-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Bu ajib dunyo
Атоқли шоир, ёзувчилар ҳаёти хам ажойиб вокеалар,унутилмас учрашувларга бой бўлиб, улар ҳақида эсланганда ёки хотиралар битилганда гўзал бир асардек севиб ўқилади. Ушбу китобдан ўрин олган Фитрат, Чўлпон, Ойбек, Ғафур Ғулом каби хассос адиблар ҳаёти билан боғлиқ ажабтовур ҳикоя, киносценарий ва пьесалар ўқувчини бефарқ қолдирмайди. Шунингдек, собиқ шўро даврида қатағонга учраган ўзбек зиёлиларининг оғир тақдирларидан хикоя қилинади. Муаллиф «Гули ва Навоий» драмасини ёдишда асрдан-асрга, наслдан-наслга ўтиб келаётган барча турк халқларидаги эртак мотивларидан фойдаланган.Бир неча маърифий-биографик романлари орқали танилган адабиётшунос олим Наим Каримовнинг бу янги асари ҳам китобхон томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинади, деган умиддамиз.
-
Ўқинг, фақат йигламанг...
Атрофимизда қалб қўзимизни очадиган, тафаккуримизга туртки берадиган воқеа-ҳодисалар бисёр. Фақат унга ибрат назари билан боқсак бас. Истеъдодли олим, нозиктаъб шоир Илҳом Қаҳҳоров тасниф этган ушбу китобчани ўқиб, ибратланиш бахти барчамизга насиб этсин.
-
Сизни куйлайман
Бундан ўн йил мукаддам Чингиз Айтматов Иқбол Мирзо тимсолида замонавий ўзбек шеърияти икболини кўраётганлигини айтган эди. Ўтган йиллар буюк адибнинг ўзига хос башоратини исботлади. Бугун адабиётга, сўзга озгина эътиборли киши Ўзбекистон Халк шоири Иқбол Мирзонинг канотли шеърларидан хеч йўқса тўрт сатр ёд билади. Она халқини самимий севган шоир бугун халқ севган шоирга айланди.
-
Qasoskorning oltin boshi
Zarafshon vodiysida tug ‘ilib o‘sgan ikki tomonlama zulmdan behad ezilgan mehnatkashlarni afsonaviy bir dovyuraklik bilan himoya qilgan Namoz botir ham tariximizda o‘chmas iz qoldirgan nodir shaxslardan edi. Namozning xalq ozodlik harakatiga boshchilik qilib, hokim sinflarni zir titratgani el og‘ziga tushgan edi. O‘sha davrni boshdan kechirgan mashhur rus yozuvchisi Anna Almatinskaya o‘zining «Zulm» deb atalgan trilogiyasida Namozni boylar va chor amaldorlarining dodini beradigan, ulardan tortib olgan pullari va boyliklarin i och-yalang‘och kambag‘allarga ulashadigan xalq qasoskori deb baholaydi.
-
Алпомиш (достон)
«Алпомиш» достони ўзбек фолклорининг шоҳ асарларидан биридир. Унда қаҳрамонлик, мардлик, ватанпарварлик, турли элатлар ва халқларнинг биродарлиги севги ва садоқат, оила мустаҳкамлиги ва уруғ бирлиги мотивлари барала куйланади. Достон қўнғирот уруғи бошлиқлари ака-ука Бойбўри ва ойсариларнинг фарзантсизлиги тасвири билан бошланади.
-
Танланган шеърлар
Шоир Иқбол Мирзонинг "Танланган шеърлар" китобига "Сенга бармоғимни тегизмайман" "Укам Валижонга" "Пахта" каби шеърлари жамланган. Шоир қалбидаги сўзларни тўйғуларни табиатни шоирона сўзлар билан баён этган.
-
Танланган асарлар: 2 жилдлик. 2-нашри. 2-жилд. Пандлар, ибратлар, ҳикоятлар, набийлар ҳаёти, драмалар, мақолалар, саёҳат хотиралари
Асар ўзбек театрчилигининг тамал тошини қўйган театр арбобининг интилиш ва имкониятларини ўзбек драмачилигининг илк қадамларини яқинроқдан кўриш ва англашга ёрдам беради. Китобда ,,Биринчи муаллим''дан жой олган ҳикоятлар, пандлар, ибратлар келтирилган.
