-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Kutubxonashunoslik va arxivshunoslik
-
Kutubxonashunoslik va arxivshunoslik
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
Iqtisodiyotning boshqa tarmoqlari
-
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Олий таълимда ўқитувчилар юкламасини ҳисоблашнинг хорижий тажрибаси.
Мазкур методик қўлланмада олий таълим муассасаларида таълим сифатини таъминлашнинг муҳим қисмларидан бири ҳисобланган ўқитувчилар юкламаси, уни ҳисоблаш ва тақсимлаш методлари ҳамда унинг таълим самарадорлигига таъсири ёритилган. Хориждаги нуфузли олий таълим муассасаларининг ўқитувчилар юкламасини ҳисоблаш методлари ҳамда улардаги ҳолат ҳам таҳлил қилинган.
-
Кредит-модуль тизими бўйича хориж тажрибаси
Ушбу методик қўлланмада хорижий давлатлардаги кредит-модуль тизимига турлича ёндашувлар, атамалар, кредит тизими асосида таълим жараёнларини ташкил этиш ва унинг сифатини таъминлашнинг инновацион методлари ёритилган. Шунингдек, кредит-модуль тизимида педагоглар фаолияти, ўқув юкламаси, кредит-модуль тизимида ўқув жараёнининг услубий таъминоти, таълим натижалари, кредитларни тақсимлаш усуллари, таълим компонентларида таълим натижалари, мобиллик ва кредитларни тан олиш ҳамда олий таълимнинг норматив-ҳуқуқий асослари баён этилган
-
Олий таълимда ахборот-кутубхона хизматини рақамлаштириш: unilibrary.uz электрон кутубхона платформаси
Мазкур методик қўлланмада Олий таълим, фан ва инновциялар вазирлиги ҳузурида ташкил этилган unilibrary.uz электрон кутубхона платформаси, унинг ташкилий тузилмаси, фойдаланувчиларга яратилган имкониятлари ҳақида маълумотлар келтирилган. Қўлланмадан ўрин олган маълумотлар фойдаланувчилар учун unilibrary.uz электрон платформасидан фойдаланишда ўзига хос йўриқнома вазифасини ҳам бажаради. Ушбу методик қўлланмадан олий таълим муассасалари раҳбар-ходимлари, профессор-ўқитувчилар, талабалар, тадқиқотчилар ҳамда кенг жамоатчилик фойдаланишлари мумкин.
-
Таълим сифатини оширишда инновацион кутубхоналарнинг аҳамияти
Мазкур методик қўлланмада олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказлари фаолиятида инновацион технологияларнинг ўрни, хорижий давлатлар олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказларида фойдаланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, автоматлаштирилган ахборот-кутубхона тизимлари ва RFID технологияларининг имкониятлари, шунингдек, давлат олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказларини автоматлаштириш жараёнларининг таҳлили баён қилинган. Мазкур қўлланмадан олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари, ахборотресурс марказлари масъуллари, шунингдек, профессор-ўқитувчилар, талабалар, докторантлар ҳам фойдаланишлари мумкин.
-
Илмий мақола қандай ёзилади?
Мазкур методик қўлланма эндигина тадқиқот соҳасига кириб келаётган талаба ёшларга ҳамда илмий изланиш оламига қадам қўя бошлаган ёш олимларга илмий натижаларни қай тартибда баён этиш, расмийлаштириш ва илмий жамоатчилик ҳукмига ҳавола этиш тартиб-таомиллари борасида зарур тушунчаларни беради. Илмий мақола ёзишда амал қилиниши лозим бўлган расмий ва норасмий қоидалар ўрин олган. Қўлланмадан олий таълим муассасалари талабалари, докторантлар, мустақил изланувчилар ҳамда профессор-ўқитувчилар фойдаланишлари мумкин.
-
Умуммиллий талабалар сўрови — таълим сифатини оширишнинг муҳим омили (Буюк Британия тажрибаси мисолида)
Мазкур методик қўлланма олий таълим сифатини кафолатлаш учун талабалар фикрини ўрганиш бўйича Буюк Британия тажрибаси ҳақида маълумотларни ўз ичига олади. Унда Б.Британияда кенг миқёсда ўтказиб келинаётган Умуммиллий талабалар сўрови (NSS)нинг мазмуни ва ижтимоий аҳамияти, шунингдек, унинг таркибий тузилиши ҳамда олий таълим сифатини оширишдаги ўрни борасидаги таҳлилий маълумотлар ўрин олган. Қўлланмадан олий таълим муассасалари ректорлари, проректорлар, таълим сифатини назорат қилишга масъул бўлим бошлиқлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда олий таълим соҳасига оид илмий тадқиқот олиб бораётган изланувчилар фойдаланишлари мумкин.
