-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
КИЧИК БИЗНЕСДА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
ХХ асрда жаҳоннинг етакчи мамлакатлар иқтисодий ривожланишида ижтимоий йўналтирилганлигининг ортиб бориши жамият ҳаётидаги иқтисодий эҳтиёжларни қондиришгагина эмас, балки ижтимоий муаммоларининг ҳал этилишига муносиб ҳисса қўша оладиган тадбиркорлик фаолиятининг кичик бизнес соҳаси аҳамиятини ортишига олиб келди. Шунга мувофик ривожланган мамлакатлар тажрибасида кичик бизнес соҳаси иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, фан-техника тараққиёти ютукларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, Янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини муттасил ошириб бориш каби масалаларни ҳал этишга салмокли, ижобий таъсир кўрсатиши яққол намоён бўлмоқда.
-
КИЧИК БИЗНЕСДА АҲОЛИНИ МУНОСИБ МЕҲНАТ ТАМОЙИЛЛАРИ АСОСИДА ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Жаҳон миқёсида кичик бизнес соҳасида олиб борилаётган тадқиқотлар таркибида аҳолини муносиб меҳнат тамойиллари асосида иш билан таъминлашнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, ижтимоий-меҳнат муносабатларини баҳолаш услубияти, муносиб меҳнат индикаторлари номенклатураси ва уларни ҳисоблаш методикасини такомиллаштириш ҳамда виртуал иш жойларини ташкил этишнинг самарали йўлларини ишлаб чиқиш, инсоннинг муносиб меҳнат фаолиятини эркин танлаши ва ёлланма ходимларнинг ижтимоий ҳимоя қилиниши кафолатланиши каби йўналишларда устувор илмий-тадқиқотлар олиб борилмоқда.
-
ФИЗИКА ТВЕРДОГО ТЕЛА
Хорошо известна роль физики твердого тела в современной технике (достаточно упомянуть о сверхпроводимости, полупроводниковых приборах, лазерной технике и оптоэлектронике). В связи с этим в большинстве высших учебных заведений читаются отдельные курсы физики твердого тела или большие разделы в рамках общих курсов физики. Настоящее учебное пособие соответствует программе по физике для студентов высших технических учебных заведений и включает основные сведения о тепловых, электрических, магнитных и оптических свойствах твердых тел. Этим разделам предшествует краткое изложение необходимого материала из квантовой механики и статистической физики. Основной целью книги является как последовательное изложение современных представлений в области физики твердого тела, так и рассмотрение физических основ работы типичных твердотельных устройств
-
КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИНГ МАМЛАКАТ ИННОВАЦИОН РИВОЖИДАГИ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Ҳозирда жаҳон иқтисодиётида мамлакат инновацион салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг асосий йўналишларидан бири сифатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда кейинги даврда илмий-техник инқилобнинг юз бериши иқтисодиётнинг тизимли ориентациясининг ўзгаришига олиб келганлиги; илмий-техник тадқиқот натижаларидан фойдаланиш интенсив такрор ишлаб чиқаришга ўтишни таъминлаганлиги; жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви эса ўзининг кўплаб афзалликларига қарамасдан рақобат, мавҳумлик ва таҳликанинг кескинлашувига олиб келганлиги янгича иқтисодий формацияни вужудга келтирди.
-
КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА НОСТАНДАРТ БАНДЛИК ИМКОНИЯТЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ
Жаҳон иқтисодиётида рўй бераётган глобаллашув жараёнлари шароитида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқариш иктисодий жиҳатдан самарасиз ҳисобланган маҳсулот ва хизматларнинг кичик бизнес субъектлари томонидан ўзаро кооперациялашув асосида ишлаб чиқариш, даврий иқтисодий тебранишлар шароитларида кичик корхоналарда малакали ишчи кучини саклаб қолишни таъминлаш, ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ харажатларни тежаш эвазига кичик бизнес субъектларининг иқтисодий самарадорлигини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлигини янада мустаҳкамлаш, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ҳимояга муҳтож, меҳнат бозоридаги тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган қисмини иш билан таъминлашда кичик бизнес субъектларининг ташаббускорлигини рағбатлантириш каби ностандарт бандликнинг самарали шаклларидан оқилона фойдаланишни тақозо этувчи асосий тенденциялар илмий тадқиқот йўналишлари сифатида майдонга чиқмоқда.
-
КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ - ҚУВВАТЛАШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Жаҳон миқёсида КБХТНИ қўллаб-қувватлашнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича қатор, жумладан, қуйидаги устувор йўналишларда тадқиқотлар олиб борилмоқда: хўжалик субъектларининг инновацион фаолиятини иқтисодий дастаклар ёрдамида рағбатлантириш, инновацион тадбиркорликни ривожлантиришда иқтисодий механизм таъсир доирасини баҳолаш, тадбиркорлик муҳити шаффофлиги ва жозибадорлигини ошириш; кичик бизнесни қўллаб- қувватлаш тизимини синергетик ёндашув асосида такомиллаштириш.
-
КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКДА МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИНГ ИЛМИЙ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Ҳозирда жаҳон миқёсида кичик бизнес корхоналарида меҳнатни муҳофаза килиш тизимини самарали ташкил қилишда меҳнат муҳофазасини такомиллаштиришга қаратилган иқтисодий имтиёзлар тизимини кучайтириш, ишлаб чиқаришда юзага келиши мумкин бўлган янги рискларни аниклаш, муносиб меҳнат концепцияси асосида хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш ҳамда «яшил» иш ўринларини яратишни рағбатлантириш илмий тадқиқотнинг муҳим йўналишларидан бирига айланган.
