-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Муҳаббат қосығы
Инсан журегинде бир өмир сақланып қалатуғын муҳаббат сезимлери, оның ләззети ҳәм тәшўишлери автор тәрепинен қызықлы сюжетлер менен берилген.
-
Овчи (тарихий роман)
Кулингизда 2016 йилнинг апрель тукнашувларига багишланган, Бокуда нашр қилинган қизиқарли бир роман турибди. Ушбу роман озарбайжонлик миллий қаҳрамон Мурод Мирзаев жасоратидан баҳс килса-да, умумам, ватан учун шаҳид булган барча мард йигитларнинг нурли, азиз хотирасига багишланади. Асарда уч нафар Мурод образи билан танишасиз ва бу тасодиф сизни ҳайратлантиради. Роман қаҳрамонларининг ватан озодлиги йулидаги жасоратлари ва вокеалар баёни ватандаги тинчлик ҳамда юрт мустақиллиги улуг неьмат эканлигини яна бир бора ёдга солади.
-
Гоялар жанги. XIX-XX а.а. Туркистон ва Жанубий Кавказ
Мазкур тадкикотнинг максади укувчиларни йирик жаҳон ҳокимиятларининг геосиёсий уйинларига хос жихатларни англашга ундашдан иборатдир. Ушбу нашрда жахон тарихининг долзарб ва ўткир муаммолари тадкики натижалари укувчи эътиборига тарихий фактлар асосида хавола этилмокда. Фожиали окибатларга олиб келган бу муаммолар империя-мустамлакачилиги ва совет-болшевик мустабит тизимининг турфа киёфали вокеликларининг манзарасида куриб чикилган. Китоб кенг китобхонлар оммасига, мутахассис тарихчиларга ҳамда тарих ва конфликтология муаммоларига кизикувчиларга мулжалланган.
-
Низомий "Хамса" си талқини
Низомийнинг шоҳ асари унинг “Хамса” си - беш достондан иборат тупламидир. ''Хамса “Бешлик” ни англатади. Улар куйидагилардир: "Махзани асрор" ("Сирлар хазинаси"); “Хусрав ва Ширин” “Лайли ва Мажнун” “Хафт пайкар” (“Етти гўзал”) ва “Искандарнома”. Улуг шоирнинг “Хамса”си кейинги асрларда унга ухшатма килиб ёзилган бошка “Хамса” ларнинг ҳам ёзилмогига сабабчи бўлди. Улар орасида куп шухфат топганлари Хусрав Деҳлавий, Жомий ва Навоийлар яратган “Хамса” достонларидир. “Хамса” узок асрлардан бери халклар ўртасида ззгулик, хайр ва чин инсонийлик ғояларини илҳом билан ташвиқ этувчи асар сифатида катта урин эгаллаб келади. Академик Азиз Қаюмов Алишер Навоий “Хамса”сини тўла тадқиқ этганлиги китобхонларга маълум. Машҳур олимнинг Низомий “Хамса” си талкини мумтоз адабиёт ихлосмандлари, адабиёт ўқитувчилари ва талабаларга қўшимча кулланма вазифасини утайди.
-
Бедная лиза
Н. М. Карамзин стремился в своей чувствительной повести «Бедная Лиза», написанной в духе сентиментализма — новом, прогрессивном литературном направлении 70—80 х гг. XVIII во ка, изобразить жизнь и чувства простых людей.
-
-
Temur tuzuklari
O'zga mamlakatlarni zabt etish, ularni idora qilish, g'anim lashkarlarini sindirish, dushmanni tuzoqqa tushirish, muxoliflarni (kunglini ovlab) do'stga aylantirish, do'st-dushman orasida muomala, murosayu madora qilish xususida ushbu kengash va tadbirlarni qo'lladim.
