоҳанглиги билан манзур бўладм дуб ўйлаймиз.
-
Тенгдошлар
Кечагина юзларча ўқучиларнинг қувноқ шов-шуви блан янграб турган кенг, ёруғ бинолар эиди жимжит бўлиб қолди. Дарсга чақиручи қўнғироқнинг ёқимли, тапиш овози тинди Ўқишлар тамом бўлган, каникул бошлангап эди. ...Вали аллакимнинг турткисидан уйғонди. Кровать олдида, қопқора кўзларини ялтиратиб, Зарифа турарди.
-
K o‘hna dunyo
Romanda saroy muhiti, saltanat ichidagi ziddiyatlar, sulton Mahmud G‘aznaviy ruhiy dramasi ifodasi ham keng o‘rin olgan. Roman tarixga sinfiy yondashish talabi ustivor bo‘lgan, jahongir shohu sultonlar haqida ijobiy gap aytish man etilgan, jumladan, sulton Mahmud G ‘aznaviyga salbiy munosabat avj pallaga ko‘tarilgan kezlarda dunyoga kelgani tufayli, bu obraz talqinida davr ruhi asoratlari ma’lum darajada o ‘z muhrini qoldirgan.
-
Бир йигитнинг кўнгли
Мазкур бир йигитнинг кўнгли номли тўпламга ёзувчи Иброҳим Муҳаммаднинг қисса ва ҳикоялари жамланган бўлиб, уларнинг хеч бири ўқувчини бефарқ қолдирмайди. Воқеаларнинг ривожи эса, ўқувчини мухаббат ва нафрат ҳақида теранроқ фикрлашга ундайди.
-
Танланган асарлар: 4 жилдлик. 4 жилд.
Атоқли шоир "Танланган асарлар"ининг тўртинчи жилдига киноценарий, адабий- публицистик мақолалар, суҳбатлар адабий қайдлар ва хотиралар киритилган. Уларда юртимиз маданий ҳаётининг фаол иштирокчиси бўлган муаллифнинг адабиётимиз равнақи, юксак маънавиятимиз дурдоналарини яратган мумтоз ижодкорлар ҳақидаги ўй-мулоҳазалари, турли даврларда хилма - хил мавзуларда ўтказган суҳбатлари, замондошлар хусусидаги ноёб фикрлари жамланган.
-
Боқий севги
Кўнгил — зиёратгоҳ. Энг тоза туйғулар мана шу ер да истиқомат қилишади. Шоирнинг вазифаси ниҳоятда мушкул. Чунки у ана шу кўринмас хилқатда яш ириниб ётган жавоҳирларни шеърхон кўзи олдида гавдалантириши, унга туҳфа этиши лозим. Бу борада шоир хазина изловчига ҳам ўхшаб кетади.
-
Истар кўнгил
Ёш шоир Тўра Сулаймон ана шу бойлик билан яқиндан таниш.У халқ термаларини тўплаб, уларга ўзидан сайқал бериб, анчадан бери машқ қилиб юрибди. Буни ушбу тўпламидаги шеърий сатрларда ҳам кўриш мумкин.
-
Sevinch kamalagi
Bolalikning masrur va suronli olami. Unda hamma narsa beg'ubor va g o ‘zal. Yosh ijodkor Shohsanam Komilovaning ushbu uSevinch kamalagi” deb nomlangan to‘plamida bolalikning pokiza olamidagi tuyg‘ular qalamga olingan.
-
Кеча ва бугуннинг сабоқлари
Ушбу тўпламдан қайта қуриш йиллари нафаси билан ёзилган публицистик мақолалар жой олган. Мазкур асарларда ўзбек деҳқонининг орзу-ўйлари, қувонч ва изтироблари, маънавий камолот сари интилиш ва изланишлари таъсирчан лавҳаларда ифода этилган.
-
Jadidlar.G`ulom Zafariy
O`zbek jadid adabiyoti G`ulom Zafariysiz tasavvur etib bo`lmaydi.G`ulom Zafariy shoir, dramaturg, publitsist, aktyor,rejisser, bastakor, teatrshunos,musiqashunos, folklorchi olim ham bo`lgani haqida hikoya qilinadi.
-
Сизни севмай бўладими...
Ер шари бетиним айлангани каби одамзот ҳам фикрлашдан тўхтамайди. Ер шари ўз ўқи атрофида айлангани каби дунёдаги жаъмики фикрлар қам, туйғулар ҳам янги-янги қиёфада такрорланаверади, қайтарилаверади. Даврлар ўзгаради, замонлар алмашинади, дунёқарашлар янгиланади, бирок, инсон қалби, инсон онги минг йиллар олдин қандай ,бўлган бўлса, эндиликда хам ўша-ўша. Истеъдодли қаламкаш Мухаммад Исмоилнинг “Сизни севмай бўладими...” китобини вараклар экансиз, инсон қалбининг ловуллаб ёнаётган изтиробларига ошно бўласиз.