-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
-
Qurilish. Arxitektura
-
-
Qurilish. Arxitektura
-
КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИДА ТАРМОҚ БЎЙИЧА ИХТИСОСЛАШУВ ЖАРАЁНЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Жаҳонда тармоқ жиҳатидан ихтисослашув жараёнларининг самарадорлигини ошириш, уларни ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш, ихтисослашув даражасининг фаолият самарадорлигига таъсирини баҳолаш илмий тадқиқотнинг муҳим йўналишларидан ҳисобланади. Шунингдек, кичик бизнесни ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадини ошириш, инновацион ғоялар ва технологияларни амалиётга жорий этиш имкониятларини кенгайтириш, иқтисодиётда рақобат муҳитини шакллантириш ва кучайтириш каби масалаларни тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этмоқда.
-
КИЧИК БИЗНЕСНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ ВА ИШБИЛАРМОНЛИК МУҲИТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Жаҳонда кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солишнинг замонавий усул ва воситаларини жорий этиш, мазкур жараёнларнинг самарадорлигини оширишда рақамли иқтисодиёт имкониятларидан самарали фойдаланиш, кичик бизнеснинг инновацион ғоялар ва технологияларни амалиётга жорий этиш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадини ошириш борасидаги имкониятларидан тўлароқ фойдаланиш, ишбилармонлик муҳитини кучайтиришда турли инфратузилма хизматларини йўлга қўйишнинг ташкилий- иқтисодий масалаларини тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этмокда.
-
КАРАУМБЕТ ВА БАРСАКЕЛЬМАС КЎЛИ ХОМ-АШЁ МАНБАЛАРИНИ БИШОФИТ, МАГНИЙ ГИДРООКСИД, ОКСИД ВА НАТРИЙ СУЛЬФАТГА КОМПЛЕКС ҚАЙТА ИШЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ЯРАТИШ
Дунёда индустриал ва рақобатбардош иқтисодиётни шакллантиришнинг янги сифат босқичига ўтишда ҳар қандай давлат иқтисодиётини ривожлантириш ва техник жиҳатдан юксалтириш учун импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш вазифаси қўйилган. Бугунги кунда мамлакатнинг ривожланиши нафакат табиий бойликлар, балки унинг илғор технологиялари мавжудлиги билан ҳам изоҳланади. Бу жиҳатдан маҳаллий ресурларни рақобатбардош маҳсулотларга қайта ишлашнинг инновацион технологиясини яратиш муҳим аҳамиятга эгадир.
-
ИЗОХИНОЛИН ҚАТОРИ МОДДАЛАРИНИНГ ЮҚОРИ САМАРАЛИ СУЮҚЛИК ХРОМАТОГРАФИЯСИ
Дунёда гетероциклик бирикмалар таркибида гетероатомли дискрепторлар бўлганлиги учун улар турли физиологик хоссаларни намоён қилганлиги туфайли азот сақловчи гетероциклик бирикмаларни синтез қилиш, реакция механизми ва олинган маҳсулотларнинг физиологик фаолликларини аниқлаш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда. Бу борада, турли физиологик, жумладан фармокологик хоссаларни намоён қилиб, турли кассаликларни даволашда қўлланиладиган қатор моддаларни синтез қилиш, уларнинг тузилиши ва кимёвий реакцион қобилиятларини аниқлаш, гетероциклик бирикмалар идентификацияси ва реакциялар кинетикасини таҳлил этиш ҳам да юқори самарали суюқлик хроматографиясини қўллаб, уларнинг ушланиш қонуниятларини аниқлашга алоҳида эътибор берилмоқда.
-
ИСЛОМ ОИЛА ҲУҚУҚИ: ПАЙДО БЎЛИШИ, РИВОЖЛАНИШИ, МАНБАЛАРИ ВА ИНСТИТУТЛАРИ
Дунёда интеграциялашув жараёнларининг чуқурлашуви шароитида ижтимоий муносабатлардаги глобал ўзгаришлар оила институти, унинг мавқеъи, таркиби, тузилиши, вазифалари ва фаолиятига сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Бугун кўплаб мамлакатларда оила анъаналарининг бузилиши натижасида ажримлар сони ортиб бораётгани, туғилиш даражаси тушиб кетаётгани, ноанъанавий никоҳ шакллари пайдо бўлаётгани, никоҳсиз туғилган болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сони ортиб бориб, оилавий муносабатларга ёндошув кескин ўзгараётгани боис, бутун дунёда оила манфаатлари кафолатларини янги мазмунда таъминлашнинг институционал асосларини такомиллаштириш заруратга айланмоқда.
