-
Madaniyat. Madaniyatshunoslik
-
Tibbiyot va sog‘liqni saqlash
-
-
-
-
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
-
-
-
Atrof muhitni muhofaza qilish. Ekologiya
-
Ўзбекистонда маънавий-руҳий тикланиш
Ўқув қўлланма уч бобдан иборат бўлиб унда "Муаммонинг методологик ва назарий асослари", "Миллий маданият ва миллий ўзликни англаш жараёнларининг хусусиятлари", "Миллат барҳаётлигининг омиллари" мавзулари кенг ёритиб берилган. Китоб олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабаларига, миллий тараққиёт, миллий ғоя, миллий маънавият, миллий ўзликни англаш жараёнлари билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Патологик физиологиядан амалиёт дарслари учун қўлланма
Қўлланманинг биринчи қисмида даволаш ва педиатрия факультетлари талабаларининг мустақил ишлашлари учун 18 мавзу бўйича материаллар келтирилган. Иккинчи қисмида эса аъзолар ва тизимлар патофизиологияси баён қилинади.
-
Ўқувчилар физиологияси ва гигиенаси
Физиология биологиянинг бир тармоғи бўлиб, органлар, органлар системасини ва организм функцияларини ҳамда ҳаёт жараёнларини ўрганади.
-
Harbiy-dala jarrohligi
Qo`llanmada harbiy-dala jarrohligiga taalluqli bo`lgan zamonaviy jangovar shikastlar to`g`risida ma`lumotlar, tibbiy saralash asoslari va yaradorlarga tibbiy ko`chirish bosqichlarida yordam ko`rsatish tamoyillari keng o`rin olgan.
-
Измерение и контроль влажности материалов
Автор отдает себе отчет в том, что предпринятая им попытка систематического обзора огромного материала не лишена недостатков, поэтому охотно примет к сведению все критические замечания и пожелания читателей. В заключение автор считает своим приятным долгом принести глубокую благодарность проф. М. А. Берлинеру заценные указания, данные им при просмотре и рецензировании рукописи книги.
-
Антикфалсафа
Антик давр фалсафасини фалсафа тарихи фанининг ажралмас бир қисми сифатида ўрганиш, илмий, ғоявий ва тарбиявий жиҳатдан катта аҳамиятга эга. Материализм билан идеализм, диалектика билан метафизика, рационализм билан эмпиризм кураш тарихини анализ қилиш фалсафасини чуқур ва мукаммал тушунишда муҳимдир. Мазкур қўлланмада Қадимги Хитой, Ҳиндистон, Юнон ва Румо давлатларида фалсафий, табиий-илмий фикрларнинг юзага келиши ва ривожланиши баён қилинади.
-
Демография статистикаси
Ўқув қўлланмада "Демография" курси бўйича асосий мавзуларнинг матни берилган бўлиб, унда демографик жараёнлар ва аҳоли ҳақидаги маълумотлар манбалари, аҳоли динамикаси, таркиби ва жойланиши, аҳолининг табиий ҳаракатлари, туғилиш ва репродуктив кайфият, ўлим кўрсаткичи ва ўртача умр кўриш, аҳолини такрор ишлаб чиқариш ва унинг кўпайиши, демографик прогнозлаш, мустақиллик шароитида демографик сиёсат каби муаммолар ёритилган.
-
Сабзавот экинлари селекцияси, уруғчилиги ва уруғшунослигидан амалий машғулотлар
Сабзавот экинлари селекцияси машғулотларида белгиларни группага ажратиш, уларнинг ўзгарувчанлиги ҳамда баҳо бериш усуллари, гулнинг тузилишини, уларни бошқа ўсимликлардан ажратишни ва чатиштириш усулларини ўрганадилар.
-
Биологиядан амалий машғулотлар
Мазкур қўлланма академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари учун мўлжалланган бўлиб, биология фани бўйича амалий машғулотлар, лаборатория ишлари, дала амалиёти ва экскурсиялар ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар, йўрниқномалар берилган.
-
Экология
Мазкур ўқув қўлланмада экология фани ва унинг мазмуни, вазифалари, тарихи, минтақавий ҳамда маҳаллий экологик муаммолар, уларни ҳал этиш йўллари, тирик организмлар тарқалган асосий ҳаёт муҳитлари, табиий популяцияларнинг хоссалари, республикамиздаги энг муҳим табиий биоценозлар, экотизимлар ҳамда уларнинг тузилмаси ҳақида умумий маълумотлар баён этилган.
-
Иқтисодий хавфсизлик: назария ва амалиёт
Ўқув қўлланмада иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг асослари ва устувор йўналишларига бағишланган мавзулар ёритилган.
-
Паразитология
Ўқув қўлланмада асосан одам, маҳсулдор ҳайвонлар ва маданий ўсимликларда учрайдиган паразитларнинг тузилиши, биологияси, тарқалиши, таснифи, қўзғатадиган касалликлари ва уларнинг олдини олиш чоралари тўғрисида маълумотлар берилган.
-
Экология
Ушбу қўлланмада экологиянинг асосий тушунчалари, ҳозирги замон ижтимоий тараққиёт ва фан-техника инқилоби шароитида экологик муаммолар, экологик муаммоларнинг ижтимоий йўналишлари билан боғлиқ масалалар ёритилган.
-
Саноат экологияси
Мазкур ўқув қўлланмада экология фани ривожланишининг қисқача тарихи Ўзбекистоннинг ҳозирги даврдаги экологик муаммолари, табиатда ўсимлик ва ҳайвонларнинг ўрни, экосистемалар тавсифи, биосфера, атмосфера, гидросфера каби масалалар ёритилган.
-
Ўсимликлар физиологиясидан амалий машғулотлар
Ушбу қўлланмада ўсимликлар физиологиясининг асосий бўлимлари ҳисобланган ҳужайра физиологияси, сув алмашинуви, фотосинтез, нафас олиш, минерал озиқланиш, ўсиш ва ривожланиш, ўсимликларнинг чидамлилиги, ҳужайранинг физиологик фаол моддаларига тегишли лаборатория ишларини классик ҳамда замонавий услубларда бажариш йўллари тўла баён қилинган.
-
Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш
Маълумки, ҳозирги вақтда инсоннинг табиатга таъсири натижасида ташқи муҳитнинг кескин ўзгариши энг муҳим масалалардан бири бўлиб қолди. Қўлланмада ана шу хусусда баҳс этадиган экология фани, унинг қисқача тарихи, муҳим абиотик, биотик ва антропоген омиллар ва уларга тирик организмларнинг мосланишлари, популяциялар, экологик системалар ҳамда биосфера ва инсон билан табиат ўртасидаги муносабатларнинг баъзи бир хусусиятлари, республикада табиатни муҳофаза қилиш каби мавзулар юзасидан умумий маълумотлар келтирилган.