-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
«Афғон шамоли» бешинчи китоб
Рустам шу куниёқ Бишкекка учди. Самолётдан тушмасдан фикри ўзгарди. Ғофурнинг ҳаёти хавф- ҳатарда, Вадим Вольфовичнинг одамлари изига тушган. Қўлга олишса, ўлдириб юборишлари тайин. У Москвада узоқ қололмаслигини яхши биларди. «Балки қайтиб боргунимча тутиб олиб, гўрга тиқишар. Унда мен қаерга бораман, ким паноҳига олади мени? Тутиб олишса, пешонамни силашмайди. Унга қўшиб қабрга тиқишади».
-
AФFOH ШАМОЛИ 4 КИТОБ
Менинг пойқадамим тегиб турган бу юртнинг ўзига хос удумлари, урф-одатлари мавжуд. Афғон хонадонларида ўғил бола туғилса катта байрамга айланиб кетади. «Яна бир жангчи кўпайди», дейишади. Инглизлар Афгонистон тупроғига қадам қўйган кундан бошлаб ҳозирга қадар бу удум сақланиб келмоқда. Бола туғилганлигини эшитган эркаклар чодир атрофига тўпланиб, милтиқ ва автоматлардан осмонга қарата 60-70 маротабадан ўқ узадилар. Уғил туғилганлигини эшитган қўшни қишлоқдан ҳам эркаклар муборакбод этиш учун келишади. Янги туғилган чақалоқнинг чодири ёки уйи олдига келиб худди байрамлардагидек бир- бирларини қутлашни, милтиқлардан ўқ узишни ўзларининг муқаддас бурчлари, деб ҳисоблашади.
-
Афғон шамоли
Эшикдан унча йироқ бўлмаган тош устила ичкарига кириш учун Одиловнинг ишорасини кутиб ўтирардим. Соқчиларнинг қиёфасидан бу ерда кўнгилсиз воқеа бўлмаганлигини билиш қийин эмасди. Улар менга аҳамият беришмади. Синиққан кўзларини ерга қадаб, йиртилиб кетган этикларининг учи билан майда тошларни тениб, айланиб юришарди. Юрагимдаги ҳаяжон ҳали-ҳануз босилмасди. Ва ниҳоят тўдабошининг овози қулоғимга чалинди.
-
Афғон шамоли иккинчи китоб
Айтилган муддат етиб келганди. Бўрибойнинг қотили топилмади. Туркон хоним Одиловнинг хонасида унутиб қолдирган матоҳини олиб кетиш учун қайтиб келмади. Унинг сўзлари магнитофон тасмачасига ёзилибгина қолмай, бу ўйинчоқни унга ишониб топширган кимсанинг сўзлари ҳам тушиб қолганди. Туркон хоним қандай қилиб бўлса-да, Одиловни Баширнинг топшириғини бажармасликка кўндириши лозим эди. Самарқанду Бухорони ўз раҳнамоларига инъом этмасликни илтимос қилган бу одамлар нега ўзлари келишмайди? Маслаҳат ва йўл-йўриқ кўрсатишмайди? Боши қотиб турган кунларда ёрдам қўлини узатишмайди? Кимсасиз адирларда афғон шамолига юз- кўзларини ялатиб, очлик ва ташналик азобларини бошидан ўтказиб турганда кўнглига далда бермайди?
-
Ҳаётни асранг одамлар
Ушбу тўпламдаги ҳикояларда юртимизда мустақиллик мўъжизаси кишиларимиз моддий ва маънавий турмушига киритган қатор янгиликлар ёритилади. Тўплам кенг китобхонлар оммасига мулжалланган.
