-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Адиблар одобидан адаблар
Бунда адиб боболаримизнинг адабий илмлар ҳақидаги фикрлари ва буюк адибу моҳир шоииримиз Ҳазрати Навоийнинг бу соҳадаги хизматлари баён қилинди.
-
Хусусий уй-жой фонди
Бозор муносабатлари шароитида хусусий мулк ҳуқуқи объектларига нисбатан мулкдорларининг ваколатларини амалга ошириш, хусусий мулк ҳуқуқи субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамиятга эга. Хусусий мулк эгалари учун мулкни эгаллаш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳамда мулк ҳуқуқига нисбатан ҳар қандай бузилишларни бартараф этишнинг ҳуқуқий кафолатлари яратилганлиги тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ҳам беқиёс аҳамият касб этади. Мустақил тараққиёт йўлидан ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳолда, дадил ривожланиш бозор муносабатларини янада чуқурлаштиришни айниқса, мулкчилик муносабатларини самарали тартибга солишни, жамиятда мулкдорларнинг мулкий ҳуқуқи ва манфаатларини ҳимоя қилишни тақозо этади. Маълумки, мулкдор бўлиш ҳар бир шахснинг конституциявий ҳуқуқи ҳисобланади. Мулкдор бўлиш нафақат мулкка нисбатан эҳтиёжни қондириш, балки уни ҳимоя қилишни ҳам қамраб олади. Шу муносабат билан мустақиллик йилларида Ўзбекистонда бозор
-
Xorijiy mamlakatlar davlati va huquqi tarixi fanidan ma'ruza matni
Xorijiy mamlakatlar davlati va huquqi tarixi ijtimoiy fan bo'lib, uni asosan tarixiy-huquqiy fan Tarix o'tmishning yig'ilgan, konsentratsiyalashgan tajribalarini saqlovchi, uni avlodlarga asrab yetkazib keluvchidir. Hozirgi zamonning har bir yirik masalasi hayotning qaysi sohasida bo'lmasin, jumladan, davlat va huquqiy qurilish sohasida ham mavjud bo'lgan tarixiy tajribalarni hisobga olmasdan, undan unumli foydalanmasdan, chuqur o'rganmasdan samarali hal etilishi mumkin emas. O'tmish voqea-hodisalarini bilmasdan turib, hozirgi voqelikni to'g'ri tushunish, kelajakni ko'ra bilish mumkin emas. O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Islom Karimov ta'kidlaga-nidek, "O'zlikni anglash tarixni bilishdan boshlanadi... Tarix saboq-lari insonni hushyorlikka o'rgatadi, irodasini mustahkamlaydi... Inson uchun tarixdan judo bo'lish hayotdan judo bo'lish demakdir." Tarix fan sifatida jamiyat taraqqiyotining ob'yektiv qonunlari haqidagi bilimlar tizimini o'zida mujassamlashtiradi, ularni tushunish jamiyatning kelajakdagi rivojlanishini ko'ra bilishga imkon yaratadi. Shuning uchun ham umuminsoniyat tarixi fanining tarkibiy qismi sifatida respublikamiz oliy o'quv yurtlarida fanlar sohalari bo'yicha tarixiy fanlar o'rganiladi. Masalan, iqtisodiyot oliy o'quv yurtlarida iqtisod tarixi, madaniyat oliy o'quv yurtlarida madaniyat tarixi, me'morchilik o'quv yurtlarida me'mor-chilik tarixi o'rganiladi. Mamlakatimizda Toshkent Davlat yuridik institutida, Ichki ishlar vazirligi Akademiyasida, universitetlarning huquq-shunoslik fakultetlarida, yuridik kollejlarda ham davlat-huquqiy xarakteridagi tarixiy fanlar o'rganiladi. Davlat va huquq jamiyatga oid hodisalar bo'lib, jamiyat tarixining ajralmas tarkibiy qismidir. Jamiyat tarixi va unga mos holda davlat va huquq tarixi uzluksiz rivojlanish jarayonidan iborat.
