-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Бардош тонги
Ўкта Садининг шеърларида ўзига хос халқона оҳанг бор. Шоир ўз шеърларида бепоён дашт манзараларини чизишга ҳаракат қилади.
-
Лидерлик қонунлари
Лидернинг йўли. Афсонавий бестселлерлар силсиласи еттита беқиёс китобдан иборат бўлиб, уларда таъсир кўрсатиш, қатъиат, ботиний куч, бойлик, чидам ҳақида сўз боради. Барча муаллифлар тан олинган лидерлар ёки лидерликнинг асосий ўқуви бўйича билимдонлардир. Ушбу бестселлер аллақачон ўз тарихига эга, улар миллионлаб кишиларга муваффаққиятли эришишда кўмак беришди.
-
Alisher Navoiy
“So‘z chamani” turkum kitoblarining ilk risolasi Hazrat Alisher Navoiy g'azallaridan tuzildi. Ko'hna turkiy-o'zbek yozuvining “alif ”idan boshlab “yo”siga qadar, barcha harflariga oid she’rlardan saralab olishga harakat qilindi. Bu go‘zal va benazir guldasta muhtaram she’r ixlosmandlariga sevimli bo'ladi deb ishonamiz.
-
-
Фозил одамлар шаҳри
Шарқ Уйғониш даврининг буюк мутафаккири Абу Наср форобий асарларида оқилона давлат тузуми, инсоният жамияти ҳақидаги нодир ва доно фикрларга дуч келамиз. "Арасту фалсафаси" , "Фозил одамлар шаҳри", "Илмларнинг келиб чиқиши" тўғрисидаги асарлари олимнинг жаҳонга машҳур қилган. Ушбу китоб ҳам тарихчиларга, адибларга, қўйингки, маорифга қизиқувчи барчага маъқул бўлади.
-
Фозил одамлар шаҳри
Шарқ Уйғониш даврининг буюк мутафаккири Абу Наср Форобий асарларида оқилона давлат тузими, инсоният жамияти ҳақидаги нодир ва доно фикрларга дуч келамиз. IX-X асрларда яшаб, ижод этган "Арасту фалсафаси", "Фозил одамлар шаҳри", "Илмларнинг келиб чиқиши тўғрисида" асарларида намуналар киритилган. Китоб файласуфларга, тарихчиларга, адибларга ва шу соҳа билан қизиқувчи ўқувчиларга мўлжалланган.
-
Бегона
Отажон Тоғон 1940 йилнинг 15 майида Туркманистоннинг Мурғоб туманида деҳқон оиласида туғилди. Отаси Тоғон Аваз 1943 йилда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлади. Отажон қишлоғидаги мактабда ўрта маълумот олгач, бир неча муддат жамоа хўжалигида хизмат қилади.
-
Sbayxzoda Atoyi
«Soz chamani» turkum kitoblarining navbatdagi risolasi hazrat Shayxzoda Atoyi g'azallaridan tuzildi. Ushbu rango-rang guldasta ham muhtaram she'r muhiblariga sevimli bo'lishiga ishonamiz.
-
Дардингни олай, аёл
Ушбу китобга олам ва одам, ҳаёт ва табиат мавзудаги шеърлар жамланди. Муаллиф ўз ҳаётий тажрибаларига таяниб, аёл қалбининг нозик тебранишларини, турфа кузатишларини ифода этган.