-
СЎНГГИ ТОПШИРИҚ Биринчи китоб
Мени тун ярмида уйғотишди. Чироқни ёқдим. Кўзларимни ишқалаб, девордаги соатга қараганимда миллар чораккам иккини кўрсатарди. Маст одамдек гандираклаб эшикни очдим. Остонада икки йигит турарди. Сизни Пётр Иванович йўқлаяпти, улардан бири. - деди мулойимлик билан Крамаренконинг ҳузурига ташриф буюриш вақтини сабрсизлик билан кутаётганим боис ортиқча эътироз билдирмадим. Бир дақиқа сабр қилинглар, дедим ва йигитларни остонада қолдириб, ётоқхонага ўтдим. Шоша-пиша кийимларимни алмаштириб, уларнинг ортидан эргашдим.
-
Yurt qo'shiqlari
Ushbu kitobda hayotda o'z mehnatlari bilan moddiy va ma'naviy boylik yaratayotgan kishilarning sermazmun hayoti, tinimsiz mehnat kunlari haqida hikoya qilinadi.
-
Сейфдаги пуллар
Ҳаммаси сейфни очишдан бошланди. Яна Пулга муҳтожлик, бойликка ўчлик, нафс балоси жиноятга йўл очиб берди. Жиноятга эса жазо тайин. Ҳа, биргина ножўя қадам ҳаётингни остин-устун қилиб ташлаши мумкин. Зотан, хатоларингни англаб, тўғри йўлдан юраман, десанг-да, ана шу илк қадам ҳаётингга соя солиб туради. Бу қилмишинг кейинги нохуш воқеа-ҳодисалар учун дебоча бўлади. Яна сейф, яна пуллар, яна жиноят. Не тонгки, ҳаётингга янги кириб келган инсонлар ҳам жиноятга ундайдилар. Орзу-хаёллар, яхшиликка интилиш, изтироблар, муҳаббат ва хиёнат, эски дўстликнинг битмас жароҳатлари...
-
Афғон шамоли. Ўнинчи китоб
Эзгулик ёвузлик устидан доим тантана қилади. Шу кунгача жангарилар сафида юриб Ўзбекистонда ўз ҳокимиятини ўрнатиш максадида бўлган разил кимсаларнинг топширикларини итоаткорлик билан бажараётган Ғафурнинг юрагида бирдан ёруғлик пайдо бўлди. Бегуноҳ одамларнинг дарё бўлиб оқаётган кони унинг кўзини очди. Нега одамлар бир-бири билан уришяпти, ёт демай, кари демай олдидан чиққанни ўлдиряпти, деган саволларга жавобан ўз ҳаёти мазмунини ўзгартирди. Киндик қони тўкилган ватани, кўз қорачиғидек ардоклаб ўстирган халқи тинчини сақлаб қолиш мақсадида Ғафур энди ҳуқукини муҳофаза килиш идоралари ходимларига ёрдам бера бошлайди. Ёвуз ниятли кишиларнинг режалари ҳақида маълумотлар тўплаш учун бошидан кўп кийинчиликларни ўтказади.
-
Афған шамоли. Еттинчи китоб
«Афғон шамоли» роман-сериалининг еттинчи қисмида ёритилган воқеа-ҳодисалар асосан Афғонистон ҳудудида рўй беради. Мазкур қисмда ўқувчи толибларнинг қурол-яроғларини йўқ қилишда гумон қилинган Бўроннинг ўз Ватани равнақи, тинчлиги ва афғон халқини террор балосидан қутқариш йўлида учраган оғир синовларни бирга бошдан кечиради, толибонларнинг манфур башараси ва ғайриинсоний жиноятларига яна бир бор гувоҳ бўлади. Шунингдек, арзимас бойликни деб ўз юрти, халқи ва динига хиёнат қилган, турли ташқи кучларнинг ноғорасига ўйнаб, ўзлигини йўқотган Эргаш, Мирзаахмад, Ғафур ва Башир каби фитнабошиларнинг тақдири, навбатдаги кирдикорлари билан танишишда давом этади.
-
Афғон шамоли Олтинчи китоб.