-
КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ МИКРОМОЛИЯЛАШ АМАЛИЁТИ ВА УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор суръатларда ривожлантириш омилларидан бири кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик (КБХТ) тараққиётини таъминлаш ҳисобланади. Ушбу соха бозор коньюнктураси ўзгаришларига тез мослаша олиш, янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромад манбаларини яратиш, ўрта мулкдорлар синфини шакллантириш каби хусусиятларга эгалиги билан ажралиб туради.
-
-
КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Дунёнинг кўплаб мамлакатларида инқироздан кейинги даврдаги ривожланиш фазасига чиқиш билан боғлиқ ислоҳотларда ялпи талабни самарали рағбатлантиришнинг муҳим инструментларидан бири сифатида солиқ тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунда баркарор иқтисодий ўсишни таъминлашнинг муҳим драйвери сифатидаги ролига таянган ҳолда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг фискал ва монетар инструментлари кенг ноанъанавий усулларидан фойдаланилмоқда. Хусусан, постиндустриал цивилизация шароитида рақамли бизнес соҳасидаги кичик бизнес субъектларини солиққа тортишда ягона ахборот маконига асосланган виртуал механизмни шакллантириш билан боғлиқ ислоҳотлар кузатилмоқда.
-
Handbook of Spectroscopy
This book was carefully produced. Nevertheless, editors, authors and publisher do not warrant the information contained therein to be free of errors. Readers are advised to keep in mind that statements, data, illustrations, procedural details or other items may inadvertently be inaccurate. All rights reserved (including those of translation in other languages). No part of this book may be reproduced in any form – by photoprinting, microfilm, or any other means – nor transmitted or translated into machine language without written permission from the publishers. Registered names, trademarks, etc. used in this book, even when not specifically marked as such, are not to be considered unprotected by law.
-
КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК СОҲАСИДА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМЛАРИ
Жаҳонда кичик ва хусусий бизнес соҳасини ривожлантириш борасидаги тажрибалар негизида ижтимоий-меҳнат муносабатлари тизимида кичик бизнес субъектларининг фаоллик даражасини баҳолаш, кичик бизнес субъектлари фаолиятини инвестициялаш ҳамда кредитлаш, иш жойларининг ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан мувофиқлигини таъминлаш, соҳада меҳнат фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш, ходимларнинг меҳнат натижаларидан манфаатдорлигини ошириш каби йўналишлардаги илмий муаммоларни тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этмокда.
-
FIZIKADAN FORMULALAR DAFTARCHASI
Og`ir yadro bo`linishida bo`lish uchun ishlatilgan neytrondan tashqari 2 ta yoki 3 ta neytron hosil bo`ladi, bu neytronlar yangi yadrolarni bo`lishda ishtirok etadi. Bo`linishda neytronlari soni keskin ortadi. Bo’linishning keyingi jararayonidagi neytronlar sonining oldingi jarayonidagi neytronlar soniga nisbati neytronlarning ko`payish koeffisienti deyiladi, va k bilan belgilanadi. k=1 bo`lsa, reaksiya doimiy o`zgarmas tezlikda davom etadi, k bo`lsa reaksiya so`nadi, bo`lsa reaksiya keskin tezlashib portlash ro`y beradi.
-
Handbook of Space Astronomy and Astrophysics
ASTRO is a library of menu and macro-driven templates for solving many of the computational problems in astronomy. ASTRO includes: coordinate conversions, position reductions, Sun coordinates, planetary positions, Moon phases, calendar conversions, time conversions, Sunrise, Sunset, twilight, binary emphemeris, star densities, angular separation, look-back time, Planck radiation functions, stellar irradiance, physical and astronomical constants and conversions, linear least-squares, and radial velocity corrections. S ASTROPHYS is a library of menu and macro-driven templates for solving many of the computational problems of ground-based and space astronomy and astrophysics. ASTROPHYS includes: all the templates of ASTRO, plus attenuation of UV, X-ray, and gamma-ray radiation, interstellar absorption, passage of charged particles through matter, X-ray reflectivity, advanced transcendental functions, numerical differentiation and integration, roots of equations, statistics, statistical distributions, polynomial fitting, synchrotron radiation, plasma parameters, and more.
-
КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ ТАРКИБИЙ ЎЗГАРИШЛАР АСОСИДА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
Жаҳон амалиётида мамлакат иқтисодиётини инновацион ривожлантириш, глобализация шароитида миллий иқтисодиёт тармоқларини жахон ҳамжамиятига интеграциясини жадаллаштириш, аҳолининг ўсиб бораётган эҳтиёжини инобатга олган ҳолда замонавий инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришга тез мослашувчан кичик бизнес субъектларини шакллантириш, шунингдек, таркибий ўзгаришлар асосида кичик бизнес самарадорлигини ошириш, инновацион тавсифга эга янги турдаги кичик бизнес субъектларини шакллантириш ва ривожлантириш, таркибий ўзгаришлар асосида мавжуд корхоналарни ривожлантиришга доир бошқарув қарорлари қабул қилиш механизмларини ишлаб чиқиш, кичик бизнеснинг жаҳондаги нуфузини оширишнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
-
КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ РИВОЖЛАНИШИНИ ЭКОНОМЕТРИК МОДЕЛЛАШТИРИШ
Жаҳонда кичик бизнеснинг ижтимоий-иқтисодий аҳамиятини эътиборга олган ҳолда унинг ривожланишига таъсир этувчи омилларни ўрганиш бўйича илмий тадқиқотларга катта эътибор қаратилмоқда. Жаҳон иқтисодиётида тадбиркорликни ривожлантириш жараёнларининг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш, жойларда кулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш борасидаги имкониятлардан тўлақонли фойдаланиш борасида илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.