-
Амирликнинг олтин тахти изидан
Сиз билан яна ғойибона учрашиб турганимдан хурсандман. Мана детектив жанрдаги тўртинчи китобимни катта ҳаяжон билан сизнинг хукмингизга ҳавола қилмоқдаман. “Амирликнинг олтин тахти изидан” деб номланган ушбу китобимиз ҳам муқаддам чоп этилган “Қимматга тушган хато” (2013 й), “Темурийлар кутубхонаси сири” (2015 й), “Кечиккан қасос” (2017 й) номли асарларимизнинг мантиқий давомидир. Асар қаҳрамонлари прокуратура терговчилари - Фахриддин ва Санжарбек бу сафар жуда антиқа жиноятни тергов қилишга киришадилар. Бухоронинг сўнгги Амири Сайид Олимхоннинг йўқолган хазинаси билан боғлиқ тарихий воқеалар ва хазина атрофида айни замонда содир бўлаётган дахшатли жиноятлар терговчиларнинг юксак махорати, қатьияти, шижоати туфайли фош этилади ва айбдорлар тегишли жазога тортилади. Асарни ўқир экансиз сиз ўзингизни тергов гуруҳи билан гоҳ Тошкенту Термиз кўчаларида жиноятчиларнинг изига тушгандай, гоҳ Дарбанду Бойсун тоғларида Амирликнинг хазинасини қидириб юргандай ҳис этасиз.
-
Дилдаги гаплар
Бир-бирини тақозо қилувчи мустақил тўққиз бўлимдан иборат ушбу “Диладаги гаплар” китоби маърифат йўлидаги бир ўзбек зиёлисининг камтарона фикр-уйлари, содда ва тиниқ мушоҳадалари, ҳикматга чанқоқ қалбининг нурли изтиробларидир. Шубҳа йўқки, бу китоб инсон хотирини тинимсиз паришон қилувчи бугунги глобаллашув даврида қалбларни сакинатга чорлайди, ижодга муҳаббат уйғотади, самимиятга ўргатади.
-
Iztirob shiviri
Baxt haqida so'zlash, uning borligiga o'zni-da, o'zganida ishontirish oson yumush emas. Zero, Baxtga eltar yo'llarning zahmati bor.
-
Оила ёки оила бошқариш тартиблари
XX аср бошларида Туркистон заминида кечган миллий уйғониш даврининг нафақаг адабиёти, балки ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ҳаётига хам кучли туртки берган қомусий илм эгаси, профессор Абдурауф Фитратнинг «Оила» рисоласи, мана қарийб юз йилдирки, ўз ахамиятини заррача йўкотмай келаётир. Бунинг сабаби - асарда илгари сурилган ғоя ва мулоҳазаларнинг инсоний мухаббат, меҳру вафо, оила, никоҳ, фарзанд тарбияси, миллат келажаги сингари боқий қадриятларга бағишлангани билан изохланади. Муаллиф тили ва услубининг бенихоя халқчиллиги, тилга ва дилга яқинлиги, сухбатдошига сезимлилиги рисоланинг бир уринишда ўқилиши, ёдда мухрланиб қолишига замин яратади. Бинобарин, «Соғлом она ва бола йили»да этилиши, ўйлаймизки, кўплаб маънавий тортиқ бўлажак.
-
Баётларим-қанотларим
Мазкур тўпламни тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Мудофоа Вазирлигининг Музейи, Марказий Офицерлар уйи ҳамда «Ватанпарвар» газетаси материалларидан фойдаланилди
-
Феномен доктор Хауса. Правда и вымысел в сериале о гениальном диагносте
Эта книга - попытка собрать под одной обложкой всю информацию, так или иначе связанную с "Доктор Хаусом", и выяснить причины успеха сериала при всей неоднозначности его главного героя - великого и ужасного диагноста Грегори Хауса.
-
Sharafli umr. Romandan parcha
Muallifning kitobxonlar hukmiga taqdim etilayotgan "Sharafli umr" romani ham tarixiy, harbiy-vatanparvarlik mavzusidagi asarlar sirasiga kiradi. Aytish lozimki, birinchi jahon urushiga olib kelgan siyosiy va diplomatik fitnalarga guvoh bo'lgan mahoratli razvedkachi - Rossiya bosh shtabining zobiti sarguzashtlari, mana, bir necha o'n yillardiki, kitobxonlarni tom ma'noda o'ziga maftun qilib kelmoqda.