-
KAPITAN GRANT BOLALARII
Assalomu alaykum, muhtaram kitob muhiblari! «Sharq»chilar siz — azizlar uchun ajib sovg'alarning dastlabkisi- ni tayyorlashgan ekan, qutlug“ bo'lsin. Siz mazkur kitobni balki farzandu arjumandingiz uchun xarid qi- layotgandirsiz. Ehtimol, o‘g‘lingiz yoki qizingiz, yoinki jiyaningiz- ning adabiyot olami bilan tanishuvi aynan shu kitobdan boshlanar. U holda, sizni ishontirib aytamizki, kitob tanlashda adashmabsiz. Balki siz yosh kitobxondirsiz, dadangiz saqichga bergan pullami yig‘ib, birinchi kitobingizni sotib olmoqchidirsiz. Sizni ham ishontirib aytamizki, kerakli kitobni tanlabsiz. Inonamizki, siz bundan buyon ham turli kitoblarni sotib olasiz, miriqib o'qiysiz, do'stlaringizga berib turasiz, shu zaylda kelajakda bir necha minglik ajib kutubxona egasi bo'lasiz. Bilingki, eng bebaho boylik uydagi kutubxona sanaladi. «Avtomashina-chi, musiqa markazlari-chi, dang'illama uylar-chi?» deb ajablanib so'rarsiz. To‘g‘ri, ularni ham boylik deb atashimiz mumkin. Lekin gap shundaki, ular bevafo boyliklardir. Ya’ni, av- tomashinangiz vaqt o'tishi bilan eskiradi, yoki ko‘nglingiz boshqasi- ni istaydi-da, uni sotib yuborasiz. Shu bilan uni unutasiz. Musiqa markazi ham shunday. Hatto eng dang‘illama uyni ham sotib, boshqa yerga ko‘chishingiz mumkin. Lekin shunda ham o‘sha dang'illama uy to'rida saqlangan kitoblarni tashlamaysiz, o‘zingiz bilan ola ketasiz. Siz kitoblarga, kitoblar esa sizga sadoqatda qolaveradi. Badiiy adabiyotni, kitoblar olamini bir ummonga qiyos qilsak, «Sharq»chilar unda bir ajib orol bunyod etmoqchilarkim, orzulari ushalgay. Bu orolni ramziy ravishda «Sarguzasht kitoblar oroli» deb atasak ham bo'lar.
-
Shum bola
Rastalar obod. Qaymoq bozorining burilishida, mahkamaning boshida Ilhom samovarchining kat- takon choyxonasi bo‘lib, unda grammofon chalina- di. Turli-tuman plastinkalar orqali To‘ychi hofiz, Hamroqul qori, Hoji Abdulaziz va Farg‘ona yallachi xotinlari ketma-ket maqomlar, yallalar, ashulalar aytadi. Choyxonada joy yetishmaydi. Uzun rasta, juhud rasta, attorlik va boshqa rastalarning boy- vachchalari savdodan bo‘sh vaqtlarida bu choyxona- ga yig‘ilib mehmonxonalardek o‘rtada katta barkashlardan qand-qurs, pista-bodom, murabbo- nisholda, obinon, shirmoy nonlar bilan shamaloq bezatilgan dasturxon atrofida chaqchaqlashib o‘tirishadi. Ba’zi boyvachchalarning dasturxonida qorniga qaldirg‘och surati solingan, ustiga po- xoldan to‘r to‘qilgan konyaklar ham ko‘rinar edi. Bu choyxonaga bozor-o‘charga sang‘ib tushib qolgan dehqon kambag‘al kosib, qozoq, qirg‘iz va boshqa oddiy fuqaro kirolmas edi.
-
Муҳаббат ва нафрат
Қизнинг ўзини оқламоқчи бўлган наф бермади. Ўктам шу ернинг ўзидаёқ ҳайвондан баттар раҳмсиз эканлигини кўрсатиб қўйди. Гул келди . ҳайкирди кимдир. Маишат тўкис бўлди.
-
Тансоқчи
У эшикдан таманно билан кириб келди. Елкаси очиқ , бели бўғма кўйлаги тиззасидан икки қарич баланда эди. Хўжайиним қизга табассум билан юзланди.
