-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Ишқ дафтари
Буюк сўз усталари ижодига ҳар бир замоннинг ўз талаби, ҳар бир авлоднинг ўз эҳтиёжи бўлади. Бу - янги таржималарга йўл очади. Айни шундан саъй-ҳаракат натижаси ўлароқ дунёга келган ушбу мажмуа орқали сиз Султон ул-орифин Шайх Абдусаид Абдухайр,
-
-
ТАРИХИ ТУРКИСТОН
Азиз китобхонлар, тарихчи мутахассислар ва ўтмиш билан қизиққанлар диққатига ҳавола этилаётган ушбу асарнинг кўп кисми Қўқон хонлиги, қисман эса Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги тарихига бағишланган. Асар муаллифи Мирзо Олим Махдум ҳожи Туркистонда XIX асрда бўлиб ўтган тарихий воқеа ва ҳодисаларни кенг ёритишга ва уларга ўз муносабатини баён қилишга ҳаракат қилган. Муаррихнинг фикр-мулоҳазалари бугунги кун ўқувчиларида қизиқиш уйғотади деган умиддамиз.
-
Машраб: муаммо ва ечимлар
Эътиборингизга ҳавола этилаётган ушбу китобдаги маълумотлар ўзагини муаллифнинг 2010-2011 йилларгда "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" гаетасида чоп қилиб борилган "Мабдаи нур" асари муаллифи муаммосини ёритишга бағишланган мақолалари ташкил этади. Ўқувчи улар қаторида бирламчи манбалар асосида тайёрланган ва илк бор илмий муомалага киритилаётган янги қизиқарли маълумотлар билан танишади.
-
ҚАЙДАСАН, ЧАРОС?
Боқий Мирзонинг “Қайдасан, Чарос?” қиссаси “Суҳбатдош” газетасида босилгач, мухлислар томонидан иштиёқ билан ўқилди. Адабий анжуманларда, ижодий учрашувларда муаллиф билан қизиқарли савол-жавоблар бўлиб ўтди. Бир неча йилдирки, қисса шинавандалари муаллифдан китобини сўрашади. Бугун “Қайдасан, Чарос?” алоҳида китоб ҳолида қўлингизга тегди. Мухлислар у ни я на бир бор ўқисалар, ўзгача завқ-шавқ олишади ва икки қалб сирлари ҳақида ҳикоя қилувчи асар севимли китобларидан бирига айланиб қолади деган умиддамиз.
-
Dengiz Haqida So'zlab Ber Menga
Ushbu asar bizni hayotga teranroq qarashga, yorug'likka intilish bilan orzularimizni ro'yobga chiqarish hamda vaqtni isrof qilmaslikka da'vad etadi. Buning uchun sevishga shoshilmog'imiz, nafas olishimizda esa muhabbat bo'lmog'i lozim.
-
Сув париси
Рус халқининг улуғ шоири, янги рус адабиётининг асосчиси Александр Сергеевич Пушкин (1799-1837) ижоди рус ва умуман, жаҳон адабиёти тараққиётига жуда катта таъсир кўрсатди. Зеро, Ер юзида Пушкин номини эшитмаган инсон бўлмаса керак. Шеърият мухлиси борки, унинг исмини билади.
-
-
Foziyon Zindoni
Yozuvchi Jo'ra Fozilning "Foziyon zindoni" kitobi asosan zamonaviy mavzudagi xikoyalardan tuzilgan, unda adibning saralangan hikoyalari o'rin olgan. Muallif qahramonlar taqdirini ruhiy tadqiq etish yo'li bilan barkamol avlod qanday bo'lishi kerak, degan savolga javob izlaydi. Kitobdan joy olgan yangi hikoyalar ham asosan hazrati inson va uning zamindagi ezgu amallariga bag'ishlaydi.
-
ЖАННАТ АҲЛИ
Маълумки, жаннат ва дўзах яратилган. Ҳозир улар мавжуд ва абадийдир, йўқ бўлиб кетмайди. Бунга ҳар бир мўмин-мусулмоннинг имон келтириши фарздир. Банданинг охирги борадиган манзили ё жаннат, ёки дўзах бўлади. Жаннат кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва инсон зоти хаёлига келмаган сон-саноқсиз неъматлар билан тўладир. Бу гўзал мукофот имон келтириб, эзгу ишлар қилган зотлар учун олдиндан тайёрлаб қўйилган. Албатта, жаннат барча мўминлар кўз тиккан улуғ макондир.