-
Нодавлат олий таълим муассасаларида таълим сифатини баҳолаш: хорижий ва миллий тажриба
Мазкур методик қўлланмада олий таълимда сифатни баҳолашнинг назарий концептуал ва амалий жиҳатлари таҳлил этилиб, мазкур фаолиятни институционал тарзда самарали ташкил этишга оид хорижий мамлакатлар тажрибасининг илғор ютуқлари кўриб чиқилган. Ва шу асосда мамлакатимизда фаолият юритаётган нодавлат олий таълим муассасаларида таълим сифатини баҳолаш механизмини такомиллаштиришга оид тавсиялар келтирилган. Қўлланмадан олий таълим тизимида фаолият юритаётган ваколатли шахслар, профессор-ўқитувчилар ҳамда олий таълим соҳасига оид илмий тадқиқот олиб бораётган изланувчилар фойдаланиши мумкин.
-
Олий таълим муассасаларида педагог ходимларни танлаш мезонлари
Мазкур методик қўлланмада олий таълимда педагог ходимларни танлаш мезонлари ёритилган. Муаллифлар олий таълим сифатини таъминлашнинг энг муҳим мезонларидан бири сифатида профессор-ўқитувчиларнинг илмий-педагогик салоҳиятини назарда тутиб, педагог ходимларни танлаш мезонларини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш долзарб вазифа эканлигини асослаб беришган. Қўлланмадан олий таълим тизимида фаолият юритаётган ваколатли шахслар, жумладан, кадрлар бўлими, жамоатчилик кенгаши, кафедра мудирлари фойдаланиши мумкин.
-
Корхона молия-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси
Тўпламга ташкилий-ҳуқуқий шакли ва мулкчилик шаклидан қатъий назар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган ва икки томонлама тизим бўйича бухгалтерия ҳисобини юритадиган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар (банклар ва бюджет муассасаларидан ташқари) молия-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби хисобварақлари режаси киритилган.
-
Счетная линейка
В книге рассматриваются простейшие операции и излагаются правила для производства действий умножения, деления, возвышения в степени, извлечения корня и т. п.
-
Олий таълим бошқаруви: ISO талаблари ва устувор вазифалар
Мазкур методик қўлланма Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг ISO 21001:2018 “Таълим ташкилотлари — Таълим ташкилотларини бошқариш тизимлари — Фойдаланиш бўйича йўриқномага эга талаблар” номли стандартининг мазмуни, асосий талаблари ҳамда ушбу талабларнинг олий таълим муассасаларида таълим сифатини оширишдаги аҳамияти каби масалаларни ўз ичига олган. Қўлланмадан олий таълим муассасалари ректорлари, проректорлар, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, факультет деканлари, кафедра мудирлари, профессорўқитувчилар ҳамда олий таълим соҳасига оид илмий тадқиқот олиб бораётган изланувчилар фойдаланишлари мумкин.
-
Тіл білімі негіздегі пәнінен өзіндік жұмыстар
Бұл әдістемелік қолданба Әжінияз атындағы Нөкіс мемлекеттік педагогикалық институты Казақ тілі және әдебиеті бакалавр тәлім бағдары үшін бекітілген "Тіл білімі негіздегі " пәнінің үлгі оқу бағдарламасы негізінде жазылды.
-
Развитие художественных методов
Учебно-методическое пособие "Развитие художественных методов" предназначено для студентов отделения русский язык и литература.
-
Друвнерусская литература. Практикум
Ориентировано на изучение основных проблем курса "История дреевнерусской литературы" : эволюция и особенности жанровой системы, стили, интерпретация идейного содержания и анализ художественных особенностей отдельных памятников с учетом культурно-сторических условий их создания.
-
Талабалар ушын методикалық қолланба
Талабалар ушын дүзилген бул оқыў - методикалық қолланбада рәсмий ис қағазлардың жәмийеттеги орны ҳаққында түсиниклер берилди, жазылыў үлгилери көрсетилди.
-
Тесты по истории русской литературы
Сборник тестовых вопросов предназначен для студентов-русистов факультета иностранных языков НГПИ им.Ажинияза, а также для учителей профессиональных колледжей, школ, лицеев, слушателей курсов переподготовки и повышения квалификации.