-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
ЖАВОҲИРЛАР ҲУКМИ ОСТИДА
Табиат муҳитининг ажойиб инъоми ҳисобланган жавоҳир тошлар туғилган кунимиздан бошлаб, то сўнгги соатларимизгача биз билан биргадирлар. Мураккаб геологик шароитда, миллион йиллар давомида пай до бўлган бу сирли минераллар табиатда кучли биоэнергетик қувват манбаидирлар. Жавоҳирларнинг ўзига хос хусу- сиятлари илмий асоода фойдаланилганда улар ёшартирувчи, согай- тирувчи, қувватлантирувчи биостимулятор бўлиб хизмат қилишини Шарқ халқлари ва туркий миллатлар қадимдан билганлар.
-
Алишер Навоий ғазалларида ҳазил-мутойиба
Ушбу китобга Алишер Навоийнинг “Хазойин ул-маъоний” девонларига кирган ғазаллардаги ҳазил-мутойиба руҳидаги байтлар жамланган. Зарур ўринларда байтлар қийин сўзлар луғати ҳамда изоҳлар билан таъминланган. Аруз вазнининг мукаммаллиги ва жозибасини намойиш этиш ҳамда байтларни ифодали ўқишни қулайлаштириш мақсадида махсус белгилар воситасида рукн ва ҳижолар ажратилган.
-
-
Саҳифага сиғмаган сатрлар
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ашурали Жўраев узоқ йиллардан буён матбуотда фаол қатнашиб келади. У қатор насрий китобларнинг муаллифи. Хизмат юзасидан кўп жой- ларда бўлади ва кўплаб одамлар билан мулоқот олиб боради, ҳаётни кузатишдан эринмайди. Ушбу битиклар ҳам ана шу кузатишлар ва мулоқотларнинг меваси.
-
АЁЛНИ ЭЪЗОЗЛАНГ
Барча мавжудотларни, шу жумладан, инсон зо- тини ҳам эркак ва аёл қилган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар, аёллар жамиятда эркакларнинг аж- ралмас қисми эканини таъкидлаган Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога чексиз салавот ва саломлар бўлсин.
-
Чингиз Айтматов олами
Асил Рашидов кўп йиллик педагогик фаолияти билан бир қаторда, ярим асрдан буён атоқли ёзувчи Чингиз Айтматов асарларининг илк таржимони сифатида ҳам танилган. Узоқ йиллик мутаржимлик жараёнида мунаққид Чингиз Айтматовнинг тадқиқотчиларидан бирига айланди. Ушбу китоб Асил Рашидовнинг XX—XXI аср адабиётининг буюк сиймоси Чингиз Айтматовнинг жаҳоншумул абадияти хусусидаги кўп йиллик тадқиқотлари мажмуасидир.
-
Аёл яратган дунё
Мустақиллик бўй-басти билан кад кўтараётган бир пайтда И. А. Каримовнинг «Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини кўллаб-қувватлаш борасидаги кўшимча чора-тадбир- лар тўғрисида»ги 2004 йил 25 майда имзолаган Фармони биз учун дастуруламал бўлиб хизмат қилмокда. Кунлар ўтган сайин эса биз истиқлолнинг асл химоячиларига айланаяпмиз.
-
Икки эшик ораси
Унда адиб қарийб қирқ йиллик даврни ўз ичига олган, бир қанча чигал ва мураккаб тақдирлар мисолида ўз халқининг уруш даврида бошдан кечирган ҳаёти, қисмати ҳақида маҳорат билан қалам тебратган.
-
Киприкда қолган тонг
Инсонни бадном қиладиган ҳар қандай ҳаром-ҳариш ишлардан ўзини тия олган, бу дунёга пок келиб, пок кетган, нурдек тиниқ ҳаёт кечирган, Аллоҳ даргоҳига фаришта бўлиб йўл олган дўстим, укам, жигарим, қадрдоним, хотираси ҳеч қачон ёдимдан чиқмайдиган севикли ёзувчим ЎЛМАС УМАРБЕКОВга бағишладим ушбу қиссани.
-
ТАНЛАНГАН АСАРЛАР 2 ЖИЛДЛИК
Абдулла Авлонийнинг таълимий-ахлоқий асарлари, хусусан, «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» рисоласи асрий қадриятларимиз, миллий маънавиятимиз тикланаётган бугунги кунларимиз учун ғоят долзарб бўлиб турибди. Машҳур маърифатчининг «Биринчи муал- лим», «Икинчи муаллим» дарсликларидан келтирилган ихчам ҳи- коялар, «Тарихи анбиё»сидаги маълумотлар ёш авлод тарбияси учун фойдадан холи эмас. Адиб драмалари эса ўзбек театрчилигининг тамал тошини қўйган театр арбобининг интилиш ва имкониятла- рини, ўзбек драмачилигининг илк қадамларини яқинроқдан кўриш ва англашга ёрдам беради.
-
ТАНЛАНГАН АСАРЛАР 2 ЖИЛДЛИК 1-жилд ШЕЪРЛАР, ИБРАТЛАР
Абдулла Авлоний Туркистон миллим уйғониш адабиётининг эътиборли вакилларидан, шоир, драматург, журналист. Айни пайтда, мураббий, илк дарсликлар муаллифи. «Мактаб», «Нашриёт» ширкатлари муассиси. Ўзбек театрининг асосчиларидан — Тошкентдаги «Турон» театр ҳаваскорлари тўдасининг тузувчиси. Ниҳоят, Афғо- нистон ва Туркистон ўртасидаги узаро қўшничилик муносабатла- рини ўрнатишга уринган янги давр дипломатларидан эди. Ушбу нашрда адиб истеъдодннинг хилма-хил қирраларини ифода этувчи асарларидан намуналар беришга ҳаракат қилинди.
-
Тириклик суви
Мазкур китобга одамийлик ҳуснининг гултожи ҳисобланган номус ва ҳаё фазилати баробарида энг хунук иллатлардан бўлмиш номуссизлик ва беҳаёлик иллатлари ҳақида бахс юритувчи бадиий асарлар жамланган. Номус фазилатига эришганлар саодатга етишсалар, шайтонга тиз чўкиб ибодат қилувчи номуссизларни кутаётган азоблар ҳакида ҳам сўз боради.
-
Temurqozi To‘ra
Ushbu kitobdan o'rin olgan M uhammad Pahimxon II — Feruzning nabirasi Tem urg'ozi to'raning hayoti haqida hikoya qiluvchi qissada XIX asr boshlarida Xiva xonligida yuz bergan voqealar aks etgan. Bu davrdagi qarama-qarshiliklar, ezgulik uchun kurash o'quvchini befarq qoldirmaydi. Asarga kirgan hikoyalar va novellalar esa oddiy va ravon tili, haqqoniyligi va milliylik jihatlari bilan ajralib turadi.
-
Буюк Беруний
Шоир Комил Хоразмий ( Комил Машарипович Жуманиёзов) " Кўнглим Сендадир" номли китоби орқали адабиёт мухлисларига яхши таниш. Ушбу достонида у буюк қомусий олим Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижод йўли манзараларини ифодалашга интилган.
-
Афлотун
0мон Мухтор — ўз овозига, ўз услубига эга истеъдодли ижодкор. Хусусан, унинг кейинги йилларда яратаётган асарларида янги имкониятлар, янги йўллар ахтараётгани кувончли ҳолдир. Ёзувчи тасвирларда, характерлар моҳиятини очиб беришда тажрибалар қилишдан чўчимайди, жаҳон адабиётининг бой услубий анъаналарини дадиллик билан миллий материалга сингдира олади.
-