-
-
Хизмат ва махсус уй-жойларни бериш ва ундан фойаланиш
Уй-жой ҳуқуқ ва мажбуриятлари ушбу кодексда, бошқа қонунларда ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган асосларда, шунингдек норматив ҳуқуқий ҳужжатларда кўзда тутилмаган бўлсада уй-жой қонунчилигининг бошланғич негизлари бўйича уй-жой муносабатлари иштирокчиларининг ҳатти-ҳаракатларидан келиб вужудга келади. Шунга мувофиқ, уй-жой ҳуқуқ ва мажбуриятлари қуйидаги асосларда вужудга келади: 1) қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартнома ва бошқа битимлардан; 2) уй-жой қонунчилигида уй-жой ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келишининг асоси сифатида назарда тутилган давлат органларининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳужжатларидан;
-
жзиноят хукуки (умумий кисм) вояга етмаганлр жавобгарлигинг хусусиятлари
2. ТАЯНЧ ТУШУНЧАЛАР: Вояга етмаганларга жазо тайинлаш деб жиноят содир этишда қонунда белгиланган тартибда айбли деб топилган вояга етмаган шахсга нисбатан ЖК Махсус қисм моддаси санкциясида назарда тутилган жазони (мажбурлов чорасини) қўлланилишига айтилади. Вояга етмаганларни жиноий жавобгарликдан озод қилиш фақатгина, ишни вояга етмаганлар билан шуғулланувчи комиссияга топшириш орқали амалга оширилиши мумкин. Вояга етмаган шахсларга нисбатан жиноий жазо ўрнига қуйидаги мажбурлов чоралари қўлланилади: ди.
-
Ишлаб чиқариш соҳасида маркетинг фаолияти самарадорлигини ошириш омиллари (Вилоят кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари мисолида)
Мавзунинг долзарблиги. Мустақил Ўзбекистон халқи ўзи танлаб олган йўл - очиқ, эркин бозор иқтисодиётига асосланган адолатли жамият, кучли демократик ҳуқуқий давлат қуриш йўлидан босқичма-босқич олға бормоқда. Барпо этилаётган ѐш давлатимиз аввало умумжаҳон цивилизациясига, давлат қурилиш соҳасида тараққий этган бошқа халқлар эришган тажрибаларга ва ўзимизга хос миллий анъаналарга, ижтимоий кадриятларга асосланмоқда.
-
Ko`chatchilik va gulchilik ishlari
Qo`llanmada ko`chatchilik va gulchilik ishlari bo`yicha tavsiyalar berilgan.
-
Уй-жой куриш ва уй-жой кооперативларидан уй-жой биноларини олиш ва фойдаланиш тартиби
Уй-жой кодексининг 96-моддасига мувофиқ, уй-жой қуриш кооперативи фуқаролар ўз маблағлари билан биргаликда қурилишда иштирок этиши йўли билан келгусида уйдан (уйлардан) фойдаланиш ва уларнинг сақланишини таъминлаш учун ташкил этилади. Уй-жой кооперативи ташкилий-ҳуқуқий шаклига кўра матлубот кооперативи ҳисобланади. Таъкидлаш лозимки, уй-жой кооперативлари тўғрисидаги дастлабки ҳуқуқий ҳужжат ССРИ ХККнинг 1924 йил 19 августда қабул қилинган “Уй- жой кооперациялари тўғрисида" ги қарори ҳисобланади. Бу ҳужжат кооперациянинг қуйидаги турларини уй-жой эди: уй-жой ижара кооператив ширкатлари, уй-жой қурилиши кооператив ширкатлари, умумфуқаролик уй- жой қурилиш ширкатлари. Кооперативларнинг бундай хилма-хил турлари кўп муддат амалда бўлмади. Бинобарин, 1937 йилда барча турдаги уй-жой кооперативлари мажбурий тартибда уй-жой қурилиши кооперативлари шаклида қайта ташкил этилди (ССРИнинг 1937 йил 17 октябрдаги "Турар- жой фондини сақлаш ва шаҳарларда уй-жой хўжалигини яхшилаш тўғрисида" ги Қарори). Бироқ барча кооперативларни тўлиқ бирхиллаштиришга фақатгина 1939 йил 31 октябрдаги “Уй-жой кооперативларнинг намунавий Устави" ни тасдиклаш орқали эришилди.
-
КОРХОНАЛАРДА МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ
Мазкур рисолада иқтисодиётни модернизациялаш шароитида корхоналар молиявий барқарорлигининг аҳамияти, ҳозирги кундаги ҳолати, корхоналар молиявий барқарорлиги инновацион тараққиёт жараёнларига таъсири, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар таннархини пасайишига таъсир этувчи омилларни корхона молиявий барқарорлигини таъминлашдаги роли, корхоналар молиявий барқарорлигини баҳолаш йўллари кўрсатиб берилган.
