-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
DETEKTIV XIKOYALAR
E'tiborlarizga havola etilayotgan kitob dunyo etirof etgan yozuvchilar-Artur Konan Doyl, Stiven King, Moris Leblan, Jan Pol Sartr, Agata Kristi qalamiga mansub detektiv hikoyalarni o'z ichiga olgan.
-
Олтин зангламас
Шуҳратнинг Жаннат қидирганлар (1968) романда ватангадолик фожеалари бадиий ифодасини топган. Унинг кўпгина асарлари қардош халқлар ва хорижий тилларга таржима қилинган. У Ўзбекистон халқ ёзувчисидир. Ўйлаймизки ушбу китоб сиз азиз китобхон мухлис ва мухлисаларимизга яна бир бор мароқли мутолаа иъном этади деб ўйлаймиз.
-
Тимсоҳнинг кўз ёшлари
Ушбу китобга МУАЛИФНИНГ ТИМСОҲНИНГ КЎЗ ЁШЛАРИ ВА ОТЧОПАР СИНГАРИ ЯНГИ ҚИССАЛАРИ КИРИТИЛГАН
-
Temuriy malikalar
Turg‘un Fayziyevning “Temuriymalikalar” asarida yozilishicha, Amir Temur suyukli rafiqasi Saroy Mulk xonimdan farzand ko‘rmagan. Ammo ,sohibqiron o‘z o‘g‘li Shohruh Mirzoni, suyukli nabiralari Muhammad Sulton Mirzo, Xalil Sulton Mirzo, Ulug‘bek Mirzo va boshqa mirzolarni bevosita zukko Saroy Mulk xonim tarbiyasiga topshirgan edi . 1405 yil 8 fevralda sohibqiron Amir Temur O‘trorda vafot qilgach, Samarqand taxtiga uning nabirasi Xalil Sulton Mirzo (1384-1411) o‘tirdi. Ibn Arabshohning bergan ma’lumotiga ko‘ra, Xalil Sulton Mirzoning xotini Shod Mulk begim 1408 yilda Saroy Mulk xonimni zaharlab o‘ldirgan. Amir Temurning 1395 yilda To‘xtamishxon ustidan qozongan g‘alabasi ruslarning mug‘ullar zulmidan ozod bo‘lishini 200 yilga tezlashtirgan.
-
МЕНИ ЙИҒЛАТМА, ҲАЁТ!
Бир шоир айтганидек, ҳаёт деб аталмиш Буюк Устоз кимгадир қанд берса, кимгадир панд беради. Унинг синовларига беьубор кўнглини авайлаб кўтариб юрган ёшларнинг ҳаммаси ҳам чидай олмайди. Айнан, шу тенгдош- ларига далда бўлиш учун Аҳад Қаюм уларнинг номидан барча дардларни тўкиб солади. Ҳа, бу ҳиссии дардларнинг купи қадим замондан ҳозирги вақтгача турли шаклда турланиб, тусланиб қоғозларга тушиб келмоқда. Аҳад Қаюм эса ана шу дардни эритадиган, оддий турмуш ташвишидек кўрин- гани билан тоғлар ҳам кўтаролмайдиган ички кечинмаларни ўзига хос ра- вишда қоғозга туширган, холос. Аслида лирика, шеьр шу эмасми?!
-
Баҳордан бир кун олдин.
Китобда шоир Ҳуршид Давроннинг яқин ўтмишнинг аччиқ саҳифаларига бағишланган шеърлари жамланган.Шеърларнинг аксарияти собиқ шўролар тузуми даврида ҳукмрон бўлган ғояларга , миллий қадриятларимиз бой меросимиз,миллий ва инсоний ҳақ -ҳуқуқларга нисбатан юрит илган зуғумкор сиёсатга қарши уйғонган ҳис -туйғулар билан йўғрилган.
-
Қалбим наволари
Абдусамат Гулбоев 35 йил мактаб ўқувчиларига "Ўзбек тили ва адабиёти” фанидан дарс берди. У ёшларга таълим ва тарбия бериш билан бирга назмда қалам тебратиб турарди. У нафақага чиккач, ёзган шеърларини тўплаб, вилоят ёзувчилар уюшмаси раҳбари Маҳмуд Тоирга кўрсатди. Устози кўрсатмаси билан айрим шеърларини кайта ишлаб, нашрга тайёрлади. Сиз ҳам ушбу тўпламни ўқиб чиқсангиз, мусиқа асболари устоз ижросида одамларга кандай ҳузур бағишлаган бўлса, тўпламдаги ҳар бир шеъри ҳаёт навосида сизга ҳузур бағишлайди.