«Афгон шамоли» роман-сериали ўткир сюжетларга бой ва воқеалар кетма-кетлиги ўқувчини доимий хаяжонда ушлаб туради. Наркобизнес олами, наркокурьерларнинг жирканч қилмишлари китобхонда уларга нисбатан нафрат туйғусини уйготмай колмайди. Романнинг ушбу китобида Мехмед Чегечи ҳамда рус мафия отаси - Вадим Вольфовичнинг ўлдирилиши, «Адолат лашкарларининг кабоҳатга тўла нохакликлари, ўзбек разведкачиси Бўроннинг эрта-индин дунёнинг турли бурчакларига жўнаб кетиши кутилаётган камикадзеларни тунда портлатиб юбориши каби кизикарли ва қалтис воқеалар ёритилган.
-
Афғон шамоли
Мени тун ярмида уйғотишди. Чироқни ёқдим. Кўзларимни ишқалаб, девордаги соатга қараганимда миллар чораккам иккини кўрсатарди. Маст одамдек гандираклаб эшикни очдим. Остонада икки йигит турарди. Сизни Пётр Иванович йўқлаяпти, улардан бири. - деди мулойимлик билан Крамаренконинг ҳузурига ташриф буюриш вақтини сабрсизлик билан кутаётганим боис ортиқча эътироз билдирмадим.
-
АФҒОН ШАМОЛИ Еттинчи китоб
Теҳрон халқаро аэропортида Хелмарнинг одамларидан бири Ғофурни кутиб олди. Улар машинага ўтириб, Афғонистон чегараси томон жўнашди. Олис масофага элтувчи йўл нотинчлигини ҳисобга олмаганда, хатарлардан холи эди. Ярим тунда манзилга етиб боришди.
-
АФҒОН ШАМОЛИ 6 КИТОБ
Асарни ёзиш фикри ўн йил муқаддам хаёлимга келган. У пайтларда мен қўлимга қалам олмай, дала ишларига шўнғиб кетгандим. Кутилмаганда калламга келган фикр мени яна ёзув курсисига ўтқазиб қўйди. Асарнинг дастлабки қораламалари ўша пайтда қоғозга туширилган ва ҳозиргача давом этмоқда. Орада бир қатор қисса ва романлар битдим. Асарни китоб ҳолида ўқувчиларга тақдим этиш ниятида анча-мунча қийинчиликларни бошимдан ўтказдим. Нашриётдан катта миқдорда қарздор бўлиб қолдим.
-
Афғон шамоли
Ҳикмат келмади, бориб одамларимизни топ, уларни ишга сол. Эргаш «дори»ни қачон ва ким орқали жўнатишини аниқла, иложи бўлса беш-ўн килограмм тозасидан олиб кел, - деб қўлига бир чангал доллар тутқазди. Рустам шу куниёқ Бишкекка учди. Самолётдан тушмасдан фикри ўзгарди. Ғофурнинг ҳаёти хавф-ҳатарда, Вадим Вольфовичнинг одамлари изига тушган. Қўлга олишса, ўлдириб юборишлари тайин. У Москвада узоқ қололмаслигини яхши биларди.
-
AФFOH ШАМОЛИ 4 КИТОБ
Менинг пойқадамим тегиб турган бу юртнинг ўзига хос удумлари, урф-одатлари мавжуд. Афғон хонадонларида ўғил бола туғилса катта байрамга айланиб кетади. «Яна бир жангчи кўпайди», дейишади. Инглизлар Афғонистон тупроғига қадам қўйган кундан бошлаб ҳозирга қадар бу удум сақланиб келмоқда. Бола туғилганлигини эшитган эркаклар чодир атрофига тўпланиб, милтиқ ва автоматлардан осмонга қарата 60-70 маротабадан ўқ узадилар. Ўғил туғилганлигини эшитган қўшни қишлоқдан ҳам эркаклар муборакбод этиш учун келишади.