-
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ИНТЕЛЛЕКТУАЛ КАПИТАЛ НАЗАРИЯСИ ВА УСЛУБИЯТИНИНГ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШГА ТАЪСИРИ
Глобаллашув шароитида иқтисодиётни ривожлантириш, тармоқ ва ҳудудий ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда интеллектуал капитал муҳим аҳамият касб этади. Жаҳон банки маълумотларига кўра "интеллектуал капитал" дунё миллий бойлигининг 80 фоизини, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо юқори даромадли ривожланган мамлакатларда 70 фоиз, Ўрта юқори ривожланган мамлакатларда 58 фоиз ва куйи даромадли ривожланаётган мамлакатларда 41 фоизни ташкил этмоқда. Бугунги кунда интеллектуал капитал иқтисодий ўсишни таъминлаш, корхона активлари элементларини такомиллаштириш ҳамда мавжуд ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлашда асосий омиллардан бири сифатида амал қилмоқда.
-
ИҚТИСОДИЁТНИНГ КОРПОРАТИВ СЕКТОРИГА КАПИТАЛ БОЗОРИДАН МОЛИЯВИЙ РЕСУРСЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ АМАЛИЁТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Жаҳон амалиётида иқтисодиётнинг корпоратив секторига миллий ва халқаро капитал бозоридан молиявий ресурсларни жалб қилиш орқали ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнлари узлуксизлигини таъминлаш, акциядорлик компанияларнинг молиявий барқарорлик ҳолатини саклаб қолиш, аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш, молиялаштиришнинг янги молиявий инструментларини амалиётга жорий этиш айниқса жаҳон пандемия шароитида долзарб масалалардан бири саналади.
-
СААТОВА ЛОЛАХОН ЭРГАШЕВНА
Жаҳонда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар, илмий-техник тадқиқотлар, йирик трансмиллий компанияларида истеъмолчилар эҳтиёжларининг мунтазам равишда ўзгарувчанлиги билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар шунингдек, ахборот алмашинувининг эркинлашуви таъсирида ўсиб бораётган контентнинг роли ҳамда рақамли жамиятни барпо этишнинг бошқа йўналишлари иқтисодиётнинг реал тармокларида менежмент фаолиятини такомиллаштиришнинг кенг қамровли имкониятларини яратмоқда. Халқаро экспертларнинг фикрича, «анъанавий менежмент усуллари бугунги кунда ўзгариб бораётган бозор талабларига етарлича жавоб бера олмаяпти». Мазкур муаммоларнинг мавжудлиги жаҳон мамлакатлари ахборот-коммуникация хизматлари бозорида инновацион менежмент усулларини жорий этишга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб борилишини тақазо этади.
-
ИҚТИСОДИЁТНИНГ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШИГА ТУРИЗМ СОҲАСИ ТАЪСИРИНИ БАҲОЛАШ УСУЛЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Жаҳонда барқарор ривожланишни таъминлашда туризм соҳаси салоҳиятидан самарали фойдаланиш юзасидан мақсадли илмий изланишлар ташкил этилган. Бунда туризм соҳасини давлат томонидан тартибга солишни оптималлаштириш, инвестицияларни жалб этиш, самарали иш ўринларини яратиш, инновацияларни татбиқ этиш механизмларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, иқтисодий ўсиш, кам таъминланганликни қисқартириш, гендер тенглигини таъминлаш кабиларга туризм соҳаси таъсирини баҳолаш ва макроиқтисодий муҳит омиллари билан алоқадорлигини ўрганиш нуқтаи назаридан ушбу масаланинг илмий-услубий ва амалий жиҳатларини тадқиқ этиш бугунги кунда долзарблиги билан ажралиб туради.