-
САНАМ ТОҒИДАГИ ГУЛХАН
Ҳар бир ёзувчининг ў з китобхони, ў з услуби бўлади. Мирзапўлат Тошпўлатов ҳам тарихий, ҳам замонавий мавзуларда қалам тебратади. Адибнинг ҳикоя ва қиссаларида муҳаббатнинг сирли онлари, дўстлик, диёнат, эзгулиш, софлик ҳақида сўз юритилса, тарихий асарларида эса авлодларимиз урф- одатлари, мардлиги, ота-боболар ва момоларимизнинг эртакка, ривоятга айланган садоқати, мардлиги ҳақида ҳикоя қилади.
-
O`gay ona
Quyoshni bahorning boshi va kuzning adog'ida har qachongidan ko'ra qattiqroq, ko'proq suyushimizni ta'kidlashga hojat bo'lmasa kerak. Odamlar ilk bahor kuyoshini askarlikdan qaytgan o'g'lini yoki g'urbatga uzatilgan, ya'ni uzoqqa kelin bo'lib tushgan qizini kutib olgan otaona kabi qarshilaydilar.
-
Кушандалар
Иван Франконинг "Кушандалар" номли китобини ҳикоя ва сатирик эртакларни севиб ўқувчиларга тавсия этилади.
-
Bahor qaytmaydi
O'tgan asrning 60-70-yillarida o'zbek adabiyoti juda katta istedodlarni qabul qildi. Ham nazm, ham nasr, ham publisistika o'quvchilarni maroqli mutolaaga mushohadaga chorladi. "Bahor `qaytmaydi" qissasi 1969-yilda yozilgan. qissada yozuvchi iste'dodli, biroq uning qadriga yetmagan, ulug' maqsadsadlardan mahrum xudbin yigitning tanazzuli tarixini, ruhiy va ma'naviy inqirozini san'atkorona tahlil etib bergan.
-
Boburiynoma
Bugun buyuk adib, shoir, olim, yirik davlat arbobi va sarkarda Zahiriddin Muhammad Bobur tavalluddiga 536 yil to`ldi. Zahiriddin Muhammad Bobur keng dunyoqarashi va mukammal aql-zakovati bilan Hindistonda Boburiylar sulolasiga asos solib, bu mamlakat tarixida davlat arbobi sifatida nomi qolgan bo`lsa, serjilo o`zbek tilida yozilgan «Boburnoma» asari bilan jahonning mashhur tarixnavis olimlari qatoridan ham joy oldi. Sana munosabati bilan yozuvchi Xayriddin Sultonning “Boburiynoma” nomli asari nashr etildi. “Boburiynoma” janr xususiyati, mazmun mundarijasi, voqealar rivoji, badiiy-estetik tasvir usullari va tarixiy-falsafiy ahamiyatiga ko`ra, o`zbek adabiyotida o`ziga xos o`rin egallaydi. Zahiriddin Muhammad Boburning murakkab taqdiri, uning noyob shaxsiyati, muallifning bu zotga bo`lgan mehr-muhabbati asarning bosh mavzusini tashkil etadi. Asarda shaxsiy xotiralar esse va hikoyaga, safar taassurotlari, hayotiy hangomalar badiiy-falsafiy mulohazalarga, bugungi kun voqealari tarixiy lavhalarga, tarixiy shaxslar badiiy obrazlarga uyg`un bo`lib, mazkur kitobning ham tarixiy, ham badiiy-falsafiy qimmatini oshiradi.
-
Рўё ёхуд гулистонга сафар
Бу савдога учраганимга кўп бўлди. Ўн беш йиллар, эҳтимол ундан ҳам кўпдир. Шунча вақтдан бери тинчим йўқ, на унутиб, эсимдан чиқариб, хотиржам яшадим, на кўрган-билганларим асосида ушбу нарса ёзиб, чиқардим. Ёзишни-ку ўша пайти, яъни бориб келган вақтларимдаёқ бошлаган эдим, лекин бунақа гапларга ишонадиган одам топилармикан, айтишга айтиб, кейин ҳаммага кўлги бўлиб юрмасам эди деган истиҳола билан тўхтатганман.