-
уй - жой конунчилиги
1990 йил 31 октябрда “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида"ги ва 1991 йил 19 ноябрда “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қонунларнинг қабул қилиниши иқтисодий ислоҳотларнинг дастлабки босқичида ҳуқуқий асос сифатида уй-жой муносабатларини бозор қонуниятлари асосида ислоҳ қилишда ҳам асосий ва бирламчи ҳуқуқий қадам бўлди. Ушбу қонун ҳужжатларининг амалга киритилиши натижасида хусусий мулкчиликка кенг йўл очиб берилиши ва давлатга тегишли уй-жойларни шу уй-жойларда истиқомат қилувчи фуқароларга хусусийлаштириб берилиши натижасида илгари мавжуд бўлган ягона уй-жой фондининг арзимас қисмини ташкил этган хусусий (совет даврида "шахсий" деб юритилар эди) уй-жой фондининг ҳажми ва миқдори ортиши билан бирга, янги мулкдорлар синфи, яъни “кўп квартирали уй- жойдаги квартира мулкдорлари" вужудга келди. Уй-жой соҳасидаги энг биринчи ислоҳот ҳисобланган давлат уй-жой фонидининг хусусийлаштирилишини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашда энг асосий ҳужжат сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 мартдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида" ги Низом ва Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги "Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қонунини кўрсатиб ўтиш лозим. Ушбу қонун ҳужжатларида уй-жой ислоҳотларининг энг муҳим жиҳати мулкдорлар синфини шакллантиришнинг дастлабки асоси сифатида уй- жойга бўлган хусусий мулкчиликни вужудга келтириш, кишиларда мулкдорлик ҳиссини вужудга келтириш ва энг муҳими аҳолини уй-жой билан таъминлашга қаратилган эҳтиёжни қондириш ҳисобланади.
-
ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ (V - қисм)
Анъанавий илмий-амалий конференция материалларида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш тенденцияси ва истиқболлари, соҳанинг алоҳида тармоқлари самарадорлигини ошириш муаммоларига оид масалалар ёритилган. Унда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг назарий ва методологик муаммолари, мазкур соҳада менежмент, маркетинг ва молиявий муносабатлар, бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудитни такомиллаштириш, туризм соҳасини ривожлантириш, рақобатбардош кадрларни тайёрлашни такомиллаштириш ва шулар орқали аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш масалаларини ҳал қилиш бўйича илмий-назарий ва амалий тавсияларга бой мақолалар ўрин олган.
-
уй- жой фондини саклаш
Уй-жой фондини сақлаш фаолияти бир қатор тушунчаларни ўз ичига олади: -уйларни бошқариш ва уларга хизмат кўрсатиш (тегишли техник ва санитария ҳолатини сақлаб туришга); -уйларни таъмирлашга оид фаолият; -уйларни сақлаш ва уларда яшаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасидан фойдаланиш учун зарур шароитлар яратишга қаратилган бошқа фаолиятлар. -уйларни бошқариш ва уларга хизмат кўрсатиш хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, бошқарувчи компаниялар томонидан амалга оширилади. Уй-жой фондини бошқариш уй-жой фондини, муҳандислик ускуналарини, шу уйларга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкаларини лозим даражада сақлашни; уларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлашни ҳамда фуқароларнинг яшаши учун зарур шароитларни яратишга қаратилган бошқа фаолиятни ўз ичига олади. Улар уй-жойларга хизмат кўрсатишда унинг тегишли техник ва санитария ҳолатини сақлаб туриш вазифасини ҳам амалга оширади.
-
ХОРАЗМ МАЪМУН АКАДЕМИЯСИ АХБОРОТНОМАСИ
Эркин иқтисодий зоналарнинг тадбиркорлик субъектлари экспорти ҳажмини оширишда ахборот - коммуникация технологияларидан фойдаланишдаги самарадорликни ошириш соҳадаги тизимли муаммоларни ҳал қилишни талаб этмоқда. Таҳлил натижалари шуни кўрсатадики, экспорт хажмининг ўсишига таъсир кўрсатаётган омил сифатида ахборот - коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг паст кўрсаткичлари корхоналарнинг мувафаққиятли фаолият кўрсатишининг жиддий тўсиқларидан бири ҳисобланади.
-
ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ (III -қисм)
Анъанавий илмий-амалий конференция материалларида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш тенденцияси ва истиқболлари, соҳанинг алоҳида тармоқлари самарадорлигини ошириш муаммоларига оид масалалар ёритилган. Унда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг назарий ва методологик муаммолари, мазкур соҳада менежмент, маркетинг ва молиявий муносабатлар, бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудитни такомиллаштириш, туризм соҳасини ривожлантириш, рақобатбардош кадрларни тайёрлашни такомиллаштириш ва шулар орқали аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш масалаларини ҳал қилиш бўйича илмий-назарий ва амалий тавсияларга бой мақолалар ўрин олган.
-
Султон Жалолиддин Мангуберди
Мазкур китобда сунгги Хоразмшох Жалолиддин Мангубердининг мутул боскинчиларига карши олиб борган мардона кураши дакида кикоя килинади. Ватанга мухаббат, озодлик ва мустакиллик гояларига умрининг охиригача содик колган Жалолиддин тимсоли ёш авлодга намуна килиб кўрсатилади.