-
Tanlangan asarlar
Dunyoga dong'i ketgan mashhur qirg'iz adibi Chingiz Aytmatov asarlarining har biri shakli va ma’naviy olami be- takrorligi, insonni sharaflashi bilan har qachon maftunkordir. Bu jilddan uning «Birinchi muallim», «Somon yo'li>, «Alvido Gulsari», «Sohil yoqalab chopayotgan olapar» kabi mumtoz qissalari qatorida ijodining ilk davrida bitilgan samimiy ruhdagi hikoyalari ham o'rin oldi.
-
Сунбуланинг илк шанбаси
Ҳамхонам чинданда бадбахт сўқирлик балосидан секин аста мосво бўлиб бораётган бахтиёр довдир мисоли менга. деб ёзилган асарнинг бош мисраларида
-
Бадоеъул вақоеъ (Нодир воқеалар)
Замонасининг етук адиби ва шоири Зайниддин ибн Абдужалил Восифийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида унинг ягона улкан асари "Бадоеъул-вақоеъ"( "Нодир воқеалар" )орқалигина фикр юрита оламиз.
-
Dil tubiga chuqqan lahzalar
O'zbekiston Qahramoni, xalq shoiri Erkin Vohidovning "Dil tubiga cho'kkan lahzalar" kitobi hayotiy lavhalar, kuzatuv va xotiralardan tuzildi. Ularning ba'zilari xotira shaklidagi g'amgin hikoyalar, ba'zilari yarim tabassum bilan bitilgan esdaliklardir. Ulardan ayrimlari shaklan kulgili, lekin mohiyatan murakkab taqdir lavhalaridan iborat.
-
Мусаввирнинг ёшликдаги шамоили
Қуйида сизнинг эътиборингизга ҳавола этилаётган Ж.Жойснинг “Мусаввирнинг ёшликдаги шамойили” романи бир қарашда атоқли ўзбек адиблари Ойбек, Абдулла Қаҳҳор ва Ғафур Ғуломнинг автобиографик асарларини ёдга солади. Ёш боланинг, ўсмирнинг онги атрофмуҳитни қай тарзда қабул қилади, у таълим-тарбия олаётган маскандаги ўзаро муносабатлар, оиладаги, жамиятдаги вазият бола онгининг шаклланишида нечоғли аҳамият касб этади, муайян муҳитда шаклланган бу онг ўз-ўзини англаш жараёнларини қандай кечиради — булар барчаси Ж.Жойс романида нозик психологик таҳлиллар орқали жуда чуқур очиб берилган. Муаллиф асар қаҳрамонининг фикрларини, ўй-хаёлларини, кечинмалари ва ҳис-туйғуларини асосан унинг ички монологлари орқали кўрсатиб беради.
-
Sadoqat saroyining mangu malikasi yoxud Zulfiyaxonim
Mazkur kitob yozuvchi Nurali Qobulning shoira Zulfiya xonimga boʻlgan cheksiz hurmati bois dunyoga kelgan. Unda yozuvchining shoira bilan birgalikda faoliyat yuritgan yillari esga olinadi. Kitob so'ngida Hamid Olimjon va Zulfiya xonimlarning eng sara she'rlaridan namunalar keltirilgan.
-
Одиссея
Гомернинг асрлар оша бизгача етиб келган ва ҳамон кўнгилларга ҳайрат уруғини сочишда давом этаётган «Одиссея» қаҳрамонлик эпоси юнон мифологияси асосида яратилган. Шу билан бирга, унда факдт шеърлар, афсоналар ва ривоятларгина эмас, реал тарихий воқеалар ҳам акс этган.
-
Кафансиз кўмилганлар
Ушбу асар ёзувчининг қатоғон йилларидаги инсон бошига тушган надомат ва ташвишлар хақида сўз юритилиб қуйидаги воқеалар баён этилган: Тинтув пайтида гувоҳлик учун чақирилган қўшни аёл гўдакнинг ўз отаси тақдиридан бехабарлигиданми ёки менга ачинганиданми уни бағрига босиб ҳўнграб йиғлаб юборди.
-
Қирқ ўғлон қиссаси
Ушбу китобда жиноятчиликка қарши курашда юртимизни, истикдолимизни, тинч ҳаётимизни кўролмаган гурухдарнинг ҳужумларини бартараф этишда жонларини қурбон қилган мард, фидойи ва жасур ички ишлар ходимлари ҳақида ҳикоя қилинади.