-
ИҚТИСОДИЁТНИ СТРАТЕГИК РИВОЖЛАНТИРИШ ШАРОИТИДА БИРГАЛИКДАГИ ФАОЛИЯТ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Бугунги кунда халқаро миқёсдаги Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти (11-сонли МҲХС) «Биргаликдаги фаолият» га мувофиқлаштириш мақсадида кўплаб давлатларда, шу жумладан ривожланган давлатларда биргаликдаги фаолият бухгалтерия ҳисобига оид кўплаб илмий изланишлар олиб борилмоқда. Иқтисодий адабиётларда жаҳоннинг қатор нуфузли олимларининг биргаликдаги фаолият бухгалтерия ҳисобига таалуқли илмий ишлари мавжудлигига қарамай, биргаликдаги фаолият бухгалтерия ҳисобини оқилона ташкил қилиш ва юритишга оид янги услубий ёндашувлар ва ечимлар ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотлар давом этмоқда.
-
ИҚТИСОДИЁТНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА ХИЗМАТЛАР СОҲАСИНИ БОШҚАРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Жаҳонда хизматлар соҳаси корхоналари жараёнларининг функционал самарадорлигини фаолияти бошқарув ички имкониятлардан фойдаланиш асосида ошириш, профессионал ва сифат жиҳатдан юқори хизмат турларини кўрсатиш орқали соҳа корхоналари рақобатбардошлигини таъминлаш ҳамда ERP (ресурсларни электрон бошқариш), SCM (таъминот бошқарув механизмларини такомиллаштириш борасида қатор илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Жаҳонда хизматлар соҳасини рақамлаштириш, умумий экспорт таркибида хизматлар экспорти ҳажмини кўпайтириш, замонавий хизмат турларини яратиш орқали аҳоли даромадларини ошириш, хизматларнинг янги технологик турларини яратиш орқали ялпи ички маҳсулот таркибида уларнинг улушини ошириш каби йўналишларда илмий тадқиқотлар олиб бориш устувор йўналишлардан ҳисобланади.
-
ИҚТИСОДИЁТНИ МОНЕТАР СИЁСАТ ОРҚАЛИ ТАРТИБГА СОЛИШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Бугунги кунда жаҳонда монетар сиёсат орқали нархлар барқарорлигини таъминлашнинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш, монетар сиёсат ва макроиқтисодий кўрсаткичлар уйғунлигини таҳлил қилиш асосида иқтисодий ўсишга жиддий таъсир этувчи омилларни аниқлаш, пул- кредит дастакларидан самарали фойдаланган ҳолда банк тизими ликвидлилигини таъминлаш, пуллар таклифини самарали тартибга солиш методикасини ишлаб чиқиш, инфляциянинг мақсадли кўрсаткичларини белгилаш асосида нархлар барқарорлигига эришиш, инновацион ёндашувлар асосида монетар сиёсатни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш бўйича комплекс тадқиқотлар олиб бориш муҳим аҳамиятга эга. Мазкур ҳолатлар танланган тадқиқот мавзуси доирасида мақсадли йўналишларии белгилаб берди.
-
The open timber construction system
During the last decade in Finland, substantial progress has been made in the development of new timber construction methods. This progress has resulted in the accumulation of extensive new knowledge on the subject and has increased the use of timber in the building industry. The development to date, after initial experiments with small details within private companies at the beginning of the process, has resulted in the unfolding of a new timber construction system that is based on a joint, general and open industrial standard.
-
Small Wind Turbines for Electricity and Irrigation
This book contains information obtained from authentic and highly regarded sources. Reasonable efforts have been made to publish reliable data and information, but the author and publisher cannot assume responsibility for the validity of all materials or the consequences of their use. The authors and publishers have attempted to trace the copyright holders of all material reproduced in this publication and apologize to copyright holders if permission to publish in this form has not been obtained. If any copyright material has not been acknowledged, please write and let us know so we may rectify in any future reprint.
-
Complete book of framing
While the publisher and the author have used their best efforts in preparing this book, they make no representations or warranties with respect to the accuracy or completeness of the contents of this book and specifically disclaim any implied warranties of merchantability or fitness for a particular purpose. No warranty may be created or extended by sales representatives or written sales materials. The advice and strategies contained herein may not be suitable for your situation. You should consult with a professional where appropriate. Neither the publisher nor the author shall be liable for any loss of profit or any other commercial damages, including but not limited to special, incidental, consequential, or other damages.
-
Constructing architecture materials processes structures
This work is subject to copyright. All rights are reserved, whether the whole or part of the material is concerned, specifically the rights of translation, reprinting, re-use of illustrations, recitation, broadcasting, reproduction on microfilms or in other ways, and storage in data banks. For any kind of use, permission of the copyright owner must be obtained.