-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Азалий ишқ
Ошиқ ва маъшуқаларнинг севги достонлари доимо барча минтақаларда ранг-баранг кўринишларда мадҳ этилган. Улар ҳақида битилган поэтик ва прозаик асарлар, агар улар чинакам инсоний туйғуларни ифодалаган бўлсалар, турли авлодлар, турли халқларнинг маънавий мулки бўлганликлари ҳақиқат.
-
Кўксимни куйдирган аланга. Шеърлар, Ҳикоялар, Бадиалар
Ушбу китоб, асосан, ёшларга мўлжалланган. Унинг барча қаҳрамонлари бугунги кун нафаси билан яшайди. Бугунги кун ўзгаришлари, изтироблари, интилишлари сизнинг дўстингизга айланишга шай қиёфаларда акс этади. Зеро, китобхоннинг бош мақсади шу. Инсон қалбини тушуниш, унинг оғриқларига ошно бўлиш, шижоатли ёшларнинг истакларига ижобат тилашдир.
-
Муҳаббатнинг ўнта сири
Бу оламда ҳар бир инсон севиш ва севилиш бахтига муяссар бўлади, албатта. Бунинг учун нималарга эътибор қаратиш лозимлигини билиб олиш учун ушбу китобни ўқиб чиқиб, кўрсатилган тамойилларга амал қилишнинг ўзи кифоя. Қалбингизга оқиб кирган гўзал туйгулар туфайли дунё кўзингизга ўзгача кўринади.
-
Ватан ягонадир
Азиз китобхон! Шоира ушбу тўпламидан жой олган Ватан, юракнинг мангу баҳори- муҳаббат изтироблари, шикаста кўнгил соғинчларига тўла ажойиб шеърларини сизга ҳавола этади.
-
Bloom`s major poets
This volume is designed to present biographical, critical, and bibliographical information on the author and the author`s best-known or most important short stories.
-
Саодат асри қиссалари 3-китоб
Абу Лаҳаб Маккада крлган, касаллиги туфайли Бадр жангига бора олмай, ўрнига бошка одамни ёллаб жўнатган эди. Кетганлар изидан кунлаб йўл пойлади. Зафар суюнчисини келтирадиган одамни кутди. Шундай хабар келса, юзига кайтадан кон югуриши, янги ҳаёт бошланиши аниқ. Бир куни келиб: «Ортиқ ғам чекма, эй Абу Лаҳаб. Бағрингда ёнган оташни сўндирадиган натижага эришяпмиз. Мана, Муҳаммаднинг қонли кўйлаги, мана, дўстларининг кесилган бошлари!» дейдиган хушхабарчига суюнчисига нималар бермасди, нималар!..
-
Саодат асри қиссалари. 2-китоб
Макка ахли орасида мишмиш таркатилди: гўё Расулуллоҳ Қуръонни ўзлари ўйлаб чикарган эмишлар, сўнгра Оллоҳ каломи деб одамларни йўлдан оздираётган эмишлар. Бу ғирт туҳмат эди. У кишининг ёлғон гапирмаётганларини мушриклар жуда яхни билишарди. Болаликларидан ҳамманинг кўзи ўнгида тўғрисўз, дуруст бир инсон бўлиб ўсган Расулуллоҳнинг ўта андишали эканликларини кўп бор синашган эди. Қурьон уйдирма бўлса, ўша заҳоти иссиғида бу ишнинг тагига етиш мумкин эди.
-
Саодат асри қиссалари. 1-китоб
Саодат йўлининг энг улуғ ва энг сўнгги раҳбари, Оллоҳ таолонинг энг севгили кули ва элчиси хазрати Мухаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам (с.а.в.) жанобларининг гўзал, баркамол, ўрнакли ҳаётларини бутун борлигича айнан тасвирлаш, асҳобининг унга нисбатан мухаббатини, вафодорлик туйғуларини мукаммал кўрсатиш, душманларининг кин ва ҳасадга тўла хаттиҳаракатларини тўласича ифодалаб бериш, фикримизча, ҳеч бир инсоннинг қўлидан келмайди. Масалан, Абу Бакр ҳазратларининг Жаноби Расулуллохга (с.а.в.) бўлган мехрмуҳаббати, Абу Жахддаги кин ва ҳасад уммон каби чексизчегарасиздир. Ҳозирга қадар айтилган ганлар ҳам, айтилажак гаплар хам шу уммондан бир неча қатрадир, холос.
-
O'gay ona
Quyoshni bahorning boshi va kuzning adog'ida har qachongidan ko'ra qattiqroq, ko'proq suyushimizni ta'kidlashga hojat bo'lmasa kerak. Odamlar ilk bahor kuyoshini askarlikdan qaytgan o'g'lini yoki g'urbatga uzatilgan, ya'ni uzoqqa kelin bo'lib tushgan qizini kutib olgan otaona kabi qarshilaydilar. Kuzgi quyosh esa bamisoli bayram ta'tilida kelgan mehmon loaqal yana bir kunga qolishi istalgan suyukli farzand... U bulutlar bag'ridan boqishi bilan bog'chalarga, supalarga, ayvonlarga, derazalar tubiga ko'rpachalar solinadi, suhbatlar kurilib, tikish-bichish singari qo'l yumushlariga kirishiladi. Aprelning boshlarida, ikki qavvatli uy derazasi oldida o'tirib ham ip yumaloqlagan, hamda to'r parda uzra tushayotgan oqshomni kuzatayotgan ikki ayol aslida ko'pdan orziqib kutganlari quyosh nurlari bois shu yerda o'tirardilar.
