-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Тўлин ой чиққан кеча. Ҳаётий лавҳалар
Бу китобда туфа тақдирлар, қисматларга дуч келасиз ва уларнинг дард-ташвишлари, қувонч-шодликларига шерик бўласиз. Б. Мансуров бир-бирига ўхшамаган тақдирларни баён этар экан, ҳаётнинг ёзилмаган қонунларини, инсон руҳиятидаги чалкашликларни, яхшилик ва ёмонликни, увол ва савобни содда ҳамда самимий тарзда тасвирларлайди. Фожеали қисматлар сизни изтиробга солса, ибратли қаҳрамонлар дилингизга илиқлик бахш этади.
-
-
Севмоқ шунчалар гўзал бўлса
Сема Марашли Туркиянинг қаҳрамонмараш вилоятида туғилган. Менежмент ва бихевиористика йўналишида таҳсил олган ёзувчининг илк китоби "Менга эртак айтиб бер" 2001 йилда нашрдан чиқди. Оила ахлоқи ва фарзанд тарбиясига оид мақола ва ҳикоялари даврий нашрларда мунтазам эълон қилиб борилади. Оилали уч фарзанднинг онаси.
-
-
Komillik istagi
Husanning ushbu kitobidagi badiiy va publitsistik maqolalarini o'qir ekansiz, bugungi adabiy jarayonni, tengdoshlari ijodini muhabbat bilan,bezovtalik va kuyinchaklik bilan mushohada etayotgan iste'dodli ijodkorni ko'rasiz. Uning so'zlarning sirlari, darsliklarning saviyasi haqida maqolalarida tadqiqotchi olim nigohiga , tengdoshiga maktubi va safarnomasida shoirona qalb dardlari, zavqlariga guvoh bo'lasiz.
-
Юрт ўғлони
Қўлингиздаги китоб атоқли шоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Саъдулла Ҳакимовнинг шу мавзуда ёзилган дилнома- достони биан бошланади. Шунингдек, мажмуадан шоир томонидан кейинги йилларда ёзилган сара шеърлар намуналари ҳам ўрин олган.
-
-
Булбулигўё
Ушбу тўпламга ҳалқимизнинг энг севимли 15 номдаги эртаклари жамланган. Эртаклар олами халқ ақл -заковатининг қудратли парвози халқнинг орзу истаклари мажозий тимсоллар замиридаги мангу ҳаёт муаммоларини билишга интилиши акс этади.
-
Ziqna maxzum
Muallifning " Ziqna maxzum" hajviy qissasi interfaol adabiyot namunalaridan bo'lib , bir o'qishda kitobxonni o'ziga bog'lab oladi. Muallif asar motivini tuzayotganda zamon va makonni sharli ravishda qo'llagan. Asardagi ijtimoiy muammolar hamma zamonga ham tegishli. Kitob qalbida yumor hissi bo'lgan kishilarga, ummuman keng kitobxonlar ommasiga mo'ljallangan.
-
Марко Полонинг ғаройиб саргузаштлари
Саёҳатчиларни ҳар қадамда турли-туман хавф-хатарлар кутади. Марко отаси Николо, амакиси Маффео ҳамда паҳлавон Матео билан Арман ўлкаси, Бағдод ва бошқа бир қанча юртлар орқали Катай (Хитой)га кўп машаққат- лар билан етиб борганлари, саёҳат давомида ва мўғул хоқони Хубилайхон саройида бошларидан ўтказган саргузаштлари ёрқин ифодаларда ниҳоятда қизиқарли тасвирлаб берилган.
-
Нур борки, соя бор
Асарда жамият ҳаётидаги иллатлар , турғунликнинг моҳияти, инсон ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган муаммо ва фадриятлар, инсонлар ўртасидаги севги ва ҳиёнат, бир сўз билан айтганда, "нур" ва "соя"лар орасидаги азалий кураш мавзуси қаламга олинган.
-
Ишқ дафтари
Буюк сўз усталари ижодига ҳар бир замоннинг ўз талаби, ҳар бир авлоднинг ўз эҳтиёжи бўлади. Бу - янги таржималарга йўл очади. Айни шундан саъй-ҳаракат натижаси ўлароқ дунёга келган ушбу мажмуа орқали сиз Султон ул-орифин Шайх Абдусаид Абдухайр,
-
-
ТАРИХИ ТУРКИСТОН
Азиз китобхонлар, тарихчи мутахассислар ва ўтмиш билан қизиққанлар диққатига ҳавола этилаётган ушбу асарнинг кўп кисми Қўқон хонлиги, қисман эса Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги тарихига бағишланган. Асар муаллифи Мирзо Олим Махдум ҳожи Туркистонда XIX асрда бўлиб ўтган тарихий воқеа ва ҳодисаларни кенг ёритишга ва уларга ўз муносабатини баён қилишга ҳаракат қилган. Муаррихнинг фикр-мулоҳазалари бугунги кун ўқувчиларида қизиқиш уйғотади деган умиддамиз.
-
Машраб: муаммо ва ечимлар
Эътиборингизга ҳавола этилаётган ушбу китобдаги маълумотлар ўзагини муаллифнинг 2010-2011 йилларгда "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" гаетасида чоп қилиб борилган "Мабдаи нур" асари муаллифи муаммосини ёритишга бағишланган мақолалари ташкил этади. Ўқувчи улар қаторида бирламчи манбалар асосида тайёрланган ва илк бор илмий муомалага киритилаётган янги қизиқарли маълумотлар билан танишади.
-
ҚАЙДАСАН, ЧАРОС?
Боқий Мирзонинг “Қайдасан, Чарос?” қиссаси “Суҳбатдош” газетасида босилгач, мухлислар томонидан иштиёқ билан ўқилди. Адабий анжуманларда, ижодий учрашувларда муаллиф билан қизиқарли савол-жавоблар бўлиб ўтди. Бир неча йилдирки, қисса шинавандалари муаллифдан китобини сўрашади. Бугун “Қайдасан, Чарос?” алоҳида китоб ҳолида қўлингизга тегди. Мухлислар у ни я на бир бор ўқисалар, ўзгача завқ-шавқ олишади ва икки қалб сирлари ҳақида ҳикоя қилувчи асар севимли китобларидан бирига айланиб қолади деган умиддамиз.