-
ТУШДА КЕЧГАН УМРЛАР
Куз ўлим тўшагида ётган беморга ўхшайди. Оёқ остида касалманд хазонлар инграйди... Эрта баҳордан бўтана бўлиб, шоша-пиша, қирғоғига сиғмай оққан ариқлар тиниқлашади. Шунча уринишлари зое кетганини тушуниб, оламга маъюс боқади... Энди сув тубида шодон чайқалган майсалар эмас, хазон кўмилиб ётади... Еру кўкни кафандек оппоқ туман чулғайди. Оқзулмат орасидан қарғаларнинг хосиятсиз фиғони эшитилади. ...Эрта-индин осмонга мотам либосини кийган булутлар чиқади. Ер устида узоқ чарх урадида, аччиқ-аччиқ кўз ёши тўкади. Сим-сим ёмғир ёғади: тўрт кунлик умрида дунёга сиғмаган, охир-оқибат жон таслим этган табиатга аза очиб, унсиз йиғлайди... Мен неча ёшга чиқдим ўзи? Йигирма иккига?! Йўғ-э, ахир мен етмиш иккидаман-ку! Балки саксон иккидадир? Нима фарқи бор?! «Донолар ҳаётни кузатурлар жим...»
-
АЛКИМЁГАР
Алкимёгар китобни қўлига олди, уни сайёҳлардан кимдир олиб келган эди. Китоб муқовасиз эди, бироқ у муаллифнинг исм-шарифини топди — Оскар Уайлд — ва уни варақлаб, туйқусдан нигоҳи Наргис ҳақидаги ривоятга тушди. Кун-уззун анҳор бўйида ўз аксига маҳлиё бўлиб ўтирадиган соҳибжамол бўзбола ҳақидаги ривоят Алкимёгарга маълум эди: Наргис шу қадар маҳлиё бўлиб анҳорга термилиб қолган эдики, охир-оқибат сувга қулаб, чўкиб кетди, қирғоқдан эса гул униб чиқди, гулни унинг номи билан аташди. Бироқ Оскар Уайлд бу ривоятни бошқача ҳикоя қилган. “Наргис ҳалок бўлгач, ўрмон нимфалари — дриадалар сездиларки, анҳорнинг чучук суви кўз ёшдан шўрланибди. — Сен нега йиғлаяпсан? — сўрашди дриадалар. — Мен Наргисга аза тутаяпман, — жавоб қилди анҳор. — Бунинг ажабланадиган жойи йўқ, — дейишди дриадалар. — Оқибат шу экан, ахир, у ўрмондан ўтганда биз доимо ортидан югурар эдик, ёлғиз сенсан — унинг ҳусну жамолини яқиндан кўрган. — У соҳибжамолмиди? — сўради шунда анҳор. — Ҳа, бу ҳақда сендан ўзга ким ҳам бир сўз айта оларди? — ажабланишди ўрмон нимфалари: — Сенинг қирғоғингда ўтириб, сенинг сувларингга термилиб, азондан шом қоронғусигача вақт ўтказган эмасмиди у? Анҳор узоқ сукут сақлади ва ниҳоят жавоб қилди: — Мен Наргисга аза тутаяпман, бироқ ҳеч қачон унинг гўзал эканини пайқамабман. Кўз ёшларимни оқизаётганим боиси, ҳар сафар у қирғоғимга келиб, эгилиб сувларимга термилиб
-
Ибратли умр йуллари
Мазкур китоб XX асрда Ўзбекистонда кўзга кўринган жамоат арбоби, молия тарихи асосчиларидан бири, таниқли олим ва иқтисодчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи, иқтисод фанлари доктори, профессор, Ҳикмат Собировнинг танланган асарлари ва олимнинг ҳаёт йўли, илмий фаолияти ҳақидаги ҳикояларни ўзига жам этган.
-
Иблис салтанати
Қосимнинг уйидан аста-секин одам оёғи узила бошлади. Аввалига Абдулҳамид қаёққадир ғойиб бўлди. Кейин шотирлари ҳам бирин-кетин кўздан йўқола бошлади.
-
Жаҳолат қурбонлари
Шунча вақт қурқув, хавф-хатар исканжасида яшадим. Бир дақиқам бўлмаяпти, бирон нимадан хавфсирамаган булсам. "Хайрият,- деб ўйладим, ярим тунда ёлғиз қолганимдан сўнг,- ҳаммаси ортда қолди.