-
Сўнгги тўфон
Аҳмад Лутфи Қозончи аввалги асарларида бўлгани сингари «Сўнгги тўфон» романида ҳам мактаб ўқувчиси Ҳасан ва унинг муштипар онасининг бошидан кечирганлари орқали Аллоҳ ҳар бир бандасига ҳамиша мехрибон эканлигини таъкидлайди. Жабрдийда онанинг, бегуноҳ боланинг илтижоси изсиз кетмаслиги Лутфуллоҳ амакининг уларга бе- миннат мурувват кўрсатиши орқали гавдалантиради. «Сўнгги тўфон» рамзий-мажозий маънони англатади. Романда Турсунга ўхшаган ёвуз, меҳрсиз кимсалар ҳар бир хонадон учун, жамият учун бамисоли тўфон дейилади.
-
AZIZIM
Unter-ofitser bo'lib yurgan chog'laridagidek qaddini g'oz tutgan g'oyatda xushqomat bu odam u yoq-bu yog'ini tuzatgan bo'ldi, odati bo'yicha mo'ylovini azamatlarcha burab qo'ydi-da, zalda orqayinroq o'tirib qolgan xo'randalarga bir chimirilib qaradi, uning qarashlari o'lja poylagan qirg'iyniki kabi o'tkir, ko'rkam qaddi-qomatiga mos edi.
-
АСҚАРТОҒ ТОМОНЛАРДА
Тонгда уйғонаман, бутун борликни маҳв этиб, лак-лак, минг-минг туман қўшиндай бостириб келаётган музаффар, устивор нурлар деразадан ёпирилиб киради, кўнглимга бир яхши, қудратли режалар қўйилади, сакраб туриб шу ишларни бошлаб юборай дейман, ҳозир, мана, ҳозир туряпман, турдим, деб шайланиб ётавераман, тонг тамом отади, бутун атроф ёришади, офтоб ҳам ёйилиб, нурлари ҳам бояги устивор маъносини йўқотади, ҳали ҳам ётган бўламан, бир маҳал энди ётишга имкон йўқлигидан, шуурсиз ҳолда кўрпадан чикаман, ҳеч нарсани ўйламай кийинаман, бирдан турмуш ташвишларига ўраламан, руҳим сўлишиб, кўчага чикаман.
-
Tugmachagul
Уни кўрдим. Бекатда, йўк, бекатнинг орқасидаги дўкон олдида. Дўконнинг у ёғида АЁҚШ бўлар эди, бензин олай деб тўхтасам, бузилиб кетибди, машинамга кайтиб энди ўтираман деганимда у чикиб қолди. Аввалига нимасидир кўзимга иссиқ босилди, нимасидир кадрдон, кейин менга бир караб, кошини сал чимирган эди, шу замони танидим. Ҳа, ўша эски кошлардан ҳам нимадир колган. Айтанча, сўғин билдим, сувоғи мармар увок шу дўкон ҳам ўзиники экан. Харидор йўк, ичкарида зикланиб, ҳаво олай деб чикканда мен бориб колибман. Тугри келганини! Бўлмаса, ким билади, яна қанча кўришмас эдик. Кўрсам деб юрганимга кўп йиллар бўлиб кетган.
-
Ҳали ҳаёт бор...
Кўмирнинг кораси бир пасда тарқалади-я. Тушганига қанча, бўлса, бирон соат бўлгандир-да, шамол ё енгилроқ шабада хам йўқ, гарди Ўтган-қайтганнинг эгнига илашадими ё оёғидаги калишининг тишига кириб қоладими, маҳалланинг у бошигача борибди. Ўйласанг, юрагингни ваҳм босади: худди жони бордек, тушган жойидан ҳаммаёқни қорага булғаб, ўзидан ўли, секин таркалиб-таралиб кетаверади... Худди коронғи эланиб-сизиб чўкаётгандек. Яна, ёмон гапдек... Ҳакикатан-эй, ёмон гап ҳам шу, бир чиқмасин, кейин тамом тўхтамайди, ўзича кўпайиб, болалаб кетаверади.
-
Свои люди
Новая книга Клары Скопиной — продолжение разговора о проблемах становления молодого человека, о нравственной атмосфере комсомола, о моральном долге. Эта книга и о с Комсомольской правде» — отзывчивом и требовательном друге, готовом прийти на помощь каждому, кому трудно, кто нуждается в совете и поддержке.
-
Йўқолган дунё
Машҳур инглиз ёзувчиси, ҳаммага таниш изқувар Шер лок Холмс образининг ижодкори Артур Конан Дойл (1859— 1930) турли жанрлардаги етмиш жилдлик адабий мерос қолдирган. Унинг илмий тафаккур билан суғорилган ғаройиб воқеаларга бой саргузашт асарлари турли мамлакатларда севилиб ўқилади. Улар орасида адибнинг «Йўқолган дунё» романи жаҳон илмий-фантастикасининг энг яхши намуналаридан ҳисобланади. Жанубий Америка чангалзорлари орасида, Амазонка дарёсининг юқориларидаги одам оёғи етмаган ясситоғ бағрида сақланиб қолган бир гуруҳ одамсимон маймунлар ва баҳайбат йиртқич маҳлуқлар билан учрашган, кўп қийинчиликларни енгиб, неча-неча ўлимдан қолиб, фанни янгиликлар билан бойитган фидойи кишиларнинг саргузаштлари ҳақида мароқли ҳикоя қилинади.