-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Yoshlik tug`yonlari
Ushbu kitobga Andijon viloyati hokimligi o'rta maxsus kasb- hunar ta'limi boshqarmasi tasarrufidagi akademik litseylar, kasb- hunar kollejlarida tahsil olayotgan iqtidorli yoshlarning ona Vatan, istiqlol, ilm- fan, sevgi- muhabbat, do's tlik, vatanararvarlik, kasb-kor, sadoqat va jasorat mavzularidagi she'r-lari hamda hikoyalari kiritildi. Vatanimiz mustaqiliigi kelajagi porloq yoshlarning zo'r g'ayrat shijoatlari, yuksak salohiyatlari, iqtidoru iste'dodlari bilan mustahkamlanib, kuchga to'lib, rivojlanishning yangi-yangi pog'onalariga ko'tarilayotganligidan dalolat beradi.
-
Kecha va kunduz
Cho'lpon asarlari mudroq xalqni Tong yulduzi kabi uyg'otishga da'vat etadi. Adibning "Kecha va kunduz" romanida xalqning g'aflat uqusida yotgan bir holati razzoq so'fi. Qurvonbibi, Eshon bobo, mingboshi, Miryoqub va albatta, Zebi obrazlari orqali yorqin tasvir etilgan.
-
Кўнгил орзулари
Сермаҳсул ижодкор Холиқназар Олишнинг шеърларида юртга садоқат, вафо туйғулари ўзига хос ташбеҳлар орқали гўзал ифода этилади.Мушоҳадага, самимийликка йўғрилган шеърлар сиз азиз китобхонни ҳам бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.
-
Ўтган юракдан ўтди.
Таниқли адиба Холида Аҳророванинг сўнгги йиллардаги ижобий изланишлари самараси бўлган мазкур китоб ўзбек халқиниг собиқ совет тузуми қатағон сиёсатининг қурбони бўлган етук фарзандлари ватанпарвар зиёлиларининг аянчли қисматларидан ҳикоя қилади. Ўйлаймизки ушбу китоб миллий тараққиётимиз ва истиқлолимиз йўлида жон фидо қилган табаррук зотларнинг ҳурмат ва эҳтиромини ўз ўрнига қўйиш борасидаги мустақил давлатимиз сиёсатининг амалдаги ижобати ўлароқ, юртимиз келажаги бўлган ёшларнинг маънавий шаклланишида.уларнинг ватанпарвар,мард ва халқ равнақи учун фидойи кишилар сифатида камол топишида муҳим аҳамият касб этади.
-
Тириклик тилсими
Умар Хайём ва рубоий эгизак тушунчаларга айланиб кетган: Хайём номи тилга олинганда барчанинг кўз олдида Шарқ мумтоз сўз санъатининг энг машҳур жанри рубоий гавдаланса, рубоий деганда бу жанрнинг беназир устаси Умар Хайём намоён бўлади.
-
Mаънавий маснавий
Биз тарихий ходиса ила рўбарў турибмиз. Бу тарихий ходиса- муҳташам Жалолиддин Румий "Маснавийн маънавий"сининг ўзбек тилидаги таржимасидир. "Маснавий"дай муззам бадиий обидани бу гал бетакрор шоир ва мутаржим Одил Икром таржимасида ўз тилимизда мутолаа қилиш арафасидамиз.
-
Ёшлик баҳорининг бойчечаклари
Биз «Ёшлик баҳорининг бойчечаклари» деб номланган ушбу тўпламга шеърлари, ҳикоялари, эртаклари ҳали деярли китоб холида чоп этил- маган вилоятимиз ёш ижодкорларининг асарларидан олинган намуналарни жамладик. Бу ижодий гулдаста эртанги ўзбек адабиётида ўз ўрни- қидираётган ёшларимиз бўй- бастини сизга кўрсатади деб умид қиламиз. Уларнинг ҳар бирининг ўз нури, ўз орзу йўллари, ўз овозлари бор. Муҳими ортиқча хою- хавас , сохта ғурурдан йироқ бўлиб, ижодкор масъулияти, замон нафасини ҳис қилиб, тинимсиз изланишдан толмаслик.
-
-
Турон маликаси
Ёзувчи Шаҳодат Исахонованинг икки қисмдан иборат ушбу тарихий романида Турон юртининг шон-шуҳратли Бот маликаси Бибихоним ва маликалар Туман Оғо, Руҳпарвар Оғо ҳамда кичик хоним Тўкалхоним ҳаётининг юлдузли онлари баробарида қисмату қадарнинг турли жилвалари ва аянчли эврилишлари экс этган.
-
Мувозанат
Асар шу кеча ва кундуздаги Сиз ва Биз ҳақимизда. Унда халқнинг турли қатламларига мансуб ва ҳар хил соҳаларда ишлайдиган қатор қаҳрамонларни ўзида жам қилган битта умумий боғ мавжуд: у ҳам бўлса, мураккаб давримизнинг қайноқ нафаси, ўзига хос эврилишлари. Асар бош қаҳрамони Юсуф ана шу эврилишларда баъзан бой бериб қўйилган мувозанат сари талпиниб яшайди.
-
Izquvar Puaro
Ushbu to'plamda yozuvchining bir-biridan qiziqarli hikoyalari jamlangan. Detektiv hikoyalar voqealari rangbarangligi bilan ham ajralib turadi. Kitobni o'qigan o'quvchi o'sha detektiv janrdagi voqealarga qiziqishi ortadi.
-
Ёшлик баҳори
Ушбу мўъжаз тўплам «Устоз-шогирд » анъанасини давом эттирган ҳолда навниҳол қаламкашларнинг ижод намуналаридан таркиб топган. Уларнинг келажакдаги ижодларига баркамоллик, теранлик, сўз қадр масъулияти ҳамиша ҳамроҳ бўлиб қолсин.
-
Дийдорнома
Азал-азалда бўлганидек. ХХ асирда ўзбек диёрида ҳам қатор улуғ сиймолар дунёга келди. Бугун юртбошимиз халқнинг тилида ва тилида. Ш.Рашидов, Н.Мухиддиновлар элимизнинг қаддини кутаришд ўзига хос ҳизмат кўрсатдилар. Ойбек, Абдулла Қаҳҳор сингари адиблар номи доим халқ ардоғида.
-
Нур борки, соя бор
Ўзбек адабиётида фақат шу миллатгагина хос туйғу, кечинма, қадрият, инсоний қадр-қиммат мавзуларини ўзига хос ифодаларга қаламга олган адиб -Ўткир Ҳошимовнинг эътиборингизга ҳаволоа этилаётган навбатдаги "Нур борки, соя бор" асари нашриётимизнинг севимли китобхонларига тақдим этаётган янги туҳфасидир.
-
Izquvar
Ushbu kitob ilk bor o'zbek tilida 1984-yilda chop etilgan. Bu davrdagi nashrida ayrim so'z va jumlalarning ma'nosi izohlanmagan yoki baynalmilal jumlalar orqali berilgan edi. Bu holat bilan biz tarjimalarni yoki baynalmilal jumlalar orqali berilgan edi.
-
Императорнинг туғилиши
Мазкур асар (узвий боғланган) 13 та ҳикаядан иборат бўлиб, Бобур Мирзонинг туғилган кунидан то Андижон тахтига ўтирган пайтигача ўтган 12 йиллик даврни ўз ичига олади. Ҳикояларда валиаҳд Бобур Мирзонинг тийнатига хос хислатлари ишонарли тарзда очиб берилган.