-
Кўнгил гулзорим
Бу китобчага оташнафас шоира Увайсийнинг ажойиб ғазаллари, мустазод, мухаммаслари, таржеъбандлари, таркиббанд, чистонларидан намуналар киритилган. Улар шоиранинг шеърият соҳасидаги истеъдоди ва бадиий маҳоратидан хабар бериб турибдилар.
-
Саҳродаги муҳаббат
Таниқли адиб Абдуқаюм Йўлдошнинг «Саҳродаги муҳаббат» қиссаси қаҳрамонлари, асосан, ёшлар. Қорақалпоқ заминида — Устюрт даштларида, бугунги кунда улкан ўзгаришлар юз бераётган ҳудудларда меҳнат қилишади. Мамлакатимизнинг турли минтақаларидан ташриф буюрган бу ёшлар уч-тўрт тилда гаплаша олишлари билан бир вақтда ҳар қандай замонавий технологиялар билан тезгина тиллашиб кета олишади.
-
Шабнам томчилари
Ушбу тўплам шоира Марям Аҳмедованинг иккинчи китоби бўлиб, ундаги шеърлардан кўнгил, дил, қалб кечинма ва изтироблари, армон, соғинч, меҳр туйғуларига йўғрилган илиқ сатрлар билан акс еттирилган.
-
Ғарибинг андижонийдур
Буюк давлат арбоби ва шоир Захириддин Мухаммад Бобур таваллуди 525 йиллигига 6aғишланган ушбу китоб, биринчидаи, оммабоп килиб нашрга тайёрланди
-
Chahoryorlar
Ushbu risolada sharqda to’rt buyuk halifa – chahoryorlarning tarixi tildan-tilga o’tib doston bo’lib kelgan va ko’p rivoyatlar tarqalgan. Sharqshunos olim Abdusodiq Irisov qalamiga mansub ushbu risolada ana shu to’rt buyuk siymo xusisida hikoya qilinadi.
-
Ўзбек модерн шеърияти
Ушбу китобда ҳозирги замон ўзбек шеърияти ихлосмандларининг ўзбек модерн шеърияти борасидаги тасаввурлврини янада бойитиш, ушбу йўналишда қалам тебратаётган кенжа авлод вакиллари билан таништириш мақсадида дунёга келди.
-
Sherlok Xolms va doktor Uotsonning sarguzashtlari
Artur Konan Doylning «Yo'qotilgan dunyo», «Zaharlangan mintaqa», «Dahshat vodiysi» kabi asarlari nafaqat Yevropada, balki butun dunyoga mashhur. Va ayni paytda yurtimiz kitobsevarlariga ham yaxshi tanish. Bu to 'plamda yozuvchining detektiv, ilmiy fan tastika, sarguzasht asarlaridan saralab olingan hayotiy dalillarga boy hikoya va qissalari joy olgan. 1990-yilda «Baskervillar iti» nomi bilan nashr etilgan mazkur asar kitobxonlar iltimosiga ko ‘ra qayta chop etilmoqda.
-
Танланган асарлар
Ўзбек жадид адабиётининг асосчиси, Туркистон жадидчилик ҳаракатининг раҳнамоси бўлмиш Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ушбу "Танланган асарлар"ига унинг "Падаркуш" пьесаси. Шарқ мамлакатлари бўйлаб қилган сафар хотиралари, маориф ва маданиятимизнинг хилма-хил муаммоларига бағишланган мақолалари ҳамда унинг ўлими муносабати билан замондошлари томонидан яратилган марсиялар киритилди.
-
Зўраки муттаҳам ёки тўртинчи умуртқа
Романдаги воқеалар муаллиф ўрушдан кейин бориб кўрган Америка Қўшма Штатларида содир бўлган. Ушбу роман баъзи томонлари ўткир сатрда тилга олинади. Ёзувчи асосан муболаға ва карикатурага мурожаат қилиб, хозирги, бизнинг кунлардаги Америка ахволини тасвирлаган.